34
2-босқич. 160-179/100-109 мм. см. уст
3-босқич. 180-209/110-119 мм. см. уст
4-босқич. 210 ва ундан юқори/120 ва ундан юқори.
АГ нинг ЭТИОЛОГИЯСИ.Симптоматик АГ учрайдиган касалликлар.
1. Буйракнинг паренхиматоз касалликлари.
2. Вазоренал ѐки реноваскуляр гипертония.
3. Бирламчи альдостеронизм (Конн синдроми).
4. Кушин синдроми.
5. Феохромацитома.
6. Аорта коартацияси.
7. Акромегалия.
8. Бирламчи гиперпаратериоз.
9. Дориларга боғлиқ бўлган гипертония.
Симптоматик АГ энг кўп учрайдиган сабаблардан бири бўлиб буйракнинг
паренхиматоз касалликлари хисобланади.
1.3. БУЙРАКНИНГ ПАРЕНХИМАТОЗ КАСАЛЛИКЛАРИ.
Тарқалиши. Барча АГнинг 2-5% ни ташкил қилади.
Этиология
. Кўпчилик холларда
сурункали гломерулонефрит, сурункали
пиелонефрит, буйрак тош касаллиги, буйрак поликистози, буйрак сили, диабетик
нефропатия, буйрак ўсмаси ва буйракнинг бошқа
касалликлари олиб келади
(СКВ, склеродермия, интерстициал нефрит, подагра).
Клиникаси
.Касаллик клиникасида 2 хил гурух симптоматика вужудга келади.
1.
Буйрак касаллигининг клиникаси
2.
Артериал гипертензия симптомлари.
Диагностикаси.
Пешоб умумий анализи (гематурия, лейкоцитурия, протеинурия).
Буйракларни ультратовуш текшириш (буйраклар хажмининг
кенгайиши ѐки бужмайиши, буйракда конкрементлар).
Қон биохимияси (мочевина, креатининмиқдори ошган бўлиши
мумкин).
Буйрак биопсияси.
Буйракни
компьютер томографияси, магнит-резонанс томография
(МРТ) қилиш.
Экскретор урография.
Достарыңызбен бөлісу: