2.2 Миокард инфаркти. тарифи. Миокард инфаркти тож артерияларда қон
айланишининг мутлақ ѐки нисбий етишмовчилиги натижасида юрак мушагида
ўткир ишемик некроз ривожланиши билан ифодаланади. Хасталик асосида 95
фоиздан ортиқ ҳолатларда атеросклероз билан зарарланган тож артерияларнинг
қон пахтаси (тромб) билан бекилиб қолиши ѐки атеросклеротик иилакчалар
зонасида уларнинг давомли сиқилиши ѐтади. Бинобарин, миокард инфаркти
стенокардиянинг якунловчи босқичи, фожиали оқибати бўлиши мумкин.
Тарқалиши. Миокард инфаркти билан хасталаниш ҳар 100 000 аҳоли сонига ўрта
ҳисобда 600 нафардан тўгри келади, кўпинча 40 ѐшдан ошган эркакларда
(аѐлларга нисбатан 5 марта ортик;) учрайди. Мазкур хасталик саноати
ривожланган мамлакатларнинг шаҳар аҳолиси орасида кишлоклардагига
нисбатана анча кенг тарқалган.
Муаммони долзарблиги. Миокард инфаркти муаммоси ички касалликлар
патологиясида асосий уринлардан бирини эгаллайди. Касалликнинг кенг
тарқалганлиги, кечишининг ўзига хослиги ва диагностикадаги кийинчиликлар
муаммонинг ахамиятлилигини яна бир карра тасдиқлаб туради.
Патогенези. Миокард инфаркти ривожланишида артерия интемаси сатҳининг
ўзгариши, атеросклероз пилакчаларининг ѐрилиши ва тромбоцитларнинг адгезия
ва агрегацмя хусусиятларининг кучайиши муҳим роль ўйнайди. Миокарднинг
оксиген билан таъминланишига бўлган эҳтиѐжининг ошишини вужудга
келтирувчи ҳар хил сабаблар, хусусан жисмоний ва руҳий таранглашиш, артерия
босимининг тўсатдан кўтарилиши, алкогол билан заҳарланиш, жуда кўп
чекишлик кўзғатувчи омил бўлиши мумкин. Охирги вақтларда миокард
инфарктининг вужудга келишида юрак мушаклари метаболизми ҳолатига катта
аҳамият бериляпти. Тож артериялар қон айланиши етишмовчилигида жисмоний
зўриқиш юрак мушакларида катехоламин тўпланишига олиб келади. Унинг кўп
миқдорда йиғилиши юракка қонни кучланиш билан етказиб беришни талаб
қилади. Миокард инфаркти ривожланишида шунингдек юрак мушагида
электролитлар мувозанатининг бузилиши аҳамиятга эга. Кейинроқ хужайра
инфильтрацияси ва грануляцион тўқима (яра ўрнида ҳосил бўладиган ѐш тўқима)
ривожланиши билан кузатиладиган реактив яллигланиш зонаси вужудга келади.
Кейинчалик шикастланган ўчок сўрилади, унинг ўрнини бириктирувчи тўқимали
чандиқ коплайди ва ўчоқли кардиосклероз ривожланади.
Достарыңызбен бөлісу: |