Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Қабул бўлимида касаллик варақаси очилганидан сўнг бемор бўлимга



Pdf көрінісі
бет97/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Қабул бўлимида касаллик варақаси очилганидан сўнг бемор бўлимга 
юборилади, у ерда бемор тўлиқ тизимлар бўйича кўрикдан ўтиб, консультатив 
поликлиникада ўтказилган текширувлар тахлили асосида дастлабки ташхис 
кўйилади ва кейинги ўтказиладиган текширувлар ва даво режаси тузилади. 
(Расм 3) 
Расм 3
Сана вақти Пульмонология бўлимида бўлим бошлиғи/ѐки
ординатор кўриги
Келгандаги шикоятлари (асосий, ѐндош): Асосий: тана хароратининг 
кўтарилиши 39,1◦С гача, қийин ажралувчи балғамли йўтал,кўкрак 
қафасининг ўнг яримдаги ва юрак сохасида санчувчи характердаги оғриқ, 
йўтал ва чуқур нафас олганда кучаиши. Ёндош:юрак сохасида оғриқ, 
давомий, симилловчи, юрак тез уриши, хаво етишмаслик хисси, умумий 


133 
холсизлик. 
Anamnesis morbi касалликни совуқ қотиш билан боғлайди, 5 кун олдин 
тўсатдан тана хароратини 39 С гача кўтарилиши билан бошланган 
парацетамол, эритромицин қабул қилган. Қийин ажралувчи балғам пайдо 
бўлган. 4 чи кундан бошлаб кўкрак қафаси ўнг томонида, юрак сохасида 
оғриқлар ва юрак уриб кетиши безовта қилган. Бемор ОПдан шифокор 
чақирган ва беморни умумий ахволини хисобга олган холда 2 категория 
асосида стационар давога юборилган.
Anamnesis vitae: Бемор қониқарили яшаш шароитида ўсиб улғайган. 3 
фарзанди бор, пахта терувчи. Зарарли одатлари: насвой чекади. Наслий 
моилликни имкор этади. Эпидемиологик анамнез: гепатит билан 
хасталанмаган, инфекцион касаллар билан контактда бўлмаган, қон 
преперетлари олмаган, охирги 6 ой ичида стоматологга, лор шифокорига 
бормаган, чет элга чиқмаган. Аллергоанамнез: дори воситаларига, овқатларга 
аллергия кузатилмаган. 
Statuspraesens. Бемор холати оғир. Хуши ўзида. Саволларга аниқ жавоб 
бермоқда. Холати тўшакда. Тери ва шиллиқ қаватлари рангпар. Бемор 
астеник тана тузилишга эга. Тана харорати 38.2. Суяк бўғим системаси 
деформациясиз. Жағ ости лимфа тугунлари катталашган. Периферик 
шишлар йўқ.
Нафас олиш тизими. Нафас олиш мустақил, бурун орқали. Кўкрак қафаси 
деформациясиз. НОС 24 та дақиқасига. Пальпацияда пастки қисмлари 
оғриқсиз. Ўпка перкуссиясида олди-ўнг томондан 5 қовурга оралигидан ва 
оркадан курак бурчагидан бошлаб томток товуш, шу жойда курук ва 
жарангли нам хириллашлар, плевра шовкини эшитилади.
Юрак қон 
томир системаси. Юрак чегаралари: ўнгдан по lin. 
Рarasternalisdextra 
IV 
қовурға 
оралигида, 
тепа 
чегараси 
lin.medioclavicularissinistra III қовурға оралигида , чапдан lin. 
Medioclavicularissinistra дан 1,0 см ичкарида V қовурға оралигида. Юрак 
тонлари бўғиқ. АҚБ 120/70 см.уст. Пульс110 та дақиқасига, ритмик. 
Ошқозон ичак тизими. Тили тоза. Қорин юмшоқ, пальпацияда оғриқсиз. 
Жигар ва талоқ пайпасланмайди. Ич келиш регуляр.
Сийдик ажралиш тизими. Буйраклар пайпасланмайди. Бел сохасида 
шишлар, деформациялар йўқ. Диурез мустақил, адекват. Туртки симптоми 
икки томонлама манфий.
Амбулатор картадан кўчирма № (шифохона консультатив поликлиникасида 
ўтказилган лаборатор-инструментал текширувлар натижаси)


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет