Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Бемор ўзи сотиб оладиган дори воситалари учун шифокор томонидан



Pdf көрінісі
бет99/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Бемор ўзи сотиб оладиган дори воситалари учун шифокор томонидан 
рецепт ѐзиб берилади ва шу рецептлар касаллик варақасига 
ѐпиштирилади. Хар куни бемор шифокор томонидан кузатувда бўлади ва 
талабга кўра керакли текширувлар, даво режалари олиб борилади. 
Касаллик варақасида шифокор хар куни кундалик ѐзиб боради.


135 
 
Бемор шифохонада 3 кун мобайнида шу бўлимга жавобгар кафедра доценти 
ѐки профессори томонидан кўрилиши керак (расм 4). 
Расм 4 
Сана вақти Пульмонология бўлимида доцент ѐки профессор
кўриги
Келгандаги шикоятлари (асосий, ѐндош): Асосий: тана хароратининг 
кўтарилиши 39,1◦С гача, қийин ажралувчи балғамли йўтал,кўкрак қафасининг 
ўнг яримдаги ва юрак сохасида санчувчи характердаги оғриқ, йўтал ва чуқур 
нафас олганда кучаиши. Ёндош:юрак сохасида оғриқ, давомий, симилловчи
юрак тез уриши, хаво етишмаслик хисси, умумий холсизлик. 
Кўрик пайтида шикоятлари: йўтал, кўкрак қафаси ўнг ярмида санчувчи оғриқ, 
йўталда ва чуқур нафас олганда кучаювчи, нафас етишмовчилиги хисси, юрак 
сохасида огрик, симилловчи, давомий, юрак уриб кетиши, холсизлик. 
Анамнезидан: касалликни совуқ қотиш билан боғлайди, 5 кун олдин тўсатдан 
тана хароратини 39 С гача кўтарилиши билан бошланган парацетамол
эритромицин қабул қилган. Қийин ажралувчи балғам пайдо бўлган. 4 чи кундан 
бошлаб кўкрак қафаси ўнг томонида, юрак сохасида оғриқлар ва юрак уриб 
кетиши безовта қилган. Бемор ОПдан шифокор чақирган ва беморни умумий 
ахволини хисобга олган холда 2 категория асосида стационар давога юборилган.
Объектив. Бемор холати оғир. Хуши ўзида. Саволларга аниқ жавоб бермоқда. 
Холати тўшакда. Тери ва шиллиқ қаватлари рангпар. Бемор астеник тана 
тузилишга эга. Тана харорати 38.2. Суяк бўғим системаси деформациясиз. Жағ 
ости лимфа тугунлари катталашган. Периферик шишлар йўқ. Нафас олиш 
мустақил, бурун орқали. Кўкрак қафаси деформациясиз. НОС 22 та дақиқасига. 


136 
Пальпацияда пастки қисмлари оғриқсиз. Ўпка перкуссиясида олди-ўнг томондан 
5 қовурга оралигидан ва оркадан курак бурчагидан бошлаб томток товуш, шу 
жойда курук ва жарангли нам хириллашлар, плевра шовкини эшитилади. Юрак 
чегаралари: ўнгдан по lin. рarasternalisdextra IV қовурға оралигида, тепа чегараси 
lin.medioclavicularissinistra 
III 
қовурға 
оралигида, 
чапдан 
lin. 
medioclavicularissinistra дан 1,0 см ичкарида V қовурға оралигида. Юрак тонлари 
бўғиқ. АҚБ 120/70 см.уст. Пульс110 та дақиқасига, ритмик. Тили тоза. Қорин 
юмшоқ, пальпацияда оғриқсиз. Жигар ва талоқ пайпасланмайди. Ич келиш 
регуляр. Буйраклар пайпасланмайди. Бел сохасида шишлар, деформациялар йўқ. 
Диурез мустақил, адекват. Туртки симптоми икки томонлама манфий.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет