Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет25/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Патологик анатомияси. Тож артериясида қон оқимининг тўсатдан тўхташи 
натижасида миокардда ишемия, мушак толаларининг дистрофик ўзгаришлари ва 
уларнинг некрози ривожланади. Некроз соҳасида юрак мушагининг ѐрилиши ва 
перикард бўшлигига кон қуйилиши (юрак тампонадаси) содир бўлиши мумкин. 
Катта ҳажмдаги миокард инфарктида чандиқли тўқима қавати жуда юпқа бўлиши 
мумкин, натижада унинг бўртиб (дўппайиб) чиқиши (юрак аневризмаси) вужудга 
келади. Атеросклероз жараѐни кўпинча чап тож артериясида ва унинг 


41 
шахобчаларида жойлашганлиги сабабли миокард инфаркти, аксарият, чап 
қоринчада ривожланади. Шикастланган миокард ҳажмига нисбатан йирик ва 
майда ўчоқли миокард инфаркти тафовут қилинади. Бундан ташқари, некрознинг 
юрак мушаги чуқурлигига тарқалиш даражасига қараб, трансмурал (миокарднинг 
ҳамма қатлами некрози) ва интрамурал (миокард девори некрози, эндокард ва 
эпикард шикастланмаган), субэндокард миокард инфаркти (эндокардга ѐндашган 
миокард соҳасининг некрози). 
2.3 Миокард инфарктнинг клиникаси - некроз жойлашишига ва унинг 
ҳажмига, ҳамда вегетатив нерв системасининг рефлектор бузилишлари 
даражасига боғлиқ. 
Йирик ўчоқли миокард инфарктининг типик клиник манзарасида жараѐн 
динамикасини ифодалайдиган 5 давр тафовут қилинади. 

Продромал давр ѐки дарак берувчи давр (инфаркт олди ҳолати). Илгари 
беморда кузатилмаган стенокардия хуружи ѐки аввал маълум бўлган огриқ 
хуружи микдорининг ва характерининг ўзгариши (тез-тез тутиб туриши ва 
кучайиши), давом этишлигининг чўзилиши (бир неча соатдан бир ойгача), 
нитроглицерин 
таъсирининг 
пасайиши 
ѐки 
йўқолиши, 
зўриқиш 
стенокардиясига осойишталик стенокардия ѐки принцметал турининг 
қўшилиши билан ифодаланади. ЭКГда S-Т оралиги ўрта тўгри (изо) чизиқдан 
юқорига ѐки пастга 1-1,5 мм гача силжигани кузатилади.
4

Ўта ўткир давр - миокард соҳасида ишемия ривожланганидан некроз 
вужудга келгунча оралиқ давр, биринчи вужудга келган миокард инфарктида 
95 фоиз беморларда, такрорланган миокард инфарктида эса - 76 фоизида 
кузатилади. Хасталикнинг классик ѐки типик кечиши ангиноз тури тўш суяги 
орқасида, кўкрак қафасининг чап томонида жойлашган кескин оғриқ хуружи 
билан ифодаланади. Миокард инфаркти кўпинча эрталаб (уйғонишдан сўнг 
катехоламинлар миқдори кўтарилиши), жисмоний таранглашишсиз, тинч 
ҳолатда, деярли сабабсиз ривожланади. Оғриқ босилаѐтгандек, эзилаѐтгандек, 
кенгаяѐтганлек, куяѐтгандек сезилади, аксарият чап қўлга, кураклар оралиғига 
тарқалади ва 20-30 дақиқадан 2 соатгача давом этади, нитроглицерин таъсирида 
йўколмайди. Оғриқнинг вужудга келиши тож артерияларининг тўлиқ ѐки 
қисман бекилиши туфайли ишемия ривожланиши билан изоҳланади. Ишемия 
соҳасида модда алмашинуви бузилиши сабабли кучли оғриқ билан бирга 
ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайт қилиш, безовталик, ваҳима, ўлим қўрқинчи, 
ҳаво етишмаслик сезгиси, терлаш кузатилади. Оғриқ хуружи вақтида бемор 
ҳаракати тўхтайди, ранг-рўйи бўзаради, тери совуқ тер билан копланади, бўйин 
венаси бўртиб чиқади, юрак уриши тезлашади (1 дақиқада 100-120 марта). 
Артериал қон босим пасаяди. Миокарднинг қисқариш фаолияти кучсизланиши 
окибатида юрак товушлари бўғик; эшитилади, юрак учида "от дупури" товуши, 
экстрасистолия эшитилиши мумкин. ЭКГда S-Т оралиғи кўтарилган-
4
GadayevA., KarimovM. Sh., AxmedovX.S. Ichki kasalliklar propedevtikasi.- Toshkent, 
2012, b. 70. 


42 
изочизиқдан юкори, Т-тишчаси билан қўшилиб, монофазали эгри чизиқни 
вужудга келтиради. Бу ҳолат бир неча соатдан 3 кунгача давом этади. 

Ўткир давр - некроз ўчоғи ва миокард миомаляцияси (юмшаши) 
шаклланиши вақтига тўғри келади ва 2 кундан 10 кунгача давом этади. Бу 
даврда оғриқ анча камаяди ѐки бутунлай йўқолиши мумкин. Юрак 
етишмовчилиги ва артерия кон босимининг пастлиги, ҳамда юрак ритми 
бузилишининг сақланиши натижасида беморнинг умумий аҳволи оғирлигича 
қолаверади. Одатда мазкур давр некроз ўчогига якин бўлган мушак соҳаларида 
яллиғланиш ҳолатлари билан кечади. Хасталикнинг 2-3 - кунларида тана 
ҳарорати кескин кўтарилади (38"С гача) ва 5-10 кун давом этади. Анча давомли 
реакция инфаркт асоратидан далолат беради. Ҳарорат кўтарилиши билан 
биргаликда нейтрофилли лейкоцитоз (10 000 - 12 000) пайдо бўлади ва 3-7 кун 
давомида сақланади. Иситмалаш ва лейкоцитоз реактив ҳолат натижаси 
ҳисобланади ва инфаркт ўчоғидан аутолиз (емирилиш) маҳсулотлари 
сўрилишига боғлиқ. Бироқ кейинчалик ЭЧТ ортади. Некроз ўчоғидан баъзи бир 
ферментлар (аспарагин трансаминаза-АсАТ, лактатдегидрогеназа - ЛДГ, 
креатинфосфокиназа - КФК) ажралиб чиқиши натижасида қонда уларнинг 
фаоллиги кўтарилади. Кўпинча мўътадил гликемия ва диспротеинемия 
топилади (албумин микдори камаяди, глобулин ва фибриноген эса кўпаяди, 
патологик С-реактив оқсил пайдо бўлади). ЭКГда кўтарилган S-Т сегменти 
пастга туша бошлайди, изо чизиқга бир мунча яқинлашади, чуқур (2 тишчаси 
(СЭ8) пайдо бўлади, Т тишчаси шаклланади, манфий бўлади. 

Ўртача ўткир давр - 4-8 хафта давом этади, чандиқланиш жараѐни 
тугалланади: некроз ўчоғи грануляцион (бириктирувчи) тўқима билан 
қопланади. Коллатераллар ривожланади, васкуляризация (миокарднинг 
томирлар орқали қон билан таъминланиши) тикланади. Бу даврда стенокардия 
хуружлари бўлиб туриши мумкин. Юрак етишмовчилиги белгилари кўп 
ҳолларда камаяди, лекин барқарорлаши, гоҳида кучайиши ҳам мумкин. Оғрик 
йўқолади, кон босими бироз кўтарилади. 2-3 хафтадан кейин кўпчилик 
беморларда бузилган юрак ритми тикланади. Некроз сўрилиши синдроми 
камаяди: тана ҳарорати, лейкоцитоз, ферментлар фаолланиши аста-секин 
пасаяди ва хафтанинг охирига келиб меъѐрлашади. Эритроцитлар чўкиш 
тезлигининг юқорилиги ва диспротеинемия некроз ўчоги бутунлай 
чандиқланиб битгунча (бир неча хафта) сақланади. ЭКГда S-Т сегменти 
изоэлектрик чизикда жойлашади, Т-тишчаси манфий, патологик чуқур Q 
тишчаси (QS) пайдо бўлади. 

Инфарктдан кейинги давр (функционал тикланиш давр) - юрак 
мушагида склеротик ўзгаришлар ривожланиши (чандиқ зичлиги кўпайиши), 
сурункали аневризм шаклланиши, юрак-қон томир системасининг янги 
шароитда ишлашга мослашиш жараѐни белгилари билан ифодаланади ва 
некроз ҳосил бўлган фурсатдан бошлаб 3-6 ой давом этади. Миокарднинг 
зарарланмаган соҳасида компенсаторли гипертрофия белгилари аниқланади. 
Юрак етишмовчилиги кўпчилик беморларда йўқолади ѐки камаяди. Юрак 
ритми бузилиши (экстрасистолия) қайтадан вужудга келиши мумкин. Бемор 


43 
аҳволи яхшиланади, лекин ҳаракатда, юк кўтаришда вакти-вақти билан юрак 
соҳасида нохуш сезгилар, юракнинг тез уриши, ҳансираш безовта қилади. ЭКГ 
да S-Т оралиғи изоэлектрик чизиқда (QS ѐки QR) чуқур ва кенг, Т-тишча бир 
неча ой ѐки йил давомида манфийлигича қолади. Мазкур давр кечиши бўйича 
сурункали ЮИКнинг ҳар хил турларини эслатади. Шунинг учун беморларга 
"уйга стационар" буюрилади ѐки шаҳар чекасидаги кардиологик сиҳатгохга 
юборилади. 
Майда ўчоқли миокард инфаркти - юрак мушакларида морфологик майда 
ўчоқли некрозлар ривожланиши, оқибатининг нисбий яхши бўлиши, енгилроқ 
кечиши билан ифодаланади ва умумий миокард инфарктининг 18 фоизини 
ташкил қилади. Майда ўчоқли миокард инфаркти кечишида, йирик ўчоқли 
турига нисбатан, даврийлик кам ифодаланган. Шу билан бирга унинг кечишида 
баъзан дарак берувчи давр, ўткир давр ва реконвалесценция (касалликдан 
тузалиб келаѐтган) давр тафовут қилинади. Хасталикнинг бу турида оғриқ 
синдроми деярли кескин бўлмайди ва узоқ давом этмайди, айрим ҳолларда 
юрак соҳасида фақат равшан бўлмаган нохуш сезги, босилаѐтгандек, 
сиқилаѐтгандек ҳиссиѐт вужудга келади. Майда ўчоқли миокард инфарктида 
узок давом этадиган оғрик янги некроз ўчоқлари юзага келиши ѐки инфаркт 
атрофидаги зоналарнинг давомли ишемияси билан изоҳланиши мумкин. 
Объектив текширишда тери рангининг бўзарганлиги, артерия босимининг 
салгина пасайганлиги, тахикардия, юрак товушларининг бўғиқлашганлиги, тана 
ҳароратининг субфебрил даражага кўтарилганлиги, ўртача лейкоцитоз, 
ЭЧТнинг 16-25 мм/с гача ошиши аниқланади. Амионотрансфераз ва ЛДГ 
микдорининг кўпайиши, С-реактив протеин пайдо бўлиши жуда кам учрайди ва 
оз ифодаланган даражада бўлади. Майда ўчоқли миокард инфарктида 
кардиоген шок (юрак карахти), аритмиялар, тромбоэмболик асоратлар одатда 
кузатилмайди. Шундай қилиб, майда ўчоқли миокард инфарктида ҳам йирик 
турига хос бўлган талайгина клиник белгилар учрайди, лекин ифодаланиш 
даражаси кам бўлади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет