Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-мавзу: Ошкозон ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллигини ташхисслашда



Pdf көрінісі
бет33/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

4-мавзу: Ошкозон ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллигини ташхисслашда 
замонавий диагностика усулларини қўллаш. 
 
Режа: 
 
1. Маърузанинг мақсад ва вазифалари 
2. Этиологияси ва патогенезини ѐритиш 
3. Тасниф ва клиникаси 
4. Замонавий диагностика усуллари 
4.1 ТАРИФИ. Қайталаниб турувчи ва жадаллашишга мойил касаллик бўлиб, 
меъда ва ўн икки бармоқ ичакда яра иллати содир бўлиши билан ифодаланади. 
ТАРҚАЛИШИ. Балоғатга етган аҳолининг 2-5% яра касаллигига чалинган
кўпинча 25-30 ѐшлардаги эркакларда учрайди. Дуоденум яраси меъдага нисбатан 
3 марта кўп. Яра касаллиги кўпайишини урбанизация, тартибсиз овқатланиш, 
ташқи муҳитнинг ифлосланиши ва тўқима гипоксиясининг ривожланиши билан 
боғлайдилар. 
 
ЭТИОЛОГИЯСИ.

Алиментар омил - одатдаги овқатланиш ритмини ўзгариши, ўткир 
таъсирловчи (қовурилган, аччик, шўр, дудланган) таомларни истеъмол қилиш 
натижасида шиллик парданинг шикастланиши гастринни кўп микдорда 
ажралишини вужудга келтиради, бу ҳолат меъда гиперсекрецияси билан 
кузатилади. Овқат ҳажми ҳам аҳамиятли: кўп микдорда овқатни қабул қилиш 
натижасида меъданинг механик чўзилиши шира ажралишини кучайтиради. 

Табак чекишлик яра ривожланишига шароит туғдиради. Никотин 
меъда қон томирларини торайтиради, шира ажралишини ва меъда моторикасини 
кучайтиради; меъда ости бези бикарбонат секрециясини камайтириши мумкин, бу 
ҳолат ўн икки бармоқ ичакда РН ни пасайтиради, меъда пепсиноген ажралишини 
кучайтиради. 

Алкогол - шиллик пардани бевосита таъсирлайди ва меъда шираси 
ажралишини кучайтиради. 

Дори-дармонлар. Кўп микдорда аспирин ва бошқа яллигланишга 
қарши носпецифик моддалар (ЯҚНМ) қабул қилган артритли беморларнинг 
тахминан 30 фоизида яра вужудга келиши аниқланган. 

Давомли ѐки тез-тез қайталанувчи асаб-руҳий тарангланиш, бош 
миянинг механик шикастланиши (чайқалиши), нерв системасининг дистрофик 
ўзгаришлари, бошқа аъзолардан рефлектор таъсир натижасида мия ости ва 
гипоталамус фаолиятига мия пўстлоғи таъсирининг бузилиши, адашган нерв 


54 
марказининг барқарор қўзгалиши яра касалликлари ривожланиши сабабларидан 
бўлиши мумкин.

Буйрак усти, мия ортиги (гипофиз) ва жинсий безлар гормонлари 
бошқаруви механизмларининг бузилиши хасталикнинг вужудга келишида 
алоҳида ўрин эгаллайди. Глюкокортикоидлар меъда шираси таркибидаги хлорид 
кислотаси микдорининг кўпайишини ва унинг хазм таъсири кучайишини вужудга 
келтиради. Баъзи беморларда стероидли гормонларни қўллаш меъда ва ўн икки 
бармоқда яра ривожланиши натижасида кон кетишни чақиради. Аѐлларда, 
эркакларга нисбатан, яра касалликни кам учраши тухумдон гормонининг таъсири 
билан боглиқ. Эҳтимол, эстерогенлар яра касаллиги ривожланишини тўхтатади. 
Маълумки, хомиладорлик яра битишига ижобий таъсир кўрсатади, менопауза эса, 
яра касаллиги ривожланишига сабабчи бўлади. Хайз кўриш даврида хасталикнинг 
зўрайиши қонда эстерогенлар миқдорининг камайиши билан боғлик.
1
  
______________________________ 
Harrison’s Principles of Internal Medicine 19/E (Vol. 1 Vol2) - USA 2015 English.,Р.-2045

Ирсий омиллар: 
1. якин кариндршларда хасталикка чалиниш хавф-хатари 10 мартадан ортиқ. 
2. О (I) гуруҳ қонли одамларда яра касаллигига дучор бўлиш эҳтимоли 30-40%дан
юқори. 

Инфекция - хеликобактер пилорининг яра чақирувчи (улцероген) 
штамлари аниқланган. Антрал бўлимнинг шиллиқ пардасида Неlikobасtег руlоri 
(НР) мавжудлиги меъда яра касаллигида 68-90%, ўн икки бармоқ яра касаллигида 
63-100% беморларда аниқланган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет