Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Миокард инфарктнинг атипик шакллари



Pdf көрінісі
бет26/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

2.4 Миокард инфарктнинг атипик шакллари. 
20 фоиз инфарктда кузатилади. Хасталикнинг у ѐки бу белгиларининг 
устунлигига қараб қуйидаги клиник вариантлар тафовут қилинади. 

Гастралгик (абдоминал) тури – огриқ хуружи қорриннинг юқори қисмида 
(эпигастрия соҳасида) вужудга келиши ѐки шу соҳага тарқалиши билан 
характерланади. Хасталикнинг мазкур тури кўпинча чап қоринчанинг орқа девори 
ѐки орқа ѐн деворининг пастки қисмида жойлашган миокард инфарктида 
кузатилади ва ўткир миокард инфарктининг 2-3 фоизини ташкил қилади. Тўш 
суяги орқасидаги ѐки юрак соҳасидаги оғриқ эса, аксарият, чап қоринчанинг 
олдинги ѐки олдинги ѐн девори миокард инфарктида юз беради. Бир вақтда 
диспепсик шикоятлар: ҳаво билан кекириш, ҳиқичоқ тутиш, кўнгил айниши, 
қусиш, қориннинг дам бўлиши, ич кетиш вужудга келади. Қоринни пайпаслаганда 
эпигастрия соҳасида оғриқ мавжудлиги, мушак қаватининг тарангланиши 
аниқланади. Баѐн қилинган меъда-ичак фаолиятининг бузилишлари, меъда яра 
ѐрилиши, ўт касаллиги хуружи, ўткир панкреатит ва холецистит ѐки овқат билан 


44 
заҳарланнш нотўғри ташхис қўйишга олиб келиши мумкин; шу билан бирга бу 
хасталикларда ҳам ҳарорат кўтарилиши ва лейкоцитоз аниқланади. Ташхис 
қўйишда янглишмаслик учун ҳар хил қорин оғриғида ЭКГ текширишини ўтказиш 
шарт. 

Миокард инфарктининг астматик тури 5-10 фоиз беморларда аниқланади 
ва юрак астмаси ҳамда ўпка шиши билан намоѐн бўлади, одатда кексаларда, 
айниқса семиз одамларда ва ифодаланган коронарокардиосклерозли беморларда, 
қайталанган миокард инфарктида кузатилади. Чап қоринча қисқариш 
фаолиятининг кескин пасайиши ва миокард инфарктининг бошланғич 
соатларидаги артерия босимининг ўткир кўтарилиши юрак астмасига ва ўпка 
шишига олиб келади. Хасталикнинг бу тури жуда оғир кечиши, инфарктдан 
кейинги қон айланиш етишмовчилигининг ривожланиши ва ўлимнинг юқорилиги 
(40-60 фоизгача) билан характерланади. Мазкур турдаги 50 фоиз беморларда 
бўгилиши кўкракдаги огриқсиз юзага келади. Объектив текширишда чап қоринча 
ўткир етиш мовчилигининг клиник белгиларидан ташқари митрал қопқоқ 
етишмовчилигининг аускултатив симптоматикаси аншутанади. Бу ҳолатда 
нисбий митрал етишмовчилиги ривожланиши билан кузатиладиган, ўткир юрак 
декомпенсациясига олиб келадиган, сўрғич мушаклар инфаркти ташхисини 
қўйишга асос мавжуд. 

Миокард инфарктининг церебрал тури ѐйилган ѐки учоқли мия ишемияси 
натижасида вужудга келадиган мия қон айланишининг етишмовчилиги ва 
психика ўзгаришлари белгилари билан ифодаланади. Миокард инфарктининг 
мазкур тури асосида ўткир вужудга келган аритмия, юракнинг систолик ва 
дақиқалик хажмининг камайиши сабабли миянинг қон билан таъминланишининг 
бузилиши ѐтади. Миокард инфарктида мияда қон айланишнинг бузилиши 
белгилари ҳар хил бўлиши мумкин: бир гуруҳ беморларда бош мия 
ишемиясининг жуда равшан бўлмаган белгилари кузатилади (кўнгил айниши, 
қусиш, бош айланиши, бош огриги, қисқа муддатли бехушлик), бошқаларда - бош 
мия томонидан кескин ифодаланган ўчоқли белгилар (гемипарез, афазия) - улар 
одатда ўткинчи характерда бўладилар ва миокард инфарктини ўткир давридан 
кейин йўқолади. 

Миокард ивфарктининг аритмик тури ҳаѐтга хатар (қўрқинч) соладиган 
юрак аритмиялари (хилпилловчи аритмия, қоринчанинг навбатдан ташқари 
қисқариши, вакти-вақти билан юрак уришининг тезланиши ѐки ўткир вужудга 
келадиган ўтказувчанликнинг бузилиши - атриовентрикуляр ѐки қоринча ичидаги 
блокада) ривожланиши билан характерланади. Юрак мушакларининг метаболизм 
жараѐнлари бузилишлари, электролитлар ўзгариши билан кузатиладиган 
микроциркуляциянинг издан чиқиши хатар туғдирадиган аритмиялар сабабчиси 
бўлиб ҳисобланади. Юрак мароми (ритми) бузилишининг клиник манзараси юрак 
уришининг тезлашиши, юракнинг нотекис уриши, кўкрак босилиши сезгиси 
кўринишида ифодаланади. Бу ҳолатда миокард инфаркти ташхисини аниқлаш бир 
мунча қийинчилик туғдиради ва динамикада клиник-электрокардиографик 
кузатув ўтказишни талаб қилади. 


45 

Миокард инфарктининг белгисиз (огриқсиз, "соқов") тури ривожланиши 
тож артерияларнинг аста-секин беқилиши ва компенсатор механизмлар таъсири
хусусан коллатераллар юзага келиши натижасида миокард инфарктининг суст 
тезликда шаклланиши билан боғлик. Хасталикнинг мазкур турида оғриқ 
билинмаслиги мумкин, кўкракда нохуш ҳолат, сабабсиз беҳоллик, кайфият 
бузилиши сезилади. Текширишда экстрасистолия, тахи - ѐки брадиаритмия, 
артериал гипотензия, юрак товушларининг бўгиқлашганлиги, ўпкада димланиш 
хириллашлари аниқланиши мумкин. Амалиѐтда ЭКГ ягона ишончли ташхис 
усули ҳисобланади, бунда тасодифан ўткир ѐки чандиқли миокард инфаркти 
аншуганади. Миокард инфарктининг атипик шакллари орасида белгисиз тури 1-
10 фоизни ташкил қилади. 

Миокард инфарктининг шишли тури - шиш ва асцит билан кузатиладиган 
ўнг қоринча етишмовчилигининг тезда ривожланишидир. 
Қайталанувчи миокард инфаркти - олдинги миокард инфарктининг 
чандиқланиши ҳали бошланмасданоқ янги некроз ўчоқлари ҳосил бўлиши билан 
ифодаланади ва кечиши давомли бўлади. Шу билан бирга, бирламчи некроз ўчоғи 
ривожланишига сабабчи бўлган артериялар ҳавзасида (кўпинча давомли тромбоз 
натижасида) янги зарарланиш соҳалари вужудга келади. Қайталанувчи миокард 
инфарктининг клиник манзараси тўш суяги орқасида тез-тез хуружсимон оғриқ 
пайдо бўлиши билан характерланади. Миокард инфарктининг мазкур тури 
ташхиси клиник маълумотларни такрорий гемограмма ўзгаришлари, биокимѐвий 
кўрсаткичлар, қонда ферментлар (АсАТ, ЛДГ, алдолаза ва ҳоказолар) ва ЭКГ 
текширишлари билан солиштиришга асосланади. 
Такрорий миокард инфаркти. Кўпинча биринчи марта миокард инфаркти 
ўтказгандан кейин 2-3 ой ўтгач вужудга келади, кечиши огир ўтади. 
Хасталикнинг мазкур тури ривожланиши бирламчи некрознинг бевосита 
сабаблари билан боғлиқ эмас, мустақил характерга эга ва тож артерияларнинг 
бошқа шахобчалари хавзасида юзага келади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет