Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет34/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

 
4.2 ПАТОГЕНЕЗИ. Яра касаллиги ривожланиши механизми асосида 
«тажовузкор» ва «ҳимоячи» омиллар ўртасидаги физиологик мувозанатнинг 
бузилиши ѐтади. 
Тажовузкор омиллар: 

меъда ширасининг хлорид кислотаси ва пепсин; 

ўн икки бармоқ ичакдан ўтнинг (дуоденал-гастралгик рефлюкс) 
ошқозонга тушиши;

меъда ва ўн икки бармоқ ичак дисмоторикаси;

Неlikobасtег руlоri

Гистамин ва серотонин кислотали пептик омил фаоллигини оширади 
ва мембрана ўтказувчанлигини кучайтиради. 
«Ҳимоячи» омиллар: 

таркибида нейтрал мукополисахаридлар бўлган меъда ва ўн икки 
бармоқ; шиллиги;

сиало- ва сулфомуцинлар;

тўқима регенерацияси;

нормал маҳаллий қон айланиши; 


55 

баъзи бир хазм гормонлари - секретин, гастрон, энтерогастрин меъда 
яраси ривожланишида «ҳимоячи» омилнинг заифланиши, ўн икки 
бармоқ; ярасида эса «тажовузкор» омилнинг кучаймши аҳамиятга эга. 
4.3 ТАСНИФИ. 

Клиник-морфологик белгиларига қараб: меъда яра касаллиги ва ўн 
икки бармоқ яра касаллиги тафовути қилинади. 

Шикастланишнинг жойлашишига қараб: кардия қисми, меъданинг 
кичик эгрилиги, меъданинг препилорик бўлими, ўн икки ичак 
пиѐзчасида, пиѐзчадан ташқари бўлим (постбулбар) яра касаллиги.

Кечиши даврига қараб: зўрайиши, зўрайиш сўниши, ремиссия. 

Кечиши огирлигига қараб: хатарсиз чўзилувчан (барқарорли), 
жадаллашувли. 
1. Хатарсиз кечишида яра иллати кичик, юза, қайталаниши кам, асоратсиз; 
консерватив даво бир ой чамасида ифодаланган ижобий самара беради; 
2. Чўзилувчан кечишида даволаш самарадорлиги етарли эмас, узок вақт 
давом этади, бир йил ичида қайталаниши мумкин
3. Жадалашувли кечишида даволаш натижаси паст, асоратлар ривожланиши 
мумкин, қайталаниши тез-тез; 
4. Асоратлар мавжудлигига қараб: асоратлашган ва асоратлашмаган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет