Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет36/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Фарқланиш хусусиятлари:

даврийлик - зўрайиш ва ремиссия даврларининг алмашиниши;

ритмлилик (уйғунлик) - огриқнинг овқатланишга боглиқлиги;

мавсумлик - хасталик аксарият, баҳорда ва кузда, баъзи-ларда эса қишда ва 
ѐзда зўраяди; овқат, антацидлар, антихолинергик дорилар қабул қилгач
қоринга иситкич қўйгач ѐки қусишдан сўнг оғриқ камаяди ѐки йўқолади. 
Қусиш - яра касаллигининг иккинчи белгиси бўлиб, меъда ярасида кўпроқ, 
ўн икки бармоқ ярасида эса камроқ кузатилади. Кусиш яра касаллигида кўнгил 
айнишисиз, огриқнинг энг кучайган даврида содир бўлади. Наҳорда фаол меъда 
ширасининг ажралиши кўпинча қусиш билан кузатилади. Овқат қолдиқлари 
билан эрталабки қусиш меъданинг эвакуатор фаолиятининг бузилишидан далолат 
беради. Қусишнинг икки тури тафовут қилинади: 

гиперсекреция таъсирида яра сатҳининг таъсирланишига боглиқ; 

меъда пилорик бўлимининг стенози ѐки унинг давомли қисқариши 
натижасида содир бўлувчи қусиш бемор ҳолатини енгиллаштиради. 
Диспепсия ҳолатлари. 
Жигилдон қайнаши аксарият овқатлангандан сўнг, кам ҳолларда - наҳорда 
кузатилади. Бу ҳолат ҳар вақт ҳам маъда гиперсекрецияси туфайли содир 
бўлмайди. Унинг механизми қизилўнгач ва ошқозон мотор фаолиятининг 
бузилиши билан боглиқ, яъни антиперисталтика натижасида меъда ширасининг 
қизилўнгачга тушиши натижасида вужудга келади. 
Нордон кекириш - кардия бўлимининг етишмовчилиги ва ошқозон ички 
босимининг кўпайиши натижасида меъда ширасининг қизилўнгачга кайтиб 
тушиши (регургитацияси) билан боглиқ
1
 Кўнгил айниши, палағда тухум ҳидли кекириш асоратсиз яра касаллигида кам 
учрайди. Мазкур симптомлар давомли спазм ва пилорусни ѐки ўн икки бармоқ 
ичак пиѐзчасининг яллигланиш шиши туфайли меъда эвакуатор фаолиятининг 
бузилишини кўрсатади, ремиссия даврида бу ҳолатнинг сақланиши пилоруснинг 
чандиқли стенозидан дарак беради. 
Иштаҳа яра касаллигида, кўпинча ўн икки бармоқ ичак ярасида
сақланибгина қолмай, гоҳида кучаяди, лекин беморлар огриқ қўрқинчидан 
таом истеъмолини чегаралайдилар, натижада орюушйдилар. 


57 
Қабзият хасталикнинг зўрайган даврида кузатилади, овкат табиати, кўрпа-
тўшак тартиби ва йўгон ичак нерв-мушак тонусининг бузилиши билан 
боглиқ.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет