Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 БА нинг нерв – психик шаклининг диагностик мезонлари



Pdf көрінісі
бет57/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

5. БА нинг нерв – психик шаклининг диагностик мезонлари: 
1. Преморбид даврида нерв-психик бузилишларни аниқлаш, анамнезда руҳий 
стресс, бош мия жароҳатлари, оилада ва ишда конфликт ҳолатларнинг 
мавжудлиги, ятроген таъсирлар, диэнцефал бузилишлар мавжудлиги.
2. Психотерапевт 
кўригида 
истероидсимон, 
невраатеноидсимон, 
психоистеноидсимон механизмларнинг аниқланиши. 
6. Холинергик шаклли БА нинг диагностик мезонлари: 
1. Бронхлар ўтказувчанлигининг бузилиши йирик ва ўрта калибрли 
бронхларда рўй беради.
2. Бронхорея 
3. Ингаляцион холинолитиклардан самарадорлик юқори. 
4. Ваготониянинг бошқа хил кўринишлари, яъни, яра касаллиги, брадикардия, 
гипотензия, тери рангпарлиги, кафт кўп терлаши мавжудлиги. 
5. Лаборатор 
белгилар: 
ацетилхолиннинг 
қонда 
юқорилиги, 
холинестеразанинг қон зардобида камайиши 
6. Пульсаметрияза парасимпатик нерв-системаси тонусининг устунлиги 
белгилари.  
7. Глюкокортикоид етишмовчилик шаклли БА нинг диагностик мезонлари: 
1. Беморни 
клиник кузатиш орқали глюкокортикоид етишмовчилик 
белгиларини, яъни: глюкокортикоид қарамлик, терида пигментация, 
артериал гипотензия, астматик статус ҳолатига преднизолонни тўхтатганда 
ѐки дозасини камайтирганда тушиб қолишни аниқлаш. 
2. Қонда кортизол, 11 ОКС нинг, сийдикда 17 ОКС ларнинг камайиши. 
8. Дизовариал шаклли БА нинг диагностик мезонлари: 
1. Менстуациядан олдин ва менструация вақти, ҳомиладорлик, климактерик 
даврларда бемор ҳолатининг ѐмонлашуви. 
2. Қин 
суртмасини текшириш: прогестерон миқдорининг камайиши 
(ановуляция ѐки 2-фаза етишмовчилиги) 
3. Базал температуранинг менструал циклнинг 2-даврида пасайиши
4. Радиоиммунологик текширувларда: қон плазмасида эстерогенларнинг 
ошиши 2-фазада топилиши. 
9. “Аспиринли астма” нинг диагностик мезонлари: 
1. Бўғилиш хуружининг аспирин ѐки бошқа НЯҚП лар қабул қилиш билан 
сақловчи моддалар шунингдек, ўзида салицилатлар ва сариқ ранг берувчи 
тартразин моддасини қабул қилиш билан боғлиқлик. 
2. Бўғимли хуружининг хусусиятлари: бўғилиш хуружи аспирин қабул 
қилгандан сўнг, бир соат ўтгач бошланиб, тумов, кўз ѐши ажралиш, 
гиперемия билан кечади. Хуруж пайтида кўнгил айниш, қайт қилиш
гиперсаливация, эпигастрал соҳада оғриқ бўлиб, А/Б пасаяди. Вақт ўтиш 


80 
билан бронхиал астма ўзига хосликка эга бўлади: мавсумийлик йўқолади, 
астма белиглари, беморни доимо безовта қилади, хуружлараро даврда 
кўкрак қафасида ―босиб қолиш ҳисси‖, бронходилатацион терапия кам 
самарали, аста-секинлик билан БА авж ола боради. 
3. Астматик триада қуйидагиларни ўз ичга олади:
1. аспиринли астма авж олиб бориш
2. аспирин ва бошқа НЯҚП ларни кўтара олмаслик 
3. Риносинусит 
ва 
рецидивланувчи 
бурун 
полипози 
(рентгенда 
риносинусопатия аниқланади). 
4. Қонда простагландинларнинг турли гуруҳларининг индометацин қабул 
қилгандан сўнг ошиши (Р
g
F
2
) ошади, P
g
E

камаяди. 
5. Ацитил кислотали тезлаштирувчи синама мусбат, яъни, беморга ацитил 
кислота қуйидаги дозада берилади:
1-кун 10 мг 
2-кун 20 мг 
3-кун 40 мг 
4-кун 80 мг 
5-кун 160 мг 
6-кун 320 мг 
7-кун 640 мг 
30, 60, 120 минутдан сўнг, беморни объектив кўриб, ўпка аускультация ўтказилиб, 
НЧХ аниқланади. Синама қуйидаги белгилар пайдо бўлса, мусбат бўлади: 
бўғилиш хуружини сезиш, бурундан нафас олишнинг қийинлиги, ринорея, кўздан 
ѐш оқиши НЧХ нинг дастлабгисига нисбатан 15% га камайиши.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет