Бронхиал астманинг диагностик мезонлари:
1. Нафас чиқаришнинг қийинлиги билан кечувчи бўғилиш хуружи ва у ўпкада
қуруқ ҳуштаксимон хириллашлар (ҳатто бу хириллашлар масофадан ҳам
эшитилади) кечади.
2. Бронхиал астманинг хуружига эквивалент равишда тунда хуружсимон йўтал, у
беморнинг уйқусини бузади, нафас чиқаришнинг қийинлиги ѐки кўкрак
қафасида сиқилиш ҳисси, ҳансираш ва ҳуштаксимон хириллашларнинг йилнинг
маълум пайтида маълум бир антигенлар билан тўқнашилганда ѐки физик
зўриқишдан сўнг безовта қилиши;
3. Ташқи нафас функцияси кўрсаткичлари (НЧҲ, Тиффно индекси, нафас
чиқариш ҳажмининг максимал нуқтаси ва ҳ,) натижаларига кўра нафас
етишмовчилигининг обструктив типини аниқлаш;
4. Ташқи нафас функцияси кўрсаткичларининг бронходилататорлар қабул
қилгандан сўнг ошиши ва нафас чиқаришнинг енгиллашуви;
5. Ҳавода бронхиал астманинг биологик маркери- азот оксиди (NO) нинг кўплиги.
Бронхиал астманинг бўйича клиник патогенетик
вариантларининг диагностик мезонлари.
1. Атопик шаклли БА нинг диагностик мезонлари:
1. Аллергологик анамнез. Ирсий мойиллик. Аллергик конституция: беморда
аллергик касалликларнинг ―диатез, аллергик ренит, эшак еми, Квинке
шиши, чанга, озиқ-овқатларга нисбатан аллергия‖ ѐшликдан аниқланиши.
Касбий омилларга нисбатан аллергиянинг мавжудлиги.
2. Нисбатан ѐш (30 ѐшгача 75-80% холда)
3. Маълум аллерген билан ўзказилган тери синамаси мусбат.
4. Тезлаштирувчи (назал, конъюктивал, ингалацион) синамалар мусбат
(кўрсатмага биноан).
5. Озиқ-овқатга нисбатан аллергенни кундалик юритиш орқали аниқлаш
6. Лаборатор мезонлар: қонда IgE, нинг ошиши, қон ва балғамда
эозинофиллар ошиши, Шелли синамаси (базофилли синама) мусбат.
Лимфоцитларнинг адреналинга нисбатан гликогенолиз ҳолатининг ошиши.
Достарыңызбен бөлісу: |