Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет38/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57

Мазкур гуруҳ чиқиндиларни қайта ишлашдан олдинги бўлаклаш ва ишлов беришни ўз ичига олади, масалан, маълум тарзда қайта ишлаш учун органик чиқиндиларга ишлов бериш; касал юқтирувчи биологик чиқиндилар ёки хайвонларнинг мурдаси ва ҳ.к. чиқиндилар, госпиталлардаги радиоактив чиқиндиларга ишлов бериш ва бўлаклаш; ахлатларни сув резервуарларига ташлаш ёки тупроққа кўмиш; совутгичлар каби бузилган техника ва ускуналарни зарарли чиқиндиларни йўқотиш мақсадида бўлаклаш; ёқиб юбориш йўли билан чиқиндилардан фойдаланиш. Ахлатлардан ёқилғи материали сифатида фойдаланишни ҳам ўз ичига олади.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- оқава сувларга ишлов бериш ва фойдаланиш, 37.00га қаранг

- материалларни қайта тиклаш, 38.3га қаранг


38.21

Зарарсиз чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш

Бу синф қаттиқ ёки бошқа зарарсиз чиқиндиларни йўқотиш ва йўқотишдан олдинги ишлов беришни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- зарарсиз чиқиндиларни йўқотиш учун ахлатхоналардан фойдаланиш

- зарарсиз чиқиндиларни ёқиб ёки бошқа усуллар билан йўқотиш, бундай йўқотиш натижасида электр ёки буғ, биометан, шлак ва бошқа ички фойдаланиш учун мўлжалланган оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ёки ишлаб чиқарилмаслиги мумкин

- органик чиқиндиларни йўқотиш учун ишлов бериш

- органик чиқиндилардан компост ишлаб чиқариш.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- зарарли чиқиндиларни ёқиш, 38.22га қаранг

- қоғоз, пластмасса, ишлатилган консерва банкалари ва металл буюмлар каби реверсияланувчи материаллар алоҳида тоифаларга ажратиладиган ахлатхоналар иши, 38.32га қаранг

- тупроқни, сувни дезинфекциялаш, тозалаш, заҳарли моддаларни йўқотиш, 39.00га қаранг


38.21.0

Зарарсиз чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш

38.22

Зарарли чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш

Мазкур синф портловчи моддалар, оксидланувчи, ёнувчи, заҳарли, зарарли, канцероген, ўювчи ёки инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун зарарли бошқа моддалар ва препаратлар каби қаттиқ ва қаттиқ бўлмаган хавфли чиқиндиларни тақсимлаш ва ишлов беришни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- зарарли чиқиндиларни қайта ишловчи станцияларнинг фаолияти

- заҳарланган хайвонларга (тирик ёки ўлик) ва бошқа заҳарланган чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш

- зарарли чиқиндиларни ёқиш

- совутгичлар каби ишлатилиб бўлган техникадан зарарли чиқиндиларни ажратиб олиш

- радиоактив ядро чиқиндиларига ишлов бериш, фойдаланиш ва сақлаш, жумладан:

• касалхоналардан олиб кетилаётганда парчаланувчи радиоактив чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш

• ядро чиқиндиларини сақлаш учун инкапсуляция қилиш, тайёрлаш ва ишлов беришнинг бошқа турлари



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ядро ёқилғисини такрорий қайта ишлаш, 20.13га қаранг

- зарарсиз чиқиндиларни ёқиш, 38.21га қаранг

- тупроқни, сувни дезинфекциялаш, тозалаш, заҳарли моддаларни йўқотиш, 39.00га қаранг


38.22.0

Зарарли чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш

38.3

Материалларни тиклаш

38.31

Синиқ бўлакларни йўқотиш

Бу синф иккиламчи хом ашё олиш мақсадида турли парчалар, қолдиқларни (автомобиллар, кемалар, компьютерлар, телевизорлар ва бошқа ускуналарни) кесиш ва қисмларга ажратишни ўз ичига олади.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- зарарли чиқиндиларни йўқотиш учун совутгич каби ишлатилган маиший асбобларни йўқотиш (38.22)

- қайта сотиш учун автомобиллар, кемалар, компьютерлар, телевизорлар ва бошқа ускуналарни қисмларга ажратиш (секция G).


38.31.0

Синиқ бўлакларни йўқотиш

38.32

Сараланган материалларни утилизация қилиш

Мазкур синф металл ва нометалл чиқиндиларни ва бошқа предметларни механик ёки кимёвий трансформацион қайта ишлаш ёрдамида иккиламчи хом ашёга қайта ишлашни ўз ичига олади.

Шунингдек чиқиндилардан материалларни қуйидаги йўллар билан қайта тиклаш ҳам киради: 1) зарарсиз чиқиндилардан (масалан, ахлатдан) иккиламчи хом ашё ажратиб олиш ва саралаш ёки 2) қоғоз, пластмасса, ишлатилган консерва банкалари ва металл буюмлар каби аралаш иккиламчи хом ашёни алоҳида тоифаларга ажратиш ва саралаш.

Механик ёки кимёвий трансформацион қайта ишлашга қуйидаги жараёнлар мисол бўлади:

- ишлатилган автомобиллар, кир ювиш машиналари, велосипедлар ва ҳ.к.лардан чиққан металл чиқиндиларини механик парчалаш

- темир йўл вагонлари каби йирик металл предметларни механик сиқиш

- ҳисобдан чиқарилган транспорт воситаларидан чиққан металл чиқиндиларини майдалаш

- механик қайта ишлашнинг ўлчамни камайтириш мақсадида кесиш, пресслаш каби бошқа усуллари

- фотография чиқиндиларидан, масалан, маҳкамловчи эритма ёки фотография плёнкаси ва қоғозидан чиққан металлдан қайта фойдаланиш

- иккиламчи хом ашё ишлаб чиқариш мақсадида резинадан, масалан, ишлатилган шиналардан қайта фойдаланиш

- қувурлар, гултуваклар, тагликлар учун иккиламчи хом ашё ишлаб чиқариш мақсадида пластик материалларни саралаш ва пресслаш

- пластмасса ёки резина чиқиндиларини гранулаларга қайта ишлаш (тозалаш, эритиш, майдалаш)

- шишани майдалаш, тозалаш ва саралаш

- иккиламчи хом ашё ишлаб чиқариш мақсадида қурилиш ахлати каби бошқа чиқиндиларни майдалаш, тозалаш ва саралаш

- қовуриш учун ишлатилган ёғ ва мойларни иккиламчи хом ашёга қайта ишлаш

- озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг бошқа чиқиндиларини, шунингдек қолдиқ моддаларни иккиламчи хом ашёга қайта ишлаш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- иккиламчи хом ашёлардан якуний маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқариш (ишлаб чиқариш туридан қатъи назар), масалан, алоҳида толалардан эшиш учун ип, макулатурадан қоғоз массаси, шиналарни тиклаш, С секциясининг тегишли синфларига қаранг

- ядро ёқилғисини такрорий қайта ишлаш, 20.13га қаранг

- қора металл чиқиндиларини қайта эритиш, 24.10га қаранг

- чиқиндиларни ёқиш жараёнида материалларни қайта тиклаш, 38.2га қаранг

- зарарсиз чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш, 38.21га қаранг

- келгусида фойдаланиш учун органик чиқиндиларга ишлов бериш, жумладан компост ишлаб чиқариш, 38.21га қаранг

- зарарсиз чиқиндиларни ёқиш жараёнида энергия ишлаб чиқариш , 38.21га қаранг

- касалхоналардаги оралиқ радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш ва йўқотиш, 38.22га қаранг

- зарарли, заҳарланган чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш, 38.22га қаранг

- иккиламчи хом ашёнинг улгуржи савдоси, 46.77га қаранг


38.32.1

Иккиламчи хом ашё олиш учун металл чиқиндиларини саралаш ва қайта ишлаш

38.32.2

Иккиламчи хом ашё олиш учун нометалл чиқиндиларини саралаш ва қайта ишлаш

39

Тиклаш ва чиқиндиларни йўқотиш соҳасидаги бошқа хизматлар

Мазкур бўлим қайта тиклаш, яъни ифлосланган хоналар ва участкаларни, тупроқни, юзаки ва ер ости сувларини тозалаш бўйича хизматларни ўз ичига олади.




39.0

Тиклаш ва чиқиндиларни йўқотиш соҳасидаги бошқа хизматлар

39.00

Тиклаш ва чиқиндиларни йўқотиш соҳасидаги бошқа хизматлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- механик, кимёвий ёки биологик усуллардан фойдаланиб, иш жойида ёки ундан ташқарида, тупроқ ва ер ости сувларини ифлосланган жойларини тозалаш

- саноат қурилмаларини ёки марказаларини, жумладан ядро қурилмалари ва участкаларини тозалаш

- тасодифан ифлосланган юзаки сувларни зарарсизлантириш ва тозалаш, масалан ифлослантирувчиларни йиғиб олиш ёки тегишли химикатлардан фойдаланиш

- ерни, юзаки сувларни, океан ва денгизларни, жумладан қирғоқбўйи зонасини нефтдан ва бошқа ифлосланишлардан тозалаш

- асбест, қўрғошинли белила ва бошқа заҳарловчи моддаларнинг таъсирини юмшатиш

- атроф муҳитни ҳимоялаш бўйича бошқа ихтисослашган тадбирлар

- миналар, бошқа снарядлар ва портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш, шу жумладан портлатиш йўли билан

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши кураш, 01.61га қаранг

- сув билан таъминлаш учун сувни тозалаш, 36.00га қаранг

- зарарсиз чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш, 38.21га қаранг

- зарарли чиқиндиларга ишлов бериш ва йўқотиш, 38.22га қаранг

- кўчаларни супуриш ва сув сепиш, 81.29га қаранг


39.00.0

Тиклаш ва чиқиндиларни йўқотиш соҳасидаги бошқа хизматлар







F

ҚУРИЛИШ

Мазкур секция бинолар ва иншоотларни қуриш бўйича умумқурилиш ва махсус ишларни қамраб олади. Бунга янги қурилиш, таъмирлаш ишлари, қўшимча ишлар, тузатиш ишлари, ишлар олиб борилаётган жойда йиғма конструкциялардан бинолар қуриш, шунингдек вақтинча иншоотлар қуриш киради.

Умумқурилиш ишлари турар жой комплекслари, офис бинолари, дўконлар ва бошқа ижтимоий ва коммунал ёки қишлоқ хўжалиги иншоотларини қуриш ёки автомобил йўллари, кўчалар, кўприклар, туннеллар, темир йўллар, аэродромлар, гаванлар ва бошқа сув лойиҳалари, суғориш тизимлари, саноат иншоотлари, трубопроводлар ва электр узатиш линиялари, спорт комплекслари каби фуқаролик қурилиши объектларини қуришни ўз ичига олади.

Бундай ишлар ўз ҳисобидан ёки хақ эвазига ёки шартнома асосида амалга оширилади. Ишларнинг бир қисми, баъзида эса ишларнинг барча амалий турлари субпудрат ташкилотга берилиши мумкин. Мазкур секцияда қурилиш ишларини лойиҳа бўйича амалга оширишга тўлиқ масъул ташкилот таснифланади.

Шунингдек бу секцияга биноларни таъмирлаш ишлари ва барча муҳандислик ишлари киради.

Бўлимлар: 41 – бинолар қуриш, 42 – фуқаролик объектларини қуриш, 43 – бинонинг қисмларини қуриш ва безатишни ўз ичига олувчи махсус ишлар. 43 бўлим турли бинолар ва иншоотлар учун умумий бир йўналишга ихтисослашган ва махсус малака ва ускуналарни талаб қилувчи қурувчилик ишларини ўз ичига олади. Бунга сваялар қоқиш, пойдевор қуриш, сув қудуқларини бурғулаш, бетон ва темир-бетон ишлари, тош ишлари, йўлларга тош ётқизиш, иситиш тизимларини монтаж қилиш, том ёпиш ишлари ва ҳ.к. киради.

Қурилиш ускуналарини оператори билан ижарага олиш шу ускуналар билан бажариладиган қурилиш ишларининг специфик тури сифатида таснифланади.

Мазкур секцияга шунингдек келгусида сотиш мақсадида лойиҳани амалга ошириш учун молиявий, техник ва жисмоний маблағларни бирлаштириш йўли билан муҳандислик қурилиш ишлари бўйича қурилиш лойиҳаларни ишлаб чиқиш киради. Агар бу ишлар келгусида қурилиш объектларини сотиш мақсадида эмас, балки улардан фойдаланиш учун бажарилган бўлса (масалан, бу биноларда хоналарни ижарага бериш, шу ҳудудда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш), бу объект мазкур секцияда таснифланмайди, яъни бошқа секцияда фаолият турига асосан таснифланади, масалан кўчмас мулк билан операциялар, ишлаб чиқариш ва ҳ.к.

Мазкур ташкилотда ишлаб чиқарилмаган металл иншоотларни монтаж қилиш ҳам киритилади. Махсус ишларни одатда субпудратчи бажаради, лекин биноларни таъмирлашда бу ишларни бино эгаси назорат қилади.

Монтаж муҳандислик ускуналарини ўрнатишни ўз ичига олади. Операциялар қурилиш майдончаларида ёки устахоналарда амалга оширилиши мумкин. Монтаж ўз ичига водопровод ва газопровод ишларини, иситиш тизими, вентиляция, антенналар, сигнализация тизими ва бошқа электр тизимлари, ёнғинга қарши сигнализация, лифтлар, эскалаторлар, саноат совитиш тизимлари, йўллардаги, темир йўллардаги, аэропортлардаги ва портлардаги сигнализация ва ёритиш тизимларини ўрнатиш, изоляция ишлари, монтаж қилинаётган тизимларни таъмирлашни олади.

Биноларни безатиш ишлари: ойна қўйиш, сувоқчилик, бўёқчилик, дурадгорлик, акустик ишларни, деворларни ва полларни қоплаш ( паркет, гулқоғоз каби материаллар билан), қурилиш ҳудудини тозалашларни ўз ичига олади.




41

Бинолар ва иншоотлар қуриш

Мазкур бўлимга барча турдаги биноларни умумий қурилиши киради. Бунга янги қурилиш, таъмирлаш ишлари, қўшимча ишлар, тузатиш ишлари, ишлар олиб борилаётган жойда йиғма конструкциялардан бинолар қуриш, шунингдек вақтинча иншоотлар қуриш киради.

Турар жой комплекслари, офис бинолари, дўконлар ва бошқа ижтимоий ва коммунал ёки қишлоқ хўжалиги иншоотларини қуриш ҳам киритилган.


41.1

Қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш

41.10

Қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- келгусида сотиш мақсадида лойиҳани амалга ошириш учун молиявий, техник ва жисмоний маблағларни бирлаштириш йўли билан турар жой ва нотурар жой биноларини қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- бинолар қуриш, 41.20га қаранг

- меъморчилик ва муҳандислик ишлари, 71.1га қаранг

- қурилиш лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.1га қаранг


41.10.0

Қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш

41.2

Турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган бинолар қуриш

Мазкур гуруҳ ўз ҳисобидан ёки гонорар тўлови асосида ҳамда шартнома асосида турар жой ва нотурар жой биноларини қуриш бўйича хизматларнинг тўлиқ спектрини ўз ичига олади. Ишларнинг бир қисми ёки барча ишлар субпудрат ташкилотга берилиши мумкин. Агар қурилиш ишларининг фақат ихтисослашган қисми бажарилаётган бўлса, бу фаолият 43 бўлимда таснифланади.




41.20

Турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган бинолар қуриш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- барча турдаги турар жой биноларини қуриш:

• бир квартирали уйлар

• кўп квартирали уйлар, жумладан кўп қаватли бинолар

- барча турдаги нотурар жой биноларини қуриш:

• саноатда фойдаланиш учун бинолар, масалан, фабрикалар, устахоналар, йиғув цехлари ва ҳ.к.

• касалхоналар, мактаблар, офис бинолари

• меҳмонхоналар, дўконлар, савдо расталари, ресторанлар

• аэропортлар бинолари

• ёпиқ спорт комплекслари

• гаражлар, жумладан ер ости тўхташ майдончалари

• омборлар

• диний мақсадлар учун бинолар

- участкаларда йиғма конструкцияларни монтаж қилиш ва ўрнатиш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

-мавжуд турар жой иморатларини тиклаш ёки реставрация қилиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- бинолардан ташқари саноат иншоотларини қуриш, 43.21га қаранг

- меъморчилик ва муҳандислик ишлари, 71.1га қаранг

- қурилиш лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.1га қаранг


41.20.1

Турар жой биноларини қуриш

41.20.2

Яшаш учун мўлжалланмаган бинолар қуриш

42

Фуқаролик объектларини қуриш

Мазкур бўлим фуқаролик қурилиши объектлари бўйича умумқурилиш ишларини ўз ичига олади. Бунга янги қурилиш, таъмирлаш ишлари, қўшимча ишлар, тузатиш ишлари, ишлар олиб борилаётган жойда йиғма конструкциялардан бинолар қуриш, шунингдек вақтинча иншоотлар қуриш киради.

Бу бўлимга автомобил йўллари, кўчалар, кўприклар ва туннеллар, темир йўллар, аэродромлар, гаванлар ва бошқа сув лойиҳалари, суғориш тизимлари, саноат иншоотлари, трубопроводлар ва электр узатиш линиялари, очиқ спорт комплекслари каби оғир конструкцияларни қуриш киради. Бундай ишлар ўз ҳисобидан ёки хақ эвазига ёки шартнома асосида амалга оширилади. Ишларнинг бир қисми, баъзида эса ишларнинг барча амалий турлари субпудрат ташкилотга берилиши мумкин.


42.1

Автомобил йўллари ва темир йўллар қуриш

42.11

Йўллар ва шосселар қуриш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



- автострада, кўчалар, йўллар, бошқа транспорт ва пиёдалар йўлларини қуриш

- кўчалар, йўллар, автострадалар, кўприк ва туннелларнинг сиртини қуриш:

• йўлларни асфальтлаш

• йўлларни бўяш ва маркировкалаш

• аварияга қарши тўсиқлар, светофорлар ва бошқа шу каби ускуналарни ўрнатиш

- учиш-қўниш майдонини қуриш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ёритиш ва электр сигнал ускуналарини ўрнатиш, 43.21га қаранг

- меъморчилик ва муҳандислик ишлари, 71.1га қаранг

- қурилиш лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.1га қаранг


42.11.0

Йўллар ва шосселар қуриш

42.12

Темир йўллар ва метро линиялари қуриш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- темир йўллар ва метро линиялари қуриш (туннеллар қуришдан ташқари, 42.13)

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ёритиш ва электр сигнал ускуналарини ўрнатиш, 43.21га қаранг

- меъморчилик ва муҳандислик ишлари, 71.1га қаранг

- қурилиш лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.1га қаранг


42.12.0

Темир йўллар ва метро линиялари қуриш

42.13

Кўприклар ва туннеллар қуриш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- кўприклар, жумладан турли сатҳли автомагистраллар учун кўприклар қуриш

- туннеллар қуриш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ёритиш ва электр сигнал ускуналарини ўрнатиш, 43.21га қаранг

- меъморчилик ва муҳандислик ишлари, 71.1га қаранг

- қурилиш лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.1га қаранг


42.13.0

Кўприклар ва туннеллар қуриш

42.2

Мухандислик иншоотлари қуриш

42.21

Тақсимловчи мухандислик объектлари қуриш

Бу синф суюқ материалларни ташиш учун тақсимловчи линияларни, шунингдек бу тизимларнинг ажралмас қисми ҳисобланган бино ва иншоотларни қуришни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- фуқаролик қурилиши объектларини қуриш:

• магистрал ва шаҳар трубопроводлари

• водопровод магистраллари ва линиялари қуриш

• суғориш тизимлари (каналлар)

• резервуарлар

- қуйидагиларни қуриш:

• канализация тизимлари, уларни таъмирлашни қўшган ҳолда

• сув тозалаш иншоотлари

• насос станциялари

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- сув қудуқларини бурғулаш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- фуқаролик қурилиши лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.12га қаранг


42.21.0

Тақсимловчи мухандислик объектлари қуриш

42.22

Электр энергияси ва телекоммуникация билан таъминлаш учун тақсимловчи объектлар қуриш


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет