Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет39/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57

Бу синф электр энергиясини узатиш учун тақсимловчи линияларни, шунингдек телекоммуникация линияларини қуриш ва бу тизимларнинг ажралмас қисми ҳисобланган бино ва иншоотларни қуришни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- фуқаролик қурилиши объектларини қуриш:

• магистрал ва шаҳар коммуникация ва электр линиялари

• электр станциялари



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- фуқаролик қурилиши лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.12га қаранг


42.22.0

Электр энергияси ва телекоммуникация билан таъминлаш учун тақсимловчи объектлар қуриш

42.9

Бошқа мухандислик иншоотлари қуриш

42.91

Сув иншоотлари қуриш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қуйидагиларни қуриш:

• сув йўллари, портлар ва дарё иншоотлари, денгиз вокзаллари, шлюзлар ва ҳ.к.

• дамба ва тўғонлар

- сув тубини тозалаш ишлари



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- фуқаролик қурилиши лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.12га қаранг


42.91.0

Сув иншоотлари қуриш

42.99

Бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа мухандислик иншоотлари қуриш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бинолардан ташқари саноат иншоотларини қуриш:

• нефтни қайта ишлаш заводлари

• кимё заводлари

- биноларни қуришдан ташқари қурилиш ишлари, масалан:

• очиқ спорт комплекслари

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ҳудудларни ободонлаштириб, ерларни бўлиш (масалан, қўшимча йўлларни, коммунал инфратузилмаларни қуриш)

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- саноат ускуналарини ўрнатиш, 33.20га қаранг

- ҳудудларни ободонлаштирмасдан ерларни бўлиш, 68.10га қаранг

- фуқаролик қурилиши лойиҳасини бошқариш бўйича хизматлар, 71.12га қаранг


42.99.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа мухандислик иншоотлари қуриш

43

Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари

Мазкур бўлим ихтисослашган қурилиш ишларини ўз ичига олади, масалан, биноларнинг баъзи қисмларини ва фуқаро қурилиши объектларини қуриш ёки қурилишга тайёрлаш. Одатда бундай ишлар сваяларни ўрнатиш, ноль босқичидаги қурилиш ишлари, ички коммуникацияларни монтаж қилиш, бетон ишлари, ғишт териш, тахтасупаларни қуриш, том ёпиш ишлари каби ишларни бажариш учун махсус малака ёки ускуналарни талаб қилувчи турли иншоотларни бирлаштирувчи бир аспектга асосланади. Шунингдек бу бўлимга деталларни шу ташкилотнинг ўзи ишлаб чиқармаган ҳоллардаги пўлат конструкцияларни қуриш ҳам киради. Ихтисослашган қурилиш ишлари асосан субпудрат асосида амалга оширилади, лекин айниқса бевосита мулк эгаси учун бажариладиган таъмирлаш ишларини амалга оширишда.

Шунингдек бу бўлимга биноларни тўлиқ безатиш ҳам киради.

Иншоотларнинг функционал бўлишига сабаб бўлувчи барча турдаги коммуникацияларни ўрнатиш ҳам киритилган. Бу каби ишлар одатда қурилиш майдончаларида амалга оширилади, лекин ишларнинг бир қисми ихтисослашган устахоналарда ҳам амалга оширилиши мумкин. Слесарлик ишлари, шунингдек иситиш ва ҳаво намлиги ва ҳароратини сақлаш ускуналарини, антенналарни, сигнализация тизимларини ўрнатиш, ва бошқа электр техника ишлари, ёнғинга қарши сигнализация тизимини, лифтлар, эскалаторларни ўрнатиш ишлари ҳам шу бўлимга киради. Сув, иссиқлик ва овоз изоляциялари ишлари, металл листлар билан қоплаш, савдо учун совитиш қурилмаларини ўрнатиш, автомобил ва темир йўллар, аэропортлар, портлар учун ёритиш ва сигнал тизимларини ўрнатиш ҳам шу бўлимга киради. Шунингдек бу бўлимга юқорида келтирилган ишларнинг барча турлари бўйича таъмирлаш ишлари киради.

Биноларни тўлиқ безатиш бўйича ишлар сайқаллаш, сувоқчилик, бўёқчилик ишлари, поллар ва деворларни плитка билан қоплаш ёки паркет, ковролан, гулқоғозлар билан қоплаш, шунингдек полларни циклёвкалаш, дурадгорлик ишлари, овоз изоляциялаш ишлари, ташқи ҳудудларни тозалаш каби безатишга алоқадор ишларни ўз ичига олади. Шунингдек бунга юқорида келтирилган ишларнинг барча турлари бўйича таъмирлаш ишлари киради.

Ускуналарни оператори билан ижарага олиш тегишли қурилиш ишлари билан бирга таснифланади.




43.1

Мавжуд иншоотларни бузиш ва қурилиш учун майдончалар тайёрлаш

43.11

Биноларни қисмларга ажратиш ва бузиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бинолар ва бошқа иншоотларни қисмларга ажратиш ёки бузиш


43.11.0

Биноларни қисмларга ажратиш ва бузиш

43.12

Қурилиш майдончаларидаги тайёргарлик ишлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қурилиш ҳудудини тозалаш

- ерни тайёрлаш: экскавация, ахлатни кўмиш, қурилиш майдончасини лойиҳалаштириш ва ер қазиш ишлари, хандақ қазиш, жинсларни олиб ташлаш ва ҳ.к.

- тоғ-кон ишлари учун майдонча тайёрлаш:

• устини қоплаган қатламларни олиб ташлаш ва фойдали қазилмаларни қазиб олишга участкаларни тайёрлаш бўйича бошқа ишлар, нефт ва газ конларидан ташқари

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- участкада дренаж тизимини қуриш

- қишлоқ хўжалик ерлари ёки ўрмон массивларини дренаж қилиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қазиб олувчи нефт ва газ қудуқларини бурғулаш, 06.10, 06.20га қаранг

- тупроқни тозалаш, 39.00га қаранг

- сув қудуғини бурғулаш,42.21га қаранг

- шахта стволини кавлаб кириш, 43.99га қаранг


43.12.0

Қурилиш майдончаларидаги тайёргарлик ишлари

43.13

Қидирув бурғулаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- синаш учун бурғулаш, қидирув мақсадида бурғулаш ва қурилиш, геофизик, геологик ёки бошқа мақсадларда жинслар намунасини олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қазиб олувчи нефт ва газ қудуқларини бурғулаш, 06.10, 06.20га қаранг

- тоғ-кон ишларини бажаришда синаш учун ва қидирув мақсадида бурғулаш бўйича ёрдамчи ишлар, 09.90га қаранг

- сув қудуқларини бурғулаш, 42.21га қаранг

- шахта стволини кавлаб кириш, 43.99га қаранг

- нефт ва газ конларини тадқиқ қилиш, геофизик, геологик ва сейсмик қидирув, 71.12га қаранг


43.13.0

Қидирув бурғулаш

43.2

Электротехник, чилангарлик ва бошқа қурилиш-монтаж ишлари

Бу гуруҳ биноларда электр, водопровод тизимлари, иситиш, вентиляция ва ҳаво ҳарорати ва намлигини сақлаш тизимларини; лифтлар ва бошқа кўтаргичлар, иссиқлик, овоз ва вибрация изоляцияларини ўрнатишни ўз ичига олади.

Бу гуруҳ шунингдек мазкур гуруҳга тегишли ускуналар тизимининг тўғри ўрнатилгани устидан назорат, созлаш, синаш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.


43.21

Электротехник ва монтаж ишлари

Бу синф барча бинолар ва фуқаролик қурилиши объектларида электр техника тизимларини ўрнатишни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қуйидагиларни ўрнатиш:

• электр симлар тармоғи ва фурнитуралар

• телекоммуникация симлари

• компьютер тизимлари ва телевизион кабеллар, жумладан оптик толали кабеллар

• йўлдош тарелкалари

• ёритиш тизимлари

• ёнғинга қарши сигнализациялар

• ҳимоя сигнализациялари

• кўчаларни ёритиш ва электр сигнал ускуналари

• учиш-қўниш майдонини ёритиш

• қуёш энергиясининг электр коллекторлари

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- электр ускуналар ва маиший асбобларни, жумладан плинтус радиаторларини улаш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- телекоммуникация ва электр узатиш линияларини қуриш, 42.22га қаранг

- ҳимоя ва ёнғинга қарши сигнализациялар каби электрон хавфсизлик тизимининг мониторинги ва масофадан назорат қилиш, жумладан уларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш, 80.20га қаранг


43.21.0

Электротехник ва монтаж ишлари

43.22

Сув билан таъминлаш, иситиш ва ҳавони кондициялаш тизимларини монтаж қилиш

Мазкур синф водопровод, иситиш ва ҳаво ҳарорати ва намлигини сақлаш тизимларини ўрнатишни, шу жумладан қайта ишлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бинолар ва бошқа қурилиш иншоотларида монтаж қилиш:

• иситиш тизимлари (электр, газ ва мой воситасида ишлайдиган)

• печлар, сув ёрдамида совитиш стояклари

• қуёш энергиясининг ноэлектр коллекторлари

• водопровод ва сантехника ускуналари

• вентиляция ва ҳаво ҳарорати ва намлигини сақлаш учун ускуналар

• газопровод арматуралари

• буғ узатиш учун трубопроводлар

• автоматик ёнғин ўчириш тизимлари

• газонларни суғориш учун автоматик тизимлар

- ҳаво узатгичларни монтаж қилиш бўйича ишлар



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- электр плинтус радиаторларини ўрнатиш, 43.21га қаранг


43.22.0

Сув билан таъминлаш, иситиш ва ҳавони кондициялаш тизимларини монтаж қилиш

43.29

Бошқа қурилиш-монтаж ишлари

Мазкур синф бинолар ва фуқаролик қурилиши объектларида энергия билан таъминлаш тизимлари, водопровод, иситиш ва ҳаво ҳарорати ва намлигини сақлаш тизимлари ёки саноат ускуналаридан ташқари барча ускуналарни ўрнатишни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бинолар ва бошқа қурилиш иншоотларида қуйидагиларни монтаж қилиш:

• лифтлар, эскалаторлар, шу жумладан уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш

• автоматик ва айланма эшиклар

• яшинқайтаргичлар

• чанг ютиш тизимлари

• термо-, овоз- ёки виброизоляция

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- саноат ускуналарини ўрнатиш, 33.20га қаранг


43.29.1

Изоляциялаш ишлари

43.29.9

Бошқа тоифаларга киритилмаган қурилиш-монтаж ишлари

43.3

Пардошлаш қурилиш ишлари

43.31

Сувоқ ишлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бинолар ва бошқа қурилиш объектларида ташқи ва ички суваш ишлари, жумладан суваш учун сеткалар ўрнатиш


43.31.0

Сувоқ ишлари

43.32

Дурадгорлик ишлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ёғоч ёки бошқа материаллардан ясалган эшиклар (автоматик ва айланмалардан ташқари), деразалар, эшик ва дераза ромларини ўрнатиш

- йиғма ошхона гарнитурлари, ўрнатилган шкафлар, нарвонлар, савдо жиҳозларини монтаж қилиш

- ички безатиш бўйича ишлар: шифтларни, икки ёққа суриладиган пардеворларни ўрнатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- автоматик ва айланма эшикларни ўрнатиш, 43.29га қаранг


43.32.0

Дурадгорлик ишлари

43.33

Полларни қоплаш ва деворлар сиртини қоплаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бинолар ва бошқа қурилиш иншоотларида плитка териш, ёпиштириш, ўрнатиш ёки бирор бир қисмларни йиғиш:

• керамика, бетон ёки йўнилган тошдан пол ёки девор учун плиткалар, шунингдек керамик печларни ўрнатиш

• паркет ва бошқа ёғоч пол қопламаларини, ёғоч девор қопламаларини ўрнатиш

• ковролан ва линолеумлар, жумладан резина ва пластик пол қопламалари

• венеция мозаикаси, мармар ёки плиталардан пол ёки девор қопламалари

• гулқоғоз ёпиштириш



  • полларни циклёвка қилиш




43.33.0

Полларни қоплаш ва деворлар сиртини қоплаш

43.34

Бўёқчилик ва ойна солиш ишлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- биноларни ичи ва ташқарисини бўяш

- фуқаролик қурилиши объектларини бўяш

- ойналар ва кўзгуларни ўрнатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- деразаларни ўрнатиш, 43.32га қаранг


43.34.0

Бўёқчилик ва ойна солиш ишлари

43.39

Бошқа пардозлаш ишлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қурилиш тугагандан сўнг янги биноларни тартибга келтириш

- бошқа тоифаларга киритилмаган безатиш ишлари



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ички безатиш бўйича дизайнерлар ишлари, 74.10га қаранг

- бинолар ва иншоотларни умумий ички тозалаш, 81.21га қаранг

- биноларни ихтисослашган ички ва ташқи тозалаш, 81.22га қаранг


43.39.0

Бошқа пардозлаш ишлари

43.9

Бошқа ихтисослаштирилган қурилиш ишлари

43.91

Том ёпиш ишлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- томларни монтаж қилиш

- том ёпиш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қурилиш ускуналари ва техникасининг операторсиз ижараси, 77.32га қаранг


43.91.0

Том ёпиш ишлари

43.99

Бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа ихтисослаштирилган қурилиш ишлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- иншоотларнинг хар хил турларини бирлаштирувчи бир аспектга қаратилган, ихтисослаштирилган малака ёки ускуналарни талаб қилувчи қурилиш ишлари:

• пойдевор қуриш, шу жумладан қозиқоёқ (свая) қоқиш ишлари

• намлик ва сув изоляцияси ишлари

• биноларнинг захини қочириш

• шахта қудуғини кавлаб кириш

• пўлат конструкцияларни ўрнатиш

• пўлатни эгиш

• ғишт ва тош териш

• ҳавозаларни, иш майдончаларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш, ҳавозалар ва иш майдончалари ижарасидан ташқари

• мўрилар ва саноат печларини ўрнатиш

• баландликда ишлаш, шунингдек тегишли ускуналар ва жиҳозлардан фойдаланиш бўйича маълум малакани талаб қилувчи ихтисослаштирилган ишлар, масалан, баландликдаги иншоотлардаги ишлар

- ер ости ишлари

- очиқ бассейнлар қуриш

- биноларнинг ташқи деворлари учун буғ билан тозалаш, қумпуркагич ёрдамида ишлов бериш ва бошқа шу каби ишлар

- қурилиш майдончасида жойлаштирилган кранлар ва бошқа қурилиш ускуналарининг оператори билан бирга ижараси (масалан, кран билан жиҳозланган юк автомобиллари, ортиш-тушириш ишлари учун бошқа ускуналар ходимлари билан).

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қурилиш ускуналари ва техникасининг операторсиз ижараси, 77.32га қаранг


43.99.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа ихтисослаштирилган қурилиш ишлари




G

УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО; МОТОРЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА МОТОЦИКЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ

Бу секция товарларнинг барча турларининг улгуржи ва чакана савдосини (яъни ўзгартирмасдан сотишни) ва товарларни сотиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади. Улгуржи ва чакана савдо товарларни сотишнинг охирги босқичи ҳисобланади. Бу секцияга автотранспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш ҳам киритилган.

Савдо (қайта ишлашсиз) ўз ичига саралаш, калибрлаш, йиғиш, аралаштириш (масалан қумни), бутилкаларга қуйиш (бутилкаларни ювиб ёки ювмасдан), қадоқлаш, бўлиш ва кичикроқ партияларда идишларга жойлаш, сақлаш (жумладан музлатиш ва совитиш) каби оддий савдо операцияларини ўз ичига олади.

45 бўлим автомобил ва мотоциклларни сотиш ва таъмирлашга кирувчи барча ишларни, 46 ва 47 бўлимлар эса савдо бўйича бошқа барча операцияларни ўз ичига олади. 46 (улгуржи савдо) ва 47 (чакана савдо) бўлимларининг фарқи истеъмолчининг энг кўп тарқалган турига асосланади.

Улгуржи савдо – бу янги ёки ишлатилган товарларни чакана сотувчиларга, ишлаб чиқариш, савдо, муассаса ёки касбий фойдаланувчиларга ёки бошқа улгуржи сотувчиларга қайта сотиш (ўзгартирмасдан сотиш); бошқа шахслар ёки компаниялар номидан товарларни сотиб олиш ёки уларга товар сотиш бўйича агентлар фаолияти. Улгуржи савдо корхоналари, яъни ўзи сотаётган товарга эгалик ҳуқуқини олувчи улгуржи сотувчилар; саноатга хизмат кўрсатишга ихтисослашган улгуржи сотувчилар, биржачилар, улгуржи савдо корхоналари; тоғ-кон саноати корхоналари ўз маҳсулотини сотиш учун сақлаб турувчи, вазифалари завод ёки шахталардан тўғридан-тўғри ортиш йўли билан бажарилувчи буюртма қабул қилиш билан чекланмайдиган экспортёрлар, импортёрлар, кооператив бирлашмалар, филиаллар ва сотиш бўйича бюролар каби тижорат корхоналарининг асосий турлари киради. Шунингдек қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи воситачилар ва агентлар, тайёрловчи ва кооператив бирлашмалар ҳам киритилган.

Улгуржи сотувчилар кўпинча товарларнинг катта партиясини йиғиш, саралаш, кичик партияларга бўлиш, сақлаш совутиш, товарларни етказиб бериш ва ўрнатиш, реклама фаолияти, этикеткаларни ишлаб чиқариш каби улгуржи савдо билан боғлиқ операцияларни жисмонан бажарадилар.

Чакана савдо магазинлар, универмаглар, палаткалар, киосклар, почта орқали буюртмаларни бажарувчи фирмалар, уйма-уй юриб сотувчилар, матлубот кооперативлари, аукцион савдосини ташкил этувчи фирмалар томонидан шахсий фойдаланиш учун ёки уйда ишлатиладиган янги ва ишлатилган товарларни қайта сотишни (ўзгартирмасдан сотиш) ўз ичига олади. Кўпчилик чакана сотувчилар ўзи сотаётган товарларга эгалик ҳуқуқини оладилар, лекин уларнинг баъзилари агент сифатида ва принципал номидан консигнация ёки комиссион хақ эвазига савдони амалга оширадилар.


45

Автомобиллар ва мотоциклларнинг улгуржи ва чакана савдоси ва уларни таъмирлаш

Мазкур бўлим автомобиллар ва мотоцикллар, жумладан юк автомобиллари ва ғилдиракли шатакчилар, билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларини (ишлаб чиқариш ва ижарадан ташқари) ўз ичига олади, масалан, янги ва ишлатилган транспорт воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси, транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек автомобил ва мотоцикллар учун эҳтиёт қисмлар ва аксессуарларнинг улгуржи ва чакана савдоси. Шунингдек бу бўлимга транспорт воситаларининг улгуржи ва чакана савдосида иштирок этувчи комиссион агентлар фаолияти ҳам киради.

Мазкур бўлимга шунингдек автомобилларни ювиш, сайқаллаш каби ишлар киради.

Мазкур бўлимга автомобил ёқилғиси ва мойловчи ёки совитувчи материалларнинг чакана савдоси ва автомобиллар ёки мотоциклларнинг ижараси кирмайди.


45.1

Моторли транспорт воситалари савдоси

45.11

Автомобиллар ва енгил моторли транспорт воситалари савдоси



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет