Мазкур синф қўғирчоқлар, ўйинчоқлар ва ўйинлар (жумладан электрон ўйинлар), ўйинчоқ моделлар ва болалар автотранспорт воситаларини (металл велосипедлар ва уч ғилдиракли велосипедлардан ташқари) ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- қўғирчоқлар ва қўғирчоқлар учун кийимлар, жиҳозлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш
- бошқа қўғирчоқлар ишлаб чиқариш
- ўйинчоқ хайвонлар ишлаб чиқариш
- ўйинчоқ мусиқа асбоблари ишлаб чиқариш
- ўйин карталари ишлаб чиқариш
- стол устида ўйналадиган ва шу каби ўйинлар ишлаб чиқариш
- электрон ўйинлар ишлаб чиқариш: шахматлар ва ҳ.к.
- кичкина ўйинчоқ моделлар ва шу каби кўнгилочар моделлар, электр поездлар, қурилиш қурилмалари ва ҳ.к.лар ишлаб чиқариш
- ўйин автоматлари, бильярд учун жиҳозлар, казинолар учун махсус ўйин столлари ишлаб чиқариш
- кўнгил очиш учун буюмлар, стол устида ёки хонада ўйналадиган ўйинлар ишлаб чиқариш
- ғилдиракли ўйинчоқлар, жумладан пластик велосипедлар ва уч ғилдиракли велосипедлар ишлаб чиқариш
- бошқотирмалар ва шу каби буюмлар ишлаб чиқариш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- электрон ўйинлар учун бошқарув пультлари ишлаб чиқариш, 26.40га қаранг
- велосипедлар ишлаб чиқариш, 30.92га қаранг
- ҳазил учун ва майда товарлар ишлаб чиқариш, 32.99га қаранг
- пульт билан бошқариладиган видео ўйинлар учун дастурлар ишлаб чиқариш, 58.21га қаранг
32.40.0
|
Ўйинлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш
|
32.5
|
Медицина ва стоматология асбоблари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш
|
32.50
|
Медицина ва стоматология асбоблари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш
|
Мазкур синф лаборатория ускуналари, жарроҳлик ва медицина асбоблари, жарроҳлик приборлари, мосламалари ва жиҳозлари, стоматология ускуналари ва жиҳозлари, ортодонтал ва тиш протези ускуналарини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Мазкур синф махсус гидравлик стоматологик креслолар каби специфик мосламалар билан жиҳозланган медицина, стоматология мебелларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- жарроҳлик накидкалари, стерилланган бинт ва салфеткалар ишлаб чиқариш
- стоматологик тўлдиргичлар ва цемент (стоматологик елимловчи қўшимчалардан ташқари), стоматологик мум ва бошқа стоматологик препаратлар ишлаб чиқариш
- суякларни қайта тиклаш учун цемент ишлаб чиқариш
- тиш даволаш учун лаборатория печлари ишлаб чиқариш
- ультратовуш ёрдамида тозалаш учун лаборатория ускуналари ишлаб чиқариш
- лаборатория стерилизаторлари ишлаб чиқариш
- лаборатория учун дистилляция аппаратлари ва лаборатория центрифугалари ишлаб чиқариш
- медицина, жарроҳлик, стоматология ёки ветеринария мебеллари ишлаб чиқариш:
• операция столлари
• кўрикдан ўтказиш учун столлар
• вазияти механик бошқариладиган касалхона кроватлари
• стоматология креслолари
- суякдан пластина ва шуруплар, шприцлар, игналар, катетерлар ва ҳ.к.лар ишлаб чиқариш
- стоматология асбоблари ишлаб чиқариш (жумладан стоматологик ускуналар ўрнатилган стоматологик креслолар)
- тиш даволаш лабораторияларида ясама тишлар, кўприклар (сунъий милк) ва ҳ.к.лар ишлаб чиқариш
- ортопедик мосламалар ва протезлар ишлаб чиқариш
- шиша кўзлар ишлаб чиқариш
- медицина термометрлари ишлаб чиқариш
- офтальмология товарлари, кўриш қобилиятини яхшилаш учун кўзойнаклар, қуёш нуридан сақлайдиган кўзойнаклар, врач рецепти бўйича линзалар, контакт линзалари, ҳимояловчи кўзойнаклар ишлаб чиқариш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- тиш протезлари учун елимловчи моддалар ишлаб чиқариш, 20.42га қаранг
- тўйинтирилган медицина боғичлари ишлаб чиқариш, 21.20га қаранг
- электр медицина ва электр терапевтик ускуналари ишлаб чиқариш, 26.60га қаранг
- ногиронлар аравачалари ишлаб чиқариш, 30.92га қаранг
- оптиклар фаолияти, 47.78га қаранг
32.50.0
|
Медицина ва стоматология асбоблари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш
|
32.9
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган тайёр буюмлар ишлаб чиқариш
|
32.91
|
Супурги ва чўткалар ишлаб чиқариш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- супургилар, мўйқалам ва чўткалар, жумладан машиналарнинг таркибий қисми бўлган чўткалар, пол учун қўл механик чўткалар, швабралар, патлардан ясалган супургилар, бўёқчилар чўткалари, бўёқчилар валиклари, резина куракчалар, бошқа супурги ва чўткаларни ишлаб чиқариш
- пойафзал ва кийимлар учун чўткалар ишлаб чиқариш
32.91.0
|
Супурги ва чўткалар ишлаб чиқариш
|
32.99
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган маҳсулотлар ишлаб чиқариш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- сақловчи ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш
• ўтга чидамли ва ҳимояловчи кийимлар ишлаб чиқариш
• линияда ишловчи монтёрлар учун камарлар ва касбий фойдаланиш учун бошқа камарлар
• пўкак ҳимоя воситалари ишлаб чиқариш
• қаттиқ пластикдан каскалар ва шахсий хавфсизликни таъминлаш учун бошқа пластик буюмлар ишлаб чиқариш (масалан, атлетикачилар учун шлемлар)
• ўт ўчирувчилар костюмлари ишлаб чиқариш
• металлдан ҳимояловчи бош кийимлар ва шахсий хавфсизликни таъминлаш учун бошқа металл буюмлар ишлаб чиқариш
• бурун ва қулоқларни бегона предметлар ва суюқлик киришидан асраш учун мосламалар ишлаб чиқариш (масалан, чўмилиш ва шовқиндан ҳимоялаш учун)
• противогазлар ишлаб чиқариш
- механик ва барча турдаги бошқа ручка ва қаламлар ишлаб чиқариш
- қаламлар учун грифел ишлаб чиқариш
- барча турдаги штамп ва муҳрлар, қўл ёзув мосламалари ва ёрлиқ, этикетка ва биркаларни босиш мосламалари, ёзув машинкалари учун тайёр ленталар ва штемпел ёстиқчаларини ишлаб чиқариш
- глобуслар ишлаб чиқариш
- зонтлар, қуёшдан сақловчи соябонлар, ҳассалар ва таёқлар ишлаб чиқариш
- тугмачалар, “молния” илгаклари, кнопка ва илгаклар ишлаб чиқариш
- зажигалкалар ишлаб чиқариш
- шахсий фойдаланиш учун буюмлар ишлаб чиқариш: чекиш учун трубкалар, тароқлар, соч тўғноғичлари, пульверизаторлар, термослар ва шахсий ёки маиший фойдаланиш учун бошқа вакуумли идишлар, шунингдек ясама сочлар, ясама соқол ва қошлар ишлаб чиқариш
- турли предметлар ишлаб чиқариш: барча шаклдаги шамлар, сунъий гуллар, мевалар ва япроқлар, майда арзон предметлар, қўл элаклари, игналар учун ёстиқча, тикувчилар учун манекенлар, тобутлар ва ҳ.к.
- гул саватлари, гулдасталар, гулчамбарлар, гулмаржонлар ва шу каби буюмлар ишлаб чиқариш
- тулум (чучело)нинг ичини тўлдириш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- пиликлар ишлаб чиқариш, 13.96га қаранг
- иш кийимлари ишлаб чиқариш (масалан, лаборатория комбинезонлари ва иш кийимлари), 14.12га қаранг
- майда қоғоз буюмлар ишлаб чиқариш, 17.29га қаранг
32.99.0
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган маҳсулотлар ишлаб чиқариш
|
|
33
|
Машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш
|
Мазкур гуруҳ ускуналарни келгусида реконструкция қилиш ва бошқа маҳсулотларни ишчи ҳолатга келтириш мақсадида ишлаб чиқариш секторига кирувчи товарларни ихтисослашган таъмирлашни ўз ичига олади. Бундай маҳсулотларни режа асосида техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш ускуналарнинг самарадорлигини ошириш учун зарур ва ускуналарни вақтидан илгари таъмирлашдан асрайди.
Мазкур бўлим фақат ускуналарни ихтисослашган таъмирлаш, парваришлаш ва хизмат кўрсатишнигина ўз ичига олмайди. Кўпинча таъмирлашни ускуналарни ва бошқа товарларни ишлаб чиқарувчилар ҳам бажаради, ва бу ҳолларда предметлар қўшимча қиймат принципларидан келиб чиққан ҳолда таснифланади, натижада бундай аралаш фаолият кўпинча товар ишлаб чиқаришга берилади. Савдо ва таъмирлаш ҳам худди шу принцип асосида таснифланади.
Техника ва ускуналарни реконструкция қилиш ишлаб чиқариш фаолиятига киритилган ва мазкур секциянинг бошқа бўлимларида акс эттирилган.
Истеъмолчилар учун товарларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш деганда, маиший асбобларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш тушунилади (масалан, мебел ва уй анжомларини таъмирлаш (95.24га қаранг)).
Мазкур бўлим шунингдек ускуналарни ихтисослашган ўргатишни ўз ичига олади. Лекин биноларнинг интеграл қисмини ташкил қилувчи ускуналарни ўрнатиш ёки электр симларини, эскалаторларни ва ҳавони кондициялаш тизимини ўрнатиш қурилиш бўлимига киритилган.
Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- машина ва ускуналарни реконструкция қилиш (ишлаб чиқарувчи саноатнинг тегишли бўлимларига киритилади: 25-30)
- қурилиш вақтида биноларда ускуналар (масалан, иситиш ва кондициялаш тизимлари) ўрнатиш (43)
- саноат машиналарини тозалаш (81.22)
- компьютерлар ва алоқа ускуналарини таъмирлаш (95.1)
- маиший товарларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (95.2; масалан, маиший мебелларни таъмирлаш – 95.24).
Мазкур гуруҳ ишлаб чиқариш секторида чиқарилган товарларни ихтисослашган таъмирлашни, жумладан металлни қайта ишлаш маҳсулотларини (машинасозликни қўшган ҳолда), ускуналарни реконструкция қилишни ўз ичига олади. Бундай маҳсулотларни режа асосида техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш ускуналарнинг самарадорлигини ошириш учун зарур ва ускуналарни вақтидан илгари таъмирлашдан асрайди.
Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- техника ва ускуналарни реконструкция қилиш ёки тўлиқ замонавийлаштириш, 25-30 бўлимлардаги тегишли синфларга қаранг
- ишлаб чиқариш ускуналарини тозалаш, 81.22га қаранг
- компьютерлар ва коммуникация ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.1га қаранг
- маиший товарларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.2га қаранг
Мазкур синф 25 бўлимга киритилган металл конструкцияларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- металл цистерна, резервуар ва контейнерларни таъмирлаш
- қувурлар ва трубопроводларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
- мобил пайвандлаб таъмирлаш
- пўлат барабанларни таъмирлаш
- буғ билан ишлайдиган ва бошқа буғ генераторларини таъмирлаш
- буғ билан ишлайдиган буғ генераторлари билан бирга ишлатиш учун ёрдамчи ускуналарни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш:
• конденсаторлар, иситгичлар, қайноқ буғ ҳосил қилгичлар, буғ коллекторлари ва аккумуляторлар
- изотоп сепараторлардан ташқари ядро реакторларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
- денгиз ёки энергетик қозонлар деталларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
- марказий иситиш радиаторлари ва қозонларини таъмирлаш
- ўқ отувчи қуроллар ва артиллерия қуролларини таъмирлаш (жумладан спорт ва кўнгилочар қуролларини таъмирлаш)
- супермаркетлардаги аравачаларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- арра ва болта каби асбобларни чархлаш, 33.12га қаранг
- марказий иситиш тизимларини таъмирлаш, 43.22га қаранг
- механик қулфлар, сейфлар ва ҳ.к.ларни таъмирлаш, 80.20га қаранг
33.11.0
|
Тайёр металл буюмларни таъмирлаш
|
33.12
|
Машина ва ускуналарни таъмирлаш
|
Мазкур синф саноат пичоқлари, тиғлари ва арраларини чархлаш ва ўрнатиш учун саноат техникаси ва ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатишни; таъмирлаш хизмати сифатидаги пайвандлаш ишларини (масалан, умумий мақсадлардаги ёки автомобиллар учун); қишлоқ хўжалиги ва оғир саноат техника ва ускуналарининг бошқа турларини (масалан, юк кўтаргичлар ва бошқа қўл ускуналари, механик дастгоҳлар, саноат совитиш ускуналари, қурилиш ускуналари ва тоғ-кон саноати учун ускуналар), жумладан 28 бўлимдаги техника ускуналарни таъмирлашни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- моторсиз транспорт воситаларининг двигателларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
- дам берувчи, компрессор ва шу каби ускуналарни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- пневматик приборларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
- клапанларни таъмирлаш
- тишли юритмалар ва юритувчи элементларни таъмирлаш
- саноат печларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
- юк кўтариш ва юк ортиш ва тушириш ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- саноат совутиш ускуналарини ва ҳавони тозалаш ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- умумий вазифаларга мўлжалланган саноат ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- электр юритмали қўл асбобларини таъмирлаш
- металл қирқиш ускуналари ва қуйиш машиналари, асбоблар ва аксессуарларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- бошқа механик дастгоҳларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- қишлоқ хўжалик тракторларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги техникаларини ва ёғоч-тахта материалларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- металлургия ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- тоғ-кон саноати ва қурилиш учун техникалар, нефт ва газ қазиб олиш учун техникаларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича техникани таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- тўқимачилик маҳсулотлари, кийим ва чарм буюмлар ишлаб чиқариш бўйича техникани таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- қоғоз ишлаб чиқариш бўйича техникани таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- пластик ва резинадан буюмлар ишлаб чиқариш бўйича техникани таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа турдаги техникаларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш (28 бўлим)
- тортиш ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- маҳсулотларни сотиш бўйича автоматларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- касса аппаратларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- фотокопия машиналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- электрон ёки электрон бўлмаган калькуляторларни таъмирлаш
- ёзув машинкаларини таъмирлаш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- термостатлар ва бошқа иситиш ускуналарини ўрнатиш, таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 43.22га қаранг
- элеватор ва эскалаторларни ўрнатиш, таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 43.29га қаранг
- компьютерларни таъмирлаш, 95.11га қаранг
33.12.0
|
Машина ва ускуналарни таъмирлаш
|
33.13
|
Электрон ва оптик ускуналарни таъмирлаш
|
Мазкур синф маиший техникага тегишли бўлганларидан ташқари 26.5, 26.6 ва 26.7 гуруҳларга киритилган товарларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 26.5 гуруҳдаги ўлчов, синов, навигацион ва назорат асбобларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, жумладан:
• авиация двигателлари
• автомобиллар учун синов ускуналари
• метеорология аппаратлари
• физик, электр ва кимёвий хоссаларни синаш ва текшириш учун приборлар
• метрология аппаратлари
• радиация нурланишини аниқлаш ва мониторинги учун ускуналар
- 26.60 гуруҳдаги иррадиация, электр медицина ва электр терапия асбобларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, жумладан:
• магнит-резонанс тасвир олиш учун ускуналар
• медицина учун ультратовушли ускуналар
• тезлик ростлагичлар
• эшитиш учун аппаратлар
• электр кардиографлар
• электр медицина эндоскопия ускуналари
• иррадиация аппаратлари
- 26.70 синфдаги тижорат мақсадларида ишлатиладиган оптик асбоблар ва ускуналарни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, жумладан:
• бинокллар
• микроскоплар (электрон ва фотон микроскоплардан ташқари)
• телескоплар
• призмалар ва линзалар (офтальмологикларидан ташқари)
• фотография ускуналари
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- фотокопия машиналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 33.12га қаранг
- компьютерлар ва унинг периферик ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.11га қаранг
- компьютер проекторларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.11га қаранг
- коммуникация ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.12га қаранг
- профессионал теле- ва видео таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.12га қаранг
- уйда фойдаланиш учун видеокамераларни таъмирлаш, 95.21га қаранг
- соатларни таъмирлаш, 95.25га қаранг
33.13.0
|
Электрон ва оптик ускуналарни таъмирлаш
|
33.14
|
Электр ускуналарни таъмирлаш
|
Мазкур синф 27.5 гуруҳ (маиший асбоблар)дан ташқари, 27 бўлимга киритилган товарларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади,
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- электр тақсимловчи трансформаторлар ва махсус вазифаларга мўлжалланган трансформаторларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- электр моторлар, генераторлар ва генератор қурилмаларининг моторларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- коммутация аппаратлари ва бошқариш шчитларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш ва реле бошқаруви учун аппаратларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- бирламчи ва тўпловчи батарейкаларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- электр ёритиш ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- ток элтувчи ва ток элтувчи бўлмаган электр симларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- компьютерлар ва унинг периферик ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.11га қаранг
- телекоммуникация ускуналарини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.12га қаранг
- маиший электроникани таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.21га қаранг
- соатларни таъмирлаш, 95.25га қаранг
33.14.0
|
Электр ускуналарни таъмирлаш
|
33.15
|
Кемалар ва қайиқларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш
|
Мазкур синф кемалар ва қайиқларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Лекин сузиб юрувчи балиқ заводларини реконструкция қилиш ёки техник парваришлаш 30 бўлимда таснифланган.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- кемаларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
- қайиқларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- кемаларни заводда реконструкция қилиш, 30.1га қаранг
- кемалар ва қайиқларни заводда конверсиялаш (30.1)
- кемалар ва қайиқлар учун двигателларни таъмирлаш, 33.12га қаранг
- кемаларни демонтаж қилиш, 38.31га қаранг
33.15.0
|
Кемалар ва қайиқларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш
|
33.16
|
Ҳаво кемалари ва космик кемаларни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш
|
Мазкур синф ҳаво ва космик кемаларни таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ҳаво кемаларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш (реконструкция, техник кўрик, капитал таъмирлашдан ташқари)
- ҳаво кемалари двигателларини таъмирлаш, техник парваришлаш ва хизмат кўрсатиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ҳаво кемаларини реконструкция қилиш, техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш, 30.30га қаранг
33.16.0
|
Ҳаво кемалари ва космик кемаларни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш
|
33.17
|
Транспорт ускуналарининг бошқа турларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш
|
Достарыңызбен бөлісу: |