Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет51/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57

Бу синф ўз ичига вақтинча ўрнига ишлаш ва мижознинг ишчи кучини қувватлаш мақсадида чекланган вақт мобайнида компания манфаати учун ёрдамчи тоифадаги ходимларнинг фаолиятини ўз ичига олади. Бу ходимлар ёрдамчи бўлинмаларнинг ходимлари бўлиши шарт. Шунга қарамай бу синфдаги бўлинмалар мижозларнинг иши бажарилаётган жойда ўзлари тақдим этган ходимларни кузатишни амалга оширмайдилар.




78.20.0

Вақтинча ишга жойлаштириш бўйича агентликлар фаолияти

78.3

Ходимлар билан ишлаш бўйича бошқа ташкилотлар фаолияти

78.30

Ходимлар билан ишлаш бўйича бошқа ташкилотлар фаолияти

Бу синф мижоз корхоналар учун инсон ресурсларини етказиб бериш бўйича фаолиятни ўз ичига олади. Мазкур синфда кўрсатиб ўтилган бўлинмалар иш берувчига тўлов ведомостлари, солиқ чегирмаларини тўлаш ва бошқа молиявий масалалар, инсон ресурслари бўйича маълумотни тақдим этади, лекин улар ходимларни бошқариш ва назорат қилишга масъулдирлар.

Инсон ресурсларини етказиб бериш одатда узоқ муддатли ёки доимий асосда амалга оширилади, ва мазкур бўлимда кўрсатиб ўтилган бўлинмалар инсон ресурслари ва ходимларни бошқариш бўйича хизматларнинг кенг спектрини амалга оширадилар.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- инсон ресурсларининг фаолиятини кузатиш ёки бизнес юритиш билан бирга қўшиб таъминлаш, мазкур корхонанинг тегишли иқтисодий фаолият туридаги синф бўйича маълумотларга қаранг

- вақтинча ўрин алмашиш ёки мижоз ишчи кучини қувватлаш мақсадида инсон ресурсларини етказиб бериш, 78.20га қаранг


78.30.0

Ходимлар билан ишлаш бўйича бошқа ташкилотлар фаолияти

79

Туроператорлар, турагентлар ва бошқа туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти

Мазкур бўлим ўз ичига асосан саёҳатлар, туристлар ва саёҳатчилар ташиш ва вақтинча турар жойларга жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш, туристик агентликлар ёки бевосита туристик операторлар каби агентлар ёрдамида сотиладиган турларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият билан шуғулланувчи агентликлар фаолиятини олади. Шунингдек бошқа туристик хизматларга алоқадор ишларни, жумладан резерв (заҳира) қилиш бўйича хизматлар ҳам киритилган. Туристик гидлар фаолияти ва реклама харакатлари шунингдек бу бўлимга киритилган.




79.1

Туристик агентликлар ва туроператорлар фаолияти

Мазкур гуруҳ ўз ичига асосан саёҳатлар, туристлар ва саёҳатчилар ташиш ва вақтинча турар жойларга жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш, туристик агентликлар ёки бевосита туристик операторлар каби агентлар ёрдамида сотиладиган турларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият билан шуғулланувчи агентликлар фаолиятини олади.




79.11

Туристик агентликлар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- истеъмолчиларнинг кенг доирасига ва тижорат мижозларига улгуржи ва чакана савдо асосида саёҳатлар, турларни ташкил қилиш ва вақтинча турар жойга жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш учун ёлланган агентликлар фаолияти


79.11.0

Туристик агентликлар фаолияти

79.12

Туроператорлар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- туристик агентликлар воситасида ёки бевосита туристик операторлар сотадиган турларни ташкил қилиш ва ўтказиш. Турларни ташкил қилиш қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

• ташишни

• турар жой билан таъминлашни

озиқ-овқат

• музейлар, тарихий ва маданий ёдгорликлар жойларига, театр, мусиқа ёки спорт тадбирларига бориш


79.12.0

Туроператорлар фаолияти

79.9

Жой бронь қилиш бўйича хизматларнинг бошқа турлари ва улар билан боғлиқ хизматлар

79.90

Жой бронь қилиш бўйича хизматларнинг бошқа турлари ва улар билан боғлиқ хизматлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- брон қилиш бўйича саёҳатларга тегишли бошқа хизматлар:

• транспортни, меҳмонхоналарни, ресторанларни, машина ижарасини, кўнгилочар ва спорт тадбирларини брон қилиш

- олдиндан буюртма бериш хизмати билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш

- театр, спорт ва бошқа кўнгилочар тадбирларга чипта сотиш

- бошқа жойдан келганларни қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш бўйича хизматлар

• турлар хақида маълумот бериш

• туристик гидлар хизматлари

- туризмни ривожлантиришга қаратилган фаолият



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- туристик агентликлар ва операторлар фаолияти, 79.11, 79.12га қаранг

- учрашув, йиғилиш ва конференцияларни ташкил қилиш ва ўтказиш, 82.30га қаранг


79.90.0

Жой бронь қилиш бўйича хизматларнинг бошқа турлари ва улар билан боғлиқ хизматлар

80

Хавфсизликни таъминлаш ва суриштирув ўтказиш бўйича фаолият

Мазкур бўлим хавфсизликни ташкил қилиш ва сақлашни ўз ичига олади: тергов ва детективлар хизматлари, тансоқчилар хизматлари ва патруллик қилиш; пул маблағларини, счетларни ёки бошқа қимматли буюмларни йўлда ҳимоялаш учун ходимлар ёки жиҳозлар ёрдамида йиғиш ва етказиб бериш; қулфбузарликка ва ёнғинга қарши тизимлар каби электрон хавфсизлик тизимларини, агар фаолият бу тизимларни масофадан кузатишга қаратилган бўлса, бошқариш, уларни ўрнатиш ва хизмат кўрсатишни қўшган ҳолда; механик ёки электрон тўсувчи қурилмаларни, темир эшикларни ва арматурали хоналарни ўрнатиш ва таъмирлаш. Агар бу хизматлар алоҳида кўрсатиладиган бўлса, бу бўлимдан чиқарилиб, чакана савдо, қурилиш ва ҳ.к. бўлимларда таснифланади.




80.1

Хусусий соқчилар хизмати фаолияти

80.10

Хусусий соқчилар хизмати фаолияти

Мазкур синф қуйидаги хизматларнинг бири ёки ундан ортиғини кўрсатишни ўз ичига олади: тансоқчилар хизмати ва патруллик қилиш, пул маблағларини, счетларни ёки бошқа қимматли буюмларни йўлда ҳимоялаш учун ходимлар ёки жиҳозлар ёрдамида йиғиш ва етказиб бериш.

- зирҳли (бронли) автомобиллардан фойдаланиш

- тансоқчилар хизмати

- ёлғон детекторлари хизмати

- бармоқ изларини олиш бўйича хизматлар

- соқчилар, қоровуллар, қўриқчилар, қоровуллик бўлимлари хизматлари

- хавфсизлик мақсадида турли тарқатувчилардан ахборотни ўчириб ташлаш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш бўйича фаолият, 84.24га қаранг


80.10.0

Хусусий соқчилар хизмати фаолияти

80.2

Қўриқлаш тизимлари соҳасидаги фаолият

80.20

Қўриқлаш тизимлари соҳасидаги фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ҳимоя ва ёнғин сигнализациялари каби электрон хавфсизлик тизимлари мониторинги ёки масофадан назорат қилиш, уларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатишни қўшган ҳолда

- назорат ва масофадан кузатишни амалга ошириш учун механик ва электрон ҳимоя қурилмалари, сейфлар ва иншоотларни ўрнатиш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бошқариш

Бу каби фаолиятни амалга оширувчи бўлинмалар хавфсизлик тизимлари, механик ёки электрон қулфлаш қурилмалари, сейфлар ва иншоотларни сотишга жалб қилинишлари мумкин.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- хавфсизлик тизимлари, қулфбузарликка ва ёнғинга қарши сигнализацияларни ўрнатиш, кейинча назорат қилишсиз, 43.21га қаранг

- ихтисослаштирилган складларда электрон сигнализация тизимлари, механик ёки электрон қулфлаш қурилмалари, сейфлар ва иншоотларнинг чакана савдоси, назорат, ўрнатиш ёки хизмат кўрсатишсиз, 47.59га қаранг

- хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилар, 74.90га қаранг

- жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш бўйича фаолият, 84.24га қаранг

- калитларнинг дубликатини тайёрлаш бўйича хизматлар, 95.29га қаранг


80.20.0

Қўриқлаш тизимлари соҳасидаги фаолият

80.3

Суриштирув ўтказиш

80.30

Суриштирув ўтказиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тергов олиб бориш ва детективлар хизмати

- мижозлар туридан ва тергов мақсадидан қатъи назар хусусий детективлар фаолиятининг барча турлари




80.30.0

Суриштирув ўтказиш

81

Биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш бўйича фаолият

Мазкур бўлим умумий ёрдамчи хизматларнинг кенг спектрини кўрсатишни ўз ичига олади. Масалан: барча турдаги биноларнинг ички ва ташқи қисмларини тозалаш, печка мўриларини, каминлар, плиталар, печкалар, ахлат ёқиладиган печлар, бойлерлар, вентиляция шахталари ва чиқариш вентиляторларини тозалаш, саноат механик ускуналарини тозалаш, бассейнларни тозалаш ва хизмат кўрсатиш, поездлар, автобуслар, самолётлар, автоцистерна ва денгиз танкерлари трюмларини йиғиштириш, бинолар, поездлар, кемаларни дезинфекциялаш, зарарли ҳашарот ва кемирувчиларни йўқотиш бўйича фаолият каби мижознинг ҳудудида ёрдамчи хизматлар комплексини кўрсатиш. Бўлимга шунингдек бутилкаларни ювиш, кўча супуриш, қор ва муздан тозалаш, ҳудудларга хизмат кўрсатиш ва бу хизматларни ландшафтни ёки қурилиш иншоотларини, ўтиш жойларини, тутиб турувчи деворларни, палубалар, ҳовузлар ва шунга ўхшаш конструкцияларни ободонлаштириш бўйича режаларни моделлаштириш билан бирга кўрсатиш ҳам киритилган.




81.1

Объектларга комплекс хизмат кўрсатиш

81.10

Объектларга комплекс хизмат кўрсатиш

Мазкур синф ўз ичига мижозникида ёрдамчи ишлар комплексини бажаришни олади. Бу хизматлар интерьерни умумий йиғиштириш, хизмат кўрсатиш, ахлатни олиб кетиш бўйича хизматлар, ўсимликларни парваришлаш, иситиш ва вентиляция тизимларини назорат қилиш, бинонинг ички қисмини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, почтани етказиб бериш ва ресепшн хизматлари, кирхоналар хизмати ва ёрдамчи техника хизматлари ходимлари амалга оширадиган улар билан боғлиқ ёрдамчи хизматларни ўз ичига олади. Кўрсатиб ўтилган фаолият турларини компания тижорат фаолиятининг асосий йўналишларига ёки мижознинг ишларига жалб қилинмаган ёки масъул бўлмаган хизмат кўрсатувчи ходимлар амалга оширади.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ёрдамчи хизматларнинг фақат бир турини кўрсатиш (масалан, бинонинг ички қисмини умумий йиғиштириш) ёки фақат бир фаолият турини амалга ошириш (масалан, иситиш), таклиф қилинаётган хизмат турига тегишли синфга қаранг

- мижоз корхонасининг фаолиятини тўлиқ таъминлаш учун бошқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар билан таъминлаш, масалан меҳмонхона, ресторан, шахта ёки касалхоналар лифтларидан фойдаланиш,

- иш жойида бошқариш ва мижознинг компьютер тизимларини ёки ахборотга ишлов бериш тизимини бошқариш бўйича хизмат кўрсатиш, 62.03га қаранг

- шартнома асосида ёки хақ эвазига аҳлоқни тузатиш муассасаларини бошқариш, 84.23га қаранг


81.10.0

Объектларга комплекс хизмат кўрсатиш

81.2

Йиғиштириш бўйича фаолият

Мазкур гуруҳ ўз ичига барча турдаги биноларнинг ички хоналарини умумий йиғиштириш, биноларнинг устки қисмини тозалаш, биноларни махсус тозалаш ёки бошқа махсус тозалаш, печка мўриларини, каминлар, плиталар, печкалар, ахлат ёқиладиган печлар, бойлерлар, вентиляция шахталари ва чиқариш вентиляторларини тозалаш, саноат механик ускуналарини тозалаш, бассейнларни тозалаш ва хизмат кўрсатиш, поездлар, автобуслар, самолётлар, автоцистерна ва денгиз танкерлари трюмларини йиғиштириш, бинолар ва саноат механик ускуналарини дезинфекциялаш, зарарли ҳашарот ва кемирувчиларни йўқотиш, бутилкаларни тозалаш ва ювиш, кўча супуриш, қор ва муздан тозалаш бўйича фаолиятларни олади.



Бу гуруҳ қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- автомобилларни тозалаш ва ювиш, 45.20га қаранг

- қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши кураш, 01.61га қаранг

- қурилиш тугагандан сўнг янги биноларни йиғиштириш, 43.39га қаранг

- биноларнинг ташқи деворларини буғда тозалаш, қум пуркагич билан ишлов бериш ва бошқа шу каби ишлар, 43.99га қаранг

- гилам ва гиламсимон қопламаларни ювиш, парда ва дарпардаларни тозалаш, 96.01га қаранг


81.21

Биноларни умумий йиғиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- барча турдаги биноларни тозалаш бўйича умумий (махсус бўлмаган) фаолият, жумладан:

• офислар

• уй ёки квартиралар

• фабрика ва заводлар

• дўконлар

• муассасалар

- тижорат ва касбий турдаги бошқа биноларни, шунингдек кўп квартирали уйларни тозалаш бўйича умумий (махсус бўлмаган) фаолият

Бу фаолият асосан ички хоналарни йиғиштиришни ўз ичига олади, шу билан бирга ойна ёки ўтиш жойлари каби туташган ташқи объектларни тозалашни ҳам ўз ичига олиши мумкин.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- биноларни махсус тозалаш, масалан, ойналар, қувурлар, каминлар ва мўриларни, плита, печка, ахлат ёқиладиган печлар, бойлерлар, вентиляция шахталари ва чиқариш иншоотларини тозалаш, 81.22га қаранг


81.21.0

Биноларни умумий йиғиштириш

81.22

Биноларни ва саноат объектларини йиғиштириш бўйича бошқа фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- барча турдаги биноларнинг устки қисмини тозалаш, жумладан офис бинолари, фабрикалар, заводлар, дўконлар, институтлар, муассасалар ва бошқа тижорат ва ишлаб чиқариш бинолари, шунингдек кўп квартирали турар жой бинолари

- биноларни махсус тозалаш, масалан, ойналар, қувурлар, каминлар ва мўриларни, плита, печка, ахлат ёқиладиган печлар, кремация печи, бойлерлар, вентиляция шахталари ва чиқариш иншоотларини тозалаш

- ишлаб чиқариш ускуналарини тозалаш

- бинолар ва саноат объектларини тозалашнинг бошқа тоифаларга киритилмаган турлари



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- биноларнинг ташқи деворларини буғда тозалаш, қум пуркагич билан ишлов бериш ва бошқа шу каби ишлар, 43.99га қаранг


81.22.0

Биноларни ва саноат объектларини йиғиштириш бўйича бошқа фаолият

81.29

Йиғиштириш бўйича хизматларнинг бошқа турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бассейнларни тозалаш ва хизмат кўрсатиш

- поездлар, автобуслар, самолётларни тозалаш

- автоцистерналарнинг ички қисмини ва денгиз танкерлари трюмини тозалаш

- бинолар, кемалар, поездларни дезинфекциялаш, зарарли ҳашарот ва кемирувчиларни йўқотиш бўйича фаолият

- бутилкаларни ювиш

- кўча супуриш, қор ва музлардан тозалаш

- бошқа тоифаларга киритилмаган тозалашнинг бошқа турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қишлоқ хўжалик зараркунандалари билан курашиш, 01.61га қаранг

- автомобилларни тозалаш ва ювиш, 45.20га қаранг


81.29.0

Йиғиштириш бўйича хизматларнинг бошқа турлари

81.3

Ободонлаштириш бўйича фаолият; ландшафтни режалаштириш

81.30

Ободонлаштириш бўйича фаолият; ландшафтни режалаштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қуйидаги жойларда экин экиш, ишлов бериш ва хизмат кўрсатиш:

• парклар ва боғларда

• хусусий ва жамоат уйларида

• ижтимоий ва ярим ижтимоий биноларда (мактаблар, касалхоналар, маъмурий бинолар, мачитлар ва ҳ.к..)

• муниципал майдонларда (парклар, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар, қабристонлар ва ҳ.к.)

• транспорт юрадиган йўллар ёқасида (темир йўл ва трамвай йўллари, сув йўллари, портлар)

• саноат ва тижорат биноларида

- қуйидагилар учун ўсимликлар:

• бинолар (уйлар томидаги боғлар, биноларнинг олд томони ва ичидаги ўсимликлар)

• спорт майдончалари (футбол майдонлари, гольф ўйнаш учун майдончалар), ўйин майдончалари, қуёшда қорайиш учун майсазорлар ва бошқа дам олиш жойлари

• оқар ва оқмас сув манбалари (сув ҳавзалари, намлиги ўзгарувчан жойлар, ҳовузлар, бассейнлар, ариқлар, сув майдончалари, ўсимликларни суғоришдан вужудга келган оқава сув тизимлари)

- шовқин, шамол, эрозия, ёруғликлардан ҳимоя қилиш учун ўсимликлар



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ўсимликлар, дарахтларни тижорат учун ишлаб чиқариш ва сотиш учун ўстириш, 01, 02 бўлимларга қаранг

- дарахтлар ва ўрмон дарахтлари кўчатзорлари, 01.30, 02.10га қаранг

- қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ерларни яхши экологик ҳолатда сақлаш, 01.61га қаранг

- объектларни қуриш муносабати билан ҳудудларни ободонлаштириш бўйича фаолият, Fсекциясига қаранг

- боғлар дизайни бўйича ишлар ва архитектура ишлари, 71.11га қаранг


81.30.0

Ободонлаштириш бўйича фаолият; ландшафтни режалаштириш

82

Маъмурий-бошқарув, хўжалик ва бошқа ёрдамчи хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолият

Мазкур бўлим шартнома асосида ёки хақ эвазига кундалик маъмурий хизматлар, шунингдек бошқа субъектларга мунтазам ёрдамчи хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади.

Мазкур бўлим шунингдек бошқа хеч қаерда таснифланмаган тижорат фаолиятини юритувчи корхоналарга кўрсатиладиган ёрдамчи хизматларни ўз ичига олади.

Бу бўлимда таснифланган бўлинмалар корхонанинг тижорат фаолиятини тўлиқ амалга ошириш учун хизмат кўрсатувчи ходимлар билан таъминламайди.



Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- бундай хизматларни кўрсатувчи ходимларни ёллаш бўйича фаолият, 78 бўлимга қаранг.


82.1

Маъмурий ва ёрдамчи хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолият


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет