Мазкур бўлим ўз ичига зарур моддий базага эга, турли касаллик билан касалланган пациентларга ташхис қўювчи ва даволовчи кенг ихтисосли касалхоналар ва пациентлар қисқа ёки узоқ вақт ётадиган ихтисослашган касалхоналар, санаторийлар, профилакторийлар, медицина хизмати кўрсатиладиган қариялар уйлари, руҳий касаллар касалхоналари, ақлий камчилиги бор шахслар учун муассасалар, соғлиқни тиклаш марказлари, моховхоналар ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларини олади.
Мазкур бўлим шунингдек ўз ичига умумий йўналишдаги врачлар ёки медицина мутахассислари ва жарроҳларнинг умумий ва ихтисослашган медицина соҳаларидаги медицина маслаҳатлари ва даволашни олади. Бу бўлимга умумий ва ихтисослашган стоматологик хизматлар, шунингдек ортодонтик хизматлар ҳам киради. Ундан ташқари бу бўлим фақат касалхоналар ва амалиёт билан шуғулланувчи врачлар томонидан эмас, балки қонуний фаолият юритувчи парамедицина ходимлари томонидан амалга ошириладиган соғломлаштириш тадбирларини ҳам ўз ичига олади.
86.1
|
Шифохона муассасалари фаолияти
|
86.10
|
Шифохона муассасалари фаолияти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- медицина, ташхис қўйиш ва даволашни ўз ичига олувчи кенг ихтисосли касалхоналарда (масалан, жамоат ва вилоят касалхоналари, нотижорат ташкилотларнинг касалхоналари, университетлар касалхоналари, харбий ва турма касалхоналари) ва махсус касалхоналарда (масалан, наркологик ва руҳий касалликлар клиникалари, юқумли касалликлар касалхоналари, туғруқхоналар, ихтисослашган санаторийлар) мижозларнинг қисқа ёки узоқ муддат ётишлари.
Фаолият асосан стационардаги касалларни даволашга йўналтирилган, даволовчи врачларнинг бевосита назорати остида амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
• медицина ва парамедицина ходимларининг хизматлари
• лаборатория ва техник хизматларнинг, радиология ва анестезиологияни қўшган ҳолда, хизматлари
• шошилинч медицина ёрдами хизмати
• операция хизматлари билан таъминлаш, дори воситаларини, овқатларни тайёрлаш ва касалхоналарнинг бошқа хизматлари
• оилани режалаштириш марказлари хизматлари, стерилизация қилиш ва ҳомиладорликни тўхтатиш каби стационар даволаш хизматлари.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- лаборатория анализлари, медицина препаратларидан ташқари турли материал ва махсулотларни тестдан ўтказиш 71.20га қаранг
- ветеринария хизматлари, 75.00га қаранг
- харакатдаги армияда бўлган қуролли кучлар шахсий таркибига медицина хизмати кўрсатиш бўйича фаолият, 84.22га қаранг
- умумий ёки махсус хусусиятдаги стоматология хизматлари, масалан, тиш даволаш амалиёти, эндодонтика ва педиатрия, оғиз бўшлиғининг патологияси, ортодонт хизматлари, 86.23га қаранг
- стационар пациентлари учун хусусий маслаҳатлар, 86.2га қаранг
- медицина лаборатория анализлари, 86.90га қаранг
- тез медицина ёрдами транспортининг хизматлари, 86.90га қаранг
86.10.0
|
Шифохона муассасалари фаолияти
|
86.2
|
Шифокорлик амалиёти ва стоматология соҳасидаги фаолият
|
Бу гуруҳ ўз ичига умумий ихтисосли врачлар ва мутахассис врачлар, жарроҳлар, тиш даволовчи врачларни қўшган ҳолда кўрсатадиган медицина маслаҳати ва даволашни олади.
Мазкур фаолият турлари хусусий амалиёт шаклида, врачлар гуруҳи томонидан медицина хизматлари кўрсатиладиган марказларда ва касалхоналар ҳузуридаги амбулаториялар (кундузги стационарлар)да, фирмалар, мактаблар, қариялар уйлари, ташкилотлар ва жамиятлар ҳузуридаги поликлиникаларда (клиникаларда), шунингдек уйда ёрдам кўрсатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.
Бу гуруҳ ўз ичига шунингдек қуйидагиларни олади:
- касалхонада ётиб даволанаётган пациентларга хусусий маслаҳат бериш, фирмалар, мактаблар, қариялар уйлари, ишчи ва бошқа бирлашмалар ҳузуридаги поликлиникаларда ва медпунктларда (амбулаторияларда) амалга ошириладиган фаолият, шунингдек уйда ёрдам кўрсатиш. Пациентлар асосан амбулаторияда даволанади ва мутахассисларга умумий ихтисосли врачлар (терапевтлар) йўлланма беради.
86.21
|
Умумий шифокорлик амалиёти соҳасидаги фаолият
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- умумий ихтисосли врачлар амалга оширадиган умумий медицина соҳасидаги медицина маслаҳатлари бериш ва даволаш.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- стационарлар фаолияти, 86.10га қаранг
- доялар, ҳамширалар ва физиотерапевтлар каби парамедиклар фаолияти, 86.90га қаранг.
86.21.0
|
Умумий шифокорлик амалиёти соҳасидаги фаолият
|
86.22
|
Махсус шифокорлик амалиёти соҳасидаги фаолият
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- мутахассис врачлар ва жарроҳлар томонидан махсус медицина соҳасида медицина маслаҳатлари бериш ва даволаш.
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- стационар хизматисиз стерилизация қилиш ва ҳомиладорликни тўхтатиш каби даволашни амалга оширувчи оилани режалаштириш марказлари.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- стационарлар фаолияти, 86.10га қаранг
- доялар, физиотерапевтлар ва бошқа каби парамедиклар фаолияти, 86.90га қаранг.
86.22.0
|
Махсус шифокорлик амалиёти соҳасидаги фаолият
|
86.23
|
Стоматология соҳасидаги фаолият
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- умумий ва махсус характердаги стоматология хизматлари, масалан, тиш даволаш амалиёти, эндодонтика ва педиатрия, оғиз бўшлиғи патологияси
- ортодонт хизматлари.
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- жарроҳлик стоматология фаолияти.
Бу фаолият поликлиникаларда, корхоналардаги медпунктларда, мактабларда, жарроҳлик кабинетларида, шунингдек хусусий амалиёт шаклида амалга оширилиши мумкин.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- тиш даволаш лабораториялари томонидан сунъий тишлар ва ясама тишлар ишлаб чиқариш, 32.50га қаранг
- стационарлар фаолияти, 86.10га қаранг
- гигиенистлар каби стоматология парамедиклари фаолияти, 86.90га қаранг.
86.23.0
|
Стоматология соҳасидаги фаолият
|
86.9
|
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа фаолият
|
86.90
|
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа фаолият
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- касалхоналар, врачлар ва стоматологлар томонидан амалга оширилмайдиган одам соғлиғини ҳимоялаш бўйича фаолият:
• ҳамширалар, доялар, физиотерапевтлар ёки бошқа парамедицина ходимларининг оптометрия, сув билан даволаш, массаж билан даволаш, меҳнат терапияси, логопедия, хироподия, гомеопатия, мануал терапия, игна билан даволаш соҳасидаги фаолияти.
Бу фаолият турлари фирмалар, мактаблар, қариялар уйлари ва бошқа касалхона ҳисобланмайдиган, лекин хусусий маслаҳат бериш ва бемор қабул қилиш жойлари мавжуд бўлган ташкилотлар ҳузуридаги клиникаларда, шунингдек хусусий маслаҳат кабинетларида, пациентларнинг уйида ёки бошқа жойларда амалга оширилиши мумкин.
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- терапевтлар, стоматология ҳамширалари ва стоматолог-гигиенистлар каби стоматологнинг доимий назорати остида мустақил ишлаши мумкин бўлган, ёрдамчи стоматология ходимлари фаолияти
- медицина лабораториялари фаолияти:
• рентген лабораториялари ва бошқа шу каби аппаратурадан фойдаланувчи диагностика марказлари
• қонни таҳлил қилувчи лабораториялар
- қон, сперма, трансплантация учун аъзолар банклари фаолияти
- тез медицина ёрдами транспорти хизматлари, самолётларни қўшган ҳолда. Бу хизматлар кўпинча оғир вазиятларда кўрсатилади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- тиш даволаш лабораториялари томонидан сунъий тишлар ва ясама тишлар ишлаб чиқариш, 32.50га қаранг
- хаётни сақлаб қолиш учун асбоблар ва медицина ходимларисиз беморларни ташиш, 49, 50, 51 бўлимларга қаранг
- медицинага тегишли бўлмаган лаборатория анализлари, 71.20га қаранг
- овқатланиш гигиенасини текшириш бўйича фаолият, 71.20га қаранг
- касалхоналар фаолияти, 86.10га қаранг
- медицина ва стоматология амалиёти, 86.2га қаранг
- турар жой билан таъминлаган ҳолда ҳамширалар фаолияти, 87.10га қаранг.
86.90.0
|
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа фаолият
|
|
|
87
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда парваришлаш
|
Мазкур бўлим ўз ичига муассасада яшовчи пациентларни парваришлаш, ҳамширалар хизматини қўшган ҳолда, назорат қилиш ёки бошқа хизматлар кўрсатишни олади. Бундай муассасалар ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим қисми бўлиб, кўрсатилаётган ёрдам медицина ва ижтимоий хизматларнинг мажмуи ҳисобланади, бунда медицина хизматлари асосан ҳамширалар хизматидан иборат бўлади.
87.1
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда медицина хизмати кўрсатиш
|
87.10
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда медицина хизмати кўрсатиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
• ҳамширалар ва бошқа ўрта ва кичик медицина ходимлари хизматига муҳтож қариялар уйлари фаолияти
• соғлиқни тиклаш муассасалари
• ҳамширалар хизмат кўрсатувчи дам олиш уйлари
• ҳамширалар муассасалари
• парваришлаш уйлари
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- профессионаллар томонидан уйда кўрсатиладиган хизматлар, 86 бўлимга қаранг
- ҳамширалар минимал хизмат кўрсатадиган ёки умуман кўрсатмайдиган қариялар уйлари фаолияти, 87.30 га қаранг
- етимхоналар, болалар уйлари, бошпанасизлар учун вақтинча бошпаналар иши каби ижтимоий ишлар, 87.90га қаранг
87.10.0
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда медицина хизмати кўрсатиш
|
87.2
|
Ақлий ва жисмоний нуқсонли, руҳий ва наркологик касаллиги бўлган шахсларнинг яшаши билан боғлиқ фаолият
|
87.20
|
Ақлий ва жисмоний нуқсонли, руҳий ва наркологик касаллиги бўлган шахсларнинг яшаши билан боғлиқ фаолият
|
Мазкур бўлим ақлий камчилиги бор, алкогол ёки гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилувчи, руҳий носоғлом ёки жисмоний камчилиги бор шахсларни турар жой билан таъминлаган ҳолда парваришлашни (касалхонада парваришлашдан ташқари) ўз ичига олади. Бундай муассасалар тўлиқ таъминот, овқат, назорат ва маслаҳат бериш ва айрим медицина ёрдамлари билан таъминлайдилар.
Бу синф қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олади:
• алкоголик ва гиёҳвандларнинг реабилитация муассасалари (даволашсиз)
• руҳий реабилитация муассасалари
• эмоционал касаллар учун уйлар
• ақли заифлар учун муассасалар
• жисмоний камчиликлари бор шахслар, шу жумладан кўзи ожизлар, кар ва соқовлар учун ташкилотлар (уйлар, интернатлар).
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- моддалар истеъмол қилувчи руҳий касалларни турар жой билан таъминлаб парваришлаш ва даволаш.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- руҳий касалликлар шифохоналари фаолияти, 86.10га қаранг
- бошпанасизлар вақтинча яшаши учун жойларнинг иши каби ижтимоий ишлар, 87.90га қаранг.
87.20.0
|
Ақлий ва жисмоний нуқсонли, руҳий ва наркологик касаллиги бўлган шахсларнинг яшаши билан боғлиқ фаолият
|
87.3
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда кекса ёшдагилар ва ногиронларни парваришлаш бўйича фаолият
|
87.30
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда кекса ёшдагилар ва ногиронларни парваришлаш бўйича фаолият
|
Мазкур синф ўзини тўлиқ парваришлай олмайдиган ёки мустақил яшашни истамайдиган қариялар ва ногиронларни парваришлашни ўз ичига олади. Парваришлаш ўз ичига хона билан, озиқ-овқат билан таъминлаш, назорат қилиш, кундалик ишларда, масалан йиғиштиришга ёрдам беришни олади. Баъзи ҳолларда бу муассасалар алоҳида хоналарда ҳамширалар ёрдами билан таъминлайдилар.
Бу синф қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олади:
• васийлик муасасалари
• қариялар уйлари
• ҳамширалар минимал хизмат кўрсатувчи қариялар уйлари фаолияти
• ҳамширалар хизматисиз дам олиш уйлари.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ҳамширалар хизмат кўрсатувчи қариялар уйлари фаолияти, 87.10га қаранг
- даволаш ёки таълим асосий элемент ҳисобланмасдан, турар жой билан таъминлаган ҳолда ижтимоий хизмат кўрсатиш, 87.90га қаранг.
87.30.0
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда кекса ёшдагилар ва ногиронларни парваришлаш бўйича фаолият
|
87.9
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда парваришлаш фаолиятининг бошқа турлари
|
87.90
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда парваришлаш фаолиятининг бошқа турлари
|
Бу синф қариялар ва ногиронлардан ташқари ўзини тўлиқ парваришлай олмайдиган ёки мустақил яшашни истамайдиган шахсларни парваришлашни ўз ичига олади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- болалар, қариялар ва имконияти чекланган алоҳида тоифадаги шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган, лекин даволаш ёки таълим асосий элемент ҳисобланмаган кеча-кундуз кўрсатиладиган хизматлар:
• етим болалар учун болалар уйлари фаолияти
• интернатлар ва гўдаклар уйлари
• кеча-кундуз ишлайдиган яслилар
• бошпанасизлар учун вақтинчалик бошпаналар
• ёлғиз оналар ва уларнинг болаларини парваришловчи муассасалар.
Бу фаолият хукумат муассасалари ёки хусусий ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Бу синф шунингдек қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олади:
• ижтимоий ва шаҳсий муаммолари бор шахслар учун уйлар фаолияти
• жиноятчилар учун колониялар
• вояга етмаган жиноятчилар учун ахлоқ тузатиш муассасалари.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ижтимоий таъминотнинг мажбурий дастурларини молиялаштириш ва бошқариш, 84.30га қаранг
- ўрта медицина ходимлари хизмат кўрсатадиган ташкилотлар фаолияти, 87.10га қаранг
- қариялар ва ногиронларни турар жой билан таъминлаган ҳолда парваришлаш бўйича фаолият, 87.30га қаранг
- асраб олиш бўйича фаолият, 88.99га қаранг
- ҳалокатлардан зарар кўрганлар учун қисқа муддатли бошпана, 88.99га қаранг.
87.90.0
|
Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда парваришлаш фаолиятининг бошқа турлари
|
88
|
Яшаш учун жой билан таъминламаган ҳолда ижтимоий хизматлар кўрсатиш
|
Бу бўлим мижозларга тўғридан-тўғри қатор ижтимоий хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади. Бу фаолият тўлиқ таъминотли хизмат кўрсатишни ўз ичига олмайди, вақтинча таъминлашдан ташқари.
88.1
|
Яшаш учун жой билан таъминламаган ҳолда кекса ёшдагилар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш
|
88.10
|
Яшаш учун жой билан таъминламаган ҳолда кекса ёшдагилар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- кексалар ва ногиронларга уйда ёки бошқа жойларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар, маслахат бериш, васийлик, қочоқларга ёрдам ва шунга ўхшаш хизматлар. Бу хизматлар давлат муассасалари ёки хусусий ташкилотлар, миллий ёки маҳаллий ўзаро ёрдам ташкилотлари, шунингдек маслахат хизмати кўрсатувчи мутахассислар томонидан кўрсатилиши мумкин:
• кексалар ва ногиронларни кўришга бориш
• кексалар ва ногиронларни кундузи парваришлаш
• ногиронларни оз муддат ўқитиб касбий тиклаш ва иш билан таъминлаш.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ижтимоий таъминотнинг мажбурий дастурларини маблағлаштириш ва бошқариш, 84.30га қаранг
- мазкур синфда санаб ўтилган фаолият турларига ўхшаш, лекин турар жой билан таъминлайдиган фаолият,87.30га қаранг
- ногирон болаларни кундузи парваришлаш бўйича фаолият, 88.91га қаранг.
88.10.0
|
Яшаш учун жой билан таъминламаган ҳолда кекса ёшдагилар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш
|
88.9
|
Яшаш учун жой билан таъминламаган ҳолда кўрсатиладиган бошқа ижтимоий хизматлар
|
88.91
|
Болаларни кундузги парваришлаш
|
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- болаларни кундузги парваришлаш бўйича фаолият (болалар яслиси, боғчаси), шу жумладан жисмоний ва ақлий камчиликлари бор болаларни кундузги парваришлаш.
88.91.0
|
Болаларни кундузги парваришлаш
|
88.99
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган, яшаш учун жой билан таъминламаган ҳолда бошқа ижтимоий хизматлар кўрсатиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- кексалар ва ногиронларга уйда ёки бошқа жойларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар, маслахат бериш, васийлик, қочоқларга ёрдам ва шунга ўхшаш хизматлар. Бу хизматлар давлат муассасалари ёки хусусий ташкилотлар, миллий ёки маҳаллий ўзаро ёрдам ташкилотлари, шунингдек маслахат хизмати кўрсатувчи мутахассислар томонидан кўрсатилиши мумкин:
• болалар ва ўсмирларни ижтимоий мослаштириш бўйича фаолият
• асраб олиш, болалар ва бошқа шахсларга шавқатсиз муомала қилишнинг олдини олиш бўйича фаолият
• оилавий бюджетни юритиш бўйича маслахат бериш, турмуш ва оила масалаларида маслахат бериш, кредит масалалари бўйича маслаҳат бериш
• маҳаллий савияда ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият
• табиий офат қурбонларига, қочоқларга, иммигрантларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият, шу жумладан уларни вақтинча бошпана билан таъминлаш
• ишсизларни касбий тиклаш ёки маълум фаолиятга тайёрлаш, бунда ўргатиш асосий фаолият ҳисобланмайди
• ижтимоий ёрдам олиш, турар жойнинг ижара хақига ва озиқ-овқатларга тўлашга ёрдам олиш хуқуқини белгилаш
• бошпанасизлар ва бошқа ижтимоий нобоп шахслар гуруҳи учун кундузги муассасалар
• маблағлар йиғиш каби хайрия фаолияти ёки ижтимоий хизматлар билан боғлиқ ёрдам кўрсатиш бўйича бошқа фаолият.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ижтимоий таъминотнинг мажбурий дастурларини маблағлаштириш ва бошқариш, 84.30га қаранг
- мазкур синфда санаб ўтилган фаолият турларига ўхшаш, лекин турар жой билан таъминлайдиган фаолият, 87.30га қаранг.
88.99.0
|
Бошқа тоифаларга киритилмаган, яшаш учун жой билан таъминламаган ҳолда бошқа ижтимоий хизматлар кўрсатиш
|
|
|
R
|
САНЪАТ, КЎНГИЛ ОЧИШ ВА ДАМ ОЛИШ
|
Мазкур секция ўз ичига маданият, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасидаги фаолият турларининг кенг спектрини, жонли чиқишлар, кўргазмалар иши, азарт ўйинлар, спорт тадбирлари ва дам олиш билан боғлиқ тадбирларни, шу жумладан музейлар, ўйин заллари, спорт иншоотларидан фойдаланиш ва бошқаришни олади.
90
|
Ижод, санъат ва кўнгил очиш соҳасидаги фаолият
|
Достарыңызбен бөлісу: |