Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет56/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57

Мазкур бўлим ўз ичига ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ифодаловчи ва жамоа орасида ғояларни тарғибот қилиш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг фаолиятини олади. Бу ташкилотлар сараланган аъзолар даврасидан иборат бўлади, лекин уларнинг фаолияти ташкилотга аъзо бўлмаганларга ҳам таъсир кўрсатиши ва уларнинг манфаатлари учун амалга оширилиши мумкин. Бу бўлимнинг асосий гуруҳланиши ташкилотларнинг ўз олдига қўйган мақсадларига асосланади, масалан, тадбиркорлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва илмий бирлашмаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш (94.1 гуруҳ), ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш (94.2 гуруҳ) ёки диний, сиёсий, маданий, маориф ғояларини ва фаолият турларини олға суриш (94.9 гуруҳ).




94.1

Тижорат, тадбиркорлик ва профессионал аъзолик ташкилотлари фаолияти

Бу гуруҳ ўз ичига тадбиркорлик ва савдо ташкилотлари аъзоларининг манфаатларини ифодаловчи субъектлар фаолиятини олади.

Касбий аъзолик ташкилотлари (уюшмалари) масаласида бу гуруҳ шунингдек касб вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади.


94.11

Тижорат ва тадбиркорлик аъзолик ташкилотлари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- аъзоларининг манфаати бизнес ёки савдо фаолиятининг муайян соҳасидаги корхоналар, жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг, ривожланиши ва гуллаб-яшнашини таъминлашга ёки маълум географик район ёки маъмурий бирликнинг, тижорат фаолиятининг йўналишидан қатъи назар, иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган ташкилотлар фаолияти.
- бундай ассоциацияларнинг федерациялари фаолияти

- савдо палаталари, уюшмалари, гильдиялари ва шунга ўхшаш ташкилотлар фаолияти

- маълумот тарқатиш, давлат органлари билан муносабатларда вакиллик, жамоатчилик билан алоқалар ва касаба уюшмалари билан музокаралар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- касаба уюшмалари фаолияти, 94.20га қаранг.


94.11.0

Тижорат ва тадбиркорлик аъзолик ташкилотлари фаолияти

94.12

Профессионал аъзолик ташкилотлари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- аъзоларининг манфаати билимларнинг маълум соҳаси ёки профессионал амалий фаолият ва техника соҳасига қаратилган, медицина, юридик, бухгалтерия, лойиҳалаштириш, меъморлик уюшмалари каби ташкилотлар фаолияти

- ёзувчилар, рассомлар, турли ижрочилар, журналистлар уюшмалари каби фан ва маданият соҳасида, академик соҳада фаолият кўрсатувчи мутахассислар уюшмалари фаолияти

- ахборот тарқатиш, этик нормаларни ўрнатиш ва уларга амал қилишни назорат қилиш, давлат муассасалари билан алоқаларда вакиллик қилиш, жамоатчилик билан алоқалар.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- илмий жамиятлар фаолияти.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- мазкур ташкилотлар берадиган таълим, 85 бўлимга қаранг.


94.12.0

Профессионал аъзолик ташкилотлари фаолияти

94.2

Касаба уюшмалари фаолияти

94.20

Касаба уюшмалари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- уюшган меҳнат ва касаба уюшмаларининг манфаатларини ифодалаш.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- аъзолари ёлланма меҳнат билан шуғулланувчи, асосан иш хақи ва меҳнат шароитлари масаласида ўз фикрини ифодалашдан, шунингдек ташкилот орқали мувофиқлаштирилган харакатдан манфаатдор бўлган уюшмалар фаолияти

- касбий, регионал, таркибий, тармоқ ёки бошқа принцип асосида ташкил этилган корхоналар, федерациялар ва бирлашмалар касаба уюшмалари фаолияти.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- мазкур ташкилотлар берадиган таълим, 85 бўлимга қаранг.


94.20.0

Касаба уюшмалари фаолияти

94.9

Бошқа аъзолик ташкилотлари фаолияти

Бу гуруҳ ўз аъзолари манфаатларини ифодаловчи бирлашмалар (тижорат ташкилотлари, ишга жойлаштириш бўйича агентликлар, касбий ташкилотлар ва савдо уюшмаларидан ташқари) фаолиятини ўз ичига олади.




94.91

Диний ташкилотлар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- черков, мачит, ибодатхона, синагога ва бошқа жойларда ибодатчиларга хизмат кўрсатувчи диний ташкилот ёки алоҳида шахслар фаолияти

- монастир хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти

- диний ташкилотларнинг бошпана билан таъминлаш бўйича фаолияти

- диний зоҳидлар ташкилотлари фаолияти

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- диний дафн хизматлари кўрсатиш.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- мазкур ташкилотлар берадиган таълим, 85 бўлимга қаранг

- мазкур ташкилотлар кўрсатадиган соғлиқни сақлаш бўйича хизматлар, 86 бўлимга қаранг

- мазкур ташкилотлар амалга оширадиган ижтимоий ишлар, 87 бўлимга қаранг.


94.91.0

Диний ташкилотлар фаолияти

94.92

Сиёсий ташкилотлар фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- сиёсий ташкилотлар ва уларнинг сиёсий партиялар ҳузуридаги ёшлар уюшмалари каби ёрдамчи ташкилотлари фаолияти. Мазкур ташкилотлар асосан партия аъзоларини сиёсий лавозимларга жойлаштириш орқали давлат органлари қарорларини қабул қилишга таъсирини ўтказиш билан шуғулланадилар. Уларнинг фаолияти ўз ичига ахборот тарқатиш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш, маблағ йиғиш ва ҳ.к.ларни олади.


94.92.0

Сиёсий ташкилотлар фаолияти

94.99

Бошқа тоифаларга киритилмаган аъзолик ташкилотлари фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- сиёсий партиялар билан бевосита боғлиқ бўлмаган, билим бериш, сиёсий нуфуз, маблағ йиғиш йўли билан жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти

• фуқаролик ташаббуси ва норозилик харакати

• экологик харакатлар

• бошқа тоифаларга киритилмаган жамоачиликни ривожлантириш ва таълимнинг имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар

• алоҳида гуруҳлар, масалан, этник гуруҳлар ва майда миллатларни ҳимоя қилувчи ва яшаш шароитини яхшиловчи ташкилотлар

• ватанпарварлик йўналишидаги уюшмалар, уруш фахрийлари уюшмасини қўшган ҳолда

- истеъмолчилар уюшмаси

- автомобилчилар уюшмаси

- ижтимоий алоқалар ўрнатиш мақсадида ташкил этилган уюшмалар, масалан масонлар ложаси ва ҳ.к.

- ёшлар уюшмалари, талабалар уюшмалари, клублар ва ҳ.к.

- маданий тадбирлар ўтказиш ёки дам олишни ташкил этиш мақсадида (спорт ва ўйин клубларидан ташқари) ташкил этилган уюшмалар, масалан, шеърият, адабиёт тўгараклари, китобсеварлар ва тарихни ўрганувчилар, мусиқа ва рассомлик клублари, коллекционерлар, карнавал клублари ва ҳ.к.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- аъзолик ёки бошқа ташкилотлар томонидан грантлар бериш бўйича фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ижтимоий ишлар учун маблағ йиғиш каби ҳомийлик фаолияти, 88.99га қаранг



- профессионал бадиий труппалар ва ташкилотлар фаолияти, 90.0га қаранг

- спорт клублари фаолияти, 93.12га қаранг

- профессионал уюшмалар фаолияти, 94.12га қаранг


94.99.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган аъзолик ташкилотлари фаолияти

95

Компьютерларни, шахсий фойдаланиш буюмлари ва маиший товарларни таъмирлаш

Мазкур бўлим ўз ичига компьютер ва унинг периферик ускуналарини, масалан стол компьютерлари, лэптоплар, компьютер терминаллари, хотира қурилмалари ва принтерларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни олади.

У шунингдек ўз ичига коммуникация ускуналарини (факслар, радиостанциялар), маиший электроникани (радиоприемниклар ва телевизорлар), уй ва боғ учун ускуналарни (газон ўрувчи ва ҳаво (дам) берувчи машина), пойафзал ва чарм буюмлар, мебель ва уй жиҳозлари, кийим ва аксессуарлар, спорт анжомлари, мусиқа асбоблари ва бошқа шахсий буюмлар ва маиший товарларни таъмирлашни олади.

Мазкур бўлим медицина ва ташхис қўйиш ускуналарини, ўлчов ва геодезик ускуналарни, лаборатория асбоблари, радарлар ва локаторларни таъмирлашни ўз ичига олмайди, 33.13га қаранг.


95.1

Компьютерларни ва алоқа ускуналарини таъмирлаш

Бу гуруҳ ўз ичига компьютерларни, периферик ва коммуникацион ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишни олади.


95.11

Компьютерлар ва периферик ускуналарни таъмирлаш

Бу синф ўз ичига компьютер, ҳисоблаш машиналари ва бошқа периферик ускуналар каби электрон ускуналарни таъмирлашни олади.

Бу синф қуйидагиларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади:

- стол компьютерлари

- кўчма компьютерлар

- дисководлар, флэш-қурилмалар ва бошқа ёзиб олувчи/хотирада сақловчи мосламалар

- оптик дисководлар (CD-RW, CD-ROM, DVD-ROM, DVD-RW)

- принтерлар

- мониторлар

- клавиатуралар

- сичқончалар, джойстик/бошқарув дастаги, трекбол-сичқончалар

- ташқи ва ички модемлар (алоқа учун модемлардан ташқари)

- ихтисослашган компьютер терминаллари

- компьютер серверлари

- сканерлар, штрихли кодларни ўқиш учун мосламалар

- смарт-карталарни ўқиш учун мосламалар

- виртуал ўйинлар учун шлем ва каскалар

- компьютер проекторлари

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- банкоматлар (АТМ), касса терминаллари (POS) ва бошқа номеханик йўл билан бошқариладиган терминаллар каби компьютер терминаллари

- қўл компьютерлари (PDA).

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- алоқа учун мўлжалланган модемларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, 95.12га қаранг.


95.11.0

Компьютерлар ва периферик ускуналарни таъмирлаш

95.12

Коммуникация ускуналарини таъмирлаш

Бу синф қуйидаги коммуникация ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади:

- симсиз телефонлар

- мобил телефонлар

- алоқа учун модемлар

- факслар

- коммуникацион узатиш мосламалари (масалан, маршрутизаторлар, кўприк ва модемлар)

- радиостанциялар

- профессионал телевизион ва видеокамералар.


95.12.0

Коммуникация ускуналарини таъмирлаш

95.2

Шахсий фойдаланиш буюмлари ва маиший товарларни таъмирлаш

Бу гуруҳ шахсий буюмларни ва маиший товарларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.




95.21

Маиший электроника жиҳозларини таъмирлаш

Бу синф ўз ичига қуйидаги электр маиший товарларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни олади:

• телевизорлар, радиоприемниклар

• видеомагнитофонлар (VCR)

• CD плеерлар

• уй видеокамералари.




95.21.0

Маиший электроника жиҳозларини таъмирлаш

95.22

Маиший товарлар, уй ва боғ инвентарларини таъмирлаш

Бу синф ўз ичига маиший асбоблар, уй ва боғ ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни олади:

- уйда фойдаланиладиган қуйидаги асбобларни таъмирлаш:

• совутгичлар, скороваркалар, плиталар, кир ювиш ва дазмоллаш машиналари, сушилкалар, кондиционерлар ва ҳ.к.

- боғ ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш:

• газон ўрувчи машиналар, бордюрларни кесиш асбоблари, қор ва барг йиғиштирувчи машиналар, триммерлар ва ҳ.к.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қўл электр асбобларини таъмирлаш, 33.12га қаранг

- марказий кондиционер тизимини таъмирлаш, 43.22га қаранг.


95.22.0

Маиший товарлар, уй ва боғ инвентарларини таъмирлаш

95.23

Пойафзал ва чарм буюмларни таъмирлаш

Бу синф ўз ичига пойафзал ва чарм буюмларни таъмирлашни олади:

- ботинка, туфли, чемодан, сумка ва бошқа шу каби буюмларни таъмирлаш

- пошналарга нағал қоқиш




95.23.0

Пойафзал ва чарм буюмларни таъмирлаш

95.24

Мебеллар ва уй-рўзғор анжомларини таъмирлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- уй ва офис мебелларини қоплаш, ялтиратиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш


95.24.0

Мебеллар ва уй-рўзғор анжомларини таъмирлаш

95.25

Соатлар ва заргарлик буюмларини таъмирлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- соатлар ва уларнинг корпус, харакатланувчи қисмлар, хронометр ва ҳ.к.лар каби қисмларини таъмирлаш

- заргарлик буюмларини таъмирлаш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- металлни ўйиб ишлаш, 25.61га қаранг

- таймер (вақт ўлчагич) ларни, вақт штамплари, таймерли қулфлар ва бошқа мосламаларни таъмирлаш, 33.13га қаранг.


95.25.0

Соатлар ва заргарлик буюмларини таъмирлаш

95.29

Бошқа шахсий фойдаланиш буюмлари ва маиший товарларни таъмирлаш

Бу синф ўз ичига қуйидаги шахсий буюмлар ва маиший товарларни таъмирлашни олади:

- велосипедларни таъмирлаш

- кийимларни таъмирлаш ва ямаш

- спорт товарларини (спорт қуролларидан ташқари) ва туристик анжомларни таъмирлаш

- китобларни таъмирлаш

- мусиқа асбобларини таъмирлаш (органлар ва бошқа тарихий мусиқа асбобларидан ташқари)

- ўйинчоқлар ва шу каби буюмларни таъмирлаш

- бошқа шахсий буюмлар ва маиший товарларларни таъмирлаш

- пианиноларни созлаш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- металларни саноат усулида ўйиб ишлаш, 25.61га қаранг

- спорт ва кўнгилочар қуролларини таъмирлаш, 33.11га қаранг

- қўл электр асбобларини таъмирлаш, 33.12га қаранг.


95.29.0

Бошқа шахсий фойдаланиш буюмлари ва маиший товарларни таъмирлаш

96

Бошқа шахсий хизматлар кўрсатиш

Бу бўлим таснифлагичнинг бошқа тоифаларига кирмаган барча хизматларни ўз ичига олади. Тўқимачилик ва мўйна махсулотларини ювиш ва кимёвий (қуруқ) тозалаш, соч олиш, визаж ва косметология бўйича бошқа хизматлар, маросимларда хизмат кўрсатиш каби хизмат турларини ўз ичига олади.




96.0

Бошқа шахсий хизматлар кўрсатиш

96.01

Тўқимачилик буюмлари ва мўйнали буюмларни ювиш ва кимёвий тозалаш

Бу синф ўз ичига қуйидагиларни олади:

- аҳолига, хамда саноат ёки савдо корхоналарига механик ускуна ёрдамида, қўл билан ёки танга (жетон) ташлаб ишлатиладиган кир ювиш автоматлари ёрдамида кўрсатиладиган барча турдаги кийимлар (мўйналиларни қўшган ҳолда) ва тўқимачилик махсулотлари учун кирхона ва кимёвий тозалаш, дазмоллаш хизматлари

- кирхонада ювиш учун кирларни йиғиш ва ювилган кирларни қайта етказиб бериш

- парда, дарпарда ва гиламларни мижозларнинг уйида ёки бошқа жойда тозалаш

- кирхоналарнинг мизожларни бельё, формали иш кийими ва шу кабилар билан таъминлаш бўйича фаолияти

- тозалаш билан боғлиқ ҳолларда кийимлар ва бошқа тўқимачилик махсулотларини таъмирлаш ва қайта тикиш

- ювилгандан ва тозалангандан сўнг жойлаштириш (бельё, кийим ва бошқаларни тахлаш)

- тагликлар билан таъминлаш.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- униформадан ташқари кийимларни ижарага бериш, гарчи бу хизматга уларни ювиш ва тозалаш киритилган бўлса ҳам, 77.29га қаранг

- кийимларни таъмирлаш ва тузатиш, 95.29га қаранг.


96.01.0

Тўқимачилик буюмлари ва мўйнали буюмларни ювиш ва кимёвий тозалаш

96.02

Сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари хизматлари

Бу синф ўз ичига қуйидагиларни олади:

- эркаклар ва аёллар учун бажариладиган сочларни ювиш, қирқиб текислаш ва кесиш, турмаклаш, бўяш, жингалак қилиш, силлиқлаш ва шу каби ишлар

- соқол олиш ва текислаш

- юзни массаж қилиш, маникюр ва педикюр, макияж ва ҳ.к.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ясама сочлар ишлаб чиқариш, 32.99га қаранг.


96.02.0

Сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари хизматлари

96.03

Дафн маросимларини ташкил қилиш ва шу билан боғлиқ фаолият

Бу синф ўз ичига қуйидагиларни олади:

- одам ёки хайвон жасадини кўмиш ва куйдириш:

• жасадни кўмиш ёки куйдиришга тайёрлаш, мўмиёлаш ва бошқа дафн хизматларини кўрсатиш

• кўмиш ёки куйдириш

• маросимлар залида жиҳозланган жойни ижарага бериш

- қабристондаги жойни ижарага бериш ёки сотиш

- қабрлар, сағаналар, мақбараларни парваришлаш



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қабристон саҳнини парваришлаш, 81.30га қаранг

- диний дафн маросими ўтказиш хизматлари, 94.91га қаранг.


96.03.0

Дафн маросимларини ташкил қилиш ва шу билан боғлиқ фаолият

96.04

Жисмоний комфортни таъминлаш бўйича фаолият

Бу синф ўз ичига қуйидагиларни олади:

- жисмоний ахволни яхшилаш ва комфортни таъминлаш мақсадидаги фаолият, турк хаммомлари, сауналар ва буғли ҳаммомлар, солярийлар, оғирликни камайтириш ва озиш учун салонлар, массаж салонлари фаолияти ва ҳ.к.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- медицина массажи ва терапия, 86.90га қаранг

- фитнес ва бодибилдинг клублари фаолияти, 93.13га қаранг.


96.04.0

Жисмоний комфортни таъминлаш бўйича фаолият

96.09

Бошқа тоифаларга киритилмаган шахсий хизматлар



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет