Ўзбекистон республикаси


-расм. Таълим мақсадларини таълим жараѐнига кўра



Pdf көрінісі
бет11/50
Дата11.10.2023
өлшемі1.44 Mb.
#480474
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   50
ДиссХуррамов-28.08.2019

1.2-расм. Таълим мақсадларини таълим жараѐнига кўра 
режалаштириш турлари 

• алоҳида олинган битта ўқув машғулоти мақсадлари;

• фаннинг бирор бўлимини ўрганиш мақсадлари;

• бутун бир фанни ўрганиш мақсадлари; 

• бутун бир мутахассисликни эгаллаш бўйича мақсадлар. 


30 
1-босқич. Қаралаѐтган ўқув фани дастурини таҳлил қилиш ва ўқув 
машғулотларини лойиҳалаштириш режасини тузиб олиш. 
2-босқич. Ўрганилаѐтган ўқув фани бўйича режалаштирилган ўқув машғулоти 
мавзуси (мазмуни) асосида амалга ошириладиган қадамларни белгилаш. 
3-босқич. Ўқув жараѐни мазмунини ишлаб чиқиш. 

4-босқич. Талабалар томонидан янги мавзу бўйича билим, кўникма ва 
малакаларнинг ўзлаштирилиши учун зарур вақт ҳажмини аниқлаш. 
5-босқич. 
Таълим жараѐнини лойиҳалаш муҳим ҳисобланиб, ўқув 
машғулотининг ҳар бир кичик модулида қўлланиладиган машғулот тури ва 
босқичлари шакли, воситалари, метод ва технологияларини танлаш. 
6-босқич. Ҳар бир кичик модулдаги ўқув машғулотини амалга оширишда 
қўлланиладиган 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
ва 
дидактик 
материалларни кўрсатиш. 
7-босқич. Мисол, машқ ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш. 
8-босқич. Ўқув машғулоти лойиҳаларини тузиш тартиби бўйича ўқув машғулоти 
жараѐнини амалга ошириш сценарийсини ѐзиш. 
9-босқич. Ўқитувчи томонидан талабалар фаолиятини кенг қамровли электрон 
назорат қилиш тизими ишлаб чиқиш. 
“Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини 
лойиҳаларини тузиш қуйидаги бочқичларда амалга оширилади (1.3-расмга 
қаранг): 
1.3-расм. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув 
машғулотларини лойиҳаларини тузиш бочқичлари 
1-босқич. “Математика ўқитиш методикаси” ўқув фани дастурини 
ўрганиш асосида: 
фан дастурида келтирилган мавзулар билан танишиб чиқиш; 
тавқимий-мавзу режасини тузиш; 
ҳар бир мавзунининг мазмунига доир манбаларни ўрганиш ва 
материаллар йиғиш; 


31 
ўрганилиши керак бўлган мавзу моҳияти билан танишиб чиқиш ва 
уларда илгари сурилган ғояларни умумлаштириш ҳамда яхлитлашдан 
иборат.
2-босқич. “Математика ўқитиш методикаси” ўқув фани бўйича 
режалаштирилган ўқув машғулоти мавзуси (мазмуни) бўйича: 
умумий мақсадни аниқ белгилаш;
умумий мақсад асосида мавзунинг кичик модулларида эришилиши 
зарур бўлган хусусий мақсадларни аниқлаш; 
белгиланган таълим мақсадига эришиш асосида ҳал этилиши лозим 
бўлган вазифаларни ишлаб чиқиш;
мақсадга эришишда вазифаларни аниқлаштириш; 
ўқитувчи ва талабалар фаолиятини мувофиқлаштириш; 
вақтдан унумли фойдаланиш; 
таълим жараѐнида юзага келиши мумкин бўлган дидактик ва тарбиявий 
муаммоларнинг олдини олиш. 
Юқоридагиларга амал қилинган ҳолда таълим жараѐнини ташкил этиш 
мавжуд шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш имкониятини оширади ва 
пировардида ўқув фани (мазмуни)нинг ҳар бир мавзуси бўйича ягона, 
умумий ҳамда хусусий мақсадларга эришиш вазифаси таъминланади. 
“Математика ўқитиш методикаси” фанининг умумий ҳамда хусусий 
мақсадлари шу фан ўқитиладиган билим ва таълим соҳаси учун ишлаб 
чиқилган Давлат таълим стандарти, малака талаблари ва жамиятнинг 
ижтимоий сифатларига қўйган талабларига жавоб бериши шарт. 
3-босқич. Мазкур босқичда таълим мақсади ва вазифаларидан келиб 
чиққан ҳолда ўқув жараѐни мазмуни ишлаб чиқилади. Бунда таълим 
жараѐни:
ҳар бир мавзу бўйича ўқув материали мазмунини ѐритишга хизмат 
қилувчи (фаолият мазмуни) назарий ва амалий билимлар мажмуини ифода 
этиш имконини беради; 


32 
ҳар бир мавзу бўйича таълим мазмуни ҳажмини аниқлаш талаб 
этилади; 
ҳар бир мавзу бўйича бериладиган билимлар ичидан таянч тушунчалар 
ажратиб олинади, улар асосида талабалар билим ва кўникмаларини баҳолаш 
учун назорат саволлари тузилади, баҳолашнинг тури ва мезонлари 
аниқланади. Жараѐнда дидактиканинг қонун ва қоидаларига асосланилади. 
Талаба ўзлаштириши лозим бўлган кўникма ва малакаларнинг ҳажми етарли 
даражада ўз аксини топиши талаб этилади. Чунки, таълим мазмунининг 
ғоявий жиҳатдан мукаммаллиги ва етарлилиги муайян билим, кўникма ва 
малакаларнинг ўзлаштириш даражаси билан белгиланади.
Мазкур босқич талабларининг тўғри амалга оширилиши белгиланган 
тушунчаларнинг ўзлаштирилиши, кўникма ва малакаларнинг шаклланишини 
таъминловчи шартларнинг ишлаб чиқилганлигида намоѐн бўлади. 
4-босқич. Бу босқичда янги мавзу бўйича билим, кўникма ва малакалар 
ўзлаштирилиши учун зарур вақт ҳажми аниқланади. Бунда ҳар бир кичик 
модулга ажратиладиган вақт кўрсатилади. Шундан сўнг шу кичик модул 
якунида талабалар бажариши шарт бўлган иш-ҳаракатлар аниқланади. Иш 
ҳаракатларни белгилашда инновацион педагогик технология тамойилларидан 
фойдаланилади. 
5-босқич. Ушбу босқич таълим жараѐнини лойиҳалашнинг энг муҳими 
ҳисобланиб, ўқув машғулотининг ҳар бир кичик модулида қўлланиладиган 
машғулот 
тури 
ва 
босқичлари, 
шакли, 
воситалари, 
метод 
ва 
технологияларини танлашни ўз ичига олади.
6-босқич. Бу босқичда муайян ўқув муассасасида мавжуд ахборот-
коммуникация технологияларидан келиб чиқиб, ҳар бир кичик модулдаги 
ўқув машғулотини амалга оширишда қўлланиладиган ахборот-коммуникация 
технологиялари ва дидактик материаллар кўрсатилади. 
7-босқич. Мазкур босқичда эса мисол, машқ ва топшириқлар тизими 
ишлаб чиқилади. Бунда ўқитувчидан ишлаб чиқилган мисол, машқ ва 


33 
топшириқлар тизимининг самарадорлигига алоҳида аҳамият бериши талаб 
этилиб, уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
машғулот жараѐнида талабалар томонидан ҳал этилиши шарт бўлган 
машқлар;
дарсдан ташқари вақтда бажарилиши режалаштирилган машқлар 
(масалан, уй вазифалари).
8-босқич. Ушбу ўқув машғулоти лойиҳаларини тузиш тартиби бўйича, 
жараѐнни амалга ошириш сценарийси ѐзилади. Унда ҳар бир кичик модулда 
бериладиган билимлар бирма-бир ифодаланиб, қўлланиладиган ўқув 
машғулоти 
босқичлари, 
педагогик 
усуллар, 
ахборот-коммуникация 
технологиялари ва дидактик материаллар кўрсатилади. Сценарий матнини 
ѐзишдаги қонун ва қоидаларга амал қилинади. Матнда алоҳида ажратилган 
жойлар талабалар ѐзиб олишлари учун тавсия қилинади ҳамда педагог ва 
талаба диалоги шаклида амалга оширилади.
9-босқич. Таълим жараѐнини лойиҳалаштиришнинг бу босқичида 
ўқитувчи томонидан талабалар фаолиятини кенг қамровли электрон назорат 
қилиш тизими ишлаб чиқилади. Мазкур босқич ишлаб чиқилган лойиҳани 
бевосита таълим жараѐнига татбиқ этиш ва пировардида таълим 
самарадорлигини аниқлаш имконини беради. 
Хулоса қилиб таъкидлаш жоизки, таълим жараѐнини юқоридаги 
мазмунда режалаштириш ва лойиҳалаштириш асосида “Математика ўқитиш 
методикаси” фани ўқув машғулотларини лойиҳалаштириш ҳамда ўқув 
жараѐнини ташкил этиш сифат-самарадорлиги кафолатланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   50




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет