74
2.2-расм. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув
машғулотларини лойиҳалаштириш йўриқномаси
Биринчи қиинган иш
. “Математика ўқитиш методикаси” фани дастури
шартли равишда юқори иерархия поғонадаги “Энг катта модул” деб қабул
қилиб олинди. Сўнгра фан олдига қўйилган таълимий ва тарбиявий
мақсадлар белгиланиб, жадвал шаклига келтирилди. У
биринчи жадвал деб
белгиланди. Умумий мақсадлар шу фан учун ишлаб чиқилган Давлат таълим
стандарти ва малака талаблари асосида шакллантирилди. “Математика
ўқитиш методикаси” ўқув фанининг умумий мақсадларини аниқлашда,
юқорида кўрсатилган умумий ва хусусий методологик асосларга суянилади.
Бу жараѐн қуйидагича амалга оширилди:
Биринчидан, юқорида қайд қилинган, давлат ва жамиятнинг таълим
тизимига қўйган талаблар, диалектика ва таълимга системали ѐндашув
тамойилининг қонун-қоидалари компьютерда махсус саҳифа очилиб, йирик
ҳарфларда “Умумий методологик асос” деб ѐзиб қўйилди. Иккинчидан, унда
дидактика принциплари, ѐш психологияси ва психоанализ қоидалари ҳамда
педагогик технология тамойиллари қайд этилди.
75
“Математика ўқитиш методикаси” ўқув машғулотлари лойиҳасини
тузишда, бу икки файл очилиб, ўқув фанининг
умумий мақсадларини
шакллантиришда, биринчи файлга қараб туриб, қўйилаѐтган мақсад давлат ва
жамиятнинг педагоглар олдига қўйган талабларга жавоб бериши, шунингдек,
дидактика билан мажму ѐндашув тамойилининг қонун-қоидаларидан келиб
чиқиши аниқлаб олинди. Иккинчи файлга қараб, қўйилаѐтган мақсаднинг
дидактика принциплари, ѐш психологияси ва психоанализ қоидаларига жавоб
бериши шакллантирилаѐтган мақсадларга мослаштирилди.
Иккинчи қилинган иш. “Математика ўқитиш методикаси” ўқув фани,
яъни энг катта модул ичидаги билимларнинг мантиқий боғлиқлиги ва фикр
тугаллигидан келиб чиқиб, ўқув материали катта бўлакларга ажратилди ва
улар “Катта модул” деб номланди. Шундан сўнг, ҳар бир катта модулнинг
мақсадлари белгиланди, уларга ажратилган соатлар кўрсатилиб, жадвал
шаклига келтирилди. У иккинчи жадвал деб аталди. Катта модуллар
мақсадларини белгилашда энг катта модулга таянилди. Ҳар бир катта
модулларга ажратилган соатлар йиғиндиси, фанга берилган соатларнинг
умумий сонига тенг бўлиши лозим. Катта модулларнинг мақсадларини
шакллантиришда ҳам, юқорида айтилгандек, умумий ва хусусий методологик
асослар назарда тутилди.
Учинчи қилинган иш. Ҳар бир катта модул
ичидан мантиқан боғлиқ
бўлган, ҳажм жиҳатидан бир жуфт соатлик ўқув машғулоти орқали
талабаларга етказилиши лозим бўлган билимлар ажратилди ва уларга “Ўрта
модул” деб ном берилди. Уларнинг ҳам таълимий ва тарбиявий мақсадлари
кўрсатилиб, учинчи жадвал шаклига келтирилди. Ҳар бир ўрта модулнинг
мақсадларини
белгилашда,
юқоридагидек
умумий
ва
хусусий
методологиялар ѐзилган файлдан фойдаланилди. Иккинчи навбатда, ҳар бир
жуфт соатлик ўқув машғулотининг, яъни ўрта модулнинг хусусий
жадваллари тузиб олинди. Бу иш қуйидагича амалга оширилди:
Биринчи қилинган иш
. “Математика ўқитиш методикаси” ўқув фани
бўйича бир жуфт соатлик ўқув машғулоти, яъни ўрта модулдаги билимлар
76
мантиқий боғлиқлиги ва фикр тугаллиги инобатга олиниб, бир нечта “Кичик
модул”лар ҳосил қилинди. Сўнгра ҳар бир кичик модул олдига қўйилган
хусусий таълимий ва тарбиявий мақсадлар белгиланди ва ажратиладиган
вақт кўрсатиб қўйилди. Педагогик технология тамойилларидан фойдаланиб,
шу кичик модул якунида талабалар бажариши шарт бўлган иш-ҳаракатлар
аниқланди.
Иккинчи қилинган иш. Ўқув машғулотининг ҳар бир ўрта модуллари
орқали бериладиган билимлар ичидан таянч тушунчалар ажратилиб, улар
асосида талабалар билим ва кўникмаларини баҳолаш учун назорат саволлари
тузилди, баҳолашнинг тури ва мезонлари аниқланди. Албатта, бунда
дидактиканинг қонун ва қоидаларидан келиб чиқилди.
Учинчи қилинган иш. Ўқув машғулотининг ҳар бир кичик модулида
қўлланиладиган дарс тури ва босқичлари белгилаб олинди.
Тўртинчи қилинган иш. Ўқув фани ўқув машғулотининг ҳар бир кичик
модулда қўлланиладиган педагогик усул ва услублар кўрсатилди.
Бешинчи қилган иш. Муайян ўқув муассасасида мавжуд ахборот-
коммуникация технологиялардан келиб чиқиб, “Математика ўқитиш
методикаси” ўқув фани ўқув машғулотларининг ҳар бир кичик модулида
қўлланиладиган ахборот-коммуникация
технологиялари ва дидактик
материаллар қайд этилди.
Олтинчи навбатдаги иш. Ушбу ўқув машғулоти лойиҳасини тузиш
хусусий жадвалларда кўрсатилган тартиб бўйича ўқув машғулоти жараѐнини
амалга оширишнинг сценарийси ѐзилди. Унда ҳар бир ўрта модулда
бериладиган билимлар кетма-кетлиги ифодаланиб, талабаларга етказишда
қўлланиладиган ўқув машғулоти тури, педагогик усуллар, ахборот-
коммуникация технологиялари ва дидактик материаллар кўрсатилди.
Сценарий матнини ѐзишда юқоридаги иккита файлга ѐзилган
тартибга
амал қилинди. Матнда қалин ва курсив ҳарфлар билан ажратилган жойлар
талабалар ѐзиб олишлари учун тавсия қилинди. Сценарий педагог ва талаба
диалоги майлида амалга оширилди.
Мазкур “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотлари
лойиҳаларини тузиш методикасидан нафақат математика, балки барча ўқув
фанлари ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузиб чиқишда андаза сифатида
фойдаланиш мумкин.