Зиядуллаев М. Д. Ўзбекистонда пенсия тизимини бошқариш ва такомиллаштириш масалалари. Монография



Pdf көрінісі
бет8/14
Дата26.03.2024
өлшемі307.77 Kb.
#496563
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
MOLIYA VA SOLIQLAR 


Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son
213
қилиш, тушунмовчилик)ни келтириб чиқар-
моқда. Масалан, Солиқ кодексида назарда ту-
тилган мақсадли имтиёзлар, жумладан, 378-
модданинг биринчи қисми 16-банди биринчи 
хатбошисида солиқ тўловчининг Ўзбекистон 
Республикасининг прoфессионал ва олий таъ-
лим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, 
шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фар-
зандларининг ёки эрининг (хотинининг) таъ-
лим олиши) учун йўналтириладиган, солиқ 
солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа 
даромадларига солиқ солинмаслиги белгилаб 
қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг профес-
сионал ва олий таълим ташкилотларида таъ-
лим олиш учун йўналтириладиган маблағлар-
га жисмоний шахслардан олинадиган даро-
мад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби 
тўғрисидаги Низомда [5] эса жисмоний шахс-
ларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов: ўз 
маблағлари; жисмоний шахсга тижорат банк-
лари томонидан берилган таълим кредитла-
ри (фоизлари билан); юридик шахслар томо-
нидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти 
билан берилган маблағлари (ссудалар) ҳисо-
бидан амалга оширилганда, тақдим этилиши 
назарда тутилган.
Шунга кўра, юқорида назарда тутилган 
имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва 
олий таълим ташкилотларида ўқиш учун ти-
жорат банклари томонидан ажратилган таъ-
лим кредитларига (фоизлари билан) қоплаш-
га йўналтирилган даромадларига нисбатан 
ҳам қўлланилишига доир норма 2022 йил 1 
январдан Солиқ кодексига ҳам киритилди [2]. 
Аммо солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов юри-
дик шахслар томонидан жисмоний шахсларга 
қайтариш шарти билан берилган маблағлари 
(ссудалар) ҳисобидан амалга оширилганда 
ҳам тақдим этилиши Солиқ кодексига кири-
тилмаган. Натижада солиқ қонун ҳужжатла-
ридаги номувофиқлик эвазига солиқ имтиё-
зини қўллаш ёки солиқ чегирмаларини қайта-
ришда тушунмовчиликка олиб келади.
Шунингдек, Президент фармонлари 
билан белгиланган айрим имтиёзлардан ке-
либ чиқиб, Солиқ кодексига тегишли қўшим-
чалар киритилиши лозим бўлади. Масалан, 
Тараққиёт стратегиясида таълим сифатини 
ошириш бўйича белгиланган вазифалар дои-
расида Президент фармони [3] билан 2022 
йилда 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабга-
ча таълим ташкилотлари ва мактабларга фар-
зандларини юбораётган ота-оналарнинг ойи-
га 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даро-
мад солиғидан озод этилиши белгилаб қўйил-
ган. Мазкур фармонда ҳам ушбу имтиёздан 
келиб чиққан ҳолда Солиқ кодекси ва бошқа 
қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгарти-
ришлар киритиш вазифаси белгилаб қўйил-
ган. Аммо Солиқ кодексига ушбу имтиёзларга 
доир қўшимчаларнинг ўз вақтида киритил-
маслик ҳолатлари имтиёзларни солиқ агент-
лари томонидан қўллашда муаммоли вазият-
ларни келтириб чиқаради. 
Юқоридагиларга кўра, солиқ тўловчи-
лар, жумладан, жисмоний шахсларнинг даро-
мадларини солиққа тортиш борасида мавжуд 
имтиёзларни доимий равишда инвентариза-
ция қилиб бориш, уларнинг ижросини куза-
тиб бориш, аҳоли ва жамият учун фойдалили-
гини баҳолаш, муайян солиқ имтиёзларини 
жорий этишда белгиланган мақсадларга эри-
шиш даражасининг таҳлил қилиниши зарур 
бўлади. Бу борада Давлат солиқ қўмитаси то-
монидан қонунчилик ҳужжатлари билан бе-
рилган солиқ имтиёзлари ҳисобини юритиш 
ҳамда улардан тадбиркорлик субъектлари то-
монидан мақсадли фойдаланишини таъмин-
лаш мақсадида жорий йилда солиқ имтиёзла-
ри ҳисобини автоматик тарзда юритиш имко-
нини берувчи “Е-имтиёз” автоматлаштирил-
ган ахборот тизими амалиётга жорий қилин-
ди. Солиқ тўловчилар учун солиқ имтиёзлари-
дан фойдаланишида янада қулайлик яратиш 
мақсадида “Солиқ имтиёзларидан фойдала-
ниш бўйича мурожаат” интерактив хизмати 
ишга туширилди. Солиқ имтиёзларидан фой-
даланган тадбиркорлик субъектлари тўлиқ 
хатловдан ўтказиб, солиқ имтиёзларининг 
маълумотлар базаси шакллантирилди. Шунга 
қарамасдан, бизнинг фикримизча, муайян со-
лиқ имтиёзларининг самарадорлигини баҳо-
лаш бўйича тадбирларни муваффақиятли 
амалга ошириш учун бундай самарадорликни 
баҳолашнинг тегишли мезонларини ишлаб 
чиқиш лозим бўлади. Бу борада хорижий дав-
латлар тажрибасидан маълумки, солиқ им-
тиёзлари самарадорлигини баҳолаш методи-
калари мавжуд бўлиб, улар асосида мавжуд 
солиқ имтиёзларидан фойдаланиш даражаси-
ни ошириш, самарали ва адолатли фойдала-
нишни таъминлаш, самарасиз имтиёзлардан 
воз кечиш ёки қонунчилик ҳужжатларига за-
рур ўзгартиришлар киритишга доир қарорлар 
қабул қилишда фойдаланилади.
Халқаро амалиётга кўра, кўп сонли им-
тиёзлар солиқ имтиёзларидан фойдаланмай-
диган иқтисодий фаолият қатнашчиларига 
нисбатан адолатлилик принципини бузади, 
сабаби муайян солиқ тўловчиларга тақдим 
этилган имтиёзли режим, шубҳасиз, бошқа-


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет