Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son
210
Кириш.
Ўзбекистон
Республикасида
мустақилликнинг дастлабки йилларидан жо-
рий этилган солиқлардан бири жисмоний
шахслар, яъни аҳолидан олинадиган даромад
солиғидир. Мазкур солиқ тури мамлакатда
иқтисодий тартибга солишнинг муҳим дас-
такларидан бири ҳисобланади. Ушбу солиқ
фақат бюджет даромадларини оширишга хиз-
мат
қилиш билан чегараланмаслиги, балки
кенг халқ оммасининг турмуш даражаси, да-
ромад тўлов қобилиятларини оширишга ҳам
хизмат қилмоғи лозим. Унинг ёрдамида бюд-
жетга тушумлар таъминланиши, аҳоли даро-
мадлари даражаси, уй хўжаликлари
шахсий
истеъмоли ва жамғармалари таркиби тар-
тибга солиниши, олинган даромадлардан им-
кон қадар мантиқли фойдаланиш рағбатлан-
тирилиши, даромадлар табақалашувининг ка-
майишига эришиш керак бўлади.
Ҳозирда аҳоли бандлигини таъминлаш,
даромадларини янада ошириш, мулки ва
активлари қийматининг муттасил ошиб бори-
шини кафолатлаш
орқали улар турмуш ша-
роитини яхшилашни солиқ механизми орқали
рағбатлантириш муҳим ҳисобланади. Бу жа-
раёнда, асосан, даромад солиғидан имтиёз-
ларни қўллаш, улардан тўғри ва самарали
фойдаланиш долзарб масала ҳисобланади.
Айниқса, бугунги кунда айрим самарасиз
имтиёзларнинг мавжудлиги, Солиқ кодексида
назарда тутилган айрим мақсадли имтиёзлар-
га доир низом ёки тартибларнинг мавжуд
эмаслиги ёки уларнинг Солиқ кодекси норма-
ларига мувофиқлаштирилмаганлиги, шунинг-
дек, айрим ҳолатларда
Президент фармон ва
қарорларида белгилаб қўйилган имтиёзлар-
нинг тегишлича Солиқ кодекси ва бошқа қо-
нунчилик ҳужжатларига ўз вақтида киритил-
маслиги оқибатида солиқ агентлари томони-
дан даромад солиғи бўйича имтиёзларни қўл-
лаш ёки солиқ органлари томонидан имтиёз
чегирмаларини тақдим этишда муаммолар
(турли хил талқин қилиш, тушунмовчилик,)
юзага келмоқда. Бу эса жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғидан берилган им-
тиёзларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат-
лардаги номувофиқликларни
бартараф этиш,
уларни Солиқ кодекси нормаларига мувофиқ-
лаштириш, имтиёзлар самарадорлигини баҳо-
лаш методикасини ишлаб чиқиш, айрим сама-
расиз имтиёзлардан воз кечиш, мавжуд имти-
ёзларни тўғри қўллаш ва уларнинг самара-
дорлигини ошириш борасида илмий изла-
нишлар олиб боришни талаб этади.
Достарыңызбен бөлісу: