1-мавзу. ИҚтисодиёт асослари. Инновацион иқтисодиёт. Режа



бет1/5
Дата28.03.2023
өлшемі77.05 Kb.
#471271
  1   2   3   4   5
1 мавзу иқтисодит


1-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТ АСОСЛАРИ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ.
Режа:

  1. Иқтисодиёт тушунчаси. Жамиятнинг иқтисодий эҳтиёжлари

  2. Инновация тушунчаси.Инновацион жараён, унинг босқичлари

  3. Инновацияларнинг моҳияти ва вазифалари.

  4. Инновацияларнинг мақсадлари ва турлари, уларнинг таснифи.

  1. Иқтисодиёт тушунчаси. Жамиятнинг иқтисодий эҳтиёжлари

Кишилар яшашлари сиёсат, санъат, адабиёт, фан, маърифат, маъданият, таълим билан шуғулланишлари учун хаётий неъматларини истеъмол қилишлари қониқишлари керак.
Бунинг учун эса озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва турли хизматлардан иборат хаётий воситалар зарур.
Хар бир киши ўзининг кундалик хаётида бир қанча, яъни хаётий эхтиёжлари кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмларига эа бўлиши, билим олиш каби эхтиёжлари учун зарур бўлган пул даромадларини қаердан, нима хисобига топиши керак деган муаммоларга дуч келади.
Ана шу олдимизда турган муаммоларни ечиш ва ўз талабларини қондириш мақсадида кишилар турли йўналишларда сохаларда фаолият кўрсатадилар.
Иқтисодиёт фаолияти нима?
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган хаётий воситаларини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир –бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли –туман фаолиятларини яхлит қилиб, (бирлаштирувчи иқтисодий тизим, иқтисодиёт деб аталади) бир сўз билан, иқтисодий далил деб аталади.
Қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган.
Шунинг учун иқтисодиёт дегани уй-хўжалиги ва уни юритиш қонунлари тушунилган. Хозирда эса иқтисодиёт дегани фақат уй хўжалиги, яъни индивидуал хўжаликдан, молия ва хусусий хужалик, жамоа, хиссадорлик жамияти, давлат хўжаликларидан, концернлар, қўшма корхоналар, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий муносабатлардан иборат бўлиб, жуда мураккаб организм хисобланади.
Бунинг устига барча ресурсларимиз пул маблағлари, табиий бойликлар, малакали ишчи кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари хаммаси чекланган миқдордадир.
Мана шу чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, ахолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи эхтиёжларини қондириш мақсадида эришиш, ресурслар ва махсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Тарихий тараққиёт даражасига қараб, турли даврларда ва турли мамакатларда иқтисодиёт турлича бўлиши мумкин.
Унинг қуйидаги турлари ажратилади:

  1. Анъанавий иқтисодиёт

  2. Маъмурий буйруқбозликка асосланган

  3. Бозор иқтисодиёти

Қамров даражасига қараб хам иқтисодиёт турлича бўлиши мумкин. Масалан, жахон иқтисодиёти, мамлакат иқтисодиёти, миллий иқтисодиёти, тармоқ иқтисодиёти, минтақа иқтисодиёти, корхона ёки фирма иқтисодёти, оила иқтисодиёти.
Баъзан уларни яхлитлаштириб, макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт деб аталади.
Иқтисодиётнинг бу турлари даражали, шакллари, қандай бўлишидан қатъий назар уларнинг хаммаси бир мақсадга бўйсунган: у хам бўлса, инсониятнинг яшаши, кўпайиши, ва камол топиши учун шарт-шароит яратиб бериш, турли хил хаётий воситаларни яратиб, уларни эхтиёжларини қондириб боришдан иборатдир.
Хулоса шуки, иқтисодиёт инсон хаётининг асосини, унинг пойдеворини ташкил этиб, ўзи эса инсонсиз, унинг фаолиятисиз мавжуд бўлмайди ва мазмунга хам эга эмас.
Иносниятнинг иқтисодиётидаги роли унинг табиатидаги энг олий тирик мавжудот эканлиги билан яъни онгли равишда маълум мақсадга қараб ижодий мехнат олиш қобилияти билан белгиланади.
Инсон томонидан яратилган товарлар, хизматларнинг ресурсларининг харакати бўйича иқтисодиёт турли фазалардан - ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларининг бирлишидан иборатдир.
Буларнинг ичида асосийси ва бошланғичи ишлаб чиқариш жараёнидир. Чунки хамма товарлар ва хизматлар шу босқичда яратилади. Агар ишлаб чиқариш бўлмаса, тақсимланадиган, айирбошланадиган ва нихоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди.
Шундай қилиб товар ва ресусрлар харакати доимо тўхтовсиз такрорланиб турадиган жараёндир.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет