4-МАВЗУ: ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ АСОСЛАРИ
ВА ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ.
Режа:
1. Педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари.
2. Педагогнинг коммуникатив компетентлиги.
3. Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва педагогик низоларни
ҳал этиш.
4. Замонавий педагог имиджи.
Таянч тушунчалар: маҳорат, педагогик маҳорат, педагогик
маҳоратнинг таркибий қисмлари, педагогик деонтология, педагогнинг
коммуникатив комптентлиги, педагогик мулоқот турлари, педагогик
мулоқот услублари, педагогик назокат (такт), низо, педагогик низо,
педагогик низо турлари, педагогик низоларни ҳал қилиш йўллари.
4.1. Педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари. “Педагогик
маҳорат” тушунчаси ўтган асрнинг 80-90-йилларида илмий-педагогик
жиҳатдан асосланиб, ОТМда мустақил фан сифатида ўқитила бошлаган.
“Педагогик технология” фани ўқитила бошлагач эса “Педагогик маҳорат”
фанининг асослари унинг мазмунига сингдириб юборилди.
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш тизимида “Инновацион таълим технологиялари ва педагогик
компетентлик” модули негизида тингловчиларни педагогик маҳорат
асослар билан таништириш мақсадга мувофиқдир. Зеро, тингловчилар
томонидан педагогик маҳоратнинг таркибий элементлари билан
таништириш, уларда педагогик техника, нутқ маданияти, педагогик
деонтология, коммуникатив комптентлик, педагогик низо, шунингдек,
замонавий педагогнинг имиджи тўғрисидаги маълумотларнинг
ўзлаштирилиши ва мазкур билимлар негизида зарур малакаларнинг
ўзлаштирилиши ОТМда ташкил этиладиган педагогик жараён сифатини
яхшилаш, самарадорлигини таъминлашни кафолатлайди.
“Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик”
модули бўйича тингловчиларни педагогик маҳорат ва унинг таркибий
элементлари билан таништириш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал
қилинади:
Тингловчиларни педагогик маҳоратнинг таркибий қисмларига доир назарий
билимлар билан қуроллантириш; уларда педагогик фаолиятни оқилона ташкил
этиш, педагогик жараённи самарали йўлга қўйиш кўникма ва малакаларини
ривожлантириш; тингловчиларнинг педагогик ва нутқ техникасига эга
бўлишларини таъминлаш; уларда педагогик деонтология ва педагогик маданият
сифатларини таркиб топтириш; тингловчилар томонидан педагогик мулоқот,
педагогик назорат (такт) ва педагогик таъсир кўрсатиш малакаларини етарли
даражада ўзлаштирилишини таъминлаш; уларда педагогик маданият
сифатларини шакллантириш
Олий таълим муассасалари педагогларининг касбий маҳоратлари ҳақида
сўз юритишдан аввал “маҳорат” ва “педагогик маҳорат” тушунчаларининг
моҳияти билан танишиб олиш мақсадга мувофиқдир.
Маҳорат (а. “маҳорат” – моҳирлик, усталик, эпчиллик) – бир иш ёки фаолиятни
юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта моҳирлик билан бажариш.
Педагогик маҳорат – педагогнинг педагогик жараённи ташкилий,
методик, руҳий ва субъектив жиҳатдан ўта моҳирлик, усталик билан
ташкил этиш ҳамда бошқариш қобилияти ва малакасига эгалиги
Педагогнинг маҳорати бевосита касбий-педагогик фаолиятда
кўринади. Шу сабабли у педагогик жараённинг умумий моҳиятини чуқур
англай олиши, бу жараёнда устувор аҳамият касб этадиган қонуниятлардан
хабардор бўлиши, педагогик фаолиятни самарали ташкил этиш
механизмларини пухта эгаллай билиши лозим.
Таълим жараёнининг фаол иштирокичиси бўлган педагогнинг
педагогик маҳорати унинг шахси, иш тажрибаси, фуқаролик мақоми,
мутахассис сифатидаги мавқеи, у томонидан педагогик техниканинг
етарли даражада эгалланганлиги, касбий фаолиятнинг индивидуаллигидан
далолат беради.
Педагогик маҳорат яхлит тизим бўлиб, унинг таркибида бир қатор
сифатлар кўзга ташланади. Жумладан (44-расм):
Педагогик фаолиятда педагогик деонтология муҳим аҳамиятга эга.
Педагогик деонтология (педагогик мажбурият) – жамият томонидан
ўқитувчи шахси, у томонидан педагогик мажбуриятларнинг бажарилишига
нисбатан қўйиладиган талаб ва ахлоқий йўл-йўриқ, кўрсатмалар
Касбий фаолиятни ташкил этишда педагог қуйидаги
мажбуриятларни бажара олиши зарур: муайян меҳнат вазифаларини,
асосан, ақлий меҳнат вазифаларини амалга ошириш; талабалар, уларнинг
ота-оналари, ҳамкасблар билан ўзаро муносабатни тўғри ташкил этиш;
танлаган касбига, талабалар ва педагогик жамоага ҳамда жамиятга бўлган
шахсий муносабатини чуқур англаш. Педагогик мажбуриятлар сирасидан,
яна шунингдек, касбий фаолиятни ташкил этишга ижодий муносабатда
бўлиш, ўзига нисбатан талабчанлик, касбий билимларини бойитиб ва
педагогик малакасини оширишга интилиш, талабалар ва уларнинг ота-
оналари билан ўзаро ҳурматга асосланган ва талабчан муносабатни
ўрнатиш, мураккаб педагогик низоларни ижобий ҳал қилиш
кўникмаларини ўзлаштириш кабилар ҳам ўрин олади.
2. Педагогнинг коммуникатив компетентлиги. Педагогнинг
коммуникатив компетентлиги унинг талабалар жамоаси, ота-оналар,
ҳамкасблар ва раҳбарият билан уюштириладиган мулоқот жараёнида
намоён бўлади. Бунда, айниқса, педагогнинг талабалар жамоаси билан
ўзаро мулоқоти муҳим аҳамиятга эга. Педагог талабалар билан мулоқотга
киришиш, унинг самарали бўлишига интилади.
Таълим жараёнида педагогнинг коммуникатив компетентлиги
қуйидагиларда намоён бўлади (45-расм):
Педагогик мулоқот руҳий-психологик таъсир кучига эга. Шу
сабабли уни ташкил этишда мулоқот жараёнининг ижобий бўлишини
таъминлаш педагогнинг зиммасига катта масъулиятни юклайди. Агарда
тўғри ташкил этилган педагогик мулоқот талабада қўрқувнинг юзага
келиши, ишончсизликнинг туғилиши, диққат, хотира ва иш қобилиятининг
сусайиши, нутқ меъёрининг бузилиши кабиларга сабаб бўлса, аксинча,
назарий-педагогик ва амалий жиҳатдан тўғри ташкил этилган мулоқот
юқоридаги ҳолатларнинг аксини келтириб чиқаради. Натижада
талабаларда ўқишга ва мустақил ўрганишга, фикрлашга бўлган қизиқиш
ортади.
Педагогик мулоқот ўзига хос ижтимоий-психологик жараён ҳам
саналади. Мазкур жараёнда қуйидаги вазифалар бажарилади:
1) шахсни ўрганиш (билиш);
2) ахборот алмашиш;
3) фаолиятни ташкил этиш;
4) ҳамдард бўлиш
Мулоқот жараёнида талаба томонидан билдирилаётган фикрлар,
унинг қарашлари шахсни яқиндан ўрганиш учун имконият яратади. Талаба
шахсини яқиндан билиш, унинг ички кечинмалари, ўй-фикрлари, ҳис-
туйғулари, орзу-умид, мақсад ва ҳаётий интилишларидан хабардор бўлиш
педагогик жараённинг методик, руҳий жиҳатдан тўғри ташкил этилишини
таъминлайди. Зеро, бу жараёнда педагогик талаба шахсига хос ёш,
психологик ва шахсий хусусиятларни инобатга олган ҳолда фаолиятни
ташкил этади.
Мулоқот жараёнидаги ахборот алмашинуви талабанинг ўзаро
ижтимоий жараёнлар, шахс камолотининг кечишига доир маълумотлар
алмашишини таъминлайди. Педагог ва талабалар ўртасида ҳамкорликни
қарор топтириш эса ҳар қандай вазиятда ҳам улар ўртасида ўзаро ахборот
алмашинуви самарали рўй беришини учун шароит яратади. Бу жараёнда
педагог талабаларнинг энг яқин маслаҳатчиси, йўлбошчиси ва раҳбарига
айланади. Мулоқот чоғида талабалар томонидан ўз шахсини, “мени”ни,
қадр-қимматини етарлича баҳолаш ва ўз олдидарига ҳаётий мақсадларни
қўйган ҳолда олға интилишларини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш
лозим. Мулоқот жараёнида ахборот алмашиш вазифасининг ҳал қилиниши
қуйидаги воситалар асосида рўй беради:
1) нутқ;
2) паралингвистик (юн. “pará” – “яқин”, мулоқот таркибида сўзли, ғоявий
маълумотларни сўзсиз воситалар билан биргаликда узатилиши) ва
экстралингвистик (инг. “exterior” – “ташқарида”, немисча “linguistik” –
гапираётган шахснинг ижтимоий вазифалари билан бевосита боғлиқ ҳолда
нутқнинг ташкил этилиши – нутқий танаффуслар, кулгу, йўталиш, нафас
олиш, йиғлаш, тутилиш ва б.) тизимлар;
3) мулоқотнинг ташкилий кўлами ва вақти;
4) кўз қарашлар ёрдамида ташкил этиладиган алоқа;
5) белгиларнинг оптик-кинетик тизими
(мимика, пантомимика, жестлар –қўл ва оёқ ҳаракатлари).
Педагог раҳбарлиги ёки унинг йўл-йўриқлари, кўрсатмаларига
асосан ўқув машғулотлари ва тарбиявий ишларни ташкил этишда ҳам
мулоқот муҳим аҳамият касб этади. Айни шу вақтда мулоқотнинг
фаолиятни ташкил этиш вазифасини намоён бўлади. Яқин-яқингача
фаолиятни ташкил этишда педагогнинг етакчилиги, унинг бевосита
раҳбарлиги устувор омил бўлган бўлса, замонавий шароитда роллар
алмашинуви етакчи ўринга чиқди. Эндиликда аксарият ҳолларда
талабаларнинг ўзлари таълим ва тарбиявий жараёнларни мустақил
уюштириш имкониятига эга бўлдилар. Бироқ, бу дегани, таълимий ва
тарбияий ишларни ташкил этиш даврида педагогнинг ўрни ва роли
мутлақо акс этмайди, дегани эмас. Педагог бу жараёнда раҳбар, етакчи,
маслаҳатчи, эксперт сифатида намоён бўлади ва талабаларни педагогик
жараёнларни илмий-назарий, ташкилий-методик жиҳатдан тўғри
уюштиришга йўналтиради.
Педагогик мулоқотнинг муҳим вазифаларидан яна бири – педагог ва
талабаларнинг ўзаро ҳамдард бўла олишлари (педагогик эмпатияга
эгаликлар) саналади.
Достарыңызбен бөлісу: |