Очиқ дарс Фани: Физика Дарсни ўтиш вақти



бет1/2
Дата08.06.2024
өлшемі243.47 Kb.
#502441
  1   2
f32831bd-d053-4911-bf2c-abe884ecffee (2)


Очиқ дарс
Фани: Физика
Дарсни ўтиш вақти: 23.04.2021 йил
Дарс ўтиш жойи: Физика хонаси
Дарс мавзуси: Ёруғликнинг синиши, ёруғликнинг синиш қонуни
Дарснинг мақсади: Фан бўйича билимларини орттириш, такрорлаш ва мустаҳкамлаш
Таълимий: Ўқувчиларга янги мавзуни таништириш, чуқур ва теран ургатиш, такрорлаш ва мустахкамлаш
Ривожлантирувчи: Ўқувчиларнинг фанга ва дарсга булган қизиқишини орттириш, уларнинг эсда сақлаш логикасини ривожлантириш
Тарбиявий: Ўқувчиларнинг қизиқишини орттириш учун дарсни хает билан боғлаш ва солиштириш, хаетдан мисоллар келтириш
Дарснинг кургазмалари ва жихозлари: Мавзуга оид турли расмлар, буклет, кузгу ва мавзуга оид буюмлар, слайд
Дарснинг бориши:

  1. Ташкилий қисм: ўқувчилар билан саломлашиш, ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлигини текшириш, ўқувчилар назарини дарсга қаратиш

  2. Уйга вазифасини сўраш

Уйга вазифа сферик кузгу мавзуси буйича савол жавоб утказиш

  1. Сферик кузгу деганимиз нима?

  2. Ботиқ кузгунинг тасвири қандай?

  3. Қавариқ кузгунинг тасвири қандай?

  4. Сферик кузгунинг тасвирини ясанг.

  1. Ёруғликнинг синиши, ёруғликнинг синиш қонуни

Бир мухитдан иккинчи мухитга утганда еруғлик нурлари йуналишининг узгариш ходисаси еруғликнинг синиши деб аталади. Бу ходиса еруғликнинг тарқалиш тезлиги турли мухитларда турлича булиши туфайли руй беради.

Еруғликнинг синиш қонунлари:

  1. Тушган нур, синган нур ва икки мухит чегарасида тушиш нуқтасига утказилган перпендикуляр бир текисликда етади.



  1. Т ушиш бурчаги синусининг синиш бурчаги синусига нисбати ана шу икки мухит учун узгармас катталик булиб, иккинчи мухитнинг биринчи мухитга нисбатан нисбий синдириш курсаткичи деб аталади.


Еруғликнинг синиш қонунини XVII аср бошларида голланд математиги Виллеброрд Снеллиус таърифлади. Шунинг учун бу формула Снеллиус формуласи деб хам аталади. Бу ерда нисбий синдириш курсаткичи, – тушиш бурчаги, – синиш бурчаги.
Еруғлик синишининг иккинчи қонуни формуласидан тушиш бурчаги ортганда синиш бурчаги хам ортади.
Еруғликнинг синиши ходисаси натижасида сув тубидаги моддалар еки жисмлар кузга яқинроқ булиб куринади, осмондаги юлдузлар эса узоқроқ булиб куринади.

Нисбий синдириш курсаткичи биринчи мухитдаги еруғликнинг тарқалиш тезлиги иккинчи мухитдаги еруғлик тезлигидан катта эканини курсатади, яъни:

Бу ерда, – биринчи мухитдаги еруғликнинг тарқалиш тезлиги, -
иккинчи мухитдаги еруғликнинг тарқалиш тезлиги.
Еруғликнинг вакуумда тарқалиш тезлиги берилган мухитда тарқалиш тезлигидан неча марта катталигини курсатадиган физик катталик ана шу мухитнинг абсолют синдириш курсаткичи деб аталади, яъни

Еруғликнинг вакуумдаги тезлиги мухитдаги тезликдан катта ( ), яъни абсолют синдириш курсаткичи булади.
Еруғликнинг вакуумдаги (хаво) тарқалиш тезлиги
еки 300 000 км/с. Бу бир жинсли мухитда узгармас сон.
Айрим шаффоф мухитлар учун синдириш курсаткичларининг жадвали:



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет