Ауробиндо гхошнинг педагогик қарашлари валиев Лочин Азаматович



бет1/2
Дата08.08.2022
өлшемі26.84 Kb.
#459908
  1   2
АУРОБИНДО ГХОШНИНГ ПЕДАГОГИК ҚАРАШЛАРИ


АУРОБИНДО ГХОШНИНГ ПЕДАГОГИК ҚАРАШЛАРИ
Валиев Лочин Азаматович
valiyevl33@gmail.com
Тошкент давлат транспорт университети
“Ижтимоий фанлар” кафедраси ассистенти
Тел:+998946227632

Бугун дунёнинг кўплаб машҳур ҳамда етакчи компанияларида Ҳиндистон тизими маҳсули бўлган мутахассисларнинг ишлаётганини кўриш мумкин. Йилдан йилга Ҳиндистон олий билим юртларига ўқишга келаётган хорижлик талабалар сони ҳам ошиб боряпти. Буларнинг барчаси мамлакат таълим тизими мустаҳкам мавқе ва сифат кўрсаткичига эга эканлигини кўрсатади. Давлатни бундай кучли таълим тизимига эга бўлишига кўпгина файласуф ва сиёсатчи олимларнинг хизматлари беқиёсдир. Булардан Маҳатма Ганди, Бал Гангадхар Тилак, Робиндранат Тагор ҳамда Шри Ауробиндо Гхошлар ҳинд таълим тизимини шакллантиришда катта ҳисса қўшган.


Шу олимлардан бири Ауробиндо Гхош ҳақида тўхталадиган бўлсак, файласуф фанда умумий илмий, фалсафий ва педагогик қарашларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган олим саналади. “У кенг оммавий илмий журналларда “Шри Ауробиндо” номи билан танилган. “Шри” - номи санскрит тилидан “Ҳурматга сазовор инсон” деган қарашларни беради. Аслида бу инсон ҳинд миллий таълим тизимини миллий рухда шакллантиришда жонбозлик кўрсатган буюк файласуфлардан биридир”1.
Унинг шахси ва ижоди ХХ аср иккинчи ярмидан то ҳозирга қадар дунёнинг хилма хил мамлакатлари тадқиқотчилари диққатини ўзига тортиб келмоқда. Унинг ижоди эндиликда Патанджали, Шанкара, Платон, Плотин, Маркс, Ницше, Бергсон, Тейяр де Шарден, Хайдеггер, Юнг, Уайтхед каби машҳур шахслар ижоди билан бир қиёсда баҳоланмоқда.
Замонасининг энг машҳур сиётчилари ва шоир ёзувчилари бўлмиш Маҳатма Ганди, Робиндранат Тагорлар билан замонавий ҳинд маданияти ва фалсафасини яратишда ўз ҳиссасини қўшган олимлардан биридир. “Гхош нафақат фалсафа, маданият ва сиёсий илмлар ривожига ҳисса қўшган балки таълим тарбия масаласида ҳам алоҳида эътибор қаратган файласуф ҳиболанади”2. У шунингдек шоир инқилобчи ва Ҳиндистон миллий озодлиги ҳаракатининг ташкилотчиси ҳамдир.
“Кўпчилик файласуфни Интеграл Йога асосчиси деб билади, холбуки у ҳинд ҳалқининг диний қарашларидаги буюк алломалар қаторидан юқори ўрин эгаллаган”3. Шуни алоҳида такидлаш керакки, Шри Ауробиндонинг танқидий қарашларида фикрлар адолатли баён этилади.
Файласуф очиқчасига радикал қарашлар эга ҳамда ўзининг шавқатсизлиги билан танилган жангари “Лал Бал Пал” гуруҳини қўллаб қувватлаган. Бу гуруҳ оммавий қотилликлар уюштириб инглиз колонияларига қарши чиққан. Шунинг учун ҳам файласуф ўзининг қайдномаларида уларни ёқлаб миллий озодлик қаҳрамонлар дея атаган. Гхошнинг илмий ижодий фаолиятини англо – саксон зулмига қарши ҳинд халқининг озодлик курашига қўшган ҳиссаси деб атасак мантиқан тўғри баҳоланади.
Ҳиндистондаги инқилобий тендинциялар бироз пасайгандан сўнг, Гхош ўзини миллий педагогик тизимни ривожлантиришга бағишлади. Миллий педагогик таълимни яратишда файласуф, 1 минг йилликда вужудга келган ҳиндуизим ва ҳинд Ведаларининг диний фалсафий илмларидан фойдаланди.
Ушбу тизим муқаддас Ведалар китобларида ҳамда брахманларнинг кўрсатмалири акс этган диний маросимлар, урф – одатлар ва анъаналар ўз ичига олган эди.
Гхош фалсафасида диний тушунча инсонга таъсир қиладиган ва шахс орқали намоён бўладиган, зарур булса, унинг тузулиши ва техналогиясини ўрганиш фалсафий матнини тушунишда герменевтик ҳаракат қилишга ёрдам беради.
Қадимги ҳиндулар ҳаётида катта бир боғлиқлик таълим ва ҳаётдир. Таълим улар учун ҳаётга тайёргарлик, ҳаёт эса чексиз таълим жараёнидир. Ҳиндистон таълим тизимининг ўзига хос хусусияти, таълим олиш узоқ муддатли мақсаднинг ҳосиласидир.
Олдинги таълим тизимида диний билимларни эгаллаш фақат юқори каста аъзолари: брахманлар ва кшатрийлар (жангчилар) эгаллашлари мумкин бўлган. “Илм беришни таъминлаш брахманлар томонидан амалга оширилган ва бу жараён ижтимоий пирамида сингари ташкил қилинган. Таълим тизимининг энг катта камчилиги унда кастачилик мавжудлиги ҳамда тизим бутун бир аҳолини қамраб олмаганида эди”4. Ғарб таълим тизимини қабул қилган Гхош қадимги ҳинд таълимидаги чекловларни тушунган аммо шу билан бирга, ғарбтаълим тизимида учрамайдиган моделлар ҳамда афзалликлар кўплигини ҳам инкор этмаган.
Гхошнинг интеграл педагогика концепсиясида ҳиндларнинг энг қадимги анъаларига таянган мактаблар таълимнинг маънавий ахлоқий қоидаларини илм билан чамбарчас боғлиқ эканлигини ва бу боғлиқлигини мураббий ёрдамида шаклланишини айтиб ўтган. “Бу концепсия ахлоқий аҳамиятга эга бўлиб, инсонни брахмачария сингари ахлоқий тамоилларга риоя этиши, жисмоний шахватга берилмаслиги ҳамда ўзининг сўзлари ва ҳаракатлари устидан қатъий назорат қилишни назарда тутади”5. Аслида анъавий таълимнинг мақсади бундай тушунилмас эди, биринчи навбатда дунёвий билимларни эгаллаган ҳолда, диний билимларни ривожлантириш, ҳамда инсон ахлоқий тарбиясини юксак даражага кўтаришдан иборат эди. Гхош ҳинд анъанавий мактабларининг ижобий томони шунда эдики, ўқитувчиларга илоҳий билим берувчилар сифатида қаралган. Талабалар уларга нисбатан ҳурмат – эҳтиромда бўлишиб, улар қуйидагича изоҳланадиган бўлишди. Биринчи навбатда, Ҳиндистон таълим тизимида шахснинг ўз “эго” си устидан назорат қилишга ўргатилди. Бунда таълимнинг бошланишида илоҳий билимлар орқали ўргатилади сўнг дунёвий билимларга ўтилади. Иккинчи навбатда ўқитувчи нафақат илм ўргатади, балки энг юксак маънавият эгаси сифатида қаралган.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет