БУЮК ИПАК ЙЎЛИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН
Режа.
1.Буюк ипак йўлининг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
2. Буюк ипак йўлининг йўналишлари.
3. Буюк ипак йўлининг ҳозирги даврдаги аҳамияти.
Таянч тушунчалар: Ложувард йўли, буюк ипак йўли, буюк ипак йўлининг тармоқлари, транзит йўли, ЮНЕСКО, стратегик йўл.
Машғулот мақсади: буюк ипак йўлишининг шаклланиши, қадимги номлари, ижтимоий-сиёсий, маданий ва иқтисодий тараққиётда тутган ўрнини тушунтириб бериш
Кишилик жамияти вужудга келишидан бошлаб халқлар ўртасида алоқалар пайдо бўлган. Одамлар, уруғ жамоалари, қабилалар, элатлар ва ниҳоят уларни ҳудудий, иқтисодий ва сиёсий бирлаштирган, мамлакатлар ўртасида маданий-иқтисодий алоқалар қарор топган. Бу эса алоқа йўлларини вужудга келишига сабаб бўлган.
Милоддан аввалги VI-V асрларда Эрон аҳамонийлари хукмронлиги ўрнатилган худудда “шох йўли” таркиб топган. Унга қадар эса Ўрта Осиё ва Яқин Шарқда Бадахшон ложувардига бўлган эҳтиёж “ложувард йўли”нинг пайдо бўлишига олиб келган. Бу ложуворддан Мессопотомия ва Миср подшоларининг сарой ва ибодатхоналарини безашда, аёллар безакларини ишлашда фойдаланилган. Ана шу қадимги йўллар тарихда кейинчалик “ипак йўли” деб аталиб, ғарбни Шарқ билан боғлаб келган. Бу йўл XIX асрнинг 70-йилларида немис олими Ф.Рихтгофен томонидан “ипак йўли” деб илк бор тилга олинса-да, унгача “ғарбий меридионал йўл” номи билан машхур бўлган.
Фанда ипакнинг ватани Хитой деб тан олинган. Хитойда ипак милоддан аввал 3 минг йилликда пайдо бўлган. Хитойда олиб борилган археологик тадқиқотлар даврида топилган ёзувларда “Ипак”, “Тут дарахти” сўзлари учраган. Шу билан бирга, хозиргача Хитойнинг Шандун ва Хонан вилоятларида ёввойи тут дарахтлари ва унда пилла қуртлар мавжудлиги хаммага маълум. “ғарбий меридионал йўли” Хитойнинг Сиан шахридан бошланиб, Дунхуанга келади ва иккига ажралади.
1-йўл: Жануби-ғарбий тармоқ бўлиб, Такло-Макон сахроси орқали Хотанга, ундан Ёркентга келиб, Помир тоғлари орқали Вахонга, ундан Бақтриянинг пойтахти Зариаспга (Балх) келган. Балхда йўл уч тармоққа: Марв,. Хиндистон, Термиз томонга йқналган. Термизга йўналган тармоқ Дарбанд, Нуатақ, Самарқандга олиб борган.
2-йўл: Шимолий-ғарбий тармоқ бўлиб, Дунхуандан Балх, Кучи, Турфон орқали Тарим вохасига-Қашқарга борган. Ундан Тошққрғон орқали Ўзган, Қш, Қува, Ахсикент, Попга, ундан Ашт орқали Хқжанд, Зомин, Жиззахга сқнгра Самарқандда Нуатак йўли билан бирлашган. Йўл Самарқанддан ғарбга - Дабусияга, Малик чўллари орқали Бухоро ва Ромитонга, ундан Варахша орқали Пойкент ва Форобга бориб, Омул шаҳрига қтган. Марвдан Урганчга қараб кетган. Марвдан ғарбга қараб кетган катта карвон йўли Табриз, Парфиянинг пойтахти Нисага, ундан Эрондаги Гекотомпил, Апалия ва Экбатана (Хамадан) шахарларига, ундан қтиб Месопотимиядаги Ктесефон, Боғдод, ундан Дажла бқйлаб шимолдаги Антиохия, Дамашқ, ундан Тир ва Қуддус шаҳарлари орқали Мисрга етиб борган. Марвдан чиққан шимолий йўл Омул орқали Урганчга, ундан Шимолий Каспий бўйлаб Шимолий Кавказга, сўнгра Қора денгизнинг шимолидан Константинополга бориб, Босфор ва Дарданелo бқғози орқали Византия шахарларига борган.
Хитой императорлари ипак йўли орқали ғарбда жойлашган мамлакатлар билан савдо ва дипломатик алоқалар қилганлар.
Ғарб билан Шарқ мамлакатлари ўртасидаги алоқалар бир хил текис давом этмаган. Айрим давлатлар Ҳиндистон каби давлатлар билан алоқа қилишни хохламаганлар. Чунки, бу ҳаракат остида “жуда катта иқтисодий сиёсат ётар эди”. Айниқса, “ипак йўли” учун кураш III-асрдан бошлаб Эрон билан Ўрта Осиё ўртасида ҳаёт мамот кураши тусини олган.
Марказий Осиёдан ўтган ипак йўллари устидан сўғдлар назорат олиб борганлар. Шу мақсадда Каспийдан то Хитойгача чўзилган йўллар атрофида қўриқлаш иншоотлари барпо этилган. Бу жойларда сўғдларнинг қўриқловчи ҳамда бошқа ишлар билан шуғулланувчи вакиллари турган.
III-VII асрларда Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқ орқали ўтган барча савдо йўлларининг назорати сўғдлар қўлида бўлса, VIII асрнинг ўрталаридан бошлаб туб ўзгаришлар бўлди. Ҳатто Шарқий Туркистонда хам “ипак йўли” устидан Танp династияси ўз таъсирини ўтказолмай қолди.
Юқоридаги фикрлардан қуйидаги хулосага келиш мумкин:
1. Ипак йўли Ўрта Осиё халқлари иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётида жуда катта рол ўйнайди. Шу билан Ўрта Осиё халқлари ғарб ва Шарқ дунёси ва уларнинг хўжалик ихтироларидан баҳраманд бўлди.
2. Ипак йўли Ўрта Осиё Шарқ билан ғарб ўртасида воситачилик ролини ўйнайди. Натижада Ўрта Осиёда миграция жараёни кучайди. Бу эса туркийзабон халқларни кенг тарқалишига олиб келди.
3. Ипакчиликнинг қадимги маркази Хитойдаги Шандун вилоятида таркиб топди. III-асрдан бошлаб ипакчилик маркази Шарқий Туркистонга, сўнгра Фарғона водийсига, Сўғд, Эрон ва Византияга ёйилди.
4. VI-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб турк салтанати Ўрта Осиё, Яқин Шарқ, Шарқий Туркистонда ипак йўли назоратини ўз қўлига олди, уни IX-X асрларда сомонийлар, XI-XII асрлардан қорахонийлар, салжуқийлар, XIII асрдан мўғуллар, XIV аср 70-йилларда Темур давлати ўз қўлига олди.
5. Савдо йўллари савдосида Сўғдлар асосан катта ўрин эгаллаган. IX асргача сўғд тили жахон тили сифатида катта роль ўйнаган. Буни тасдиқловчи археологик ашёлар ичида топилган сўғд ёзма манбалар Каспийдан то Хитойдаги Динхуангача бўлган жойларда топилган.
6. Савдо йўлларини ривожлантиришда парфияликлар, Эрон, турклар, кушонлар, тохарлар, уйғурлар, тибетликлар, бақтрияликларни хам роли каттадир. Ипак йўлини келиб чиқиши ва уни ривожланиш босқичларини кўрсатар эканмиз, юқоридаги фикрларимизни академик А.Асқаров ҳам ўзининг қатор илмий рисолаларида асослаб берган. Жумладан, Хиндистонда хам тут дарахтлари ва ёввойи ипак қуртлари бўлганлиги, бу хақда халқ орасида қатор афсоналар сақланиб қолганлигини мисол қилиб келтиради. Шу билан бирга, Марказий Осиёнинг ҳозирги Сурхон воҳасида аниқланган, ҳамда археологик жиҳатдан ўрганилган бронза даврига оид Сополлитепа ёдгорлигидан топилган ипак мато қолдиқлари, тут дарахтидан қилинган буюмлар ипак етиштиришда бу регион хам юқоридагилардан қолишмаслигини билдиради.
“Халқимиз тарихи ва маданияти қадимийдир, - дейди Президентимиз И.А.Каримов ўзининг Швейцариянинг Альтендорф шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйини очиш чоғида сўзлаган нутқида, - Бизнинг мамлакатимиз, хусусан унинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Фарғона каби гўзал шаҳарлари орқали Буюк ипак йўли ўтган. Бу йўл Осиё билан Европа ўртасида ишончли маданий ва савдо кўприги бўлиб хизмат қилган. Ҳозир биз шу қадимий Ипак йўлини тиклаш ва уни замонавий мазмун билан тқлдириш учун бутун куч-ғайратимизни сарфлаймиз”.
Академик А.Асқаров узоқ вақтлар давомида ўз аҳамиятини йўқотмаган “Ипак йўли”ни баҳолар экан: “Бугунги куннинг асосий вазифаси бобокалонларимиз қадимлардан ипак йўли туфайли Ғарб ва Шарққа, Жануб ва Шимолга чиқиш имкониятини қўлга киритар эканлар, савдо маданияти бобида, ишбилармон сифатида жаҳонга машҳур бўлган эканлар, бу ибратли тарихий меросни тиклаш ва ривожлантириш керак” дейди.
Марказий Осиёдан қадимги дехқончилик ва чорвачилик тармоқлари ривожланишининг характерли хусусиятларини ўрганар эканмиз, шу нарса маълум бўладики, маданий ва савдо йўллари бу транзит сохада етакчи ўрин эгаллаган. Қадимда қўшни халқларнинг ўзаро иқтисодий ва тарихий-маданий муносабатларида дарё бўйлари ва унда аҳоли жойлашган вохалари асосий роль ўйнаган.
Қадимги савдо йўлларини топиш учун олиб борилган ишлар давомида қабилаларнинг турмушида зарур бўлган хомашёларнинг жойлашган манзилларини хам аниқлаш имконияти бўлган. Натижада, тош қуролларини ясаш учун ишлатиладиган чақмоқ тош устахоналари, лазурит каби рангли тошларнинг тарқалиш жойлари аниқланган. Қадимги форс ёзувларида Бақтрия ва Суғддан Олд Осиёга лазуритлар келтирилганлиги тўғрисида маълумотлар ёзилган. Грек тарихчиси Китесий Бактрияда кумуш ва олтин конлари топилганлигини ёзиб қолдирган.
Бақтриянинг ер ости бойликлари тқғрисидаги маълумотларда олтин, кумуш, темир, мис, қалай, лазуритлар сқнгги феодал даврларгача қазиб олинган ва ундан кенг фойдаланиб келинган дейилади.
Милоддан аввалги IV-III минг йилликнинг ўрталарида Яқин Шарқда лазурит зебу зийнат ясашда кенг фойдаланиб келинган. Милоддан аввалги 4-11 минг йилликда Афғонистоннинг Бадахшон вилоятларидан Эронга, Мессопотамияга, Мисрга қараб лазурит йўлини вуджудга келишига олиб келади.
XIX аср ва ХХ аср бошларида Ўрта Осиёдаги энг қадимги алоқа йўллари тқғрисида қатор тадқиқотлар бошланди. Бу тадқиқотлар Балхуан, Кеш ва Самарқандгача хамда бошқа алоқа йўллар тўғрисида ўрта аср йилнома ҳамда илмий асарлар вужудга келди.
Археологик ва ёзма манбаларга асосланиб, Ўрта Осиёдаги воҳалар Сўғд-Хоразм орасидаги алоқа йўллари атрофидаги аҳоли яшайдиган қишлоқ, уларни вужудга келиши ҳамда гуллаб-яшнашини, сардобалар, карвонсаройларнинг қурилиши мазмуни тўғрисидаги бой илмий хулосалар вужудга келган.
Антик даврдаги алоқа йўлларининг жойлашувини билган, шу асосда ҳарбий юришни Ўрта Осиёга қаратган саркардалардан бири Искандардир (Александр Македонский). Бу харбий юриш маршрути тўғрисида Юнон Рим тарихчиларидан Арриран ва Курцийлар маълумот бериб, унда Наутака, Марканда, Бранхид каби шаҳарларни Бактриядан то Окс (Амударё)гача бўлган оралиқда жойлашганлиги кўрсатилган. Искандар қўшинлари Амударёнинг қайси жойидан кесиб ўтганлиги аниқ кўрсатилмасдан, балки Келеф орқали Кўҳитанг ва Хисорни айланиб ўтган деган хулосалар ҳам мажуд.
Бу йўл хозирги Келефдан Ғузор ёки Қаршига борувчи дашт йўналишига тўғри келади. Юқоридаги маълумотларни шу транзит йқналиши атрофида аниқланган сардобалар хам тасдиқлайди.
Ўрта Осиёнинг жанубида бронза ва илк темир даврида мавжуд бўлган алоқа йўллари тўғрисидаги маълумотларни Сурхондарёдаги Сополлитепа, Жарқурғон, Кучуктепа, Бўстон, Муллали ёдгорликларини ўрганиш натижасида тўпланган бой топилмалар хам тасдиқлайди. Аммо бу даврга оид бизгача етиб келган ёзма манбалар йўқдир.
Аҳамонийлар давридаги Эфесий ва Сапрддан то Сузагача ёки Эфестдан Бактрия ва Ҳиндистонгача бўлган алоқа йўллари ҳақида Геродот ва Ктесийлар ёзма маълумот берган. Аҳамонийлар хукмронлигига бўйсунган жойларнинг ғарби ва шарқини боғлаб турувчи “Шох карвон йўли” бўлиб, унинг ҳар беш фарсах оралигида қўрғонлар ва дам олувчи маконлар барпо этилгандир. Ёзма маълумотларда тилга олинмаса-да, амма Бактриядан Марказий Осиёнинг шимолигача алоқа йўллари бўлган, деган тахминлар ҳақиқатга яқиндир. Македониялик Искандарнинг қўшинлари ахмонийлар давридаги алоқа йўллари орқали Сўғд ва Фарғонага кириб келганлиги айни хақиқатдир.
Ҳозирги даврда олиб борилган тарихий-археологик тадқиқотлар туфайли аҳамонийлар давридан бошлаб ўтроқ воҳалар ва уларни боғловчи йўллар, маданий, иқтисодий алоқаларга сабаб бўлган дейиш мумкин.
Археологик тадқиқотлар милоддан аввалги бир минг йилликлар даврида қуйидаги алоқа йўлларини аниқлаш имкониятини беради:
1. Язтепа - Одойтепа- Хоразм - Зарафшоннинг қуйи ва ўрта оқими. Ушбу йўналишда жойлашган ёдгорликларни ўрганган М.Е.Массон қабилалараро иқтисодий алоқаларни савдо бирлиги сифатида Ҳинд океани чиғаноқлари, Бадахшон лазурити бўлганлигини аниқлайди.
2. Язтепа - Тиллатепа - Кучуктепа - Бандихон - Қизилтепа - Тожикистоннинг жанубидан топилган археологик ашёлар чўл бронзаси ва аҳамонийлар даврига тўғри келади.
3. Қуйи Балхоб - Одойтепа - Хоразм - Балхоб водийси - Керки - Ерқўрғон - Бухоро воҳаси. Бу алоқа йўли Амударёнинг чўл қирғоғи бўйлаб жойлашган ва сўнги даврлардаги йўларга яқиндир. Макдисий бу савдо йўли тўғрисида маълумот берган бўлса, Мирзабекалла, Керкичи, Чопилидиштепаларда археологик тадқиқотлар аҳамонийлар даврига оид маълумотларни беради.
4. Балхоб водийси - Шуроб - Акробод йўналиши Қашқадарёнинг қнг қирғоғи бўйлаб борган. Бу савдо йўлининг атрофида милоддан аввалги VI-IV асрдан то милоддан аввалги ўн бир минг йил аввал мавжуд бўлган ёдгорликлар ўрганилган. Буларга Шортепа, Сополли, Жарқўтон, Кучуктепа ва бошқалар киради.
5. Балхоб водийси - Кафирнигон - Вахши - Пянжа йўналиши бўлиб, жанубий Тожикистонни боғлайди. Бу савдо йўли атрофидаги ёдгорликлар милоддан аввалги VII-IV асрларга оид бўлиб, воҳаларни гуллаб-яшнаганлигидан, обод шахарлар мавжудлигидан далолат беради.
Юқоридаги алоқа йўллари шуни кўрсатиб турибдики, қадимдан бошлаб жануб билан шимолдаги халқлар доимий савдо ва маданий сохаларда хамкорлик қилиб келган. Буни, уларда ишлатиб келинган тош, ёғоч, ложувард, мис, бронза, темир, олтиндан ясалган хўжалик ашёвий буюмларининг ўхшашлигидан кўришимиз мумкин.
Ахмонийлар даврида савдо йўлларидан фойдаланиш янада кучайиб, савдогарлар узоқ Сибир олтинларини Яқин шарқ шахарларига олиб келганлигини, Шимолга эса, ноёб ҳунармандчилик буюмларини жўнатилганлигини тасдиқловчи далилларни Олтойда жойлашган Позирик мозор қўрғонларидан топилган ашёлар тасдиқлайди.
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида ташкил топгач, Марказий Осиё ва шу қаторда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари билан тенг асосда иқтисодий-маданий алоқаларни олиб боришга киришди. Бу эса қадимдан бошлаб халқлар ўртасида катта аҳамиятга эга бўлиб келган, аммо кейинчалик ўз қимматини йўқотган “Ипак йўли”ни қайта тиклашни тақозо этарди. 90-йиллардан Президент И.А.Каримов бошчилигидаги ўз қадрини йўқотган “Ипак йўли”ни тиклашга ҳаракат қилинмоқда.
Савдо трассаси атрофида жойлашган давлатлар билан алоқаларини қайта тиклашга бел боғладилар. 1990-йил октябрь ойида Самарқандда ЮНЕСКО иштирокида “Қадим ва ўрта асрларда Марказий Осиёда буюк ипак йўлининг вужудга келиши ва ривожланиши” мавзусида халқаро семинар ўтказилди. Бундан кейинги йилларда эса турли мавзуларда “Ипак йўли”га бағишланган халқаро учрашувлар, конференциялар ўтказилди. Бу эса мустақил республикамиз томонидан қарор қабул қилиниши ва шу асосда қўшни халқлар билан иқтисодий-маданий алоқаларни ривожлантириш учун қадимги “ипак йўли”ни қайта тикланиш учун кенг миқёсда ишлар бошланишга олиб келди.
Назорат саволлари
-
Буюк ипак йўли тарихини ўрганишнинг зарурияти нималардан иборат?
-
Қачондан бошлаб «Буюк ипак йўли» деб атала бошлаган?
-
«Буюк ипак йўли» қайси йўналишлар бўйича амалга оширилган?
-
«Буюк ипак йўли»нинг инқирозга учраш сабаблари
-
Нима учун ҳозирги кунда «Буюк ипак йўли» анъаналарини тиклашга эътибор кучайди?
-
Ипак йўли йўналишларидаги “Олтин йўл” тушунчаси нимани англатади?
-
Ипак йўлида ташилган маҳсулотлар...
-
А.Темур ва Темурийлар даврида буюк ипак йўлини ободонлаштириш борасида олиб борилган амалий ҳаракатлар...
-
Буюк ипак йўлининг қадимги номларини сананг...
-
Буюк ипак йўлининг маданият алмашувчанлик вазифаси нималарда намоён бўлади?
Фойдаланилган адабиётлар
1.Каримов И. “Савдо уйидан ипак йўлини тиклаш сари”. 11 жилд. Т.: ”Ўзбекистон”, 1996.
2.Каримов И. “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” Т.: Шарқ,1998.
3. История народов Восточной и Центральной Азии с древнейших времен до наших дней. М.:1986
4.На среднеазиатских трассах великого Шелкового пути. Очерки истории и кулpтур. Т.:1990.
5.Формирование и развитие трасс великого Шелкового пути в Централғной Азии в древности и средневековpе тезиси докладов международного семинара ЮНЕСКО. Т.1990.
6.Ипак йўли афсоналари. Т.:”Фан”, 1993.
7.Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. Т.:”Ўзбекистон”, 1993.
9.“Тараққиёт ва ҳамкорлик йўлларида”. Ўзбекистон ташқи сиёсати ва дипломатияси. Т.: “Ўзбекистон”, 1993.
10.Кобзева О.П., Джалилов О.З.Узбекистан и Китай на возрождающемся шелковым пути. Т.: 2015
Достарыңызбен бөлісу: |