17.1. Устувор режалаштиришнинг моҳияти,
вазифаси ва фойдаси
Устувор режалаштиришнинг
Б о ш қ ар и ш ҲЭҚИДа,
вазифалари
та ш к и л о т га таъ си р
этувчи ички ва ташқи
ўзгарувчи омиллар ҳақида тасаввурга эга бўлгач, энди
бошқаришнинг вазифаларини атрофлича қараб ўта-
миз. Биз ташкилий режалаштиришнинг комгтонентла-
ри, расмий режалаштиришнинг фойдаси ва режалаш
тириш жараёнининг босқичи ҳақида маълумотга эга
бўламиз. Устувор режалаштириш бошқарув ечимлари-
нинг ҳаммаси учун асос бўлиб хизмат килади. Ташкил
этишнинг вазифаси, мойиллик ва назорат устувор ре-
жаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган (қаратилган).
Устувор режалаштириш жараёни барча бошқариш ва
зифалари учун соябондир. У ташкилот аъзоларини бо-
шқаришнинг асосини ташкил қилади.
Устувор режалаштириш бу ташкилот учун мақсад-
ларни танлаш жараёнини ва ушбу мақсадларга эри
шиш йўлида қандай ечимлар қабул қилиш лозимли-
гини кўрсатади. Устувор режалаштириш барча бош-
қариш ечимларининг асосини таъминлайди. Унинг
фаолиятига ноз-неъматларни тақсимлаш, ташқи му-
ҳитга мослашув, ички мувофиқлашув ва ташкилий
устуворликни олиш тааллуқлидир.
Устувор режалаштиришнинг асосий вазифаси ман-
фаатга эга қилишдир. Уни Мелвилл Бранг бундай таъ-
рифлайди:
— режалаш тириш раҳбарларнинг истиқболни
кўзлаб фикрлашини рағбатлантиради;
— ташкилот харажатининг аниқ уйғунлашув чо-
раларини кўришга олиб келади;
— у фаолият кўрсаткичларини белгилашга олиб
келади;
— у ташкилотнинг ўз вазифаси ва сиёсий йўнали-
шини аник белгилашга мажбур қилади;
— у барча лавозимдаги шахслар мажбуриятлари
ўзаро боғлиқлигини аниқ намойиш этади.
229
www.ziyouz.com kutubxonasi
Устувор режа — ташкилот ходимлари учун мезон-
дир. Аниқ ҳаракат режалаштирилмай, янги ғоялар
учун имконият яратиш ва ташкил этиш билан таъ-
минланади. У лозим кишиларнинг қобилияти ва ма-
лакасини шакллантириш, режалаштириш сиёсати,
дивидентлар, иш ҳақи, иш жойи, матбуот, ҳукумат
ва касаба уюшмаси кабилар билан ишлашларни уз
ичига олади.
ралнинг санъати» демакдир. Ушбу атамани ҳарбий со-
ҳадан келиб чиққани ажаблантирмаслиги керак. Чун
ки Александр Македонскийга жаҳонни забт этиши-
га айнан устуворлик имкон берди.
Устуворлик бу чуқур атрофлича ишлаб чиқилган
мажмуа режа бўлиб, ташкилотнинг бош вазифасини
рўёбга чиқариш ва унинг мақсадларини амалга оши-
ришдир.
Устувор режа муайян индивиднинг эмас, балки
бутун корпорация истиқболи нуқтаи назаридан иш
лаб чиқилиши керак. Шахеий ёки хусусий корхона
ўзининг шахеий режасини ташкилотнинг устувор ре-
жаси билан мослаштириши мумкин. Кўпчилик фир
малар кенг кўламда акцияларга эга бўлса, устувор
режа билан мослашмаслиги ҳам мумкин.
Устувор режа — бу келажакни тадқиқ этиш, сце
нарий таэутили.
Устувор режа — бу рақобат курашида афзаллик
берувчи ғоя.
Устувор режа — бу бошқариш фаолиятида қўлла-
ниладиган услублар тизими.
Устувор режа — бу таш килот ф аолияти учун
мўлжаллар йиғиндиси.
Устувор режа — бу мақсадга эришиш ва ташкил этиш-
ни амалга оширишга мўлжалланган мужассам режа.
Демак, устувор режа кенг қамровли тушунчалар
ва менежмент тизимида уни амалга ошириш йўлла-
рини ўз ичига олади.
Устуворликнинг
МОҲИЯТИ
Устувор
(стратегия)
сўзи юнончадан келиб
чиққан бўлиб, «гене-
гзо
www.ziyouz.com kutubxonasi
Устувор режа кенг кўламли тадқиқотлар ва ҳақиқий
маълумотлар билан далилланиши лозим. Ҳозирги биз
нес оламида самарали рақобат учун фирма доимо
соҳалар, бозор, рақобатчилар ва бошқа омиллар
ҳақида ўта кўп ахборотларни тўплаб ва тах,лил қилиб
туриши керак.
Ниҳоят, устувор режа шундай ишлаб чиқилиши
лозимки, у узоқ вақт мобайнида бутун қолсин, аммо
у эгилувчан бўлиши керак, лозим бўлса уларни тур-
ланиши (модификация) ва қайта йўналтирилиши
мумкин бўлсин.
Америка фирмаларида одатда икки кўринишдаги
режалаштиришдан фойдаланилади: узок муддатли
(устувор) режалаштириш ва йиллик молиявий ре
жалаштириш.
Устувор режалаштириш одатда катта бўлмаган
мутахассис гурухдар, фирманинг олий раҳбарияти
томонидан амалга оширилади ва ўзининг эътибори-
ни узок муддатли ечимнинг ишланмасига қаратади.
Масала ечимининг мураккаблиги сабабли инструмент
сифатида эконометрик башорат ёки мутахассислар
томонидан ишлаб чиқилган андозалардан фойдала
нилади.
режалаштиришга катта ҳажмдаги меқнатни сарфла-
май туриб, маълум муваффақиятга эришишлари мум
кин. Шу қатори устувор режалаштириш ўз ўзидан му-
ваффақиятни таъминламайди. Масалан, автомобиль
ажойиб конструкцияли двигатель бўлсаю, сифатсиз
бензинда ҳаракат қила олмаганидек, ташкилот ҳам,
устувор режаларга эга бўлса ҳам, ташкилотдаги хато-
лар, мойилликлар ва назорат туфайли муваффақият-
сизликка учраши мумкин. Шунга қарамасдан, рас
мий режалаштириш ташкилот учун қатор муҳим ва
салмоқли даражада қулай омиллар яратади.
Замонавий ўзгаришларнинг суръати ва билимлар-
нинг ўсиб бориши шунчалик каттаки, бунда устувор
Режалаштириш ва ташкилотнинг
муваффақиятлари
Баъзи таш килотлар,
худди
ш у н и н г д е к
шахслар ҳам, расмий
231
www.ziyouz.com kutubxonasi
режалаштириш бўлажак муаммолар ва имкониятлар-
ни расмий башорат қилишнинг ягона усулидир. У олий
раҳбариятни узоқ муддатга режа тузиш воситаси би
лан таъминлайди. Устувор режалаштириш ечим қабул
қилиш учун асос бўлади. Ташкилот нимага эришмоқчи
бўлса, энг мос келадиган ҳаракат йўлини аниқлашга
ёрдам беради. Расмий режалаштириш ечим қабул
қилишда таваккалликни пасайтиришга олиб келади.
Ҳозир саноатда устувор режалаштириш одат туси-
га кирган ва у ўзини оқлайди. Устувор режалашти-
ришни шакллантиришнинг бош вазифаси танлаш,
узоқ мудцатли, ўрта мудцатли, қисқа муддатли мақ-
садларни шакллантириш, режаларни таъминловчи
сиёсат, устуворлик, бажариладиган иш тартиби,
қоида, бюджетларнинг ишланмасидан иборат. Агар
ҳамма ташкилот раҳбарлари учун устувор режани
ишлаб чиқиш у ёки бу даражада зарур бўлса, олий
раҳбарият учун устувор режаларни тузиш мажбурий-
дир. Бу ишда ўрта ва қуйи бўғиндаги раҳбарлар те
гишли маълумот ва жавоб қайтаришни таъминлаш
учун қатнашадилар.
Ташкилотнинг ички кучли ва заиф
Раҳбар
О Л Д И Д а т у р г а н
томонларини бошқаришлн кузатиш
н а в б а т д а г и м у а м м о -
муваффақиятлари
л а р ц а н б и р и , ф и р м а -
нинг ташқи имкони-
ятларцан фойдалана олишга ички имкониятларнинг
мавжудлигини аниқлаш ҳамда ташқи хавф билан
боғлиқ муаммонинг чигалланишига олиб келувчи
ички заиф томонларни аниқлашдан иборат. Ички му
аммоларни ташхис этиш жараёни бошқаришли ку
затиш дейилади.
Бошқаришли кузатиш жараёни—бу ташкилотнинг
ички муаммоларини ташхислашдир. Бошқаришли ку
затиш ташкилотнинг минтақавий вазифаларига ус
лубий баҳолашни билдиради, бу билан унинг усту
вор кучли ва заиф томонларини аниқлаб олиш кўзда
тутилади.
Бошқаришли кузатишни соддалаштириш мақса-
дида қуйидаги вазифалар тавсия этилаци: маркетинг,
232
www.ziyouz.com kutubxonasi
молия (ҳисобчиликни ҳисобга олиш), операция ёки
ишлаб чиқариш, меҳнат ресурслари \амда йирик
уюшма (корпорация)ларнинг маданияти ва обруси.
Маркетинг вазифасини кузатишда та\лил қилиш
ва тадқиқот учун еттита умумий соҳа эътиборга лойиқ:
— бозорнинг улуши ва рақобатбардошлилиги;
— буюмлар навининг ҳар хиллиги ва сифати;
— бозорнинг демографик статистикаси (ҳисоботи);
— бозор тадқиқотлари ва ишланмаси;
— мижозларга харидолди ва хариддан сўнг хизмат
кўрсатиш;
— самарали харид, маҳсулотни реклама қилиш ва
силжитиш;
— фойда.
Ташкилотнинг молиявий ҳолатини та\лил қилиш
устувор режалаштириш самарадорлигининг ошиши-
га ижобий таъсир қилиши мумкин.
Ташкилотнинг сақланиб қолишида бениҳоя му-
ҳим бўлган ишлардан бири операцияларни бошқа-
ришни доимо таҳлил қилишдир. Баъзи асосий савол
ларга кузатишнинг бориши вақтида жавоб топиш
мумкин.
Ишчи кучи ёки меҳнат ресурслари ташкилотларда
келиб чиқадиган аксарият муаммоларга манба бўла-
ди. Бунда қатор саволларни ечишга тўғри келади.
Ниҳоят, олий раҳбарларга юклатилган жавобгар
лик билан боғлиқ омиллар. Булар корпорациянинг
маданияти ва обрўси. Улар раҳбарият шуғулланиши
лозим бўлган муҳим вазифаларни қамраб олади ва
фирманинг ички ва ташқи ҳолатини етарли даража
да сақлашда бош омилдир.
Достарыңызбен бөлісу: |