1.МАЪРУЗА МАТНИ
6-мавзу: Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш
Режа:
1 Молиявий режалаштириш ва башоратлаш
2. Социал-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш
1.
Молиявий режалаштириш ва башоратлаш
Ҳар қандай социал-иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимининг
асосий босқичларидан бири режалаштиришдир. Иқтисодий адабиётларда,
энг умумий шаклда, режалаштириш истиқболга йўналтирилган қарорларни
қабул қилиш бўйича фаолият деб талқин қилинади.
“Режалаштириш” тушунчасининг маъно-мазмунини янада умумийроқ
бўлган ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг
объектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали
аниқлаш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам режалаштириш амалиётда режалиликни
амалга оширишни, яъни баланслилик (мувозанат) ва пропорционаллиликка
(мутаносибликка) эришиш бўйича онгли фаолиятни билдиради. Шу маънода,
молиявий
ресурсларнинг
баланслилигини
(мувозанатини)
ва
прорпорционаллилигини (мутаносиблигини) таъминлашга қаратилган
фаолиятга молиявий режалаштириш дейилади.
Бунда баланслилик (мувозанат) давлатнинг ихтиёрида бўлган молиявий
ресурслар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёрида (қўлида) қолган
даромадлар ўртасидаги оптимал нисбатни билдиради. Пропорционаллик
(мутаносиблик) эса корхоналар, хўжалик тармоқлари, минтақалар ва давлат
субъектлари бўйича даромадларнинг солиқ тўлангунча ва солиқ тўлангандан
кейинги ўлчамлари (миқдорлари) ўртасидаги оқилона нисбатдан иборат. Ана
шу нисбатни кўпайтириш ёки камайтириш орқали давлат уларнинг
ривожланишини рағбатлантириш ёки чеклаб қўйиши мумкин.
Умумий ва оддий кўринишда, молиявий режалаштириш дейилганда
молиявий режаларни тузиш ва амалга ошириш жараёни назарда тутилади.
Молиявий режани, худди уни ишлаб чиқиш, яратиш ёки тузиш жараёни каби
молиявий кўрсаткичларни ижодий таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ўзаро
боғлаш тизими сифатида қараш керак. Амалиётда тез-тез фойдаланиладиган
режалаштириш маълумотларини, масалан, корхона фаолиятининг шаклий
моделини ишлаб чиқиш ва шу асосда молиявий кўрсаткичларнинг режали
тизимини аниқлашни, молиявий режалаштиришнинг ишчи схемаси сифатида
қараш мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, молиявий режалаштириш
жараёнида у ёки бу субъект фаолият кўрсатиши молиявий
таъминланишининг ҳаётийчанлигини оширувчи ношаклий омиллар инобатга
олиниши керак.
“Молиявий режалаштириш” тушунчаси ўз ичига қуйидагиларни олади:
• тараққиётнинг асосий тенденцияларини аниқлаш ва молиявий таҳлил
қилиш;
• жалб қилинган маблағлар ва вақтинча бўш турган маблағларни
жойлаштириш менежменти;
• фирма ичидаги молиявий натижалар ва пулларни режалаштириш,
ҳисобга олиш ва назорат қилиш технологияси;
• инвестицион менежмент;
• капиталлар менежменти;
• фаолиятнинг бошқа кўринишлари (траст, факторинг, лизинг ва
бошқалар).
Қуйидагилар молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари
ҳисобланади:
• ишлаб чиқариш, инвестицион ва молиявий фаолиятларни керакли
бўлган молиявий ресурслар билан таъминлаш;
• пул маблағларидан иқтисод қилиб, тежаб-тергаб фойдаланиш
ҳисобидан корхонанинг фойдасини ошириш бўйича ички резервларни
қидириб топиш;
• капитални самарали жойлаштириш йўлларини аниқлаш, ундан оқилона
ва самарали фойдаланишни баҳолаш;
• контрагентлар билан оптимал молиявий муносабатларни ўрнатиш;
• корхонанинг молиявий аҳволи, тўловга қобиллиги ва кредитга
лаёқатлилиги устидан назорат ўрнатиш.
Бозор муносабатларига ўтилганига қадар молиявий режалаштиришнинг
мазмуни корхоналарда соф оператив вазифаларни – марказлаштирилган
иқтисодиёт амал қилганлиги учун етарли даражада формал бўлган
корхоналарнинг беш йиллик молиявий режаларидаги кўрсаткичларни ишлаб
чиқиш, истиқболга мўлжалланган режаларнинг лойиҳасини баҳолаш,
корхонанинг йиллик молиявий режаларини тузиш кабиларни ҳал этишга
қаратилган эди. Бундай амалиётнинг ҳукм сурганлиги корхона молиявий
хизматларининг обрўйига обрў қўшмас, чунки уларга ҳеч нарса боғлиқ эмас
эди. Бозор иқтисодиётида молиявий хизматларнинг роли тубдан ўзгаради.
Улар корхона ривожланишини фаол ва таъсирчан бошқаради ва бир
вақтнинг ўзида, шу ривожланишнинг йўналиши ва сифатини назорат қилади.
Ҳозирги шароитдаги молиявий режалаштириш барча зарурий
ҳаракатларни олдиндан кўзда тутишгина (кўра билишгина) эмас. Бу тегишли
ишларни амалга ошириш жараёнида юзага чиқиши мумкин бўлганҳар қандай
кутилмаган ҳолатларни кўра олиш қобилияти ҳамдир. Албатта, хўжалик
юритувчи субъект ўз фаолиятидаги барча рискларга барҳам бераолмайди.
Лекин у ана шу рискларни самарали олдиндан кўра билиш ёрдамида
бошқариш имкониятига эга.
Молиявий режалаштириш амалиётида қуйидаги асосий методлардан
фойдаланиш мумкин:
• иқтисодий таҳлил методи;
• норматив метод;
• балансли ҳисоб-китоблар ва пул оқимлари методи;
• кўп вариантлилик методи;
• иқтисодий-математик моделлаштириш методи;
• ва бошқа методлар.
Молиявий режалаштириш жараёнининг қуйидаги асосий босқичларини
ажратиб кўрсатиш мумкин:
• хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий натижаларини
тадқиқ этиш;
• оператив режаларнинг ўзгариши асосида молиявий ҳисоботларнинг
башорат вариантларини ишлаб чиқиш;
• ўз режа топшириқларининг бажарилишини таъминлаш учун хўжалик
юритувчи субъектнинг молиявий ресурсларга бўлган конкрет эҳтиёжларини
аниқлаш;
• молиялаштириш манбалари (шу жумладан, ўз ва ташқи манбаларнинг)
ва уларнинг таркибий тузилишини башоратлаш;
• хўжалик юритувчи субъектлар молиясини бошқаришнинг тизимини
яратиш ва уни ушлаб туриш (қўллаб-қувватлаш);
• шакллантирилган режаларни оператив ўзгартириш тартибини
(процедурасини) ишлаб чиқиш.
Молиявий режалаштиришнинг икки тури бўлиши мумкин:
• стратегик молиявий режалаштириш;
• жорий молиявий режалаштириш.
Стратегик молиявий режалаштириш ўз ифодасини стратегик молиявий
режаларда топадики, у ташқи ва ички муҳитда ўзгараётган хўжалик юритиш
субъекти молиявий тараққиётининг кўп вариантли башоратидан иборатдир.
Стратегик молиявий режа, ҳеч бўлмаганда, қуйидаги саволларга аниқ
жавоб бермоғи лозим:
• хўжалик юритувчи субъект учун талаб қилинадиган капиталнинг
ўлчами қандай, у қайси манбалар ҳисобидан ва қандай муддатларда жалб
қилинади?
• бу капиталдан қандай қилиб фойдаланилади?
• ўз кучига ишонган ҳолда хўжалик юритувчи субъект ривожланиши
мумкинми? Агар йўқ бўлса, молиявий ресурсларни жалб қилишнинг
манбалари қандай?
• хўжалик юритувчи субъект пул маблағлари тушуми, ишлаб
чиқаришнинг рентабеллиги ва инвестициялар даромадлигининг қандай
даражаларига чиқиши мумкин ва қай муддатларда?
Ўз навбатида, жорий молиявий режалаштиришнинг асосий функциялари
қуйидагилардан иборат:
• ишлаб чиқариш, инвестицион, маркетинг, илмий-лойиҳавий ва қидирув
фаолиятларини ҳамда социал лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган
молиявий ресурсларнинг ҳажми ва уларнинг манбаларини аниқлаш;
• маҳсулотни (ишни, хизматни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш
таннархини режалаштириш;
• пул оқимларини режалаштириш;
• бутун хўжалик юритувчи субъект доирасида фойдани режалаштириш
(башоратлаш);
• инвестицияларнинг даромадлилигини режалаштириш.
Молиявий
режалаштириш
мамлакат
миллий
хўжалигини
режалаштиришнинг таркибий қисми бўлиб, социал-иқтисодий ривожланиш
режасининг кўрсаткичларига таянади, молия тизими барча органларининг
фаолиятларини мувофиқлаштиришга (координация қилишга) йўналтирилади.
Молия тизими алоҳида бўғинларининг нисбий мустақиллиги қуйидагиларни
ўзида акс эттирувчи молиявий режаларнинг ишлаб чиқилиши зарурлигини
белгилаб беради:
• пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш шакллари ва
методларининг ўзига хослиги;
• молиявий ресурсларни тармоқлар ва ҳудудлар бўйича қайта
тақсимлаш.
Молиявий режалаштиришнинг бош объекти режада ўзининг миқдорий
ифодасини оладиган молиянинг бўғинлари (молиявий муносабатлар)
ҳисобланади. Конкрет пул фондлари маблағларининг ҳаракати ягона тизимга
бирлаштирилган
тегишли
молиявий
режаларда
ифодаланади
ва
мустаҳкамланади.
Молиявий режалар тизимининг марказини бюджет режаси эгаллайдики,
унда бюджет фондининг ҳаракати, даромадлар ва харажатларни
шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг шакллари ва методлари, даромад
ва харажатларнинг таркибий тузилиши ва тузилмаси ўзининг миқдорий
ифодасини топади.
Нобюджет фондларнинг ҳаракати, мос равишда, Пенсия фонди, Социал
суғурта фонди, Мажбурий тиббиёт суғуртаси фонди, Йўл фонди, Аҳоли
бандлиги давлат фонди кабиларнинг молиявий режаларида (сметаларида),
уларнинг даромадлари ва харажатларида ўз акс эттирилади. Уларнинг
даромадлар қисмида юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий ва
ихтиёрий бадаллари ифодаланади. Суғурта бадалларининг миқдори меҳнат
ҳақига нисбатан фоизларда ўрнатилади. Нобюджет фондларга қисман
бюджет маблағлари тушиши, маблағлар етишмаганда нобюджет фондлари
бир-бирларидан қарзга маблағлар олиши мумкин. Шундай қилиб, нобюджет
фондлари бир-бири ва бюджет фонди билан чамбарчас боғлиқдир.
Суғурта фонди бутун жамият, алоҳида минтақалар, ҳудудлар ва
фуқаролар масштабидаги йўқотмаларни тиклаш учун керак бўлади. Барча
ҳўжалик юритувчи субъектларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш учун
суғурта фонди ҳам режали тарзда шакллантирилади ва ундан фойдаланилади.
Бу ердаги молиявий режанинг даромадлар қисмида корхона, ташкилот ва
алоҳида
фуқароларнинг
бадаллари,
бошқа
фондлардан
(бюджет
йўналишидаги) маблағларнинг тушиши, харажатлар қисмида эса табиий
офатлардан кўрилган зарарларни қоплаш, суғурталанганларга суғурта
тўланмалари суммасини тўлаш кабилар акс эттирилади. Суғурта фондини
шакллантириш ва ундан фойдаланишнинг режаси маблағларнинг янада
самаралироқ фойланилишига имкон беради.
Молиявий режалаштиришнинг умумдавлат ва ҳудудий даражаларига
истиқболдаги (истиқбол учун мўлжалланган) молиявий режалар, молиявий
баланслар ва шунингдек, аҳоли даромадлари ва харажатлари ҳаракатининг
балансини ишлаб чиқиш ва амалга оширишлар киради.
Истиқболдаги (истиқбол учун мўлжалланган) молиявий режалаштириш
иқтисодий
ва
социал
тараққиёт
ҳамда
молиявий
сиёсатни
мувофиқлаштиришни (координация қилишни) таъминлаш, шунингдек ишлаб
чиқиладиган ислоҳотлар, дастурлар ва қонунларнинг молиявий оқибатларини
комплекс тарзда башоратлаш, узоқ муддатли салбий тенденцияларни
кузатиш ва уларга нисбатан тегишли чораларни ўз вақтида қабул қилиш
мақсадларида амалга оширилади.
Одатда, истиқболдаги (истиқбол учун мўлжалланган) молиявий режалар
навбатдаги уч йил учун ишлаб чиқилиб, унинг биринчи йили учун бюджет
тузилади, навбатдаги икки йил режа даври ҳисобланиб, улар давомида эълон
қилинган иқтисодий сиёсатнинг ҳақиқий натижалари кузатилади.
Истиқболдаги (истиқбол учун мўлжалланган) молиявий режалар мамлакат,
унинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари социал-иқтисодий ривожлани-шининг
аниқлаштирилган ўрта муддатли башоратининг кўрсаткичларини ҳисобга
олган ҳолда ҳар йили ўзгартирилиши (корректировка қилиниши) мумкин.
Режа даври эса, бунда яна бир йил олдинга сурилади.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг пропорционаллиги ва
баланслилигини таъминлашда, пул муомаласини тартибга солишда
давлатнинг йиғма молиявий баланси (молиявий ресурслар баланси) ва ҳар
бир маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг даромадлар ва харажатлар баланси
муҳим ўринни эгаллайди. Давлатнинг йиғма молиявий баланси (молиявий
ресурслар баланси) мамлакат, унинг субъектлари, маҳаллий-ҳудудий
тузилмалари ва маълум ҳудудда фаолият кўрсатаётган барча хўжалик
юритувчи субъектларнинг барча даромадлари ва харажатларининг жамидан
иборатдир. У ўтган йилги давлатнинг ҳисобот йиғма молиявий баланси (
ҳисобот молиявий ресурслар баланси) асосида ва мамлакат социал-
иқтисодий тараққиётининг башорат кўрсаткичларига мувофиқ равишда
тузилади ҳамда улар бюджет лойиҳаларини ишлаб чиқишда асос бўлиб
хизмат қилади.
Бу молиявий режалар (ҳужжатлар) Молия вазирлиги ва молия
тизимининг бошқа бўлинмалари фаол иштирокида Иқтисодиёт вазирлиги
томонидан ишлаб чиқилади. Балансда бюджет фонди, нобюджет фондлар,
суғурта фонди, кредит фонди, корхона ва ташкилотларнинг пул фондлари ва
ниҳоят, фуқароларнинг пул маблағлари таркибида режалаштирилаётган
ресурсларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш акс эттирилади.
Молиявий режалаштиришнинг баланс методи мамлакат, унинг маъмурий-
ҳудудий тузилмалари ва маҳаллий маъмуриятлари масштабида молиявий
ресурслар дефицитини аниқлашга, барча хўжалик юритувчи субъектлар
ўртасида маблағларни самарали ва асосли қайта тақсимлашга имкон беради.
Давлатнинг йиғма молиявий баланси (молиявий ресурслар баланси) мавжуд
барча молиявий режаларни ягона тизимга бирлаштиради. Унинг
кўрсаткичлари бюджет ва кредит режаларини, шунингдек бошқа молиявий
режаларни тузишда асос сифатида қабул қилинади.
Бошқа бир синтетик баланс – аҳоли даромадлари ва харажатларининг
баланси - давлатнинг йиғма молиявий баланси (молиявий ресурслар баланси)
бевосита боғлангандир. Унда нақд пулли ва нақд пулсиз шакллардаги аҳоли
пул ресурсларининг ҳаракати ўз ифодасини топади. Балансда акс
эттирилаётган аҳолининг пул даромадлари ўзининг манбасига кўра қуйидаги
уч гуруҳга бўлинади:
• иш ҳақи ва иш ҳақига устамалар, мукофотлар, сафар харажатлари учун
мўлжалланган маблағлар, ёлланма ишчиларга (ходимларга) иш берувчи
томонидан амалга ошириладиган социал характердаги тўланмалар;
• тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар, корхоналарнинг
фойдасига иштирок этиш, шахсий мулк билан операциялар ва молия-кредит
операцияларидан олинадиган даромадлар;
• социал трансфертлар - давлат пенсиялари, нафақалар, стипендиялар ва
шунга ўхшашлар.
Худди шунингдек, балансда акс эттирилаётган аҳолининг пул
харажатлари ҳам қуйидаги гуруҳлардан иборат бўлади:
• истеъмол харажатлари;
• солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва ихтиёрий бадаллар;
• пул тўпланмалари ва жамғармалар.
Молиявий режа ҳисобланган ушбу баланс аҳолининг даромадлари ва
харажатлари ўртасидаги пропорцияни аниқлайди, меҳнат ҳақи ва пенсия
таъминотининг ўсганлиги, товарлар таклифи ҳажмининг ошганлигини
ифодалайди. Шуларга мувофиқ равишда, аҳоли пул даромадлари ва
харажатлари баланси нақд пулли пул айланмаси, чакана товар айланмаси,
солиқ тушумлари, кредит ресурсларини режалаштириш учун муҳим роль
ўйнайди. Бу баланс Молия вазирлиги, Марказий банк ва молия тизимининг
бошқа органлари иштирокида Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб
чиқилади.
Маълум бир муддатни қамраб олишига қараб, молиявий режалар қуйида
икки гуруҳга бўлиниши мумкин:
• узоқ муддатли молиявий режалар;
• қисқа муддатли молиявий режалар.
Узоқ ва қисқа муддатли молиявий режалар бир-бирларидан нафақат
ўзининг қамраб олиш горизонти бўйича, балки режалаштириш мақсадларига
кўра ҳам фарқланади. Агар узоқ муддатли молиявий режаларнинг
(режалаштиришнинг) бош мақсади молиявий барқарорлик нуқтаи-назаридан
фирма кенгайишининг йўл қўйилиши мумкин бўлган суръатларини аниқлаш
бўлса, қисқа муддатли молиявий режаларнинг (режалаштиришнинг) бош
мақсади фирманинг доимий тўловга қобиллигини таъминлашдан иборатдир.
Алоҳида олинган хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий режаси
унга тегишли бўлган бизнес-режанинг таркибий қисми ҳисобланади. Унда
маркетинг, оператив фаолият, мулкка эгалик ҳуқуқи ва корхона фаолият
кўрсатишининг бошқа йўналишлари (аспектлари) қиймат кўрсаткичларида
ифодаланади. Молиявий режа корхона бутун фаолиятини молиявий
жиҳатдан таъминлашнинг инструменти сифатида майдонга чиқади ва бир
вақтнинг ўзида, шу фаолиятнинг молиявий натижаларини характерлайди.
Бизнес-режанинг таркибида молиявий режа қуйидаги йўналишлар бўйича
ишлаб чиқилади:
• бозорларни ва кўзда тутилаётган сотувлар ҳажмини ўзлаштиришнинг
лойиҳавий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
• таннархнинг турли кўринишларини (тўлиқ, ишлаб чиқариш, тўғри ва
бошқалар) ҳисоб-китоб қилиш. Бу ерда маркетинг тадқиқотлари, реклама,
бозорларни ўзлаштириш харажатларини ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб
этади;
• пул маблағларининг йиллик оқимини лойиҳалаштириш ва молиявий
натижаларни аниқлаш. Бу тушумларнинг келиб тушиши, дебиторлик ва
кредиторлик қарзларининг ўзгариши, молиқ тўловларини оптималлаштириш
ва бошқалар бўйича динамикаларнинг башорат қилинишини тақоза этади.
Шу ернинг ўзида фойдага оид ҳисоб-китоблар корхонанинг жорий
истиқболдаги салоҳияти билан, шунингдек бизнес-режанинг бошқа
бўлимларида аниқланадиган чекланмалар билан мувофиқлаштирилиши
керак;
• зарурий инвестицияларнинг ҳажми, ишлаб чиқаришни кенгайтириш
бўйича молиявий ресурсларнинг ҳажми, уларнинг самарадорлиги ва фойдага
таъсирини аниқлаш;
• ва бошқалар.
Умуман олганда, молиявий режаларнинг кўрсаткичлари давлатнинг
молиявий аҳволини таҳлил қилиш учун бошланғич материал ҳисобланади,
истиқболдаги (истиқбол учун) режалаштиришнинг информацион асоси бўлиб
хизмат қилади. Молиявий режалар тизими молиявий ресурслар
манбаларининг (жисмоний ва юридик шахслар даромадлари) таркибий
тузилишидаги ўзгаришларнинг объектив равишда ўзаро боғлиқлиги ва узоқ
муддатли тенденцияларини, шунингдек келажакда бу тенденциялар
ривожланишинига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни аниқлашга
имкон беради.
Молиявий режалаштиришни молиявий башоратлашсиз тасаввур этиб
бўлмайди. У ёки бу давр мобайнида давлатнинг мумкин бўлган молиявий
аҳволини (ҳолатини) олдиндан кўра билиш ва молиявий режаларнинг
кўрсаткичларини асослашга молиявий башоратлаш дейилади. Назария ва
амалиётда молиявий башоратлаш иккига ажратилади:
• ўрта муддатли (5-10 йиллик) молиявий башоратлаш;
• узоқ муддатли (10 йилдан ортиқ) молиявий башоратлаш.
Молиявий башоратлаш молиявий режаларни тузиш босқичидан олдин
содир бўлади. Унда жамиятнинг маълум бир даврдаги тараққиётига
бағишланган молиявий сиёсатнинг концепцияси ишлаб чиқилади. Молиявий
башоратлашнинг бош мақсади башоратланаётган даврда ҳақиқатда мавжуд
бўлиши мумкин бўлган молиявий ресурсларнинг реал ҳажми, уларни
шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланишни аниқлашдан иборат.
Молиявий башоратлар молия тизими органларига молия тизимини
ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг, молиявий сиёсатни амалга
ошириш шакллари ва методларининг турли-туман вариантларини
белгилашга имкон беради. Шу маънода, молиявий башоратлар молиявий
сиёсатни ишлаб чиқишнинг зарурий элементи ва бир вақтнинг ўзида муҳим
босқичи бўлиб ҳисобланади. Улар ёрдамида молия тизимининг барча
субъектлари олдида турган социал-иқтисодий вазифаларни ечишнинг (ҳал
қилишнинг) турли сценариялари ишлаб чиқилади.
Молиявий башоратлаш турли методларнинг қўлланилишини тақоза
этади. Уларнинг энг асосийлари қуйидагилар бўлиши мумкин:
• иқтисодий жараёнларни аниқлайдиган омилларга боғлиқ равишда
молиявий режа кўрсаткичларининг динамикасини характерлайдиган
эконометрик моделни қуриш (яратиш);
• корреляцион-регрессион таҳлил;
• бевосита экспертли баҳолаш методи.
Асосида аниқ шакллантирилган мақсад ва унга эришишнинг воситалари
ётган
дастурли-мақсадли
ёндашувдан
фойдаланадиган
молиявий
режалаштиришнинг
методи
сифатида
молиявий
дастурлаштириш
қуйидагиларнинг бўлишини кўзда тутади:
• йўналишлар бўйича давлат харажатларининг устуворларини белгилаш
(ўрнатиш);
• давлат маблағлари сарфланишининг самарадорлигини ошириш;
• муқобил
вариантнинг
танланишига
мувофиқ
равишда
молиялаштиришни тўхтатиш.
Дастур вариантининг танланиши, энг аввало, иқтисодий омилларга
(ресурсларга) боғлиқ. Бунда фақат мақсадга эришишнинг масштаби,
аҳамияти ва мураккаблиги эмас, балки мавжуд заҳираларнинг ҳажми,
кутилаётган жами самара, мақсадга эришилмаганда потенциал йўқотмалар
ҳам ҳисобга олинади. Молиявий сиёсат соҳасидаги узоқ ва қисқа муддали
мақсадлар ва чораларни мувофиқлаштиришнинг муҳим методи сифатида
дастурлаштиришдан молиявий режалаштиришнинг ҳозирги амалиётида фаол
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Молиявий дастурлаштириш ривожланган мамлакатларда ўтган асрнинг
60-йиллариданоқ фойдаланиб келинаяпти. Унинг асосий моҳияти беш
йиллик “ўзгариб турадиган” харажатлар режасини тузиш билан белгиланади.
Ҳар йили жорий йил режаси кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси асосида
режа ўзгартирилади (корректировка қилинади). Бунда кўрсаткичлар беш
йиллик шкала бўйича бир йил олдинга (ҳисобот йилидан кейинги йилга)
“кўчирилади”. Олдинда турган биринчи йилнинг режа кўрсаткичлари
директив (мажбурий), кейинги тўрт йиллик кўрсаткичлар эса мўлжалли
(ориентировкали) характерга эга ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда дунёнинг жуда кўп мамлакатларида ишлаб чиқариш
мақсадларига, ресурслар ва ижрочилар бўйича баланслиликка йўналтирилган
илмий-тадқиқот, ташкилий-хўжалик ва бошқа тадбирлар тизимидан иборат
бўлган мақсадли комплексли дастурларлардан кенг фойдаланилмоқда.
2. Социал-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш
Замонавий иқтисодий дунё - бу аралаш иқтисодиёт дунёси. Ана шу
қоида ўзига хос аксиома ҳисобланиб, у “мумтоз” либерализмнинг энг
ашаддий тарафдорлари томонидан ҳам инкор этилмаслиги керак. Дунёнинг
ҳеч бир ривожланган мамлакатида жамият устидан бозорнинг “абсолют
монархия”си мавжуд эмас ва шубҳасиз, ҳеч қачон бўлмайди ҳам. Шундай
бўлишига қарамасдан, барча бозор қонунларининг ҳаракати объектив бўлиб,
уларни бекор қилиш мумкин эмас. Худди шунингдек, бозор институтлари
“номенклатура”сининг
кенгайиши,
улар
ўртасидаги
алоқаларнинг
мураккаблашуви, янги тизимларнинг (эволюция ёки тараққиёт қонунларига
мувофиқ равишда) шаклланишини ҳам рад этиб бўлмайди. Социал-
иқтисодий жараёнларга давлатнинг таъсири қуйидаги мақсадлар учун зарур:
• ҳаётий фаолиятнинг умумий шароитларини ва иқтисодий қарорларнинг
амалга оширилиш асосларини таъминлаш (бутун жамиятнинг хавфсизлигини
таъминлаш, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ҳимоялашга ва шахснинг эркин
ривожланишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий режимни (тартибни)
ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаб туриш, самарали рақобатни қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш давлатга керак);
• барқарорлаштирувчи тадбирларни амалга ошириш (давлат иқтисодий
ўсишнинг суръатларини, инфляция ва бандлик даражасини тартибга солиб
туриши, иқтисодиётнинг тармоқ ва минтақавий тузилмасидаги прогрессив
(ижобий) ўзгаришларни рағбатлантириши, ташқи иқтисодий мувозанатни ва
миллий валютанинг курсини қўллаб-қувватлаши лозим);
• ресурсларнинг социал йўналтирилган қайта тақсимланишини амалга
ошириш (давлат жамиятга керак бўладиган, лекин у билан хусусий сектор
шуғулланмайдиган ишлаб чиқаришни ташкил қилиши, иш ҳақи, пенсиялар,
нафақаларнинг минимал даражасини кафолатлаши, ижтимоий ҳимояга
муҳтожларга ёрдам бериши, қатъийлаштирилган (фиксация қилинган)
даромадларнинг индексациясини амалга ошириши зарур).
Ривожланган ҳар қандай давлат йирик мулкка – мамлакат миллий
бойлигининг катта қисмига – эга. Бу мулк, асосан, моддий-буюмлашган
шаклда (табиий бойликлар, бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш корхоналари, музейлар, қўриқхоналар, даволаш манбалари,
кутубхоналар, олтин заҳиралари ва ҳ.к.) мавжуд бўлиб, ўзининг
мўлжалланганлигига кўра улар давлат бошқаруви ва иқтисодий тартибга
солишда давлатнинг иштирокига оид жорий эҳтиёжларни “тўлаш”га
ишлатилмаслиги керак. Маълумки, ҳозирги ва келажак авлод учун миллий
бойлик, одатда, “ейилмайди” ва аксинча, у кўпайтирилади. Шунинг учун ҳам
давлатнинг (агар, албатта, давлат ҳудудлар, аҳоли, анъаналар ва ҳ.к.лар
комплекси сифатида эмас, балки бошқарув органи сифатида қаралса) реал
(ҳақиқий) бойлиги унинг марказлаштирилган пул фондидан, яъни давлат
молиясининг моддий асосидан иборат эканлиги маълум бўлади. Барча
замонавий иқтисодий макон учун турли-туман пул оқимларининг ҳаракати
ва уларнинг бир-бирлари билан қўшилиб кетиши, ўз ўлчами бўйича турлича
бўлган пул фондларини (шахсий, жамоа, кредит, резерв, валюта, суғурта,
бюджет, марказий, минтақавий, ҳомийлик ва бошқалар) шакллантириш ва
улардан фойдаланиш хосдир. Уларнинг барчаси ягона реал манба - мамлакат
ичида ва хорижда шу йилнинг ўзида яратилган қўшилган қиймат –
ҳисобидан “озиқланади”. Бу фондларни қайта тақсимлашнинг таркиби ва
структураси (таркибий тузилмаси) , яъни давлат унинг қанча қисмини ўзига
олади ва ундан қандай фойдаланади, миллий хўжалик такрор ишлаб
чиқаришининг пропорциялари, социал соҳани таъминлаш, зарурий
резервларни яратиш, миллий хавсизликни таъминлаш имкониятлари ва
ҳ.к.ларни белгилаб беради.
Ҳозирги пайтда дунёнинг саноати тараққий этган мамлакатларида
марказлаштирилган пул фондларининг жами ҳажми ЯИМнинг ўртача 30%
дан 50% гачасини ташкил этади. Шундай қилиб, қолган барча пул оқимлари
ҳаракатини тартибга солишнинг потенциал имконияти ва бошқа ҳар қандай
пул фондларини шакллантириш шароитларига таъсир кўрсатиш замонавий
давлат молияси миқдорий характеристикасининг ўзига бориб тақалади.
Бироқ, ривожланаётган дунё, шунингдек ўтиш иқтисодиётига эга бўлган
мамлакатлар молияси учун бу сифатлар, уларнинг бундай масштаби хос
эмас, албатта. Бу мамлакатларда тегишли рақамлар ЯИМга нисбатан 11-17%
атрофида тебранади ва айнан шу рақамларнинг ўзи давлат томонидан бу
жараёнга аралашувнинг етарли даражада фаол эмаслигидан далолат беради.
Бу жараёнларнинг янада ривожланиш тенденциялари тўғрисида
гапирилганда, қайд этиш керакки, бу ерда давлатнинг тартибга солиш роли
узлуксиз юқорига ўсиб борувчи тўғри чизиқ сифатида қаралмайди. Чунки
ривожланган хориж мамлакатларида хусусий субъектлар даромадларини
давлат даромадларига “оқиб ўтиши”нинг ўзига хос бўлган иқтисодий
чегарасига (критик нуқтасига) эришилган. Шунга мувофиқ равишда,
Ғарбнинг назарий билимлари тегишли ҳукуматларни давлат таъсирини
қисқартиришнинг барча йўналишлари томон фаол ва муваффақиятли тарзда
йўналтирмоқда.
Аксинча,
дунёнинг
ривожланаётган
мамлакатлари
ва
бозор
иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар учун эса келажак бошқачароқдир. Бу
мамлакатларда бозор тузилмалари ва институтларининг ривожланиши ва
мустаҳкамланиши билан параллел равишда давлатнинг молиявий тартибга
солиши ҳам ортиб (кучайиб) бориши керак ва уларда тегишли иқтисодий
“чегара”га (критик нуқтага) етгунга қадар ҳали анча бор.
Турли социал-иқтисодий жараёнларда молиянинг ролини (молиявий
тартибга солишнинг ролини) тўлиқ идрок этиш учун тизимнинг
шакллантирувчи асосларини – давлат харажатлари ва давлат даромадларини
- ҳамда улар ҳар бирининг ролини атрофлича таҳлил қилиб чиқмоқ лозим.
Дастлаб, давлат харажатларининг тавсифига мурожаат қилиш керак.
Чунки айнан давлат харажатлари давлат молиясининг ижтимоий
мўлжалланганлиги нимадан иборат эканлигини аниқ кўрсатади. Шунга мос
равишда, айнан давлат харажатларининг таркиби, таркибий тузилмаси ва
ҳажми молия тизими фаолиятининг натижаларини ўзида акс эттиради ва бу
тизим ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида ўзининг функцияларини
бажараяптими ёки йўқми, деган саволнинг жавобини олдинроқ аниқлашга
имкон беради.
Такрор ишлаб чиқариш жараёнида давлат молиясининг ролини аниқлаб
олиш учун уларни бир неча белгилар бўйича классификация қилиш мумкин.
Агар давлат харажатларига товарлар ёки меҳнатда ифодаланган
хизматлар қарама-қарши турадиган бўлса, у ҳолда давлат пул маблағлари
оқимларининг бошқа неъматларга ўзига хос тарзда трансформациялашуви
содир бўлади ва шу муносабат билан бундай харажатларни трансформацион
харажатларга киритиш мумкин. Уларнинг орасидан қуйидагиларни ажратиб
кўрсатиш мумкин:
• давлат истеъмоли (давлат сектори ишчиларининг иш ҳақи, жорий
эҳтиёжларни қоплаш учун давлат томонидан сотиб олинган товарлар учун
тўловлар, ишлаб чиқаришни дотациялаштириш; давлат қарзига хизмат
кўрсатиш, бюджетлараро субсидиялар ва шу ерда кўрсатилган мақсадлар
учун фойдаланиладиган ссудалар);
• давлат инвестициялари (давлат корхоналари ва ташкилотларининг
асосий капитали ва айланма фондларининг ўсган қисмига қуйилмалар, давлат
захиралари ва резерларини яратиш, узоқ муддатли бюджет кредитлари).
Шундай қилиб, иқтисодиёт ресурсларининг чекланганлиги шароитида
трансформацион харажатлар нодавлат секторида товарлар ва хизматларни
ишлаб чиқаришнинг ҳажмини бевосита ўзгартирадики, булардан бошқа бир
вазиятларда жамият фойдаланади ва бир вақтнинг ўзида жами таклифнинг
таркибий тузилмасига ўз таъсирини кўрсатади.
Агар давлатнинг харажатлари турли хилдаги пенсияларни (ёш бўйича,
ногиронлик, боқувчисини йўқотганда, алоҳида хизматлари учун) ва
нафақаларни (болаларга, вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганда,
ишсизлик бўйича) тўлашга йўналтирилса, у ҳолда давлат томонидан
маблағларни беришнинг ўзига хос - трансферт – тарзда берилиши содир
бўлиб, бунда маблағлар солиқ тўловчилардан шу тўланмаларни олувчиларга
берилади ва учрашувчан хизматларнинг тақдим этилиши, бу ерда, содир
бўлмайди. Бундай ҳолда янги қиймат яратилмайди ва ҳуқуқни ушлаб
турувчининг товарлар ва хизматлар истеъмоли берилиши кузатилади.
Бундай харажатлар трансферт харажатлар дейилади. Бу харажатлар
жамиятнинг жами даромадини унинг аъзолари ўртасида тақсимланишини
ўзгартиради (корректировка қилади).
Давлатнинг харажатлари яна жорий (давлат истеъмоли ва трансфертлар)
ва капитал харажатларга (давлат инвестициялари) бўлинадики, бундай
бўлиниш такрор ишлаб чиқариш параметрлари динамикасига молиянинг
таъсирини баҳолашда жуда муҳимдир. Шунингдек, давлатнинг харажатлари
инсонларга (шахсий даромадлар) ва капиталга (жорий қуйилмалар ва
инвестициялар) хизмат қилиши мезони бўйича ҳам классификация
қилиниши мумкин. Бу нарса ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни
истеъмол қилишда уларнинг улушларини алоҳида ҳисобга олишга имкон
беради.
Давлат харажатларини гуруҳларга ажратишда функционал принципдан
фойдаланиш мамлакат тараққиётининг ички муаммоларини ҳал қилиш ва
дунё ҳамжамияти билан ўзаро муносабатлар орқали ифодаланадиган
давлатнинг барча функцияларини (социал, иқтисодий, тадқиқотчилик,
бошқарувчилик, ташқи сиёсий ва бошқалар) намойиш қилиши мумкин. Шу
нарсанинг ўзи тизимлаштирилган кўринишда йўналишларнинг
устуворлигини акс эттиришга ва давлат томонидан тартибга солиш
жараёнининг таъсирчанлигини баҳолашга имкон беради. Масалан,
давлатнинг социал функцияларини бажариш билан боғлиқ бўлган
харажатлар аҳоли кам таъминланган қатламларининг квалификация, тиббий
хизмат, уй-жой, кафолатланган минимал пенсия ва нафақалар олишга
тегишли шароитларни яратади. Социал муносабатларнинг барқарорлигини
қўллаб-қувватлаб, улар жами талабнинг ҳажми ва таркибий тузилмасига
кескин таъсир кўрсатади ва бу нарса қуйидагиларда намоён бўлади:
• социал субсидия олувчилар аҳолининг моддий неъматлар истеъмоли
қисмига нисбатан барқарор тўловга қобилиятли талабнинг барқарорлигини
таъминлайди;
• социал-маданий соҳа ташкилотларини жорий сақлаш учун товарлар ва
хизматларни давлат томонидан сотиб олиниши бозорнинг жуда кўп
сегментларида талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатга ўз таъсирини
кўрсатади;
• маориф, соғлиқни
сақлаш,
маданият
ва
социал таъминот
объектларининг кенгайтирилиши,уй-жой қурилишига давлат дотациялари
билан биргаликда, фақат қурилиш материалларига бўлган талабни ошириб
қолмасдан, балки қурилиш индустрияси билан боғлиқ бўлган саноатнинг
бошқа алоҳида тармоқлари учун ҳам чуқур бозорни яратади, узоқ муддатли
фойдаланиш хос бўлган предметлар учун талабни оширади.
Бундан ташқари, давлатнинг социал-маданий тадбирлар харажатлари бу
ўзига хос тарзда малакали ишчи кучини тайёрлашга қилинган
инвестициялардан иборатдир. Бундан унинг ишлаб чиқариш харажатларини
қисқартириш ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлашнинг стратегик
чораси эканлиги ҳам яққол кўринади. Давлатнинг бошқа функцияларини
амалга оширилиши жараёнида ҳам, хусусан, саноат ва қишлоқ хўжалиги
корхоналарини субсидиялаштириш ва кредитлаштиришда, инфратузилма
объектларини яратиш ва уларни такомиллаштиришда, ҳарбий қурилиш учун
қуро-аслаҳаларни сотиб олишда, давлат қарзларини қайтариш ва улар
бўйича фоизларни қайтаришда ҳам бозор конъюнктурасини кескин ўзгаради.
Юқорида
санаб
ўтилган
харажатлар
ҳажмининг
ўзгартирилиши
(корректировка қилиниши) инвестицияларнинг ўлчамига, жами талабнинг
ҳажмига ва таклифнинг таркибий тузилмасига бевосита ўз таъсирини
кўрсатади.
Шундай қилиб, давлат харажатлари жами талаб шаклланишининг
унумли йўналтирилишида ижобий таркибий қисм (элемент) бўлиб
ҳисобланиши мумкин. Тескари ҳолатларда эса, яъни ҳарбий, бошқарув,
мафкуравий харажатлар салмоғининг юқорилигида, шунингдек, давлат
қарзларига хизмат қилиш харажатлари ҳажмининг катталигида давлат
харажатлари фақат қалбаки ижтимоий талабнинг ўсишига олиб келадики,
улар охир оқибатда, қутилиб бўлмайдиган бузувчан (вайронагарчилик)
кучлар(и)ни вужудга келтиради (жаҳон амалиётида бундай мисоллар жуда
кўп, масалан, ўтган асрнинг 70-80-йилларида бутун капиталистик дунёни
қамраб олган инфляция, 1998 йилнинг августида Россияда содир бўлган
молиявий таназзул ва бошқалар).
Умумдавлат пул фонди маблағларининг сарф этилиши, шубҳасиз,
давлатнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишини моддий
жиҳатдан таъминлайдиган ресурсларнинг мобилизация қилинишини
(тўпланишини) тақоза этади. Қўшилган қийматни молиявий қайта
тақсимлашнинг дастлабки босқичида давлат даромадлари – ЯИМ ва МДнинг
бир қисмини қайтарилмаслик шарти билан давлатнинг ихтиёрига олиш
бўйича иқтисодий муносабатлар - хизмат қилади.
Давлат даромадларининг ҳажми ва таркиби билан манипуляция қилиш
воситасида умумишлаб чиқариш кўрсаткичларининг тартибга солиш
имконияти қуйидаги объектив шарт-шароитлар билан изоҳланади
(тушунтирилади). Жисмоний ва юридик шахслар эга бўлган ва ўзларининг
жорий харажатлари ҳамда инвестицияларини тўлаш учун фойдаланиладиган
ресурслар бир қисмининг давлатлаштирилиши (давлат ихтиёрига
ўтказилиши) юқоридаги ижтимоий тизим субъектларининг даромадлилик
даражасини камайтиради (пасайтиради) ва жами истеъмолнинг таркибий
тузилмасини ўзгартиради. Юқоридаги тартибда давлатлаштириш социал
табақаланишнинг даражасини ўзгартиришга (корректировка қилишга) ва
ишлаб чиқариш самарадорлигининг етарли даражада асосланмаган паст ёки
юқори чегараларини чеклаб туришга имкон беради. Бу нарсага, биринчидан,
аҳолининг кам таъминланган табақаларига, шунингдек зарарга ишлаётган
ёки паст рентабелли корхоналарга маълум бир имтиёзларни тақдим этиш
орқали эришилади. Иккинчидан, устама даромадларнинг бир қисмини
қарама-қарши йўналишда йўналтириш (бегоналаштириш) воситада (масалан,
меҳнатни рағбатлантириш ёки мерос сифатида ўтадиган мол-мулк, ёки
маҳсулотлар баҳоси соғлом фаолият учун зарур бўлган шарт-шароитлардан
юқори бўлган даромадларнинг шаклланишига олиб келса) қўлга киритиш
мумкин.
Умумий тарзда, давлат даромадларининг олинишини қуйидагиларга
таъсир этиши мумкин деб, ажратиб кўрсатса бўлади:
• баҳоларни шакллантиришга (бу, асосан, эгри (билвосита) солиқлар);
• ишлаб чиқариш харажатларига (мол-мулкнинг қийматидан, истеъмол
фондидан олинадиган солиқлар, социал характердаги нобюджет фондларга
ажратмалар);
• жамғармалар ҳажмига (инвестицион имтиёзлар);
• бандлилик ва шахсий истеъмолга (меҳнат ҳақи фондидан олинадиган
солиқлар, аҳоли бандлик фондига ажратмалар ва ҳ.к.лар).
Юқоридагилардан ташқари, давлат даромадлари кўринишлари ва
уларни ундириш механизмларининг хилма-хиллиги давлатга маълум бир
товарлар ва хизматларга бўлган талабни мақсадли йўналишда тартибга
солиш, энг самарали технологиялар, импорт маҳсулотлари ва ҳ.к.ларни
танлашга имконият беради. Маълумки, замонавий давлатларнинг
кўпчилигида марказлаштирилган пул оқимларининг катта қисми солиқлар
ёрдамида
шакллантирилади.
Улар
умумий
даражасининг
глобал
пасайтирилиши соф даромадлар, талаб, бандликнинг ошишига олиб келса,
тадбиркорлик ташаббусини фаоллаштирса, уларнинг оширилиши эса бозор
конъюнктурасини “музлатиш”нинг ишончли воситасидир.
Солиқларнинг ҳар бир конкрет тури социал-иқтисодий жараёнларни
тартибга келтиришнинг табақалаштирилган йўналишига эга. Масалан,
социал-маданий соҳа хўжалик ҳисобидаги муассасаларининг солиқлардан
озод қилиниши ёки уларга кўпгина солиқ имтиёзларининг тақдим этилиши
жамиятнинг маданий-маърифий салоҳиятини оширишга, унинг ахлоқий
соғлиғининг мустаҳкамланишига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Аҳоли
даромадлари
ва
мол-мулкини
солиққа
тортишда
социал
йўналтирилганликнинг кучайтирилиши ( солиқ базаси ва солиқ
ставкаларининг кўп болали оилалар, ногиронлар ва фахрийлар учун
камайтирилиши), ўзининг моҳияти жиҳатидан шу мақсадлар учун давлат
харажатларининг кўпайтирилишини англатиб, жамият тузумининг социал
барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Корпорациялар
тақсимланмаган фойдаси ва акция эгаларига
тўланадиган дивидентларни солиққа тортишда табақалаштирилган ҳолда
ёндошиш, уларнинг фойдасидаги нисбатни ўзгатиради. Уларнинг биринчи
қисмига тегишли бўлган ставкаларнинг камайтирилиши ва бир вақтнинг
ўзида иккинчи қисмининг юқорироқ стакаларда солиққа тортилиши ўз-ўзини
молиялаштиришнинг имкониятларини оширади, узоқ муддатли истиқболда
эса ҳатто, компания ҳақиқий эгалари таркибининг ўзгаришига олиб келиши
мумкин. Агар корпорация тақсимланмаган фойдасига нисбатан солиқлар
оширилса ва дивидентларга нисбатан улар камайтирилса, тескари
вазиятнинг вужудга келиши кузатилади. Меҳнатга мўлжалланган
харажатларнинг юқори даражада солиққа тортилиши ишлаб чиқариш
капитал сиғимининг оширилишини фойдали қилиб қўйса, корхона мол-
мулкига нисбатан солиқларнинг ўсиши эса хўжалик юритувчи субъектларни
капитал техникавий тузилишининг пасайтирилиши томон етаклайди.
Давлат божи битимларнинг содир бўлишидан манфаатдор бўлган у ёки
бу шахслар учун юридик хизматларнинг мумкинлигини тартибга солишга
имкон беради. Божхона божлари эса миллий ва хорижий ишлаб
чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигига ўз таъсирини кўрсатади. Улар
ошган пайтда товарлар қимматлашади ва ташқи савдо айланмаси қисқаради.
Ва аксинча, уларнинг пасайтирилиши ва бекор қилиниши ташқи савдонинг
кенгайишига, баҳолар ўсишининг секинлашувига, ички ва дунё бозорларида
рақобатнинг кучайишига олиб келади.
Давлат фойдасига маблағларни олиш (ундириш) ва солиқ тўловчилар
хулқ-атворининг мотивацияси ўртасидаги сабабий-оқибат алоқаларини
(боғлиқликни) таҳлил қила туриб, шартли- доимий (қатъийлаштирилган) ва
шартли-ўзгарувчан солиқлар тўғрисида тўхталиб ўтмасликнинг сира иложи
йўқ. Биринчи гуруҳга кирувчи солиқларнинг (корхонанинг мол-мулкидан
олинадиган солиқлар, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан
шуғулланадиган шахслардан олинадиган қатъий солиқ ва бошқалар)
иқтисодий тавсифи таннархнинг шартли-доимий харажатлари билан бир
хилдир, яъни уларнинг миқдори ишлаб чиқариш ва сотувнинг даражасига
боғлиқ эмас. Юридик шахслар зиммасига юкланган жами солиқ юкидаги
уларнинг салмоғи фаолият ҳажмининг ўсишига пропорционал равишда
пасаяди. Бу, бир томондан, зарарга ишлаётган ишлаб чиқаришларнинг
вайрон бўлишини тезлатса, иккинчи томондан, ҳаётувчан секторга қўшимча
эркинлик ва афзаллик ато этади, ишбилармонлик фаоллиги ва
капиталларнинг кам самарали қўлланилаётган соҳалардан юқори самарали
қўлланилиши мумкин бўлган соҳаларга оқиб ўтишини рағбатлантирувчи
омилга айланади. Бундан ташқари, қатъий солиқларнинг ундирилиши
конкрет ишлаб чиқарувчилар иқтисодий фаолиятининг натижаларига боғлиқ
бўлмаганлиги учун Давлат бюджети даромадлари маълум бир қисмининг
тўлдирилишини кафолатлайди.
Шаклланган капитал структурасига нисбатан пул маблағларини шартли-
ўзгарувчан тартибда умумдавлат фондига олиниши консерватив бўлса-да,
бироқ бу нарса солиқ тўловчиларнинг иш фаоллиги билан тўғридан-тўғри
боғлангандир. Такрор ишлаб чиқариш субъектларининг фаолияти қанча
самарали бўлса, улардан олиниши (ундирилиши) лозим бўлган шартли-
ўзгарувчан солиқларнинг (масалан, фойдадан олинадиган солиқнинг
миқдори) ўлчами шунча юқори бўлади. Агар бу солиқларни ундириш
механизми тадбиркорлик ташаббусининг деярли бил хил ёки пропорционал
даражадаги юкламасини таъминлашга имкон берса (бошқача сўзлар билан
айтганда, давлат олдида солиқ тўловчилар мажбуриятларининг нисбий
тенглигига эришилса), у ҳолда бу нарса, шак-шубҳасиз, социал қарама-
қаршиликларни ва босимни юмшатади. Шундай қилиб, юқорида баён
қилинганлардан кўриниб турибдики, давлат даромадлари ва давлат
харажатлари молия мазмунини намоён этувчилар сифатида иқтисодиётда ва
социал соҳада содир бўлаётган жараёнларга жуда кучли таъсир ўтказиб,
уларнинг динамикаси ва йўналишини кескин ўзгартириб юбориши мумкин.
Шу ернинг ўзида бюджет ёрдамида тартибга солиш (макро- ва
микрокўрсаткичларга
фақат
марказий
бюджет
даромадлари
ва
харажатларининг комплекс сиёсатини ўзгартириш орқали) молиявий
тартибга солишнинг барча соҳасини қамраб олаолмайди. Чунки тақсимлаш
ва қайта тақсимлашда молия тизими ҳар бир фондининг таъсири тартибга
солувчи бўлиши керак. Хусусан, ҳозирги пайтда ривожланган
мамлакатларда нобюджет ва махсус фондлар биргаликда марказий
бюджетлар ҳажмининг 1/3 қисмидан ½ қисмигачасини ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, бу ерда яна иккита муҳим йўналишлар ҳам мавжуд. Булар
бюджет
дефицитининг
таркибий
тузилмасини
шакллантириш
ва
бюджетлараро муносабатларни тартибга солишдир.
Демак,
такрор
ишлаб
чиқариш
параметрларини
ўзгартириш
(корректировка қилиш) мақсадида молиявий муносабатларнинг барча
аспектларидан (йўналишларидан) фойдаланиш бўйича давлат томонидан
ташкил қилинадиган фаолиятга социал-иқтисодий жараёнларни молиявий
тартибга солиш дейилади. У кишилик жамиятининг табиий тараққиёти
натижасида дунёга келган ҳамда иқтисодиёт ва социал соҳа соғлом фаолият
кўрсатишининг ажралмас қисми (шарти) ҳисобланади. Молиявий тартибга
солишнинг субъекти давлат тузилмалари бўлса, унинг объекти ижтимоий
тизим иштирокчиларининг даромадлари ва харажатларидир.
Макро- ва микродаражада жамият эҳтиёжларининг максимал
қондирилишини
таъминлайдиган
жамғармаларни
тақсимлашнинг
прорпорцияларини ўрнатиш молиявий тартибга солиш жараёнида ечиладиган
асосий вазифа ҳисобланади. Бу нарса шахсий, жамоа ва ижтимоий
манфаатлар, қадриятлар ва бойликларнинг оқилона инобатга олинишини
кўзда тутади ва самарали ишлаётган бозор механизми билан давлатнинг
таъсири
тизимини
қўшиш
муаммоларининг
молиявий
аспектини
(йўналишини) акс эттиради.
Бозор
ҳўжалигининг
молиявий
регуляторларига
(тартибга
солувчиларига) қуйидагилар киради:
• бюджетга солиқли ва носолиқли тўловлар;
• молиявий имтиёзлар ва санкциялар;
• бюджет ташкилотларининг эксплуатацион харажатлари;
• умумий
ва
мақсадли
субсидиялар,
шу
жумладан,
давлат
буюртмаларини тўлашга мўлжалланганлари;
• нобюджет фондларнинг даромадлари ва харажатлари;
• давлат корхона ва ташкилотларининг даромадлари ва харажатлари.
Молиявий таъсир кўрсатишга тартибга солишнинг қуйидаги
кўринишлари (шакллари) хос:
• тўғридан-тўғри (бевосита);
• эгри (билвосита);
• аралаш.
Молиявий таъсир кўрсатишнинг тўғридан-тўғри (бевосита) тартибга
солиш шакли қуйидагилар орқали намоён бўлади:
• тўғри (бевосита) умумдавлат солиқларини ундириш ёрдамида;
• тараққиёт бюджетидан харажатларни молиялаштириш жараёнида;
• бюджет ва марказлаштирилган нобюджет фондларга солиқлар ва
тўловлар ставкаларини оширилган ёки камайтирилган тарзда қўллаш йўли
билан;
• давлат харажатларининг нормативлари ўлчамини ўзгартириш орқали;
• молиявий интизомни бузганлиги учун жарималар, пеняларни ундириш
натижасида.
Буларнинг барчаси, ўз навбатида, такрор ишлаб чиқариш субъектлари
даромадларининг даражасини ва бозор конъюнктурасини тўғридан-тўғри
(бевосита) ўзгартиради.
Тартибга солишнинг эгри (билвосита) шакллари ўз ичига
қуйидагиларни олади:
• давлат томонидан эгри (билвосита) солиққа тортиш;
• давлат жорий харажатларини амалга ошириш.
Молиявий таъсир кўрсатишнинг
аралаш шакллари орасидан
қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
• маҳаллий солиқлар;
• бюджетга носолиқли тўловлар тизими;
• фаолиятнинг алоҳида турлари ва тадбирларни имтиёзли солиққа
тортиш ва имтиёзли молиялаштириш;
• давлат
корхоналари
ва
ташкилотлари
фондлари
ҳамда
марказлаштирилмаган нобюджет фондларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш нормативлари.
Давлат даромадлари ва давлат харажатларининг конкрет турлари,
уларни жалб (мобилизация) қилиш ва тақдим этиш методлари масаланинг
ташкилий томонлари билан биргаликда молиявий тартибга солишнинг
усулларини ўзида мужассам этади. Маблағларни ундириш (олиш) ва
молиялаштиришни тақдим этишнинг конкрет принциплари бундай
таъсирнинг характерини аниқлаб беради. Ва ниҳоят, молиявий қонунчилик
ва ҳокимиятнинг ваколатли органлари молиявий тартибга солишни амалга
ошириш учун ташкилий имкониятларни таъминлайди. Моддий ишлаб
чиқариш соҳасида яратилган қийматни тақсимлаш жараёнига кириб бориб,
давлат молияси марказлаштирилмаган пул фондларини шакллантиришга ҳам
фаол таъсир кўрсатади. Бу нарса, ўз навбатида, маблағларнинг индивидуал
доиравий айланишини таъминлашга шароит яратиб беради.
Достарыңызбен бөлісу: |