Ислом дини ва мусулмонларни мазах қилиш ] Ўзбекча [ الاستهزاء بالدين وأهله



бет3/4
Дата11.07.2016
өлшемі0.55 Mb.
#192106
1   2   3   4

ТЎРТИНЧИ БАҲС:

Мўминларни мазах қилиш

Одамалар ўртасидаги шарафи ва мартабаси сабабли озорланмаган биргина одам бўлсайди, у расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи саллам бўлар эдилар! Бироқ, саралаш учун мўмин ва мўминалар бало- имтоҳонларга дучор бўладилар. Мазах қилувчиларнинг мўминлардан иймонлари сабабли интиқом олаётганликлари маълумдир. Аллоҳ таоло айтди: «Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар Азиз ва Ҳамид бўлган Оллоҳга осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» (Буруж: 8)

* Аллоҳ таоло ўзининг азиз Китобида мўминларни мазах қилувчи кимсаларнинг мўминларга бўлган муносабатларини очиқ баён қилди: «Куфр йўлини тутган кимсалар учун бу ҳаёти дунё чиройли қилинди. Улар иймон келтирганларнинг устларидан куладилар. Ҳолбуки, Қиёмат Кунида тақводор зотлар улардан баланддир. Оллоҳ Ўзи истаган кишиларга ҳисобсиз ризқ беради.» (Бақара: 212)

Мазах қилиш хунук ишлардан бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло мазах қилувчиларни "жиноятчилар" деб атади: «Дарвоқе жинояткор кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулувчи бўлдилар. 30. Қачон (мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар улар бир-бирларига кўз қисишиб имо-ишоралар қилардилар. 31. Қачон уйларига қайтсалар (мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) роҳатланиб қайтардилар. 32. Қачон (мўминларни) кўрсалар «Ана улар шак-шубҳасиз йўлдан озувчи кимсалардир», дердилар. 33. Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар.» (Мутоффифийн: 29-33)

Ҳар бир жиноятчи муваҳҳидларга қарши кўз қисиб, имо-ишора қилади ва уларга истеҳзо билан қарайди. Уларнинг бу қилмишларидан Аллоҳ таолонинг ҳидояти насиб қилган, динини маҳкам тутган кўплаб ёш йигит-қизлар шикоят қиладилар. Улар доимо мазах ва истеҳзолардан шикоят қиладилар. Улар сабр қилсинлар! Чунки, оқибат тақволиларникидир. Улар Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини тааммул қилсинлар: «Мўминлар орасидан ўз хоҳиши билан садақотлар қилувчи кишиларни ва (инфоқ-эҳон қилиш учун) кучлари етган нарсани топиб келган кишиларни айблаб, масхара қиладиган кимсаларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир.» (Тавба: 79)

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: "Бу ҳам мунофиқлар сифатларининг бири. Уларнинг айблаш ва мазахларидан ҳар қандай ҳолатда қутилиб бўлмайди. Ҳатто садақа қилганлар ҳам улардан қутула олмадилар! Улардан бирортаси кўпроқ молни олиб келса: “Бу – риёкорликдир”, оз нарсани садақа қилса: “Аллоҳ унинг бу садақасидан беҳожатдир!”- дейдилар.56

Биз сизга бугунги кунда одамлар ўртасида ёйилган мўминлар устидан кулишнинг баъзи кўринишларини баён қиламиз:

1 – Эзгу ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадиган кишилар жумласидан бўлган одамлар устидан кулиш

Улар Аллоҳ таоло зикр қилган Ислом умматининг нима сабабдан яхши уммат бўлганини ҳис қилган одамлардир. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Оллоҳга иймон келтирасиз.» (Оли Имрон: 110)

Улар Аллоҳ Ислом умматига фарз қилган ушбу амални бажариш ва мусулмонлар тинчлигини сақлаш учун, бу катта ва шарафли вазифани амалга ошириш учун ҳаракат қиладилар. Шундай бўлишига қарамай, пасткаш инсонлар улар устидан куладилар, уларга туҳматлар ва ёлғонларни ёпиштирадилар. Аҳмад Жоруллоҳ айтган сўзлар бунга мисол бўла олади: "Дин номи билан машинангни тўхтатадилар ва хотининг ўз хотининг эканини исботлашингни талаб қиладилар!! Хотинингдан эса сенинг хотининг эканини исботлаш учун охирги фарзандингнинг исмини ёки ётоқхонанинг шаклини ёхуд ҳожатхона деворларининг ранггини, сен ишлатадиган қоғоз сочиқларнинг маркасини сўрайдилар!!"

Аҳмад Жоруллоҳ гина-адоватини қуйидаги сўзлар билан ифодалайди: “Кунларнинг бирида эчки соқол биттаси тўхтатиб: “Сен нимага диндорлар ҳақида гапираяпсан” деса бўладими?!!”- деди.57

Аҳмад Жоруллоҳ бу билан кифояланмади, балки амри маъруф ва наҳйи мункар ҳайъатида фаолият кўрсатаётган кишилар ҳақида шундай деди: “Улар аслида масъулияти йўқ одамлар бўлиб, ўзларини одамлар устидан насиҳатгўй қилиб олганлар, одамларнинг хусусий ишларига аралашадилар, барча ҳаракатларини кузатадилар!!”.

Кейин эса: “Жанжалкашлик услуби – коммунистик бидъатлардандир”- деди.58

Бу ёзувчи билан карикатурачи рассом Жаржис Айёд ўртасидаги алоқанинг ўта чуқур бўлгани сабаб Аҳмад Жоруллоҳ ўз гапларининг ўртасига Жаржиснинг дорга осилган аёл расмини ифодалаган карикатурасини қўйди.

Шундай қилиб, насроний салибий адоват сўз ва расмда ҳаёсиз илмоний йўналиш билан бирлашди. Гўё улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан пуфлаб сўндирмоқчи бўладилар! Ҳолбуки, Аллоҳ ўз нурини кофирлар ёқтирмасаларда камолига етказади!

Бу она сути оғзидан кетмаган ёзувчига қаранг! У, ўзига шиаликни дин қилиб олган Эрон билан баъсчи-коммунист ироқликлар ўртасидаги уруш йиллари баъсчилик (миллий коммунистик асосларга асосланган оқим) ва баъсчиларни мақтади. Ҳатто уларни музаффар фотиҳлар даражасига кўтарди. Худосизлик ва секуляризмга даъват этган одамларни олқишлаб мақолалар ёзди. Кейин санъат ҳақида мақолалар ёза бошлади. Ўзининг рўзномасини кечки кўнгилочар нарсалар ва маст-аласт инсонларни акс эттирган мақолалар билан тўлдирди. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган одамларнинг мункар ва ҳаёсиз нарсаларга фаол кураш олиб бораётганларини кўрганида, қалби уларга нисбатан гина-адоват билан тўлди-да, салибчи устози Жаржисдан “мадад” олди ва ёзмаган нарсаси қолмади. Унинг қилган иши шоирннг ушбу сатрларида мужассамдек туюлди менга:

Бошини бир кун урар қояга

Унга синдириб зарар бемоқчи гўё.

Ҳеч бир зарар бера олмас қояга

Балки ўзи қолар катта балога!

2 – Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган мужоҳидларни мазах қилиш

“Укоз” рўзномаси Афғон мужоҳидларига нисбатан гина-адоватлар акс этган хунук расмларни чоп этиб, мусулмонларни нафратлантирди. Ўша расмларнинг биринчисида афғонистонлик икки мужоҳиднинг дарахт кўчатининг остига сув қуяётганлари акс эттирилган. Бу билан, рассом, жиҳоднинг бошланишига ишора қилмоқда. Кейинги расмда эса, дарахт етишиб, мевалар берган, остида эса ҳалиги икки мужоҳиднинг пишган меваларни олиш учун бир-бири билан уришаётгани, бир-бирларининг соқолларини юлаётгани ва бир-бирларини ўлдириш учун автоматларини тўгрилаб тургани акс эттирилган.59

“Укоз” рўзномаси уммат сафларини бирлаштирадиган сўзлар ўрнига, мужоҳидлар ҳақида мана шундай қабиҳ нарсаларни ёзмоқда. Ҳа, бу пасткашлар мужоҳидлар устидан шундай кулмоқда. Ушбу ҳажвий расмнинг “Болалар учун ҳикоя” деб номланиши, дард устига чипқондир!

Бу рўзнома чоп этган нарсалари билан янги авлод қалбида жиҳодага бўлган нафратни уйғотмаяптими? Гўдаклар қалбида мужоҳидлар суратини ёмон қилиб кўрсатмаяптими? Менимча коса ичида нимкоса борга ўхшайди!!



3 – Уммат уламоларини мазах қилиш

Бу жиноят Ислом душманларигагина чекланиб қолмади, балки исломий даъватга мансубликни даъво қилаётган одамлардан ҳам содир бўлмоқда. Масалан, Муҳаммад Ғазолий (Хулуқул муслимнинг муаллифи, тарж) расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган одам аср намозини Қурайза қабиласига етганда ўқисин” деб айтган ҳадис шарифларига таълиқ ёзар экан (Ғазолий ҳадиснинг маъносини ёзган. Унинг асли имом Муслимнинг “Саҳиҳ” китобларида мавжуд, 1770) Ҳанбалий мазҳабига мансуб уламолар устидан кулиб шундай дейди: “Агар анави қаттиққўл ҳанбалийлар у ерда ҳозир бўлсалар эди, намозини эртароқ ўқимоқчи бўлган одамга: “Эй Аллоҳ ва расулининг душмани, пайғамбарга осий бўлиб, унинг бизга қилган қатъий буйруғини рад этасанми?! Ахир бу мунофиқлик-ку! Биз йўлда қандай намоз ўқиймиз, ҳолбуки у зот намозни Қурайза қабиласида ўқишимизга амр қилдилар-ку! ” деган бўлар эдилар”.60

"Уялмасанг, ҳоҳлаганингни қил!"- дейдилар. Бу сўзлар – одамларга ноҳақ туҳмат қилиш ва ниятлари ҳамда ичларида яширинган нарсалар ҳақида билмай туриб гапириш. Бу ёмонлик, шармандалик ва хасислик нуқтаи назаридан кифоядир. Бундан ташқари Ислом уламоларнинг шакллари, овозлари ва фатволарини мазах қилган қанча-қанча одамлар борки, у масхарабоз-аскиячиларнинг бу мункарларини тўхтатиш вақти келди. Агар тўхтатилмаса, Умматнинг ҳолига вой!

БЕШИНЧИ ФАСЛ:

Мазах қилувчиларнинг жазо ва уқубатлари
Аллоҳ таоло айтди: «Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?» (Қалам: 35, 36);

«Албатта Аллоҳ ва расулига қарши чиққан-мухолиф бўлган кимсалар – ана ўшалар хор бўлганлар қаторидадирлар. Аллоҳ (Лавҳул Маҳфузга): “Шак-шубҳасиз, Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўламан” деб ёзиб қўйгандир. Албатта, Аллоҳ Кучли, Қудратлидир”. (Мужодала: 20, 21)

Ушбу баҳсни ёзар эканман, Аллоҳнинг Китобидаги мазах қилувчиларга бериладиган жазо ва Аллоҳнинг кенг қамровли аламли азоблари зикр қилинган буюк оятлар ҳақида тафаккур қилиб, баданлар титрайдиган ва даҳшатидан юраклар ёриладиган қўрқинчли ҳолатларни кўрдим:

Дунёдаги хорлик ва охиратдаги азоб!

Дунёдаги ҳалокат ва расволик ҳамда охиратдаги давомли азоб.

Нуҳ алайҳис-саломнинг қавми уни мазах қилдилар, Аллоҳ таоло уларни бу дунёда (сувга) ғарқ қилди, охират азоби эса қаттиқроқ ва аламлироқдир. Аллоҳ таоло деди: «Биз уни ва у билан бирга бўлган (унга иймон келтирган) ларни кемада қутқардик ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни ғарқ қилиб юбордик. Чунки улар (кўнгиллари) кўр бўлган қавм эдилар.» (Аъроф: 64)

Ҳуд алайҳис-саломнинг қавми ҳам Ҳуд алайҳис-салом устидан кулдилар ва уни ёлғончига чиқардилар. Аллоҳ таоло айтди: «Унга (Ҳудга) ва у билан бирга бўлган (мўмин) ларга Ўз раҳмат-марҳаматимиз билан нажот бердик ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг думларини қирқдик (ҳалок қилдик). Улар мўмин эмас эдилар.» (Аъроф: 72);



«Қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида Ҳуд ва у билан бирга иймон келтирган кишиларни Ўз раҳмат-марҳаматимиз билан қутқардик ва уларга қаттиқ азобдан нажот бердик. Роббиларининг оятларини инкор қилган, Унинг пайғамбарларига исён қилган ва барча қайсар, золимлар амру-фармонига бўйсунган ана ўшалардир. Уларга бу дунёда ҳам, Қиёмат Кунида ҳам лаънат айтилур. Огоҳ бўлингизким, албатта Од қабиласи — Роббиларига кофир бўлган эдилар. Огоҳ бўлин­гизким, Ҳуднинг қавми бўлган Од ҳалокатга учради.» (Ҳуд: 58 – 60)

Солиҳ алайҳис-салом Самуд халқига пайғамбар қилиб юборилди. Улар ҳам унинг устидан кулдилар ва уни ёлғончига чиқардилар. Аллоҳ таоло унга нажот бериб, қавмини ҳалок қилди. Аллоҳ таоло айтди: «Уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар).» (Аъроф: 78)

Лут алайҳис-салом ўз қавмига пайғамбар қилиб юборилди. Қавми унинг устидан ҳам масхара қилиб: “Улар покланувчи одамлар!”- деб кулдилар. Аллоҳнинг азобидан у ва у билан бирга бўлганлар қутилган бўлса, мазах қилиб кулганлар ҳалок бўлдилар. Аллоҳ таоло айтди: «Унга ва аҳлига (яъни Лут ва унга тобеъ бўлганларга) нажот бердик. Магар унинг хотини (нажот топмади, чунки у) қолиб ҳалок бўлувчилардан эди. Уларнинг устига даҳшатли ёмғир тош ёғдирдик. Ана энди жиноятчи осий қавмнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг.» (Аъроф: 83, 84);

«Энди қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни азобимиз) келганида, у жойларни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг (кофирларнинг) устига Роббингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик. (Эй Муҳаммад), у жойлар бу золимлардан (яъни Макка мушрикларидан) йироқ эмасдир, (яъни, ўша кофирларнинг оқибати нима бўлганини кўриб ибрат олсалар бўлмайдими?!).» (Ҳуд: 82 – 83)

Шуайб алайҳис-салом қавми ҳам унинг устидан мазах қилиб кулдилар ва: «Улар (масхара қилиб) дедилар: «Эй Шуайб, бизлар ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутларни тарк қилишимиз кераклигини ёки ўз мол-мулкимизда ўзимиз хоҳлагандек тасарруф қилмаслигимиз кераклигини сенга ўқиётган намозинг буюрмоқдами? Ҳақиқатан, сен жуда кўнгилчан ва ҳалийм ва рашид (тўғри йўлни топиб олган) кишисанда!» - дедилар. (Ҳуд: 87).

Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилди ва Шуайб алайҳис-саломни азобдан қутқарди. Аллоҳ таоло айтди: «Уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар). Шуайбни ёлғончи қилган кимсалар гўё у ерда яшамагандек бўлиб қолдилар. Шуайбни ёлғончи қилган кимсаларнинг ўзлари зиён кўрувчи бўлдилар.» (Аъроф: 91, 92);

«Қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни азобимиз) келганида, Шуайбга ва у билан бирга иймон келтирган кишиларга Ўз раҳматимиз билан нажот бердик. Золим кимсаларни эса даҳшатли қичқириқ тутиб, гўё ҳеч қачон (дунёда) яшамагандек, ўз диёрларида тўкилиб қолдилар. Огоҳ бўлингизким, худди Самуд қабиласи ҳалокатга учрагани каби Мадян қавми ҳам ҳалокатга учради.» (Ҳуд: 94, 95)

Мусо алайҳиссаломнинг қавми ҳам Мусо алайҳис-саломни ёлғончига чиқариб, унинг устидан масхара қилиб, кулдилар. Аллоҳ таоло у ва у билан бирга бўлган мўминларни азобдан қутқариб, золимларни ҳалокатга гирифтор қилди. Аллоҳ таоло деди: «Бас, Биз Мусога: (Асойинг билан) денгизни ургин», деб ваҳий юбордик. Бас (денгиз) бўлиниб, ҳар бир бўлак (сув) баланд тоғ каби бўлди. (Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга тушдилар.) Ва кейингиларни (яъни Фиръавн ва унинг қўшинини ҳам) ўша (йўлга) яқин қилдик. Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик. Сўнгра кейингиларни (денгизга) ғарқ қилиб юбордик.» (Шуаро: 63 – 66).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душманлари ҳам, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мазах қилиб, устидан кулдилар, ёлғончига чиқариб, унга озор бердилар. Шундай бўлишига қарамай, оқибат тақводорларнинг, расволик, уят, жаҳаннам ва ҳалокат эса рад этган, бузғунчилик ва мазах қилган золимларнинг насибаси бўлди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душманлари бу дунёда ҳалок бўлдилар, Роббингиз ҳузурида эса азоб ва учқунлари сариқ туядек катта бўлган жаҳаннам бордир. Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у билан бирга бўлган мўминлар устидан мазах қилиб кулган ўша инсонлар ҳақида шундай дейди: “Ана шу мазах қилувчиларни Аллоҳ таоло битта-биттадан ҳалок қилгани маълум. Тафсирчи ва тарихчилар уларнинг ҳалок бўлган ҳодисаларни зикр қилганлар. Улар қуйидагилардир: Қурайшнинг бошлиқларидан Валид ибн Муғийра, Ос ибн Воил, Асвадон ибн Мутталиб, Ибн Абдуяғус, Ҳорис ибн Қайслардир. (Эрон қироли) Кисро ҳам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборган номани йиртиб, расулуллоҳ соллаллоҳу алалйҳи ва саллам устидан истеҳзо билан кулди. Аллоҳ таоло кўп ўтмай уни ҳалок ва мулкини хонавайрон қилди. Кисро хонадонининг ҳеч қандай мулки қолмади. Бу, Аллоҳ билади, менимча, Аллоҳ таолонинг: «Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)!»- деб айтган сўзининг амалга ошиши бўлса керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни айблаган, ёмон кўрган ва унга душманлик қилган кимсаларни Аллоҳ таоло ном-нишонсиз йўқотиб ташлайди. Халқ орасида: “Уламоларнинг гўшти заҳарлидир!” деб айтилган мақол юради. Олимларнинг гўштики шундай бўлса, пайғамбарларникини сўрамай қўяқолинг!.

Саҳиҳ ҳадисда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ушбу сўзлар бор: “Аллоҳ таоло айтди: “Ким менинг дўстимга душманлик қилса, менга қарши яккама-якка урушишга чиқибди”. Шундай экан, пайғамбарларга душман бўлган кишиларнинг ҳоли не кечади?! Ким Аллоҳга қарши уруш очган бўлса унга ҳам уруш очилади”.61

Аллоҳ таоло мўминларни мазах қилган кимсалар учун Қиёмат кунида тайёрлаб қўйган жазосини қуйидаги сўзлар билан эслатди: «(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз! Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳ бор эди. Улар: «Парвардигоро, (Ўзингга) иймон келтирдик. Бас сен Бизларни мағфират қилгин ва бизларга раҳм айла: Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан», дер эдилар. Бас сизлар уларни масхара қилдингиз, ҳатто улар(нинг устидан кулиш) сизларга Мени эслашни унуттирди. Сизлар улардан кулган эдингиз. Мен бугун уларни (сизларнинг озор-азиятларингизга) сабр-тоқат қилганлари сабабли мукофотладим — улар ҳақиқий (бахт-саодатга) эришгувчилардир». (Мўминун: 108 – 111);



«Уларга ҳақ (Қуръон) келганда уни ҳам ёлғон дедилар. Энди яқинда уларга ўзлари масхара қилувчи бўлган нарсанинг хабарлари келади.» (Анъом: 5)

Мўмин ва мўминаларни мазах ва масхара қилиш, қаттиқ озорлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло мўмин ва мўминаларни қилмаган ишлари сабабли озорлаган кимсаларга қаттиқ жазолар берилишини ваъда қилган: «Албатта Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйгандир. Мўмин ва мўминаларга қилмаган ишлари сабабли озор берган одамлар ўз устларига катта бўҳтон ва очиқ гуноҳни олибдилар». (57, 58).

Аллоҳнинг дини, шариати ва мўминлар устидан кулаётганлар ўзларигагина зарар қиладилар. Ичларида яширган сирлари очилиб, амал номалари тарқатилганида ўша масхараловчилар афсус чекиб, надомат қиладилар. Бироқ, у соатда надомат фойда бермайди. Аллоҳ таоло айтди: «(Мана энди) уларга қилиб ўтган ёмонликлари ошкор бўлди ва ўзлари масхара қилиб ўтган (азоб) уларни ўраб олди! 34. Ва (уларга) дейилди: «Худди сизлар мана шу бугунги кунингиздаги учрашувни унутганларингиздек, Биз ҳам бугун сизларни «унутамиз». Сизларнинг жойингиз дўзахдир ва сизлар учун дўзах азобидан қутқарувчи ёрдамчилар ҳам йўқдир! 35. Бунга сабаб сизлар Ол­лоҳнинг оятларини масхара қилиб олган эдинглар ва сизларни ҳаёти дунё алдаб қўйган эди. Бас, бугун улар (дўзахдан) чиқарилмаслар ва улардан (Оллоҳ рози бўладиган амалларга) қайтиш ҳам талаб қилинмас.» (Жосия: 33 – 35)

ОЛТИНЧИ БЎЛИМ:

Масхара ва истеҳзо қилувчиларга мусулмоннинг муносабати
Кўплаб одамлар, хусусан даъватчилар даъват йўлида тўғаноқ бўлаётган вабо — одамларнинг масхара ва истеҳзоларидан кўп шикоят қиладилар: “Хўш, биз нима қилайлик, қандай иш олиб борайлик?” .Мен Аллоҳдан тавфиқ сўраб, бу саволга жавоб топишга ҳаракат қиламан:

1 – Аллоҳ йўлида етган озорларга сабр қилиш – Аллоҳ йўлига даъват қилишнинг ўзгармас асосларидан биридир. Ахир қандай қилиб сабрсиз даъват самара берсин?, Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб: “Бас, сабр қилинг, оқибат тақводорларникидир!” демадими? (Ҳуд: 49).

Аллоҳ таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга Мусо алайҳис-саломнинг ўз қавмига айтган сўзларини ваҳий қилди: «(Фиръавннинг сўзларидан даҳшатга тушиб кетганларида) Мусо (алайҳис-салом) қавмига деди: «Оллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилинглар! Бу Ер шак-шубҳасиз Оллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб беради. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Оллоҳдан қўрққанларники) бўлади». 129. Улар айтдилар: «Сен бизга (пайғамбар бўлиб) келишингдан илгари ҳам (яъни ўшанда ҳам Фиръавн ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдириб, зулм қилган эди), сен келганингдан кейин ҳам озор кўрдик». У (Мусо) деди: «Шояд Роббингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни бу Ерга халифа қилса ва қандай амаллар қилишингизни кўрса». (Аъроф: 128, 129)

Сабр-бардош билан бирга Аллоҳ таолонинг ўзига садоқатли таваккул ҳам бўлиши керак. Чунки Аллоҳ таоло: «Сиз кофирлар ва мунофиқларга бўйсунманг ва уларнинг озор-азиятларига парво қилманг ҳамда Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳнинг Ўзи етарли вакил-ҳомийдир.» (Аҳзоб: 48), деди. Аллоҳнинг ўзигагина таваккул қилиб, Унинг ўзигагина суяниш ва Унинг ҳузуридаги ажр-савобларда тамаъда бўлиш – бу узоқ йўлда юрувчи одамларнинг мустаҳкам асосларидир. Қадимда айтилган: “Сабр ва қатъий ишонч билан диндаги имомлик даражасига етилади”.

2 - Биздан кўра яхшироқ бўлган одамлардан ибрат олиш.

Сизга халқлари тарафидан масхара қилинган пайғамбарларнинг қиссаларини айтиб ўтдик. Бу масхара ва истеҳзолар уларни бажаришга киришишган ишлари ва ўзлари билан бирга юборилган динларидан четлата олдими?! Йўқ, албатта!

Кема ясаётган Нуҳ алайҳис-салом устидан мазах қилиб кулдилар. Бироқ бу ишлар уни ўз йўлидан қайтмай давом этишини ва Роббисининг берган ваъдаларига бўлган ишончини зиёда қилди.

Лут алайҳис-салом, унинг поклиги ва у билан бирга бўлганлар устидан қавми масхара қилиб кулди. Улар унинг бу ҳолатига ҳайратомуз боқиб: “Улар покланувчи одамлар!”- дедилар. Бу сўзлар Лут алайҳис-саломнинг ҳақ йўлидаги матонати ва қуйидаги Аллоҳ берган ваъдага бўлган ишончини орттирди, холос: «Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!» (Ҳуд: 81).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам устидан ҳам масхара қилишиб, пасткашларнинг озорлари кучайганида Аллоҳ таоло унга ҳитоб қилиб шундай деди: «(Эй Муҳаммад), сиздан аввал ўтган пайғамбарларнинг устидан ҳам кулинган. Сўнг уларни масхара қилган кимсаларни ўша кулгилари ўраб, (домига тортиб) кетган (яъни ҳалок қилган).» (Анъом: 10) Анбиё сурасининг қирқ биринчи ояти ҳам шу маъноларни ўз ичига олган.

Аллоҳ таоло айтди: «(Эй, Муҳаммад), сиздан аввалги пайғамбарларнинг устидан ҳам кулиб-масхара қилинганида, Мен ўша (пайғамбарларини ёлғончи қилиб) куфр йўлини тутган ким­саларга (бир оз) муҳлат бериб сўнгра уларни (Ўзимнинг азобим билан) ушлаганман. Сўнг уларни қандай жазолаганимни (билурсиз).» (Раъд: 32)

3 - Мўминларнинг барчаси, хусусан даъватчилар Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларига лойиқдирлар: «Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар. 140. Агар сизларга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Оллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Оллоҳ золим кимсаларни севмайди. 141. Ва токи Оллоҳ иймон кел­тирган зотларни (гуноҳларидан) поклаш ва кофирларни ҳалок қилиш учун (бу кунларни одамлар орасида айлантириб туради). 142. (Эй мўминлар), ёки Оллоҳ сизларнинг ичингиздан ким ҳақ йўлда курашган-у, ким сабр-тоқат қилганини мутлақо билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!» (Оли Имрон: 139-142).

Мўмин ўзининг Аллоҳ таоло тавфиқи, йўллаши ва сабот бериши билан бирга эканини ҳис этар экан сустлик қилмайди ва ғамгин бўлмайди. Ахир Аллоҳ таоло: «Уларнинг (кофирларнинг «Сен пайғамбар эмассан», деган) сўзлари сизни ғамгин қилмасин. Бутун куч-қудрат Оллоҳникидир. У Эшитувчи, Билувчидир.» (Юнус: 65).

4 – Ҳазилкаш, масхара ва истеҳзо қиладиган одамлар билан дўстлашмаслик.

Чунки, Аллоҳ таолога бўлган иймон, ундай душманлардан безор бўлиш билангина тўғри бўлади. Ҳолбуки, Роббимиз Аллоҳ таоло шундай демоқда: «Эй мўминлар, сизлардан илгари китоб берилганлар ичидан динингизни ҳазил-масхара қилиб олган кимсаларни ва кофирларни дўст қилиб олмангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Оллоҳдан қўрқинглар!» (Моида: 57).

Ислом умматининг бошига келган улкан балолардан бири – яҳудий ва насоролар билан дўстлашишдир. Ҳолбуки улар, динимизни айбламоқдалар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситиб, бизнинг устимиздан кулмоқдалар. Ичимиздан бир пулга қиммат баъзи гўл одамлар уларни ўзларига дўст тутмоқдалар. Бу эса куфр ва кофирлардан безор бўлишни Аллоҳнинг ўзигагина иймон келтиришдан муқаддам қўйган Аллоҳнинг Ҳақ Манҳажига ҳеч тўғри келмайди: «Бас, ким Тоғут-Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган ҳар бир нарса-га кофир бўлса ва Оллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди.» (Бақара: 256).

Ҳозирги кунда ҳам аҳли китоблар Аллоҳ, Унинг дини ва мўмин бандалари устидан кулиш воситаларининг барчасидан фойдаландилар. Бу уларнинг сўзлари, оммавий ахборот воситалари ва тузаётган режаларида очиқ намоён бўлмоқда. Балки улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларда ҳам намоён бўлмоқда: пояфзал ҳамда эркак ва аёлларнинг ички кийимларига Аллоҳнинг исмларини ёзмоқдалар, Аллоҳ бундан буюк ва муназзаҳдир. Улар таҳқирлашда Қуръон оятларини ҳам қолдирмадилар. Шундай бўлишига қарамай, баъзи ғофил мусулмонларнинг китоб аҳлларини, уларнинг заводларида ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиб олиш билан, билвосита яхши кўраётганларини кўрасиз. Ҳолбуки бу ширкатлар, динимизни айбламоқда, Роббимизни мазах қилмоқда ва Ислом динимизнинг обрўсини тўкмоқда! Ушбу туйғулар-ла ғайрат билан турган ва умматга бу иймоний вазифани эслатмоқчи бўлган одам, Аллоҳ, мўминлар ва муваҳҳидларга қарши жиноятчилар деб атаган кимсалар томонидан мазах қилинади, бармоқлар билан ишора қилинади, ақидапарастлик, қолоқлик, инсониятга душманлик, экстремизм, террорчилик ва сўкиниш қомусида мавжуд бўлган бошқа сўзлар билан айбланади. Аллоҳдан бошқа кимга ҳам шикоят қиламиз!! У биз учун кифоя ва қандай яхши Ёрдамчидир.

5 – Истеҳзо ва масхара қиладиган одамлардан юз ўгириш ва улар билан бирга ўтирмаслик. Аллоҳ таоло айтди: «Қачон Бизнинг оятларимизни (масхара қилишга) киришаётган кимсаларни кўрсангиз, то бошқа гапга киришгунларича улардан юз ўгиринг! Энди агар шайтон ёдингиздан чиқарса, эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг! 69. Тақво қилувчи зотлар зиммасида у (қавм)нинг ҳисоб-китобидан ҳеч нарса йўқ, лекин улар (оятларимизни масхара қилишдан) сақланишлари учун эслатиб қўймоқ (лозимдир). 70. Динларини ўйин-ҳазил қилиб олган, ҳаёти дунёга алданиб қолган кимсаларни тарк қилинг! Ва уни (яъни Қуръонни, одамларга) эслатиб қўйинг! Токи бирон жон (Қиёмат Кунида) касб қилган (гуноҳлари) сабабли ўзи учун Оллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган, агар бор нарсани берса ҳам ундан қабул қилинмайдиган ҳолда, ҳалокатга ташланмасин. қилган амаллари сабабли (Оллоҳнинг азобига) ташланган ана ўша кимсалар учун қайноқ сувдан иборат ичимлик ва кофир бўлганлари сабабли аламли азоб бордир.» (Анъом: 68 - 70).

Аллоҳ таоло, ўша мазах ва истеҳзо қиладиган одамлар билан бир даврада ўтирган одамни улардан узоқлашмаса ва ўрнидан туриб кетмаса, улардан бири бўлиб қолиши ва уларни азоблайдиган азоб билан азоблаш билан қўрқитмоқда: «Ахир Оллоҳ сизларга Китобда: «Қачонки Оллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Оллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир.» (Нисо: 140).

Афсуски, бу масалада бепарволик анча кўпайди. Айрим одамлар истеҳзо қилувчи кимсалар билан дўстлашиб, уларни улфат ва севимли дўст қилиб олдилар. Ҳатто уларни ва уларнинг шарафларини ҳимоя қилмоқдалар. Улар гўё Аллоҳ таолонинг: «Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта Оллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди.» (Нисо: 107) ва «Сиз хоинларни ҳимоя қилувчи бўлманг!”» (Нисо: 105) оятларини унутгандек кўринадилар.

Ҳақиқатга эргашган ва иймонли кишилар Аллоҳнинг розилигига эришиш ва Қиёмат кунида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг байроқлари остида жамланиш учун истеҳзо ва масхара қилувчи одамлардан узоқ туришлари керак.

6 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, ҳақиқатни очиқ айтиш. Чунки, расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан мазах ва истеҳзо кучайганида, Аллоҳ таоло Унга: «Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг! 95. Албатта, Биз Ўзимиз сизни масхара қилувчиларни (ҳалок этиш учун) кифоя қиламиз.» (Ҳижр: 94, 95) оятини нозил қилди. Ахир қурайшликлар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Улар (яъни, Макка кофирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилишиб): «Эй (ўзига) эслатма Қуръон нозил қилинган (деб даъво қилаётган) киши, дарҳақиқат, сен, мажнунсан. Агар («Мен Оллоҳнинг пайғамбариман», деган даъвоингда) ростгўйлардан бўлсанг, бизга (сўзларингни тасдиқлайдиган) фаришталарни келтиргинчи» (Ҳижр: 6, 7), демадиларми. Уларнинг масхаромуз, интиқомли нигоҳлари ҳар ерда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қувиб юрмасмиди: «51. Албатта кофир бўлган кимсалар эслатма-Қуръонни эшитган вақтларида сизни кўзлари билан йиқитаёзадилар ва (Муҳаммад) шак-шубҳасиз мажнундир, дерлар. 52. Ҳолбуки, у (Қуръон) барча оламлар учун фақат бир (буюк) эслатмадир.» (Қалам сураси).

Шунча ишлар бўлишига қарамай, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳақ Йўлда юришни давом эттирдилар. Даъват учун бел боғлаган, бироқ биргина масхараомуз сўз ёки арзимаган имо-ишора уларни бу йўлдан қайтариб юбораётган кимсалар, даъват вазифасини кўтаришга нолойиқдирлар. Чунки иймон, тил билангина айтиб кифояланиладиган нарса эмас. Балки у, масъулияти, омонати, юки ва жиҳоди бўлган Буюк Ҳақиқатдир. Масхара ва истеҳзо воситалари шаштини пасайтирган кимсалар, йўлдан четга чиқсинлар ва ишни лойиқ бўлган одамларга қўйиб берсинлар!

Ноҳақ йўл эгалари ва унга чорлаётган одамлар ҳаётидаги ажабланарли нарса шуки, уларнинг ботил йўлида тўғаноқ бўлаётган қандай нарса бўлмасин, ўз ғояларида сабот билан турганларини кўриб, заиф иймонли баъзи кимсаларнинг озгина мазах ва истеҳзо сабабли диний ишларидан воз кечаётганларидан афсусланасиз. Фожирнинг саботи ва тақводорнинг ожизлигидан Аллоҳга шикоят қиламиз!!

Яқин ўтмишда Аллоҳ йўлига чақирувчилардан бири бўлган забардаст аллома, мужаддид шайх Иброҳим Тамимий раҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ҳақида тафаккур қилар ва унда дуч келган қанча-қанча қийинчиликлар, масхаралар, одамаларни ундан нафратлантириш, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суймайди, саҳобаларни ёмон кўради ва Умматни пароканда қилади. У бешинчи мазҳабни олиб келди. У авлиёларни ёмон кўради ва …, ва ...!” деб айтилган бўҳтон ва ёлғонларни тарих китобларидан ўқиганмиз. Хўш, у, бўҳтон ва ёлғонларга нисбатан қандай муносабатда бўлди?!

Бу озорлар унга ҳақиқат йўлида шижоатни, ҳолис тавҳидга чақириш, ширк ва унинг аҳлидан безор бўлиш ва адашган кимсаларнинг шубҳаларини фош қилиш йўлида ошкораликни зиёда қилди. Уларнинг ўз разилликларини давом эттирар эканлар, У, Роббисининг берган ваъдаси ҳамда Аллоҳга таваккал қилган кишига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилишига чин юракдан ишонар эди. Хўш, натижа нима бўлди? Шайх Сулаймон Тамимийнинг хотираси қаердаю, ушбу муборак салаф ҳаракатига душман бўлган ибн Афолиқ, Қуббоний, Кавкабоий, Даҳлон, ибн Жиржис, Нажафий, Набҳоний, Дажвий, Омилий ва бошқа ўнлаб одамларнинг номи қаерда?! У қилинган асоссиз нарсалар кетиб, тарих саҳифаларидан ўчирилди. Бу мужаддид имомнинг тарихи эса, бу дунёнинг осмонида ҳилпираган байроқ бўлиб қолди: унинг илмидан фойдаланилмоқда. Китоблари нашр қилинмоқда. Дунёнинг тўрт тарафида яшаётган инсонлар унинг чақириқларига эргашмоқдалар. Аллоҳ таоло аллома Сулаймон Тамимий чақирган ҳақ йўлни намоён қилиб, душманлари олиб келган ботил нарсаларни вайрон қилди: «Энди у кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолади.» (Раъд: 17)

Ҳа, у душманларнинг адоватлари, фириблари, ҳийлаларини ва пасткашликларини унутдилар. Бироқ, одамларга фойдали бўлган бу яхшилик қолди. Ҳолбуки, бугунги кунда мусулмонларнинг бирорта уйи йўқки, бу алломанинг китоблари кирмаган бўлса. Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечирсин, унга савобларини мўл қилиб, мақомларини кўтарсин. Шубҳасиз, Роббим барча нарсага қодир зотдир.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет