Жаннат оналар оёғи остида
Она бахти – фарзандлар бахти, оила бахти, жамият бахтидир. Она бу бебаҳо бахтни ҳеч кимга, ҳеч нимага алишмайди
Ona baxti – farzandlar baxti, oila baxti, jamiyat baxti. Ona bu bebaho baxtni hech kimga, hech nimaga alishmaydi
Она улуғ ва бебаҳо зот сифатида ҳар жойда, ҳар мамлакат ва миллатда беқиёс даражада эъзозланади
Оналарнинг обрў-эътиборини жиддий равишда ошириш, уларнинг меҳнатини, жисмоний соғлом, маънавий бой ҳамда ахлоқан пок ёш авлодни тарбиялашдаги хизматини муносиб баҳолашимиз керак. Она тўғрисида, унинг фарзанди тўғрисида ғамхўрлик қилиш давлатимизнинг муқаддас бурчидир.”
Ҳар бир оиланинг тинч-тотув, барқарор, хотиржам бўлиши, фарзандларининг соғлом ва баркамол бўлиши, оилада соғлом муҳит, соғлом турмуш тарзининг мавжудлиги ҳар жиҳатдан бир инсон зиммасига тушади. Мана шундай масъулиятли ва шарафли вазифани чин дилдан, ҳеч нолимай бошини мағрур кўтариб, ҳаёт қийинчиликларига ўзида куч топиб, атрофдагиларига мададкор инсон бу – аёл, яни мўтабар она.
Миллат комиллиги – она комиллиги билан ўлчанади
Онага бўлган эҳтиром – миллатга бўлган эҳтиромдир
Миллатнинг улуғлиги – онанинг улуғлиги билан белгиланади
Одам боласи она туфайли бу ёруғ жаҳонни кўриш бахтига муяссар ва мушарраф бўлади
Она туфайли бу ҳаётнинг барча лаззатларидан баҳраманд бўлади
Она туфайли дунёнинг завқ-шавқига, қувончларига кўмилиб юради
Она туфайли бахт-иқболга эришади. Она туфайли умрини яхшиликларга, эзгуликларга, фидойи ишларга сафарбар этади
Она туфайли умрини яхши ва эзгу амаллар билан безайди
Ҳар бир фарзанд, хоҳ у ўғил бўлсин, хоҳ у қиз бўлсин энг аввало, онасини рози қилишга интилади
Онаси олдидаги қарзни узишни шарафли бурч, деб билади.
Ўзбек онаси ҳамиша меҳнаткашлиги, меҳнатсеварлиги ва заҳматкашлиги билан бошқа миллат оналарига ибрат бўлиб келаётир
Ўзбек онаси меҳнат олдида тиз чўкмайди, аксинча меҳнат устидан ҳамиша ғолиб келади. Меҳнат ундан чекинади. Она ҳар қандай меҳнат ва юмушни эзгуликка айлантиради. Меҳнатга саховат бағишлайди. Онанинг ҳаракатида баракат бор, саховат бор.
Оналаримизни таърифлаб, улуғлаб ва уларни мадҳ этиб ёзилган асарларни, чоп этилган китобларни йиғсак, улкан тоғ бўлиши табиий. Лекин бу асарларнинг бирортасида ҳам ижодкорлар ҳали онага аниқ ва лўнда таъриф беролмаган. Ҳали онанинг мукаммал сиймосини акс эттирган бадиий асарнинг яратилмагани ҳам ҳақиқат. Шундай бўлсада ижодкорларимиз оналарни мадҳ этишдан, уларни таърифлаб-тавсифлашдан бир лаҳза тўхтаганлари йўқ. Ирмоқлар дарёларга, дарёлар денгизларга мудом қуйилиб тургани каби оналар ҳақидаги асарлар ҳам адабиёт уммонини мунтазам бойитиб бораётир.
Она аслида ўз улуғлик кўламининг кенг чегарасизлиги, меҳр оламининг беқиёслиги ва ҳадсизлиги билан сайёрага ўхшайди
Она ер шарини бало-қазолардан, ёмонлик ва ёвузликлардан асровчи буюк жасорат тимсолидир
Она коинот мисол инсоний фазилатлари, тинчлик, эзгулик, бағрикенглик, меҳр-муҳаббат рамзи сифатида одамзотни доимо бағрига меҳр билан босиб туради
Она буюк сайёра… ҳар биримиз ана шу сайёрага мудом талпинамиз ва ҳамиша унинг атрофида парвонамиз. Она сайёрасидан нажот кутиб яшаймиз
Мангу бор бўл, мангу боқий бўл, нажоткоримиз – Она сайёрамиз
Оналар бахтиёр юрт — келажаги буюк юрт
Оналар бахтиёр юрт — тинчлик барқарор юрт
Оналар бахтиёр юрт — фарзандлари ҳеч кимдан кам эмас юрт
Оналар бахтиёр юрт — мангу озод ва обод юрт
Эътиборингиз учун раҳмат Эътиборингиз учун раҳмат
Достарыңызбен бөлісу: |