Абдулла Авлоний номидаги Халқ талими ҳодимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти ҳақида
А.Авлоний номидаги ХТҲҚТМОИ 1934 йил 4 майда ташкил топган.
1941 йилдан Республика ўқитувчилар малакасини ошириш институти мақомида иш юритган.
1945 йилдан К.Ушинский номидаги ўқитувчилар малакасини ошириш, кейинчалик малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказий институтига айлантирилди.
1992 йилдан бошлаб институт машҳур педагог олим, марифатпарвар шоир Абдулла Авлоний номи билан атала бошланди (Ўзбекистон ҳукуматининг 6.04.1992 й. 169-сонли қарори)
2001 йил (10 октябр)дан ҳозиргача Халқ талими ҳодимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Республикамиздаги ўқитувчи – мураббийлар билан жойларда ишлайдиган институтлар (14 та) орасида методик марказ вазифасини бажаради. Ҳар йили 4300 дан ортиқ педагог ҳодимларни Қадрлар тайёрлаш миллий дастури ва давлат талабларига мувофиқ касбий билим, кўникма ва малакаларини оширишни таъминлайди.
Институт ҳузурида қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалалари бўйича ПҚТМОИ ректорлар кенгаши тузилган бўлиб, малака оширишда ўқув, илмий услубий – ишларни ташкил қилиш ва унинг самарадорлигини таъминлаш юзасидан фаолият юритади.
Институтнинг Илмий кенгаши эса ўқув – услубий,илмий – тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ҳамда инновацион технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш муаммолари билан шуғулланади.
Институтда 7 та кафедра, 5 та бўлим ишлаб турибди. Унда 43 нафар профессор – ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда, улардан 21 (48.8 %) нафари фан доктори профессор, фан номзодлари, доцент илмий даража ва унвонларига эга.
Институт кутубхонасида педагогик маркази ташкил элиган. Кутубхонадаги адабиётлар ва қўлланмалар сони 34 мингдан ортиқ бўлиб, мустақиллик йилларида қарийб икки марта кўпайди. Кутубхона жаҳонлаги энг ривожланган мамлакатлардан келтирилган инглиз, француз, немис, япон, хитой, рус тиллардаги педагогик асарлар билан тўлдирилган.
Институтимизда Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилиши кутилаётган (Республикада) “Таълим секторини ривожлантириш дастури” лойиҳаси асосида янги ўқитиш тизимини жорий қилинишининг, янги масофадан ўқитиш тизимини жорий қилинишининг малака ошириш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатишиги кутилмоқда.
Халқаро ва хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда семинарлар, тренинглар, доимий учрашувлар анъанага айланган. Булар ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО,ЮСАИД, БРИТАНИЯ кенгаши, Очиқ Жамият Институти Кўмак Жамғармаси, Кореа Республикасининг Ўзбекистондаги таълим маркази, Қизил Хоч қўмитаси худудий ваколатхонасининг ахборот, юридик, ва таълим дастурлари бўлими, Россия Федерациясининг ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги “Росзарубежцентр”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бошқалар. Кейинги уч йил ичида раҳбар ходимлар ва илғор ўқитувчилардан 900 дан ортиқ таълим тренерлари тайёрланди ва улар жойларда фаолият кўрсатмоқдалар.
Тингловчилар учун 250 ўринли ўқитувчилар уйи, 100 ўринли санаторий-профилакторий мавжуд, унда ҳар йили мингга яқин педагогларимиз ўқиш билан бир вақтда даволаниб саломатликларини тиклашлари учун шароит яратилган.
Манзилимиз
Тошкент, 700095
С.Рахимов тумани
А.Саидов кўчаси, 6 – уй
Достарыңызбен бөлісу: |