Жисмоний тайёргарликнинг асосий томонлари ва уларнинг амалий машғулотдаги аҳамияти



бет1/2
Дата22.02.2022
өлшемі23.32 Kb.
#455658
  1   2
1.Алимбоева Розия ЯНГИ-Мақола-21


Жисмоний тайёргарликнинг асосий томонлари ва уларнинг амалий машғулотдаги аҳамияти.
Алимбоева Розия Давуловна
Алишер Навоий номидаги ТДЎТАУ “Ижтимоий- гуманитар фанлар” кафедраси доц.в.б ,Тошкент
Алимбоева Розия Давуловна, и.о.доц. кафедры социально-гуманитарных наук, Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы им. Алишера Навои, Ташкент
Калит сузлар: тайёргарлик, жисмоний, техник, тактик, маънавий, иродавий,назарий тайёргарлик, мураккаб, машқлар.
Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишлардан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, спорт турлари бўйича истеъдодли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини ошириш, кадрлар тайёрлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, моддий-техник базаларни мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, миллат генофондини асраш, оилада, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт турида юқори натижа кўрсата оладиган қобилиятли, истеъдодли спортчиларни қидириб топиш, спорт турларини ривожлантириш ҳамда уларнинг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва юқори малакали мураббийларни тайёрлаш, спорт иншоотлари қувватидан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйишдан иборатдир.
Шунингдек, таълим муассасаларида барпо этилган барча спорт иншоотлари қувватидан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларни соғломлаштириш ва мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун спорт тўгаракларини (секцияларини) ташкил этиш, талаба-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун таълим муассасалари спорт залларида улар билан ўтказиладиган спорт тадбирлари ва мусобақалар кўламини кенгайтириш қолаверса, оммавий спортни умумхалқ ҳаракатига айлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шу боис юртимизда жисмоний тарбия ҳамда спортга давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикасининг 2015йил 4 сентябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги ЎРҚ-394-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги “2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 118-сонли қарорларида ва шундай муҳим хужжатларда белгиланган мақсад ва вазифалар таълим муассасаларида дарсдан ташқари жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий-спорт тадбирларини ривожлантиришга хизмат қилишга қаратилган.
Оммавий спортни ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни саралаш (селекция) соҳасида таълим муассасаларининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилаган:
Талабаларнинг тайёргарлиги асосан жисмоний, техник, тактик, маънавий, иродавий ва назарий тайёргарликдан иборат бўлади.
Жисмоний тайёргарлик ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги спорт фаолияти учун зарур бўлган жисмоний сифатларни, қобилиятларни тарбиялаш демакдир. Ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги бевосита амалий спорт йўналишига эга бўлганлиги учун, айни вақтда организмнинг умумий жисмоний ривожланиши, мустаҳкамланиши ва чиниқиши билан тамомила боғлиқдир. Тайёргарликнинг барча бошқа томонлари сингари жисмоний тайёргарлик ҳам умумий ва махсус тайёргарликларга бўлинади.
Спортчининг махсус жисмоний тайёргарлик кўриши танланган спорт турини ўзига хос талабларига жавоб бера оладиган жисмоний қобилиятларни тарбиялаш жараёнидан иборатдир. Маълумки, спортнинг ҳар бир тури спортчининг жисмоний қобилиятларига махсус талаблар қўяди, турли жисмоний сифатлар ўзига хос уйғунлашган бўлиши ва намоён этилишини талаб қилади. Масалан, қисқа масофага югурувчи (спринтер) да аввало тезкор-куч сифатларининг махсус нисбатда бўлиши (баъзан уни спринтерлик қудрати деб аташади), шунингдек, жумладан, мускул қисқаришининг энергетик имкониятларидан анаэроб (кислород танқаслигида) фойдаланишга асосланган тезликка чидаш талаб қилинади. Узоқ масофага югурувчи (стайер) учун эса, аксинча биринчи навбатда нафас олишдаги модда алмашиниш (кислород билан таъминланишши) жараёни юксак даражада бўлишига асосланган чидамлиликни тарбиялаш зарур хисобланади. Курашчилардан алоҳида кучга бардошлилик, шунингдек, махсус чаққонлик ва эпчиллик талаб этилади. Гимнастикачиларда қатъий дастур бўйича берилган махсус машқлар мажмуини ифодали ва аниқ координация билан бажариш қобилияти, шунингдек, кучни, чаққонликни ва бошқа жисмоний сифатларни гимнастик кўп курашнинг бутун жараёни давомида намоён эта билиш қобилиятини керакли даражада сақлаб туриш учун имкон берадиган кўп курашга чидамлилик катта ўрин эгаллайди. Турли жисмоний сифатларни ўзига хос равишда намоён этиш ва уйғунлаштиришга асосланган ана шундай ихтисослик қобилиятларни тарбиялаш спортчи махсус жисмоний тайёргарлик кўришининг мазмунини ташкил этади.
Спортчининг умумий жисмоний тайёргарлиги деганда, улар танланган спорт тури учун хос бўлмаган, бироқ спорт фаолиятида муваффақиятга эришиш учун бевосита ва билвосита ижобий таъсир кўрсатадиган ҳар томонлама жисмоний қобилиятларини тарбиялаш назарда тутилади. Спортнинг барча туридаги муваффақият фақат мазкур спорт турининг ўзига хос томонларини ифода этувчи айрим қобилиятлар бнлангина эмас, балки организмнинг функционал имкониятларининг умумий даражаси билан ҳам белгиланади. Шу сабабдан ҳам махсус тайёргарлик умумий тайёргарлик билан бирга қўшиб олиб борилганидагина спортчининг жисмоний тайёргарлиги ҳар томонлама бўлиши мумкин.
Умумий жисмоний тайёргарлик махсус тайёргарлик учун замин яратади, яъни танланган спорт турида камол топиш учун зарур шарт-шароит сифатида кучлиликни, тезкорликни, чидамлиликни, эпчилликни, чаққонликни ҳар томонлама ривожланишини таъминлайди. Спортчи умумий жисмоний тайёргарлигининг мазмуни унинг қайси спорт тури бўйича ихтисослашганлигига боғлиқ. Бироқ ихтисосликда катта фарқлар бўлишига қарамай, барча спорт соҳасидаги умумий тайёргарликда қатор ўхшаш томонлар сақланиб қолади. Бунга сабаб, биринчидан, спортнинг барча турлари фақат бир-биридан фарқ қилибгина қолмай, маълум даражада умумийликка ҳам эга эканлигида бўлса, иккинчидан (бу энг муҳими), умумий тайёргарликнинг мазмуни фақат спорт фаолиятидаги вазифаларни ҳисобга олиб белгиланмай, балки жисмоний тарбиянинг умумий вазифаларига ҳам мувофиқлаб белгиланишидадир. Шунинг учун бизнинг шароитимизда спортчининг умумий жисмоний тайёргарлиги, айниқса, спорт маҳоратннинг дастлабки пайтларида, “Алпомиш ва Барчиной” махсус тестларининг меъёр ва талабларини бажариш билан боглиқ. Спортчининг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги жараёнида жисмоний тарбиянинг барча воситаларидан, яъни жисмоний машқлар, чиниқиш ва соғломлаштиришнинг табиий омиллари (офтобда тобланиш, ҳаво ва сув ванналарининг хусусиятлари), режим ва бошқа гигиеник шароитлардан унумли ва ўринли фойдаланилади. Бу жараёнда махсус танланган жисмоний машқлар асосий ўрин тутади.Чиниқиш, соғломлаштиришнинг табиий омиллари ҳамда гигиеник шароитлардан машқ машғулотлари вақтида ҳам, шунингдек машқ машғулотидан ташқари ҳолларда (махсус гигиеник омиллар, ҳаммомга тушиш, массаж қилиш, умумий турмуш тартибига риоя қилиш, овқатланиш режими ва ҳоказоларда) ҳам фойдаланилади. Мазкур омиллар ва шароитларнинг спорт фаолиятидаги аҳамияти машқ машғулоти юкламалари кўпая борган сари тобора ортиб боради.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет