Жиззах давлат педагогика институти ва жиззах вилояти мирзачўл туман хтб тасарруфидаги 20-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби физика ўҚитувчилари билан мастер класс семинар-тренинг баённомаси



Дата14.02.2023
өлшемі51.5 Kb.
#469556
түріСеминар
20-мактаб2222


ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ВА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ МИРЗАЧЎЛ ТУМАН ХТБ ТАСАРРУФИДАГИ 20-ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ФИЗИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МАСТЕР КЛАСС СЕМИНАР-ТРЕНИНГ
БАЁННОМАСИ
09.12.2022 й Гагарин ш.
Қатнашдилар: ЖДПУ “Физика ва уни ўқитиш методикаси” кафедраси мудири доц. С. Убайдуллев кафедра ўқитувчилари Ф.Ирматов, Ж.Эргашев, О.Сайдаев ҳамда Мирзачўл туман 20-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчилари
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентиннинг "Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотлами ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 19-мартдаги ПҚ-5032 сонли қарори билан таништириш. Маърузачи: доц. С. Убайдуллев

  2. “Физика фанини ўқитишда янги инновацион педагогик-технологиялардан фойдаланиш". Маърузачи: Phd. Ф.Ирматов

  3. “Мактаб ўқувчилари орасида физикага бўлган қизиқишларни кенг тарғиб қилиш”. Маърузачи: Ж.Эргашев

  4. “Таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларга қизиқарли виртуал лаборатория ишларини кўрсатиб бериш”, “Ташкил этилган тайёрлов курсининг бориши”. Маърузачи: О.Сайдаев

ЭШИТИЛДИ:



  1. Биринчи масала юзасидан доц. С. Убайдуллев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентиннинг “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 19-мартдаги ПҚ-5032 сонли қарори билан таништириб ўтди ва бу қарорининг ижроси билан ҳар бир физика ўқитувчиси тўлиқ танишиб, амалий иш олиб бориши зарурлигини уқтириб ўтди. Қарорда жумладан қуйидагилар назарда тутиган:

Бир неча асрлар давомида аниқ ва табиий фанлар Ўзбекистон заминида кенг ривожланиб, Ўрта Осиё ҳудуди дунё интеллектуал маркази бўлиб келган. Юртимиз ҳудудида юзага келган биринчи ва иккинчи Ренессанс даври бутун дунё тан оладиган машҳур даҳоларни етиштириб берди. Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Абу Али ибн Сино, Насриддин Тусий, Қозизода Румий, Жамшид Коший, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи ва Шарқнинг бошқа олимлари илмий тадқиқотлари жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшди.
Буюк аждодларимизнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттирган ҳолда, ХХ асрнинг 40-йилларидан бошлаб Ўзбекистонда физика фанини ривожлантириш жараёнида нуфузли илмий мактаблар ташкил этилди, уларнинг вакиллари халқаро мукофотларга сазовор бўлди ва хорижий академиялар аъзолари бўлиб сайланди. Энг муҳим илмий йўналишлами шакллантиришда Фанлар академиясининг таниқли илмий мактаблар яратган атоқли физиклари муҳим ўрин тутди. Мамлакатимиз физика мактаби қаттиқ жисмлар физикаси, атом ядроси физикаси, ярим ўтказгичлар физикаси, лазер физикаси ва иссиқлик физикаси соҳаларида жаҳон илм-фанига улкан ҳисса қўшди.
Бугунги кунда таълим муассасаларида физика фанини ўқитиш сифатини ошириш, таълим жараёнига замонавий ўқитиш услубларини жорий қилиш, иқтидорли ўқувчиларни саралаш, меҳнат бозорига рақобатбардош мутахассислами тайёрлаш, илмий тадқиқот ва инноватсияларни ривожлантириш ҳамда амалий натижадорликка йўналтиришга катта эътибор қаратилмоқда ва ҳоказолар назарда тутилди.

  1. Иккинчи масала юзасидан ЖДПИ “Физика ва уни ўқитиш методикаси" кафедраси ўқитувчиси Ф.Ирматовнинг “Физика фанини ўқитишда янги инновацион педагогик- технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги семинар муҳокамасига бағишланди. Семинарда туманлардаги физика фанини ўқитилишининг аҳволи, ўқувчиларни физика фанига қизиқишини ошириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди.

  2. Учинчи масала юзасидан ЖДПИ “Физика ва уни ўқитиш методикаси" кафедраси ўқитувчиси Ж.Эргашев Ёшларни физика фанига қизиқтиришда мактаб ўқитувчилар билан институт профессор-ўқитувчиларидан катта маъсулят талаб қилиниши ва доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш зарурлиги тўғрисидаги фикр мулоҳазалар тингланди. Кейинги ярим йилликда мактаб ўқитувчилари ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан биргаликда мақола чоп қилинишига келишиб олинди.

  3. Тўртинчи масала юзасидан ЖДПИ “Физика ва уни ўқитиш методикаси" кафедраси ўқитувчиси О.Сайдаевнинг маърузасида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларга қизиқарли виртуал лаборатория ишларини кўрсатиб бериш мавзусидаги семинар-тренинг ҳамда ҳозирги кунда мактабда ташкил этилган тайёрлов курсининг бориши ва эришиладиган натижалар тўғрисида сўз борди.


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. ЖДПИнинг Физика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири С. Убайдуллевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5032-сонли қарори юзасидан маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Маърузачилар Ф.Ирматовнинг “Физика фанини ўқитишда янги инновацион педагогик-технологиялардан фойдаланиш" мавзусидаги, Ж.Эргашевнинг “Мактаб ўқувчилари орасида физикага бўлган қизиқишларни кенг тарғиб қилиш” мазусидаги, О.Сайдаевнинг “Таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларга қизиқарли виртуал лаборатория ишларини кўрсатиб бериш”, “Ташкил этилган тайёрлов курсининг бориши” мавзусидаги семинарларида берилган таклиф ва мулоҳазалар ижро учун қабул қилинсин.

Мактаб директори: Ш.Умиров


Йиғилиш котиби: Ш. Халилов

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет