Кафедраси



бет27/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29

1994 йил 13 апрель «Узбекинвест» суғурта компанияси ташкил этилганлигининг расмий санаси бўлиб ҳисобланади. Лекин компани­янинг алоҳида ўрни 1997 йилда белгилаб берилиб, Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг фармонига кўра у 60 млн. АҚШ доллари миқдоридаги низом жамғармаси билан «Узбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси этиб қайта ташкил этилди. Хорижий ин-весторлар ва миллий экспортчиларга инвестидион ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган кутилмаган рисклардан ишончли суғурта кафотларини тақдим этиш компниянинг асосий мақсад ва вазифаси бўлиб ҳисобланади.

Бугунги кунда «Узбекинвест» компанияси халқаро амалиётда қўлланиладиган суғурта хизматларнинг деярли барча турларини амал­га ошириб келаётган Ўзбекистон суғурта бозоридаги энг йирик ком-паниялардан бири ҳисобланиб, сезиларли молиявий заҳираларига, мамлакат ичкарисида ҳамда хорижда филиаллар ва шўъба корхоналарнинг ривожланган тармоғига, етакчи хорижий суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари билан алоқаларга эга кўп тармоқли уни­версал суғурта комплексини ташкил этмоқда.


Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда экспорт кредитларини

суғурталаш


Халқаро иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнининг аксарият ҳолларида чет эллик ҳамкорларнинг кредитни қайтармаслик риски содир бўлиб туради. Экспорт кредитларининг ўз вақтида қайтармаслигини таъминловчи восита сифатида кафолатлар (олдиндан пул ўтказиш, ёки расмий тасдиқланган аккредитив) билан бир қаторда, суғурталаш кенг қўлланилмоқда. Бундай суғуртада қуйидаги асосий тамойилларга риоя қилинади:

  • сугурта кредит риски юзага келишини акс эттирииш лозим;

  • кредит сугуртаси савдо операциясида фавқулодда рискларнинг юза
    га келишини хам ҳисобга олади;

-риск сугуртасида экспорт қилувчи ўз хориж мижозининг тўловга қобиллиги билан хар доим хам қизиқмайди;

  • су гурта, жамияти ёрдам берувчи ташкилот бўлиб, кафолатли век
    селларни сотшига ёрдам беради,

  • су гурта қиймати риск миқдорига боглиқ бўлади;

- экспорт килувчинииг муваффакиятсиз операциясидаи кўрган за
рар миқдори хисоблаб чщилгандан сўнг тўланади.

Бунинг натижасида тижорат ва банк тузилмаси ёрдамида халқаро савдога таъсир этувчи кредитлар суғуртасини амалга оширувчи хусусий ва давлат ташкилотлари тизими барпо этилади. Суғурта ташкилотлари ишлаб чиқилган шартномалар асосида суғурта операция-ларини амалга оширадилар. Кредит суғуртаси кейинги йилларда кре­дит рискининг камайтириш усулларидан бири сифатида ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда «Ўзбекинвест» компанияси экспорт кредитлари ва инвестициялари халқаро уюшмаси (Брен иттифоқи) билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда. 1998 йилдан бошлаб «Узбекинвест» Марказий экспорт кредит агентлиги Прага клубининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, унинг доирасида хорижий экспорт-кредит агентликлари билан экспорт кредитларини суғурталашни амалга оши­риш йўлларини ўзлаштирмоқда.

Компания «Ингосстрах» ОТСАЖ, Франция ташки тижорат суғурта компанияси (КОФАСЕ), Венгрия экспорт - кредит агентлиги (МЕҲИБ), Болгария экспорт сугуртаси агентлиги (БАЕЗ), Словения экспорт корпорацияси (СЕК), Польша Республикаси экспорт кредит суғурта корпорацияси (КУКЕ), Ҳиндистон экспорт - импорт банки, та­шки иқтисодий фаолият билан боғлиқ қалтисликларни суғурталаш унитар суғурта корхонаси (Белвнеш-страх) ва бошқалар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган. Имзоланган битимлар доирасида сугурта дастурларини ишяаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот алмашинуви, қўшма суғурталашда, нараллел суғурталашда, қайта суғуртадащда ва даъволарни тартибга солишда ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорлик борасида фаол иш олиб бормоқца.

Бунинг натижасида суғурта ва банк фаолияти уйғунлашиб бир томондан, кредит эҳтиёжлари учун капитални жалб этувчи ҳамда иккинчи томондан, бундай кредитларни суғурта қилувчи ихтисослашган ташкилотларнинг шаклланишига олиб келмокда.

Кредит суғуртаси экспорт қилувчилар ва импорт қилувчилар ўртасида тижорат ҳамда молиявий интизомни рағбатлантирувчи бўлиб ҳ.исобланади. Кредитни тўлай олмаслик риски ушбу суғуртанинг объекти бўлиб, кредит ёки ссуда олувчининг банк олдидаги кредитни ўз вақтидава тўлалигича фоизи билан кайтариш жаЛбгарлиги ҳисобланади.

Экспорт кредитини қайтариаг жавобгарлиги бўйича суғурта қопламасини беришда қуйидагилар чегириб ташланади:



  • қарз муддатининг ўтганлиги учун гпўлапгаи фоизлар, шартнома
    шартларини баэюармаганлиги бўйича упдириладиган тўловлар, қоплаш
    учун цилинган харажатлар, суд харажатлари ҳамда валюта курси
    бўйича ҳосил бўлган фарқ;

  • давлат ҳамда муниципал корхоиалар ва ташкилотлар хисоботига
    ўтказилиши лозим бўлган капитал суммаси;

  • товарни қабул килиш хамда хизматлар билаи боглиқ бўлган лицсн
    зияларнинг йўқлиги ёки жўиатилган экспорт товарлар, импорт қили
    надиган мамлакатда таъқиқлапган ҳаракатлар туфайли кўрилган за
    рарлар;

  • сугурталовчи томонидаи уруш (харбий келишмовчилик, қўзголон,
    мусодара, товар ва валюта операцияларида давлатлар ўртасидаги че
    гараланиш)лар ва табиий офатдан кўрилгап зарарлар аииқланса.

Шартнома суғурта компанияси ва банклар ёки бошқа кредит муассасалари ўртасида тузилади. Бундай кредит суғуртасида суғурталанувчининг кредитни тўлаш қобилияти, яъни кредит риски даражаси ҳисобга олинади. Ҳозирда товарларнинг экспорт килиниши кўп ҳол-ларда тижорат қарзлари билан боғлиқ бўлмоқда. Шунинг учун хам тижорат йўлида олинган қарзлар айрим х.олларда товарларнинг жаҳон бозорларида сотилиши эвазига қопланмаслиги, яъни қопланмаслик риски содир бўлиши мумкин.

Масалан, Ғарбий Европада ҳар йили кўплаб фирмалар банкрот бўлади. Бунинг асосий сабаби харажатларнинг кўпайиб кетиши, баҳонинг тушиши ва пировард натижада, фирмаларнинг фойда ололмаслигидир. Шунинг учун хам бугунги кунда экспорт қарзи ёки дебиторлик қарзларни суғурталаш амалга оширилади.

Бу турдаги суғурталашнинг максади товар экспорт қилувчиларнинг экспорт қилинган товарларга чет эл истеъмолчилари томони­дан ўз вақтида ҳақ тўланишини кафолатлашдан иборатдир.

Экспортёрларни суғурталашнинг икки хил усули мавжуд:

- чет эллик харидор тулов қобилиятининг мавжуд эмаслигидан, яъни
(банкротлнк ҳолатидап);

- тўлов қобилиятини йўқотиш ҳолати вужудга келгунга қадар


бўлган рискни сугурталаш.

Тижорат қарзлар суғурга объскти ҳисобланади. Экспортчи суғурталанувчи - импорт товарларни контрагент учун қабул қилувчи. Контрагент шартларига кўра тижорат карзлар товар ски хизмат кўринишида бўлиши мумкин.

Тўловнинг кечикиши рискини сугурталаш бўйича суғурта хизматларни давлатларнинг тегишли суғурта компаниялари амалга оширади. Тўловнинг кечиктирилишини назарда тутувчи экспорт контрактлар бўйича сиёсий ва тижорат рисклардан суғурта қопламаси Узбе-кистон Республикаси резидент ташкилотлари томонидан берилади.

Савдо тижорат рисклардан суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига биноан ва «ИНКОТЕРМС» халқаро қоидаларига мувофиқ суғурта қияиш ҳуқуқига эга бўлган Узбекистан Республикасининг юридик шахслари томонидан амалга оширилади. Тўловни кечиктириш шартларида амалга оширилаётган биринчи даражали банкларнинг тўлов мажбуриятлари билан таъминламанган экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат рискларидан суғуртавий ҳимоялашни «Ўзбекинвест» ЭИМСКси, Россияда эса бун-дай хизматларни «Ингосстрах» АСК амалга оширади.

Суғурта компаниялари суғурталанувчилардан суғурта мукофотларини олганларидан кейин содир бўлиши мумкин бўладиган суғурта рискларини ўрганиб чиқади ва барча суғурталанувчи экспортёрлар ҳамда импортер контрагентлар билан суғурта шартномаларни имзолайди, унинг бажарилишида қуйидаги шароитлар инобатга олинади:


  • сугурталовчи контрагентпинг тўлов кобилиятини ўрганиб чиқиб,
    сугурта суммасини белгилайди Тулов амалга ошган чогда, мазкур сум­ма миқдорида сугурталовчининг сугурта жавобгарлиги назарда тути
    лади,

  • сугурталалувчига тақдим этиладиган сугурта қопламалари су
    гурта полисида қайд этилган миқдордан юқори бўлмайди;

  • сугурталовчи томонидан товарни етказиб бериш на кўрсатилади
    ган хизмат турлари бўйича барча шартпомадаги мажбуриятлар 6а
    жарилганидан кейин ҳисоботлар тақдим этилади ҳамда тўлов кўрса
    типган сугурта муддатларида амалга оширилади.

Суғурта шартларида кўзда тутилган тасодифлардан биронтаси содир бўлгандагина суғурталовчи шартномада келишилган суғурта суммасини тўлашга масъул. Баъзи ҳолларда суғурталовчи контрагент тўлов қобилиятининг пасайиши тўловнинг белгиланган муддатдан кечикишига сабаб бўлиши мумкин. Агарда:

  • банкротлик тўгрисида иш очилганда ёки суд томонидан мол-мулк
    нинг етарли эмаслиги боис рад этипганда;

  • қарз берувчи ва қарз олувчи томонлар ўртасида банкротликнинг
    олдини олиш мақсадида ўзаро келишувларга эришилганда,

  • икки томон судга мурожаат қилмай қарзларни қисман қайтариш
    бўйича шартнома келишувига эришганда;

- суд қарори бўйича сугурталанувчидан қарз ундирилиши амалга
оширипганда, тўловга ноқобиллик даври бошланди дейилади.

Суғурталовчилар тўлов қобилиятларини таъминлаш учун активлар ва ўз зиммаларига олган суғурта мажбуриятлари ўртасидаги меъёрий нисбатларга риоя этишлари шарт.

Суғурта ташкилотининг тўловга қобиллик кўрсаткичлари ўрганилганда корхона барқарор муҳитда эканлигига ишонч қосил қилиш муҳим вазифалардан саналади. Суғурталаш амалиётида шу нарса маълумки, суғурта фаолиятида мажбуриятлар бўйича тўлов қобилиятигина эмас, балки вазият ўзгарган ёки нохуш ҳолларда ҳам мажбуриятни бажариш имкониятини белгиловчи омил ҳисобланади.

Халқаро савдо йўналишида тўловга қобиллик даражаси суғурта ташкилотлар молиявий барқарорлигининг юзага келишини таъминлайди, яъни ҳар қандай вазиятда суғурта ташкилотлари мажбуриятларни таъминлаши лозим бўлади. Халқаро суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши бипан белгиланади.

Тўламаслик риски бўйича эҳтимолдаги зарарни қогаташда суғурталанувчининг ўзи ҳам қатнашиши мумкин. Бундай суғурталашни франшиза деб аталади. Бунда суғурта суммаси фоизларда қайд этилади. Кўрилган зарарнинг ўз томонидан қопланиши 20-30 фоизни ташкил этади. Франшиза бошқа суғурталанувчи ҳисобидан суғурталаниши мумкин эмас. Бу турдаги суғуртанилашни амалга оширишда суғурталанувчи барча эҳтимоллар кўринишидаги кўрсаткичларни таҳлил килиб чиқиши шарт.

Бунинг оқибатида у эҳтимолдаги зарарга иммунитет ҳосил қилиб ту ради. Бундан ташқари, суғурталанувчи суғурталовчи ташкилотга ўзининг фаолияти тўғрисидаги барча маълумотларни тақдим этиши лозим бўлади.

Фаолиятнинг таҳлил қилиниши натижасида суғурталовчи камчиқимлиликнинг йўлларини ўрганиб чиқади. Зеро, бундай ҳолатларнииг иқтисодий йўналишларда чуқур таҳлил қилиниши экспортер ва им­портер ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган келишмовчиликларнинг олдини олади.

Зарарларни тўламаслик рискини суғурталашни амалга ошириш билан суғурта компаниялари ва экспортерлар ўртасидаги узоқ муддатли муносабатлар шакллантирилади. Бу эса суғурта компанияларига, барча суғурталанувчи экспортер-импортерларга йиллик суғурта гувоҳномасини бериш имкониятини яратади. Экспортер чет эллик контрагент билан шартномада келишилган суммани суғурталовчи ташкилотга тақдим этади.

Суғурталовчи ташкилот ўз навбатида чет эллик ҳамкорининг молиявий ва тўловга қобиллик ҳолатларини ўрганиб чиқади ҳамда кўрсатилган тижораткредит суммаларини суғурталаш масаласини таҳлил қилган ҳолда, масалани ижобий ҳал қилиши ёки у суммани суғурта қилмаслиги мумкин.

Шунинг учун ҳам суғурта компаниялари экспортер ва импортер ҳамкорларнинг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий фаолиятини ўрганиб чиқишга ҳаракат қилади. Бу эса эҳтимолдаги зарарларни камайтириш имконини вужудга келтиради.

Суғурталовчи томонидан белгиланган экспортёр-импортёрларнинг мол-мулки қиймати суғурталаш объекти ҳисобланади ва шу миқдорда суғурталанувчига суғурта гувоҳномаси берилади.

Шартномада кўрсатилган сугурта суммаси асосида суғурталовчи ҳамда экспортчи суғурталанувчи ўртасида, иқтисодий, ишлаб чиқариш ва хизматлар йўналишидаги ишлар амалга оширилади. Суғурталовчи кредит лимити микдоридаги сумма бўйича суғурта ходисаси содир бўлганда, суғурта жавобгарлигини ўз зиммасига олади. Суғурталовчи кредит лимитини чет аралаши еки бекор қилиши мумкин.

Суғурталовчининг мажбурияти суғурталанувчи томонидан шартномада белгиланган суғурта мукофоти тўланган дақиқадан бошлаб амал қилади.

Суғурталанувчи иш жараёнида суғуртанинг барча турлари буйи­ча ҳисоб рақамларини ўзининг контрагентига алохида бериши лозим бўлади.

Суғурталовчи ташкилотлар барча гурдаги берилган ҳисоб радамига асосан суғурта суммаларини белгилайди. Агарда берилган ҳисоботларда сальдо суғурта суммасидан ошиб кетган тақдирда, суғурталовчи ташкилот дарҳол суғурталанувчига хабар бериши керак бўлади.

Барча шартномалар бўйича белгиланган суғурта қопламаси суғурталанувчига белгиланган лимит асосида қайтарилиши мумкин. Кейинги товар ва хизматлар бўйича олинадиган ҳисобот давригача:



  • шартномага нисбатан суеурта шартномаси бекор қшшнганда;

  • тижорат қарзларининг муддати ўтиб кетганда;

  • су гурта ҳодисаси содир бўлганда олдинги фаолият бўйича берил­
    ган лимит тўхтатилганда юқоридаги талабга амал қилинади.

Бунда барча суғурта ҳрдисасининг келиб чиқиши ва унинг сабаблари ўрганиб чиқилади. Шунинг асосида барча экспорт обороти бўйича суғурта мукофотлари суммаси аниқланади. Ҳар йилнинг бошида суғур-таланувчи суғурталовчи ташкилотга суғурта суммасига нисбатан аванс бадали ўтказиб туради ва шу тарифа фаолият амалга оширилади.

Бу борада «Ўзбекинвест» ЭИМСКси ҳар йили суғурта мукофот­лари кўрсаткичларининг барқарор ўсишини таъминлаб келмоқда. 2003 йилнинг ўзида ялпи суғурта мукофотларининг умумий ҳажми 12,8 млрд. сўмни ташкил этиб, бу 2002 йилга нисбатан 9,3 % кўпдир.

Натижада охирги йилларда компаниянинг капиталлашуви ўсди. 2003 йилда компаниянинг ялпи даромади 7,1 млрд. сўмни, соф фойда 2,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Ички ва халқаро бозорларда кўрилган зарарларни тўламаслик рискини суғурталаш бўйича хизмат турларини «Ўзбекинвест» амалга оширмоқда. Компания халқаро дастурларни ишлаб чиққан. Компа­ния кўплаб ривожланган давлатлар билан бош шартномаларга эга бўлиб, экспортерларнинг товарларини барча суғурта искидан ҳимоя-лайди.

Натижада мазкур компания экспортни суғурталаш тизими шаклланишининг халқаро тажрибасш а асосланилган қатор халқаро уни­версал дастурларни ишлаб чиққан. Бундай халқаро дастурнинг умумий бир йиллик лимит қиймати 500 млн. АҚШ долларига тенгдир.

Дастур жаҳоннинг энг йирик суғурта ташкилотлари (Герлинг кон­церн, Ллойд, СКОР ва бошқалар) билан суғурта хизматлари дастури асосида амалга оширилмокда.

Суғурта хизматлари дастурини татбиқ килишда чет эл компанияларининг хизмати салмоқли. Чунки уларнинг иштирокисиз буни амал­га ошириб бўлмайди. Суғурта компаниялари тўлов қобилиятининг яхшиланиб бораётганлиги ишончни оширмоқда.

Халқаро йўналишда фаолият олиб бораётган суғурта компания­лари зарарнинг келиб чиқиш сабабларини ва унинг олидини олишдаги чора тадбирларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қилади. Бу эса товар ва хизмат экспорт қилувчиларнинг зарарларни тўлаш даражасини баҳолаш учун имконият яратади.

Кўрилган зарарларни тўламаслик рискини суғурталаш ҳамкорлар томонидан содир этиладиган зарарларни туламаслик риски бўйича олган жавобгарлигини бажармаса, унда мазкур жавобгарликнинг суғурга ташкилотлари ўз зиммасига олади. Бу ҳол зарарларни туламас­лик риски бўйича суғурталашга таъсир курсатади.

Жаҳоннинг эътиборга сазовор суғурта компаниялари томонидан берилган суғурта гувоҳномаси экспортёрлар учун қулайлик яратади, чунки бу ҳолда товар учун олдиндан пул ўтказиш ёки аккредитив очиш шарт бўлмай қолади.


Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда инвестиция билан боғлиқ рискни суғурталаш
Ҳозирги замон дунё иқтисодиети ривожланишини глобаллаштиришнинг асосий йўлларидан бири чет эл инвестицияси кўринишидаги капитал оқимига берилгаи имкониятдадир. Инвестициянинг ўзига хос томони шундан иборатки, капитал эгаси ўз инвестициясини бошқа давлат иқтисодиётини ривожлантиришга йўналтиради. Чет эл инвестициясининг бошқа давлат ҳудудида жойлаштирилиши аксарият ҳолларда турли хавф-хатарларни ҳисобга олишни тақозо этади. Шу сабабли Узбекистан Республикаси Президенти ва ҳукумати қарорлари билан ўзига хос рискларни суғурталашни таъминловчи йирик ихтисослашган ташкилотлар тузилди.

«Ўзбекинвест Интернейшнл Иншуранс Компани ЛТД» қўшма компанияси Узбекистан иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестицияларини сиёсий рисклардан суғурталаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у сармояларни мусодара қилишдан, экспроприация (мулкни тортиб олиш)дан, мулкни миллийлаштиришдан, мулкдан ма^рум қилишдан, қўгаимча равишда танловли дискриминациядан, активлар-дан мажбуран маҳрум этилишидан, экспорт-импорт эмбаргоси(таъкиқлаш)дан, лицензиянинг бекор қилинишидан, уруш ва фуқаролар ғалаёнидан, ҳукумат шартномаси бекор қилинишидан, ҳукумат кафолатлари ноқонуний йўқ этилишидан, савдо шартномаси бекор қилинишидан суғурталайди.

Республикада инвестиция сиёсатининг олиб борилиши, барча соҳалар фаолиятига инвестицияларни жалб этиш учун кенг йўл очиб бериб, бу щтисодиётни ривожлантирищда ижобий натижаларга олиб келмоқда.

Ўзбекистон ҳудудида инвестиция фаолиятининг асоси Узбекис­тан Республикасининг қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни ҳисобланади. Бу қонунга кўра сармоялар пул маблағлари, мақсадли банк жамғармалари, пайлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, технология, машиналар, асбоб-ускуналар, лицен-ия(фаолият юритиш учун рухсатнома)лар, кредитлар, турли мулк-лар ва мулкий ҳуқуқлар, ақлий бойлик кабилардан иборат бўлади.

Фойда ҳамда ижобий-ижтимоий самаралар олиш мақсадида тадбиркорлик ва бошқа фаолият учун йўналтирилган ақлий бойликлар (ихтиро, кашфиёт, «ноу-хау» ва бошқалар) ҳам инвестиция таркибига киритилади.

Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунга ва Ўзбекистон қонунчилигига кўра белгиланган экологик санитария-гигиена ва бошқа меъёрлар талабига жавоб бермайдиган объектлар учун инвестициялар йўналтириш таъқиқланади.

Компания инвестицион фаолияти йўналишларининг ишончлилигини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда резервларни фаол жойлашти-ради. Компаниянинг инвестицион сиёсати сугурта резервларини жойлаштириш вазифасини тизим ва бахо қалтисликларининг диверсификациясини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш бўлиб, бундай дас-такларнинг юқори ликвидлигида инфляцияга нисбатан мусбат бўлган, сезиларли даромад олишга имкон берадиган молиявий манбалар асо-сида амалга оширишни назарда тутади.

Суғурта компанияларининг актив инвестиция фаолияти иқтисодиётда амал қилаётган инвестиция сиёсатига асосан олиб борилади.

Ҳозирги пайтда ушбу суғурта компанияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосланган ҳолда фаолият кўрсатмоқда.

«Узбекинвест» экспорт-импорт миллий сугурта компаниясининг асосий вазифалари:



  • миллий жспортчилариинг щтисодий манфаатлари борасида чет
    элларда хорижий шершлар томонидан қабул килинган шартнома маж
    буриятларининг бажарилишига тўсқшишк қилувчи сиёсий, тижорат
    ва тадбиркорлик рискларидан сугуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш;

  • технологиялар, товарлар ва хизматлар экспортини маблаг билон
    таъминлаш учун кредитлар ажратувчи Ўзбекистон Республикаси рези
    дентлари бўлган тижорат банкларига экспорт кредитларини сугурта
    килишнинг халкаро тамойилларига мувофик сугуртавий кафолатлаш;

  • технологиялар, товарлар ва хизматлар халқаро бозорини ривож
    лантиришнинг ҳолати ва истикболларининг комплекс маркетинг тах
    лилини ташкил этиш;

  • миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини тахлил
    қилиш хамда технологиялар, товарлар ва хизматларнинг халқаро бо
    зорларга кириб бориш стратегиясини ишлаб чщиш;

  • Ўзбекистон Республикаси щтисодиётига сармоя йўналтираётган
    хорижий сарлюядорларнинг мулкий ва шахсий манфаатларини комп­
    лекс сугуртавий химоя килишни таъминлаш;

— хорижий давлатларнинг давлат экспорт-сугурта агентликлари
ва компаниялари билан хамкорлик ўрнатиш;

  • Ўзбекистоннинг экспорт имкониятларини ҳамда технологиялар,
    товарлар ва хизматларнинг халқаро бозорларга кириб бориши бўйича
    биргаликдаги фаолиятини ахборотлар воситасида ёритиш мақсадида
    элчихоналар, савдо ваколатхоналари, банклар, фирмалар, бизнес мар
    казлар ва бошқа чет эл ташкилотлари билан ўзаро хамкорлик ўрнатиш,

  • Товарлар (ишлар ва хизматлар)пи экспорт қилиш бўйича халқаро
    бозорлар эхтиёжларини ўрганиб, керакли маълумотларни берувчи ах­
    борот банкини шакллантириш хамда халқаро реклама-савдо ахборот
    тармоқларини изчил ривожлантиришдан иборат.

Чет эл инвестициясидан фойдаланишнинг турли хил шакллари мавжуд.

Масалан, қабул қилинган қонунга асосан, ҳар бир инвестор давлат ҳудудига инвестиция киритиш ҳуқуқига эга. Инвестиция киритиш:



  • биргаликда ташкил этилиётган корхонапинг устав капиталида
    пай, акция, облигация ва қимматли қогозлар чиқариш кабиларда катна
    шиш;

  • корхонани мутлақ чет эллик сармоядорнинг сармояси ҳисобига
    ташкил этиш ёки чет эллик хуқуқий шахспинг бўлимини очиш,

  • портфелли сармоя ёки қимматбахо қогозларни ўзлаштириш;

  • товар кредитини жорий этиш (бунда товарни экспорт ва импорт
    қилиш муддати 180 кунни ташкил этиши керак),

- 180 кунлик муддатга молиявий карз бериш йўллари билан амалга
оширилади

Инвестиция жойлашда унинг фаолияти давомида кўриладиган зарарларни бартараф қилишнинг турли хил йўллари мавжуд (товар ва молиявий кредитлар суғурталанади). Портфелли инвестиция йўқотиш эҳтимолидан, акция ва облигация нархларини хежирлаштириш усулида химоялащцан иборат бўлади.

Чет эл инвестицияларининг суғурта кафолатини халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо бўлган халқаро агентлик (МИГА) амалга оширади. Халқаро агентликнинг вазифаси ривожланаётган давлатларга олиб кирилаёгган инвестицияларни турли йўллар билан рағбатлантиришдан иборат Инвестиция рискига қарши кафолатлаш имкони:

- валюталарни ўтказиш, уруш, ички тартибсизликларда давлит то-монидан шартнома шартлари бузилганда,

—ривожланаётган давлатлар учун маслахат — кенгаш хизматларининг агентлик аъзолари томонидан чет эл капитали тўгри жойланиши юзасидан маслахат хизматлари олиб боришда амал қилади.

Валюта ўтказиш билан боғлиқ бўлган суғурта риски инвесторни эҳтимолдаги зарардан ҳимоя қилади.

Халкаро агентлик (МИГА) томонидан капитални тўлиқ экспроприация килганда суғурталанган инвестициянинг номинал қиймати тўланади.

Ссуда суғуртаси ва ссуда суғуртасини кафолатлашни «Халкаро суғуртавий изланиш ассоциацияси» (МАСИ) амалга оширади. Агарда кўрилган зарар тўғридан-тўғри уруш ва ички тартибсизликлар окибатида содир этилган бўлса, МИГА ҳамда МАСИ уларга аъзо бўлган ривожланаётган давлатлар учун қўшимча инвестицияларни суғурталашни амалга оширади.

Ривожланаётган давлатлар учун қўшимча инвестициялар қуйидаги йўналишларга, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, модернизациялаш ёки корхоналарни хусусийлаштириш учун берилади.

Компания томонидан Европа Ҳамжамияти, АҚШ, Россия ва Жанубий Шарқий Осиёнинг қатор йирик суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари, молиявий институтлари билан яқин алоқалар йўлга кўйилган.

Масалан, АҚШда чет эл инвестицияси билан шуғулланувчи корпорация-ОПИК (OPIC-Overseas Private Investment Corporation) ихтисослашган агентлиги мавжуд бўлиб, у 1969 йилда ташкил этилган. Бу ташкилот ўз навбатида Америка Қўшма Штатлари инвестицияларини бошқа мамлакатларга жойлаштиришда суғуртавий ҳимояии амалга оширади. «Ташқарига ёрдам» йўналиши бўйича 140та давлат билан алоқа ўрнатган ОПИК инвес-торларни уч хил дастур йўналиши бўйича ҳимоя қилади:


  1. Мулк суғуртаси бўйича экспроприация ёки миллийлаштириш
    бўйича сиёсий риск, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш,



    Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет