6- мавзу: Халқаро иқтисодий интеграция
ҳозирги замон жаҳон иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятларидан бири - унинг қамрови кенгайиб бораётганлигидан иборат бўлиб, бу жараён ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқалари нафақат савдо-сотиқ соҳасида, балки бошқа кўламларда ҳам эркинлашиб бораётганлиги, уларнинг миллий иқтисодиётлари тобора кўпроқ ўз қобиғини ёриб, бир-бири билан боғланиб кетаётганлиги билан ажралиб туради. Ушбу жараёнлар қуйидаги икки ғоят муҳим ҳолат (омилнинг) натижаси ҳисобланади:
1. Бир томондан, амалда тобора кўпроқ миллий бозорларнинг кашф этилиши, миллий иқтисодиётларнинг ташқи алоқаларга урғу бериши;
2. Иккинчи томондан, халқаро хўжалик муносабатларини ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлида учрайдиган транспорт ва коммуникация соҳаларида ғов - тўсиқларни дарҳол бартараф этувчи технологик инновациялар.
ҳозирги дунёда интеграция жараёни кучайиб бормоқда ва бу шароитда жаҳон иқтисодиётига қўшилувнинг ўртадаги дов баҳоси юз чандон ортиб кетмоқда.
80-йилларнинг ўрталарида бошлаб жаҳон иқтисодиёти халқаро савдо ва халқаро молиявий муомалалар ҳаддан ташқари юқори суръатлар билан ўсаётган даврга қадам қўйди.
1986 йилдан то 1996 йилгача бўлган давр ичида жаҳонда мол айирбошлаш ҳажми бир йилда ўртача 6,5 %га ортди, яъни 10 йил ичида 1,9 баробар кўпайди.
1985 -1993 йиллар мобайнида халқаро савдо ҳизматлари 2,4 марта кўпайди.
1985-1999 йиллар ичида халқаро савдонинг жаҳон ички ялпи маҳсулот соҳасидаги салмоғи олдинги 10 йилликдагига нисбатан 3 марта ва 70-йиллардагига нисбатан қариий 2 марта кўпроқ жадаллашди. бу нарса миллий иқтисодиётлар кашфи тезлашганидан бинобарин уларни бир-бирига муҳтожлиги кучайиб борганлигидан далолат қилади.
Худди ана шу даврда бевосита чет эл инвестицияларининг ўсишида жиддий ўзгариш юз берди: уларнинг жаҳон ички ялпи маҳсулотдаги салмоғи икки баробар кўпайди. Шуниси ҳам борки, ривожланаётган малакатларга мўлжалланган бундай инновациялар ҳажми 30-йилларнинг биринчи ярмида 4 ҳисса ортиб кетди.
Ишлаб чиқариш кучларининг интернационаллашуви ва бунинг олий шакли бўлмиш жаҳон хўжалигининг глобаллашувидан иборат умумий жараён дунёнинг кўпгина минтақаларида интеграция холатларининг ривожланиши ҳамда интеграцион бирлашмаларнинг юзага келишида намоён бўлади.
“Иқтисодий интеграция - бу хўжалик фаолиятининг интернационаллашувида олий босқич бўлиб, ўзига хос ҳуқуқий тизимлари билан ажралиб турувчи ва ҳам давлатлараро, ҳам устмиллий негизга таянган бамаслаҳат сиёсат асосида фаолият кўрсатувчи бир бутун ягона хўжаликдир. Бунга эса турли миллий иқтисодиётларнинг бирлашуви жараёнида эришилади”.20
Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти миллий хўжаликлар ўртасида ўзаро чуқур ва барқарор алоқаларни ривожлантириш ҳамда меҳнат тақсимотини йўлга қўйиш, уларнинг турли даражадаги ва турли шакллардаги қайта ишлаб чиқариш тизимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш асосида мамлакатларнинг хўжалик ва сиёсат соҳаларида бирлашуви жараёнидан иборатдир.
Микро даражада - бу қўшни мамлакатлардаги баъзи хўжалик субъектлари (корхоналар, фирмалар)нинг капитали бир-бири билан иқтисодий битимлар тузиш усулларини шакллантириш, чет элда ўз бўлинмаларини очиш йўли билан ўзаро ҳамкорлик қилиш демакдир.
Давлатлараро (макро) даражада эса интеграция давлатларнинг иқтисодий бирлашмаларини шакллантириш ҳамда миллий сиёсатларини мувофиқлаштириш асосида рўй беради.
Натижада миллий иқтисодлар бир-бирларига “кириб бормоқалар”. Хўжалик асосининг интернационаллашуви яққол кўзга ташланмоқда - фан- техника, ишлаб чиқариш, инвестиция, молия-тижорат фаолиятининг кўп ва турли босқичлари бир-бирига чатишиб кетмоқда. Мамлакатлар ва халқларнинг иқтисодий ўзаро боғлиқлиги аниқ ҳақиқатга айланмоқда.
Иқтисодий интеграция асосига хўжалик ҳаётини ўсиб бораётган интернационаллашуви,халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, фан- техника тараққиёти, миллий иқтисодларнинг очиқлиги даражасининг ортиб бориши каби омиллар ҳам киради. Иқтисодий интеграциянинг шарт-шароитлари сифатида-интеграцияда қатнашаётган мамлакатлар бозорининг ривожланиш даражасини солиштириш, уларнинг географик яқинлиги, улар олдида турган муаммоларнинг умумийлиги, бозор ислоҳотларини тезлаштиришга интилиш ва интеграцион жараёнлардан четда қолмаслик каби хусусиятларни қайд этиб ўтиш керак.
Интергацияга хос бўлган энг муҳим умумий иқтисодий белгилар қўйидагилардан иборат:
1. Иқтисодий жараёнларни давлатлараро миқёсда йўлга қўйиш;
2. Бир-биридан у ёки бу даражада мустақил ҳисобланган миллий халқ хўжалик мажмуалари ўрнига умумий мутаносибликка ва умумий қайта ишлаб чиқариш тизимига эга бўлган бирон минтақавий интернационал мажмуани аста-секин шакллантириш.
3. Минтақа доирасида маҳсулотлар, ишчи кучи ва молиявий имкониятларнинг давлатлараро ҳаракати учун ҳудудий шартларни кенгайтириш ҳамда бундай ҳаракатга монелик қилувчи кўпдан кўп маъмурий ва иқтисодий ғовларни бартараф этиш.
4. Интеграцион бирлашмаларда қатнашувчи давлатларнинг ички иқтисодий шарт-шароитларини бир-бирига яқинлаштириш ҳамда уларнинг иқитисодий ривожланиш даражаларини тенглаштириш .
Одатда у ёки бу жўғрофий минтақа ва унда жойлашган қўшни мамлакатлар шундай интеграцион бирлашмаларнинг асосий ўзагини ташкил этади.
ҳозир дунёда қарийб 60 га яқин минтақавий ташкилотлар ва 60 мингга қадар халқаро (миллатлараро) корпорациялар мавжуд.
Достарыңызбен бөлісу: |