2
Хозирги пайтда «Ахборот технологиялари» фанининг ишлаб чиқаришдаги,
жамият
ривожланишидаги, илмий, ўқув, ўқув-услубий ишлардаги аҳамияти жуда хам беқиёсдир.
Ушбу услубий қўлланма кундузги бакалавр таьлим йўналиши бўйича ўқиётган
талабаларга « Ахборот технологиялари» фани бўйича лаборатория ишларини бажаришлари
учун мўлжалланган бўлиб уларга замонавий ахборот технологиялари тўғрисида чуқурроқ ва
мукаммалроқ билимга эга бўлишларига ёрдам беради.
Муаллифлар
т.ф.н. доц. Саттарова М.
т.ф.н. доц. Файзуллаев С.Х.
т.ф.н. доц. Турсунов А.У.
асс. Акромов А.А.
3
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ – 3
MS ACCESS МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ.
Ишдан мақсад
WINDOWS дастури бошқарувида ишловчи маълумотлар базасини бошқариш тизими
MS ACCESS билан ишлашни ўрганиш.
Вазифа. MS ACCESS дастурини ишлатиб мавзуси буйича ишини бажариш.
Назарий қисм.
Хозирги кунда Microsoft Office таркибига кирувчи
Microsoft Access дастури
фойдаланувчилар учун онсонлиги, юқори даражада малакали фойдаланувчи бўлиши шарт
эмаслиги билан хозирги кунда кенг ўрганилмоқда ва фойдаланилмоқда.
Ундан ташқари бу
дастур алохида ўрнатишни талаб этмаслиги билан хам қулайдир. Дастурни ишга тушириш
учун Microsoft Office таркибидага Microsoft Ассеss пиктограммаси
устида сичқончани
боссак, амалий дастур ишга тушади ва экранда Ассеss ойнаси пайдо бўлади.
Ойнанинг биринчи сарлавҳа сатрида амалий дастурнинг номи Microsoft Access деб
ёзилган, 2-сатрида эса қуйидаги тартибда меню пунктлари жойлашган: