ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ “МОЛИЯ” КАФЕДРАСИ «ИСЛОМИЙ МОЛИЯГА КИРИШ» фанидан ТАҚДИМОТ Мавзу: Исломий суғурталаш тизими Маърузачи: Проф. Алимардонов И. ТОШКЕНТ – 2021
Маъруза режаси:
1. Исломий суғурталаш тизими тарихи ва ривожланиши.
2. Такофулнинг фалсафаси, тамойиллари ва ишчи концепцияси.
3. Такофул шакллари.
- Исломий суғурталаш тизими тарихи ва ривожланиши.
Исломий суғурталаш тизими такофул номи билан машҳурдир.
Такофул табиий офатлардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун яратилган тизим бўлиб, анъанавий суғурталаш тизимида такдим этиладиган ҳимояга ўхшаб кетади. Анъанавий суғурта тизими ислом умматига хизмат қилолмагани боис такофул муқобил қарор сифатида юзага чиқади. Моҳиятан такофул ўзаро ёрдам концепциясининг, шунингдек, Исломгача бўлган арабларда кенг қўлланилган, айбсизни ўлдирганлик учун тўланадиган қоплама тўлаш концепциясининг давоми ҳисобланади.
Мусулмон зиёлилари ва ҳуқуқшуносларининг фикрича, муҳожир ва ансорлар қўллаган, айбсиз кишини (оқил кишини) ўлдирган кишига боғлиқ бўлган шахсларнинг жамоавий жавобгарлиги кон- цепцияси такофул учун асос бўлган. Такофул дастлаб мусулмон араблар томонидан ўзларининг савдо алоқаларини Ҳиндистон, Жануби-шарқий Осиё ва бошқа Осиё мамлакатларигача кенгайтиришда, кўплаб саёҳатлар вақтида талончилик кўрган ёки муваффақиятсизликка учраган гуруҳ аъзоларини суғурталаш учун ўз маблағларининг киритилиши натижасида пайдо бўлган деб ҳисобланади.
Исломий банклар очилиши билан бир қаторда мусулмонларга суғурталаш хизматларини кўрсатиш мақсадида такофул муассасалари ташкил этилди. Биринчи такофул компаниясига 1979 йили Суданда асос солинди. Шу йилнинг ўзида Араб суғурта компанияси, 1981 йилда эса Женевада Дар ал- Мал ал-Ислами (Dar al-Mal al-Islami) ташкил этилди.
1983 йили Люксембург Исламик Такофул Кампани (Luxembourg Islamic Takaful Company) ва Бахрейн Исламик Такофул Кампани (Bahrain Islamic Takaful Company) ташкил этилди. Исломий банклар сингари такофул компаниялари мусулмон ва гарб мамлакатларида тарқала бошлади. Масалан, Қўшма Штатларда Фест Такофул ЮЭсЭй (First Takaful USA) такофул компаниясига асос солинди.
2007 йил охирига келиб, бутун дунёда 130 дан ортиқ такофул компаниялари ишлаб турди. Улардан 59 такофул оператор Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши давлатлари - Баҳрайн (15), Қувайт (11), Қатар (5), Саудия Арабистони (22) ва БАА (4) худудида жойлашган эди.
Бу мамлакатлардан ташқари такофул компаниялар Эрон (17), Судан (15), Миср (6), Иордания (3), Бангладеш (6), Покистон (4) ва Шри-Ланка (2)да хам ташкил этилди.
Жануби-шарқий Осиёда такофул компаниялари Малайзия, Бруней, Сингапур, Индонезия ва Таиландда фаолият кўрсатиб турибди.
1982 йили Малайзия хукумати такофул компаниялари ташкил этиш келажагини урганиш бўйича махсус ишчи гурухини шакллантирди. Мазкур эксперт гурухининг тавсияларига мувофиқ, 1984 йилда “Такофул тўғрисида’ги қонун қабул қилинди.
1997 йил июнь ойида Истанбулда ўтган D-8- Исломий саккизлик (ривожланаётган саккиз мусулмон мамлакатлари гуруҳи) саммити вақтида аъзо давлатлар (Бангладеш, Индонезия, Эрон, Малайзия, Миср, Нигерия, Покистон, Туркия) халкаро даражада молия, банк иши ва хусусийлаштириш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишини Малайзияда ўтказишга келишиб олдилар.
Малайзия Марказий банкига Малайзия ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ўртасида ҳамкорлик йўналишларини ўрганиш таклиф этилди. Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Малайзия такофул бўйича ҳамкорликнинг ахборот алмашинуви ва кадрлар тайёрлаш шаклларини таклиф этди. 1999 йилда Малайзия халқаро даражада такофул тизимини ривожлантиришда яна бир карра мухим роль ўйнади: Шри-Ланкада такофул компания тузишга ёрдам берди.
Туркияда эса Такофулнинг бозордаги улуши янги иштирокчиларнинг бозорга кириши билан янада тезроқ ўсди. 2018 йил ҳолатига кўра, такофул суғуртасининг умумий ҳажми, 2,23 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу 2014 йилдаги атиги 383 миллион TRY (Туркия лираси) атрофида эди. Умумий бозор улушига кўра, суғурта атиги 1.51% ни ташкил этган. Бироқ, 2018 йилда такофулнинг бозордаги улуши 4.31% ни ташкил этди.
Саудия Арабистони дунёдаги
энг катта такофул бозори (глобал такофул
ҳиссаси 48%), ундан кейин Эрон (34%),
Малайзия (7%) ва БАА (6%)10. Бироқ, иқтисодий
пасайиш натижасида, нефт нархининг пастлиги
сабабли, Саудия Арабистонида ўсиш 2,1% гача
тушиб кетди. Саудия Арабистонида, кооператив
такофул саноати, 2005 йилда чиқарилган
кооператив суғурта компаниялари тўғрисидаги
қонун билан кучга кирадиган кооператив
моделига асосланади.
Ислом суғуртаси турли шаклларда амалга оширилиши мумкин, жумладан такафул, вақф, ўзаро ёрдам жамғармалари ва ўзаро суғурта кўринишида. Мисол учун, “такафул” арабча сўз бўлиб “ўзаро кафолатлаш” маъносини билдиради ва Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган, фуқаро ва ташкилотлар томонидан муайян пул маблағларини бирлаштириш йўли билан, амалга оширилиши мумкин бўлган икки томонлама суғуртага мос келади. Ушбу суғурта тури айрим мамлакатларда вақф кўринишида ҳам қўлланиб келинмоқда. Бундан, молиявий маҳсулот ёки тизимнинг нафақат номига балки унинг шакли ва тамойилларига ҳам эътибор қаратиш муҳимлигини англашимиз мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |