Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби ва унинг мохияти
Режа:
1. Ҳисоб хақда умумий тушунча
2. Ҳисобда қўлланиладиган ўлчовлар
3. Ҳисоб турлари. Бухгалтерияҳисоби.
4. Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва унинг олдига куйиладиган
талаблар.
Ҳисоб хақда умумий тушунча. Ҳисоб кишилик жамиятининг барча
ижтимоий-иқтисодий формацияларида мавжуд бўлган. Аммо бу ҳисоб
ўзининг мазмуни, аҳамияти, вазифаси, техникаси ва шакллари билан турли
формацияларда турлича бўлиб, уша формациянинг ишлаб чиқариш усули
билан белгиланган.
Ҳисобга бўлган талаб айникса товар айрибошлаш даврига келиб
кучайди. Ҳисоб моддий ишлаб чиқариш тараккиетининг хамма
боскичларида фойдаланилган ва у тобора такомиллашиб борган . Жамиятда
ҳисоб асосан куйидаги функцияларни бажаради:
1. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятида содир
булаетган жараёнларни кўзатиб бориш;
2.
Кўзатиш
натижасида
олинган
маълумотларни
микдорий
кўрсаткичларда ифодалаш;
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фаолиятини кўзатиш
натижаларини махсусхужжатларда кайд қилиш;
4.Махсус хужжатларда кайд қилинган хўжалик операцияларини
умумлаштириш ва гурухлаш;
5. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик жараёни ва
операциялари устидан назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш.
Достарыңызбен бөлісу: |