Мавзу: Ўзбекистонда франчайзингнинг ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлари Режа



бет1/2
Дата24.03.2023
өлшемі28.74 Kb.
#471076
  1   2
bisnesni rejalashtirishdan referat


Мавзу: Ўзбекистонда франчайзингнинг ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлари
Режа :

  1. Франчайзинг муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий база

  2. Франчайзи мажбуриятлари

  3. Бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш хусусиятлари

  4. айрим солиқларни тўлаш хусусиятларини

Xулоса
Фойдаланилган дабиётлар руйхати

Кириш
Франчайзинг тизимида муваффақиятга эришиш учун тадбиркорнинг ўз муваффақияти катта аҳимиятга эга. Бизнес ўз ўрнини эгаллаши, бозорда маълум ва сезиларли даражадаги мавқега эга бўлиши, хизматларига мустаҳкам талаб мавжуд бўлиши лозим. БЕК тармоғининг биринчи ресторан ва кафелари Тошкент ва Самарқандда очилган. Бутун тадбиркорлик сиёсатимизнинг асосини ташриф буюрувчиларнинг талабларини тўлиқ ва сифатли қондириш, ҳар бир мижозга хизмат кўрсатишда индивидуал ёндошув ташкил этади. Таклиф этилаётган таомлар ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун амалга оширилган доимий ишимиз ўз натижасини бермоқда – тармоқ кафе ва ресторанлари мижозлари кўпайиб бормоқда, доимий мижозлар доираси кенгаймоқда ва хизматларимиздан кўплаб хорижий меҳмонлар фойдаланмоқда. Рўйхатдан ўтган савдо белгимиз лаззатли таом ва юқори сифатли хизмат шинавандалари орасида таниқли бўлиб қолди. Хизматларимизни ривожлантириш жараёнида, алоҳида ресторан ва кафе эгалари, уларнинг бизнес фаолиятини йўлга қўйишга ёрдам беришимизни кўп маротаба сўрашган. Биринчи жавобимиз рад жавоби бўлган, чунки биз ёндашувимиз мустаҳкамлигини ҳали ўзимиз ҳам сезмаган эдик. Ресторан ва кафеларимизнинг ўринлари маълум даражагача барқарор тўлишига эришганимиздан сўнг, биз баъзи ресторанлар фаолиятини ташкиллаштиришига кўмаклашдик. Натижаларни узоқ кутишга тўғри келмади – ресторан эгалари қатнов даражаси аста-секин бўлса ҳам, ўсишини сезишди. Буларнинг ҳаммаси франчайзинг моделидан фойдаланиш ҳақидаги фикрга олиб келди ва биз, фаолиятимизнинг янги йўналишини ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик. Бошланғич даврда самарали ўзаро муносабатларни ўрнатишга кўп вақт ва уринишлар талаб қилинди, сўнг ишимиз нисбатан енгиллашди, ҳозир эса тизимимизни созланган деб ҳисобласа бўлади. Ҳозирги кунда франчайзи франчайзинг бўйича барча хизмат турларини қисқа муддат ичида олиши мумкин.
1 Ўзбекистонда франчайзинг муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳужжат Фуқаролик Кодекси, хусусан унинг 50 боби (франчайзинг) ҳамда 59, 62, 64, 65 боблари (интеллектуал мулк) ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида франчайзинг ҳақидаги келишув комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси деб аталади; франчайзер – комплекс лицензиар, франчайзи – комплекс лицензиат; мукофот эвазига бериладиган фавқулодда ҳуқуқлар – лицензия комплекси деб юритилади. Лицензия комплекси таркибига лицензиарнинг фирма номидан ва ҳимояланган тижорат маълумотидан, ва шу билан бирга, шартномада белгиланган бошқа махсус объектлардан (савдо белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва бошқалар) фойдаланиш ҳуқуқи киради. Комплекс тадбиркорлик лицензияси ҳақидаги шартнома франчайзернинг лицензия комплексини, тижорат тажрибаси ва номини маълум ҳажмда муайян фаолият турини амалга ошириш учун (франчайзердан олинган маҳсулотни сотиш, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш ва ҳ.к.) қўллашни назарда тутади. Шартномада амал қилиш муддати белгиланган ёки белгиланмаган бўлиши мумкин, шунингдек, франчайзи фаолият юритадиган ҳудуд белгиланган ёки белгиланмаган бўлиши мумкин. Тарафлар муносабатларида ноаниқликларга дуч келмаслик учун, ушбу масалаларни шартномада аниқ белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Комплекс тадбиркорлик лицензияси ҳақидаги шартнома тарафлари сифатида фақат тижорат ташкилотлари ва тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Франчайзи франчайзерга мукофотни миқдори белгиланган тўловлар (бир маротабалик ёки даврий), тушумдан ажратмалар, франчайзер берган маҳсулотнинг улгуржи нархига қўшимчалар ёки шартномада белгиланган бошқа шаклда тўлаши лозим. Франчайзинг шартномаси шартлари соҳа, фаолият тури, ишлаб чиқариш хусусияти, ва бошқа кўп омилларга боғлиқ бўлади. Қонунга мувофиқ, франчайзер қуйидагиларни бажариши шарт: франчайзига техник ва тижорат ҳужжатларни бериш ва комплекс тадбиркорлик лицензияси ҳақидаги шартномага асосан франчайзига бериладиган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бошқа маълумотларни бериш, ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш масалалари бўйича франчайзи ва унинг ходимларига маслаҳат бериш; шартномада белгиланган лицензияларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, франчайзига бериш; франчайзига доимий равишда техник ва консультатив кўмаклашиш, шу жумладан, ишчиларни ўқитиш ва малакаларини оширишга ёрдам бериш. Шартномада франчайзернинг бошқа мажбуриятлари ҳам белгиланиши мумкин.
2Франчайзи мажбуриятлари: шартномада белгиланган фаолиятни амалга оширганда, франчайзернинг фирма номидан келишилган тарзда фойдаланиш; шартнома асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, тақдим этилаётган хизмат ёки бажарилаётган иш сифатини бевосита франчайзер томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, тақдим этилаётган хизмат ёки бажарилаётган иш сифатига мослигини таъминлаш; лицензия комплексига кирувчи фавқулодда ҳуқуқлардан фойдаланиш стандартларини таъминлаш мақсадида франчайзер томонидан берилган барча йўриқнома ва кўрсатмаларга риоя қилиш, шу жумладан, франчайзига берилган ҳуқуқларни амалга оширишда ишлатилаётган тижорат жойларининг ички ва ташқи безатиш бўйича берилган кўрсатмаларни аниқ бажариш; буюртмачиларга (харидорларга) маҳсулот (хизмат, иш) бевосита франчайзердан сотиб олинганда тақдим этиладиган қўшимча хизматлар мавжуд бўлса, франчайзи ўз фаолиятида худди шундай қўшимча хизматларни тақдим этиши шарт; франчайзернинг ишлаб чиқариш сирларини ва ундан олинган бошқа тижорат маълумотларни ошкор этмаслик; агар шартномада аниқ белгилаб ўтилган бўлса, келишилган миқдорда суб-лицензиялар бериш (унга тақдим этилган лицензия комплексидан фойдаланиш ҳуқуқларини ёки ушбу ҳуқуқларнинг қисмини бошқа шахсларга бериш); харидор (буюртмачилар)га энг тушунарли тарзда фирма номи, савдо белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ёки бошқа идентификация воситасидан комплекс тадбиркорлик лицензияси асосида фойдаланаётганлиги ҳақида маълумот бериш. Шартномада франчайзининг бошқа мажбуриятлари ҳам белгиланиши мумкин. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасида чекловчи (эксклюзив) шартлар белгиланган бўлиши мумкин, жумладан: франчайзер томонидан франчайзи фаолият кўрсатувчи ҳудудда фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи комлекс лицензияларни бошқа шахсларга бермаслик мажбурияти ёки франчайзер ушбу ҳудудда бевосита мустақил фаолият кўрсатмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олиши мумкин; комплекс тадбиркорлик лицензияси қўлланиладиган ҳудудда франчайзининг франчайзер билан рақобатлашмаслик мажбурияти; франчайзер рақоботдошларидан франчайзи томонидан бошқа комплекс тадбиркорлик лицензияларини олмаслиги; шартнома бўйича франчайзига берилган фавқулодда ҳуқуқларни амалга ошириш учун ишлатиладиган хоналар жойлашиши ва уларнинг ички ва ташқи безатилишини франчайзер билан келишиш мажбурияти. Чекловчи шартлар натижасида қуйидаги ҳолатлар вужудга келса, улар қонунга мувофиқ кучга эмас деб эълон қилинади: франчайзер франчайзи маҳсулотига, ёки франчайзи томонидан бажарилаётган ишлар (хизмат) нархини белгилашга ҳақли бўлса ёки нархнинг юқори ва қуйи чегараларини белгиласа; франчайзи фақат айрим тоифадаги харидор (буюртмачи) ларга маҳсулот сотиши (хизмат кўрсатиши) мумкин, ёки фақатгина шартнома билан белгиланган ҳудудда жойлашган харидор (буюртмачи)ларга маҳсулот сотишга (хизмат кўрсатиши) ҳақли бўлса.
Франчайзи мажбуриятлари: шартномада белгиланган фаолиятни амалга оширганда, франчайзернинг фирма номидан келишилган тарзда фойдаланиш; шартнома асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, тақдим этилаётган хизмат ёки бажарилаётган иш сифатини бевосита франчайзер томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, тақдим этилаётган хизмат ёки бажарилаётган иш сифатига мослигини таъминлаш; лицензия комплексига кирувчи фавқулодда ҳуқуқлардан фойдаланиш стандартларини таъминлаш мақсадида франчайзер томонидан берилган барча йўриқнома ва кўрсатмаларга риоя қилиш, шу жумладан, франчайзига берилган ҳуқуқларни амалга оширишда ишлатилаётган тижорат жойларининг ички ва ташқи безатиш бўйича берилган кўрсатмаларни аниқ бажариш; буюртмачиларга (харидорларга) маҳсулот (хизмат, иш) бевосита франчайзердан сотиб олинганда тақдим этиладиган қўшимча хизматлар мавжуд бўлса, франчайзи ўз фаолиятида худди шундай қўшимча хизматларни тақдим этиши шарт; франчайзернинг ишлаб чиқариш сирларини ва ундан олинган бошқа тижорат маълумотларни ошкор этмаслик; агар шартномада аниқ белгилаб ўтилган бўлса, келишилган миқдорда суб-лицензиялар бериш (унга тақдим этилган лицензия комплексидан фойдаланиш ҳуқуқларини ёки ушбу ҳуқуқларнинг қисмини бошқа шахсларга бериш); харидор (буюртмачилар)га энг тушунарли тарзда фирма номи, савдо белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ёки бошқа идентификация воситасидан комплекс тадбиркорлик лицензияси асосида фойдаланаётганлиги ҳақида маълумот бериш. Шартномада франчайзининг бошқа мажбуриятлари ҳам белгиланиши мумкин. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасида чекловчи (эксклюзив) шартлар белгиланган бўлиши мумкин, жумладан: франчайзер томонидан франчайзи фаолият кўрсатувчи ҳудудда фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи комлекс лицензияларни бошқа шахсларга бермаслик мажбурияти ёки франчайзер ушбу ҳудудда бевосита мустақил фаолият кўрсатмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олиши мумкин; комплекс тадбиркорлик лицензияси қўлланиладиган ҳудудда франчайзининг франчайзер билан рақобатлашмаслик мажбурияти; франчайзер рақоботдошларидан франчайзи томонидан бошқа комплекс тадбиркорлик лицензияларини олмаслиги; шартнома бўйича франчайзига берилган фавқулодда ҳуқуқларни амалга ошириш учун ишлатиладиган хоналар жойлашиши ва уларнинг ички ва ташқи безатилишини франчайзер билан келишиш мажбурияти. Чекловчи шартлар натижасида қуйидаги ҳолатлар вужудга келса, улар қонунга мувофиқ кучга эмас деб эълон қилинади: франчайзер франчайзи маҳсулотига, ёки франчайзи томонидан бажарилаётган ишлар (хизмат) нархини белгилашга ҳақли бўлса ёки нархнинг юқори ва қуйи чегараларини белгиласа; франчайзи фақат айрим тоифадаги харидор (буюртмачи) ларга маҳсулот сотиши (хизмат кўрсатиши) мумкин, ёки фақатгина шартнома билан белгиланган ҳудудда жойлашган харидор (буюртмачи)ларга маҳсулот сотишга (хизмат кўрсатиши) ҳақли бўлса.
равишда фойдаланишдан ҳимоялаш ҳуқуқи ушбу маълумотга нисбатан расмий ҳаракатлар (қайд этиш, гувоҳнома олиш ва ҳоказо) бажарилган ёки бажарилмаганлигидан қатъий назар вужудга келади. Ёпиқ маълумотни қонуний асоссиз ошкор этган ёки ундан ноқонуний равишда фойдаланган шахс, маълумотнинг қонуний эгасига ҳаракатлари билан етказилган зарарни қоплаши шарт. Франчайзи шартнома асосида олинган маълумотлар махфийлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши шарт, ва учинчи шахслардан маълумотни ҳимоялашда франчайзер билан бир хил ҳуқуқдан фойдаланади. Агар шартномада бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, ва тегишли маълумотлар махфийлиги шартнома муддати тугагандан сўнг ҳам бекор қилинмаган бўлса, франчайзининг маълумотни ошкор этмаслик билан боғлиқ мажбурияти ва жавобгарлиги сақланиб қолинади. Маҳсулот ишлаб чиқарилган жой каби интеллектуал мулк объектини франчайзинг шартномаси доирасида топширилиши мумкин эмаслигини ёдда тутиш зарур. Фуқаролик Кодексида, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси турларини ҳисобга олган ҳолда франчайзи унга берилган фавқулодда ҳуқуқларни суб-лицензия асосида учинчи шахсларга фойдаланиш учун бериш имкониятини кўзда тутилган. Бундай шартнома мажбурий тарзда ҳуқуқ эгаси (франчайзер) билан келишилиши шарт ёкиолдиндан, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасида белгиланиб қўйилади. Шунингдек, шартномада франчайзининг маълум даврда маълум сонли, фаолият ҳудуди белгиланган ёки белгиланмаган суб-лицензиялар бериш мажбурияти белгиланиши мумкин. Суб-лицензия асосида берилган ҳуқуқлар ушбу хуқуқлар билан фойдаланувчиинг асосий шартнома бўйича олган ҳуқуқларнинг ҳосиласи ҳисобланади ва берилган ҳуқуқлар чегарасидан ўтмайди. Шундай қилиб, иккиламчи франчайзи франчайзер билан бевосита шартномавий муносабатларда бўлмаса ҳам, вужудга келтирган зарари учун франчайзер олдида жавоб беради. Шартнома ёзма равишда тузилиши шарт. Бундан ташқари, шартнома франчайзерни рўйхатдан ўтказган давлат органида рўйхатдан ўтказилиши керак. Ўзбекистон Республикасида хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатга олиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, амалга ошираётган тадбиркорлик фаолияти ва хорижий капитал иштирокидан келиб чиққан ҳолда турли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Агар шартнома асосида берилаётган фавқулодда ҳуқуқлар мажмуасига ихтирога патентланган ҳуқуқлар, фойдали моделлар, ишлаб чиқариш намуналари, савдо белгилари киритилган бўлса, бундай шартнома патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси томонлар келишувига кўра ёки томонларнинг биронтаси шартларни қўпол равишда бўзган ҳолда ёхуд шартнома тузишда томонлар келиб чиққан шароит кескин ўзгариб кетган бўлса, суд қарорига асосан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Қўпол равишда шартларни бузиш деб томонларнинг бири шартнома шартларини бажармаганлиги оқибатида иккинчи томонга келтирилган зарар миқдори, у кўзлаган фойданинг муҳим қисми йўқолишига олиб келиши тушунилади. Шароит ўзгариши натижасида вужудга келган шароитлар аввал бўлганида, ушбу шартнома умуман тузилмаса ёки сезиларли даражада фарқли шартларда тузилса, бундай ўзгаришлар кескин деб тан олинади. Агар шартнома ўзгартирилишига ёки бекор қилинишига асос томонларнинг бири ўз мажбуриятларини бажармаганлиги бўлса, иккинчи томон шартнома ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши натижасида унга етказилган зарарни қоплаш талабини қўйишга ҳақли. Бундан ташқари: Лицензия комплексига киритилган фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаса, фирма номини янги фирма номига алмаштирмасдан шартнома бекор қилинади. Шартномани тўлиқ ёки қисман бажаришдан бир томонлама бош тортиш имконияти шартномада белгиланган бўлиши мумкин. Бунда бир томон қандай ҳолатларда шартноманинг айрим шартларидан озод бўлиши аниқ кўрсатилиши керак. Томонларнинг ҳар бири, агар шартномада хабар бериш муддати бошқача белгиланмаган бўлса, иккинчи томонни олти ой аввал огоҳлантириб, муддатсиз франчайзинг шартномасини бекор қилиши мумкин. Шартномага ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги келишув, шартнома тузилган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тузилган франчайзинг шартномасининг намунаси 2-сонли Иловада келтирилган.
3Бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш хусусиятлари Интеллектуал мулк объектларидан (масалан, савдо белгиси) фойдаланиш ҳуқуқларини бошқа шахсга бериш номоддий активлар билан операциялар қаторига киради. Бухгалтерия ҳисобида бундай амалиётлар лицензиар ва лицензиат ўртасидаги шартнома асосида қайд этилади. Номоддий активлар бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари 3-сонли Иловада батафсил тушунтирилган. 7-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига мувофиқ, номоддий активлар –хўжалик юритувчи субъектлар хўжалик фаолиятида ёки бошқарувда фойдаланиш учун улар томонидан назорат (эгалик) қилинаётган ҳамда узоқ муддат (бир йилдан кўпроқ) давомида фойдаланиш учун мўлжалланган, моддий-ашёвий таркибга эга бўлмаган мулк объектларидир. Бухгалтерия ҳисобида хўжалик юритувчи субъектнинг номоддий активлар таркибида қуйидагилар қайд этилади: патент, лицензия, интеллектуал мулк, савдо белгилари (шу жумладан, фирма белгиси ва чоп этиладиган номланишлар), фавқулодда ҳуқуқлар, компьютер дастурий таъминоти, муаллифлик ҳуқуқлари, мижозлар рўйхати, маркетинг ҳуқуқлари, импорт квоталари, ташкилий харажатлар (янги хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, яъни бошланғич харажатлар), ноу-хау, бозор ҳақида маълумотлар, гудвилл (фирма қиймати), техник кўникмалар ва бошқалар. Номоддий актив қуйидаги ҳолатларда актив сифатида ҳисобга олинади: агар у а) актив талабига жавоб берса; б) ўлчамга эга; в) аҳамиятга эга; г) ҳаққоний; д) истиқболда иқтисодий самара ва даромад олиб келса; е) аниқланиши мумкин (яъни, ундан, у қўлланилаётган ишлаб чиқаришдан алоҳида фойдаланиш имконияти бўлса). Сотиб олинганда, номоддий актив сотиб олинган қиймат асосида ҳисобга олиниши лозим. Сотиб олиш қиймати таркибига ушбу номоддий активни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар киради, шу жумладан харид нархи, етказиб бериш харажатлари ва юридик харажатлар ва харид билан боғлиқ ҳар қандай бошқа харажатлар. Агар номоддий активлар пулсиз асосда (бартер йўли билан) олинса, унинг нархи мақбуллигига қараб ушбу актив эвазига берилган мулкнинг бозор қийматидан ёки олинган ҳуқуқларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Номоддий актив қиймати амал қилиш муддати ёки номоддий активнинг амал қилиш тахминий муддати ўтиши давомида камайтирилиши лозим. Номоддий активларни сотиш ёки бепул асосда бериш билан боғлиқ айланмалар қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) га тортилади. Номоддий актив бепул берилганда, ҚҚС тўловчиси сифатида берувчи томон тушунилади. Аммо франчайзинг муносабатларида номоддий активлар объектлари эмас, балки улардан фойдаланиш ҳуқуқлари берилади. Бу ҳолатда франчайзерга тегишли номоддий активлар қиймати ва уларнинг эскириши ўзгармайди ва ҳисобда фақат номоддий активларнинг тегишли объектларига ҳуқуқни сотишдан даромад кўрсатилади. Франчайзига келсак, франшизанинг дастлабки қийматини капитализация қилиниб, кейинчалик харажатларга олиб борилиши керак. Агар франшиза маълум муддат билан чекланган бўлса, франшиза қиймати айни шу муддат ичида амортизация қилиниши керак. Агар аниқ муддат белгиланмаган бўлса, амортизация миқдори франшизанинг амал қилиш ҳаққоний муддатидан келиб чиққан ҳолда даврий баҳолаш билан ҳисобланади. Баҳолаш аввалги баҳолашни қайта кўриб чиқиш заруриятини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Аммо тўлиқ амортизация даври 40 йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Франчайзи томонидан франчайзерга хизматлар учун (масалан, реклама кампаниясини олиб бориш, ташкилий масалалар бўйича маслаҳат бериш ва ҳоказо) тўланадиган йиллик ва жорий тўловларни амалга оширилган харажатлар ҳисобига киритиш лозим, чунки улар келажакда ҳисобланадиган даромад олиб келишмайди. Агар франшиза қийматини йўқотса ёки қонун асосида бекор қилинса, амортизация қилинмаган миқдорни дарҳол зарар ҳисобига ўтказиш шарт.
4Қуйида айрим солиқларни тўлаш хусусиятларини кўриб чиқамиз: Фойда солиғи. Интеллектуал фаолият натижалари ва индивидуаллаштириш воситаларидан (хусусан, ихтиро патентларидан чиқиб келадиган ҳуқуқлар, ишлаб чиқариш намуналари ва интеллектуал мулкнинг бошқа шакллари) фойдаланиш ҳуқуқлари учун даврий (жорий) тўловларни франчайзи ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бошқа харажатлар таркибига киритади. Демак, бу маблағлар солиққа тортиладиган базани камайтирувчи харажатлар сифатида кўрилади. Бундан ташқари, солиққа тортиладиган базани камайтирувчи бошқа харажатлар таркибига франчайзи томонидан франчайзерга тўланадиган бошқа тўловлар ҳам киради: Лицензия келишуви бўйича ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартномага асосан электрон-ҳисоблаш машиналар учун дастурий таъминот ва маълумот базаларидан фойдаланиш ҳуқуқини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар. Шунингдек, мазкур харажатлар таркибига дастурий таъминот ва маълумотлар базасини янгилаш билан боғлиқ харажатлар киради; Солиқ тўловчи фаолиятини амалга ошириш учун учинчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган иш ва хизматлар қиймати бўйича тўловлар; Бозорни ўрганиш, реклама харажатлари; Маслаҳат ва маълумот хизматлари учун тўловлар; Солиқ тўловчи фаолиятида талаб этилаётган ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар; Солиқ тўловчи фаолиятида талаб этилаётган ўзга шаҳарлик ёки хорижий мутахассисларни ишга таклиф этиш билан боғлиқ харажатлар. Шундай қилиб, солиқ қонунчилиги франчайзерга тўланадиган асосий жорий тўлов турларини харажатлар ҳисобига ўтказиш имкониятини беради. Қўшимча қиймат солиғи. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ фаолият хизмат ҳисобланади, шунинг учун ҚҚС га тортиладиган объект ҳисобланади. Яъни, шартнома бўйича амалга оширилган тўловлар бўйича, франчайзер франчайзига ҚҚС ажратилган ҳисоб-фактура қўйиши керак. Агар франчайзер ягона солиқ тўловчиси бўлган юридик шахс ҳисобланса, у франчайзига “ҚҚС сиз” деб кўрсатилган ҳисоб-фактура қўяди ва бу ҳолда ҚҚС ундирилмайди. Агар франчайзер сифатида Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида қайд этилмаган хорижий компания иштирок этса, бошқа тартиб қўлланилади. Бу ҳолатда франчайзер хизматлари амалга ошириш ҳудуд деб франчайзер рўйхатдан ўтган мамлакат ҳисобланади. Бинобарин, Ўзбекистон компанияси хизматлар импортери ҳисобланади ва хорижий комҚуйида айрим солиқларни тўлаш хусусиятларини кўриб чиқамиз: Фойда солиғи. Интеллектуал фаолият натижалари ва индивидуаллаштириш воситаларидан (хусусан, ихтиро патентларидан чиқиб келадиган ҳуқуқлар, ишлаб чиқариш намуналари ва интеллектуал мулкнинг бошқа шакллари) фойдаланиш ҳуқуқлари учун даврий (жорий) тўловларни франчайзи ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бошқа харажатлар таркибига киритади. Демак, бу маблағлар солиққа тортиладиган базани камайтирувчи харажатлар сифатида кўрилади. Бундан ташқари, солиққа тортиладиган базани камайтирувчи бошқа харажатлар таркибига франчайзи томонидан франчайзерга тўланадиган бошқа тўловлар ҳам киради: Лицензия келишуви бўйича ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартномага асосан электрон-ҳисоблаш машиналар учун дастурий таъминот ва маълумот базаларидан фойдаланиш ҳуқуқини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар. Шунингдек, мазкур харажатлар таркибига дастурий таъминот ва маълумотлар базасини янгилаш билан боғлиқ харажатлар киради; Солиқ тўловчи фаолиятини амалга ошириш учун учинчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган иш ва хизматлар қиймати бўйича тўловлар; Бозорни ўрганиш, реклама харажатлари; Маслаҳат ва маълумот хизматлари учун тўловлар; Солиқ тўловчи фаолиятида талаб этилаётган ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар; Солиқ тўловчи фаолиятида талаб этилаётган ўзга шаҳарлик ёки хорижий мутахассисларни ишга таклиф этиш билан боғлиқ харажатлар. Шундай қилиб, солиқ қонунчилиги франчайзерга тўланадиган асосий жорий тўлов турларини харажатлар ҳисобига ўтказиш имкониятини беради. Қўшимча қиймат солиғи. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ фаолият хизмат ҳисобланади, шунинг учун ҚҚС га тортиладиган объект ҳисобланади. Яъни, шартнома бўйича амалга оширилган тўловлар бўйича, франчайзер франчайзига ҚҚС ажратилган ҳисоб-фактура қўйиши керак. Агар франчайзер ягона солиқ тўловчиси бўлган юридик шахс ҳисобланса, у франчайзига “ҚҚС сиз” деб кўрсатилган ҳисоб-фактура қўяди ва бу ҳолда ҚҚС ундирилмайди. Агар франчайзер сифатида Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида қайд этилмаган хорижий компания иштирок этса, бошқа тартиб қўлланилади. Бу ҳолатда франчайзер хизматлари амалга ошириш ҳудуд деб франчайзер рўйхатдан ўтган мамлакат ҳисобланади. Бинобарин, Ўзбекистон компанияси хизматлар импортери ҳисобланади ва хорижий компанияга нисбатан солиқ агенти вазифасини бажаради. Хизмат тақдим этилганлиги ҳақида ҳужжат имзолангандан сўнг, франчайзи белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ миқдорини ҳисоблаб, уни бюджетга ўтказиши лозим. Франчайзерга эса франчайзи тўлов миқдорини ҚҚСсиз тўлайди.


Хулоса
Франчайзинг тизимида муваффақиятга эришиш учун тадбиркорнинг ўз муваффақияти катта аҳимиятга эга. Бизнес ўз ўрнини эгаллаши, бозорда маълум ва сезиларли даражадаги мавқега эга бўлиши, хизматларига мустаҳкам талаб мавжуд бўлиши лозим. БЕК тармоғининг биринчи ресторан ва кафелари Тошкент ва Самарқандда очилган. Бутун тадбиркорлик сиёсатимизнинг асосини ташриф буюрувчиларнинг талабларини тўлиқ ва сифатли қондириш, ҳар бир мижозга хизмат кўрсатишда индивидуал ёндошув ташкил этади. Таклиф этилаётган таомлар ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун амалга оширилган доимий ишимиз ўз натижасини бермоқда – тармоқ кафе ва ресторанлари мижозлари кўпайиб бормоқда, доимий мижозлар доираси кенгаймоқда ва хизматларимиздан кўплаб хорижий меҳмонлар фойдаланмоқда. Рўйхатдан ўтган савдо белгимиз лаззатли таом ва юқори сифатли хизмат шинавандалари орасида таниқли бўлиб қолди. Хизматларимизни ривожлантириш жараёнида, алоҳида ресторан ва кафе эгалари, уларнинг бизнес фаолиятини йўлга қўйишга ёрдам беришимизни кўп маротаба сўрашган. Биринчи жавобимиз рад жавоби бўлган, чунки биз ёндашувимиз мустаҳкамлигини ҳали ўзимиз ҳам сезмаган эдик. Ресторан ва кафеларимизнинг ўринлари маълум даражагача барқарор тўлишига эришганимиздан сўнг, биз баъзи ресторанлар фаолиятини ташкиллаштиришига кўмаклашдик. Натижаларни узоқ кутишга тўғри келмади – ресторан эгалари қатнов даражаси аста-секин бўлса ҳам, ўсишини сезишди. Буларнинг ҳаммаси франчайзинг моделидан фойдаланиш ҳақидаги фикрга олиб келди ва биз, фаолиятимизнинг янги йўналишини ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик. Бошланғич даврда самарали ўзаро муносабатларни ўрнатишга кўп вақт ва уринишлар талаб қилинди, сўнг ишимиз нисбатан енгиллашди, ҳозир эса тизимимизни созланган деб ҳисобласа бўлади. Ҳозирги кунда франчайзи франчайзинг бўйича барча хизмат турларини қисқа муддат ичида олиши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет