Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет210/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

(1) - усулСолиққа тортиладиган айланма ҚҚСсиз белгиланганда: 
Сққс = Сай х С / 100 (1)  
бунда: Сққс - буюртмачилардан ундириладиган солиқ суммаси; 
Сай - солиққа тортиладиган айланма; 
С - қўшилган қиймат солиғи ставкаси. 
(2)-усулСолиққа тортиладиган айланмада ҚҚС ҳам ҳисобга олинганда: 
Сққс = Тқ х С / (С + 100) (2) 
бунда: Тқ - қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган автотранспорт 
хизматлари қиймати. 
Мисол: Буюртмачига АТВ ёрдамида юк ташш бўйича бажарилган 
ишларнинг қиймати ҚҚС билан биргаликда счёт-фактура бўйича 600 минг 
сўмдейлик.
Ушбу мисол бўйича сотишдан олинган ҚҚС суммаси (2)-формулага 
асосан топилади ва у 100 минг сўмни (600 * 20 % / 120 %) ташкил этади. Бу 
ҳолда бажарилган ишнинг ҚҚСсиз сотиш қиймати 500 минг сўмдан (600-
100) иборат бўлади.
Автотранспорт 
корхоналарида 
бажарилган 
иш 
(кўрсатилган 
хизмат)ларга тўғри келувчи ҚҚС суммаси ҚҚСсиз сотиш қийматидан (1)-
формула бўйича ҳисобланганда ҳам 100 минг сўмни (500 * 20% / 100 %) 
ташкил этади.
Автотранспорт корхоналарида нақдсиз пулга бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)ларга тўғри келадиган ҚҚС суммаси буюртмачиларга 
тақдим этилган счёт-фактураларда алоҳида устунчада кўрсатилади. ҚҚС 
суммаси буюртмачилардан олинадиган счётларнинг жами суммасига 
киритилади. Ҳисобланган ҚҚС суммасига счёт-фактуралар асосида 
қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 4010 «Олинадиган счётлар» 


334
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Нақд пулга кўрсатилган автотранспорт хизматларига тўғри келувчи ҚҚС 
суммаси буюртмачидан кассага кирим қилинган жами тушум таркибида ўз 
аксини топади ва унга қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари» 
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Автотранспорт корхоналарида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларга тўғри келувчи ҚҚС суммасидан 
таъминотчиларга товар-моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун 
маълумотномалар ҳамда счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммасини 
айириш йўли билан топилади. Бундан, юқорида таъкидланганидек, фақат 
ҚҚСдан озод этилган шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари 
(таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек темир 
йўл ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан, шу 
жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда 
йўловчилар ташиш хизматлари мустасно. Ушбу хизмат турлари ҚҚСдан озод 
этилганлиги туфайли уларга тўғри келувчи таъминотчиларга товар-моддий 
бойликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган ҚҚС суммаси 
камайтиришга олиб борилмасдан, балки бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархига киритилади.
Солиқ Кодексига мувофиқ (221-модда) автотранспорт корхоналарида 
камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси тўловчининг танловига 
биноан алоҳида-алоҳида ёки мутаносиб усулда аниқланади. Белгиланган 
тартибга кўра камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммасини
аниқлашнинг танланган усули календарь йил мобайнида ўзгартирилиши 
мумкин эмас. 
Мутаносиб усул қўлланилганда камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС 
суммаси солиқ солинадиган оборотнинг умумий оборот суммасидаги 
улушидан келиб чиқиб аниқланади.
Масалан, автотранспорт корхонаси ҳисобот даврида 60 млн. сўмлик 
(ҚҚСсиз) иш бажарган, шундан, ҚҚСга тортиладиган иш ҳажми 36 млн
сўм, ҚҚСга тортилмайдиган иш ҳажми эса 24 млн. сўм. Таъминотчиларга 
товар-моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар 
ҳамда счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС жами 5 млн. сўм. Демак, 
ушбу мисолда келтирилган маълумотларга кўра ҚҚСга тортиладиган 
автотранспорт хизматларининг ҳиссаси 60 фоизни (36/60*100) ва ҚҚСга 
тортилмайдиган хизматларнинг ҳиссаси эса 40 фоизни (24/60*100) ташкил 
этади. 
Мутаносиб усулга кўра камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси 
юқоридаги мисолда келтирилган маълумотлар бўйича 3 млн сўмни (5*60%), 
камайтиришга олиб борилмайдиган, балки бажарилган иш (хизмат)лар 
таннархига олиб бориладиган ҚҚС суммаси эса 2 млн. сумни (5*40%) 
ташкил қилади. 
Алоҳида-алоҳида усул қўлланилганда ҚҚС тўловчи автотранспорт 
корхонаси солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мақсадларида 


335
фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) юзасидан 
харажатлар ҳамда ҚҚС суммалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. 
Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий 
харажатлар бўйича харажатларни тақсимлаш мутаносиб усулда амалга 
оширилади. 
21-сон БҲМСга мувофиқ таъминотчиларга товар-моддий ресурслар ва 
кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ва счёт-фактуралар асосида 
тўланган ҚҚС суммаси ҳисобот даври мобайнида 4410 «Бюджетга солиқлар 
ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида тўпланади. Бунда 
6010 
«Таъминотчи 
ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6100 
«Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига 
тўланадиган счётлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётлари кредитланади. 
Ҳисобот 
даври 
тугагандан 
кейинги 
ойнинг 
25 
санасигача 
автортранспорт корхоналари давлат солиқ органларига ҚҚС ҳисоб-китобини 
белгиланган шаклда тақдим этишлари лозим. Шунингдек, улар солиқ 
идораларига ҚҚС ҳисоб-китобига илова тариқасида солиқ даври мобайнида 
олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича счёт- фактуралар реестрини 
ҳамда камайтиришга олиб борилиши ва таннархга киритилиши лозим бўлган 
ҚҚС суммаси тақсимоти ҳисоб-китобини ҳам тақдим этишлари лозим. 
ҚҚС ҳисоб-китоби, шунингдек унга илова қилинадиган реестр ва 
тақсимот асосида 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак 
тўловлари» счётининг дебетида тўпланган сумманинг камайтиришга олиб 
борилган қисмига бухгалтерияда қуйидаги ёзув қилинади: 
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари». 
Камайтиришга олиб борилмаган ва бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар таннархига мутаносиб усул бўйича аниқланган ҳамда киритилган 
ҚҚС суммасига қуйидагича қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»,
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»,
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари». 
Олдинги ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган ҚҚС 
суммасининг ҳисобот даври учун камайтиришга олиб борилган солиқ 
суммасидан ортиқ бўлган суммаси вужудга келган ҳолларда кўрсатилган 
ортиқча сумма ҳисобот давридан кейинги даврда камайтиришга олиб 
борилади. Камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси ҳисобланган ҚҚС 
суммасидан ортиқ бўлганида, унда бундай ортиқча сумма (манфий сальдо) 
автотранспорт корхонасига унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи 
бўлмаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда қайтарилади. Бунда ушбу 
ортиқча сумма автотранспорт корхонасининг шахсий счётида ортиқча тўлов 
сифатида эмас, балки манфий сальдо сифатида ҳисобга олинади. Ортиқча 


336
тўланган ҚҚС суммасининг автотранспорт корхонасига қайтарилиши 
бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» 
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
Автотранспорт корхоналарини бюджетга ҚҚС бўйича қарзларининг 
тўланишига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет