403
қийматига
6
Қарзга олинган идишларни
келишув баҳолардаги
қийматига
6000000 2950
6820
Шартнома,
счёт-фактура
7
Кирим қилинган идишлар
қиймати устига қўйилган
савдо устамасига
1440000 2950
2980
Савдо
устамалари
реестри
9
Аҳолидан сотиб олинган
идишларнинг сотиб олиш
баҳоларидаги қийматига
30000 2950
9020
Далолатнома
10
Идишларни таъминотчиларга
қайтарилишига
500000 6010
2950
Счёт-фактура
11
Идишларнинг синиши,
нобудгарчиликларига
20000 5910
2950
Далолатнома
12
Идишларни сотилишига
600000 4010,
5010
9020
Счёт-фактура,
ККО
25.6.Чакана
савдо
корхоналарида
товар
-моддий
бойликлар
инвентаризациясининг
хусусиятлари
ва
уни
натижаларининг
ҳисоби
Чакана
савдо
корхоналаридаги
товар
ва
идишларнинг
инвентаризациясини ташкил қилиш ва ўтказиш 19-сон БҲМС
«Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтқазиш» га асосан амалга оширилади.
Ўзининг характери, расмийлаштирилиши, натижаларни аниқлаш тартибига
кўра чакана савдо корхоналаридаги
товар-моддий бойликларнинг
инвентаризацияси улгуржи савдо корхоналаридаги тартибга асосан ўхшайди,
лекин қуйидаги жиҳатлари билан уларни фарқлаш мумкин.
Биринчидан
, чакана савдо корхоналарида товар-моддий бойликлар
инвентаризацияси савдо дўкон кассасидаги пул маблағларини санашдан
бошланади. Нақд пул маблағларининг саноғи алоҳида далолатнома билан
расмийлаштирилади.
Иккинчидан
, пул маблағларидан кейин савдо дўкондаги товарлар
саноқдан ўтказилади, шундан сўнг ёрдамчи бинолардаги ва майдончалардаги
товарлар қайта рўйхатга олинади.
Учинчидан
, инвентаризация минимал муддатларда ўтказилади, чунки
уни чўзилиб кетиши товар айланмасига салбий таъсир ўтказади.
Тўртинчидан
, инвентаризация ўтказиш вақтида товарларни бевосита
савдо дўкондан сотилишига йўл қўйилмайди.
Бешинчидан
,
товарларнинг қайта саноғи уларнинг алоҳида
хусусиятлари, сақланаётган идишларининг турлари ва бошқа жиҳатлари
эътиборга олиниб амалга оширилади, масалан бочкадаги пахта ёғи
бочканинг ҳажми ва сиғимига қараб аниқланади,
бир хилдаги товарлар
сотиш баҳоларига қараб гуруҳланади.
Олтинчидан
, товарлар камомади аниқланганда табиий камайиш ҳисоб-
китоби, идиш вазнини ошиши далолатномалари тузилади.
404
Еттинчидан
, инвентаризация натижасида моддий жавобгар шахс
томонидан савдо пулларини тўғри ва ўз вақтида кассага топширилганлиги
аниқланади.
Саккизинчидан
, товарларни қайта баҳолашга доир инвентаризациялар
сони чегераланмайди.
Чакана савдо корхоналарида товарларнинг қайта саноғи инвентаризация
рўйхати, инвентаризация натижалари эса таққаслома қайднома билан
расмийлаштирилади.
Чакана
савдо
корхоналарида
товарларнинг
инвентаризацияда
аниқланган камомадлари, сақлаш ва сотиш жараёнида юз
берган
бузилишлари, синишлари, чиқиндилари, ёғоч идишларга сингиши
натижасидаги йўқотишлари тузилган далолатномалар асосида ҳисобдан
чиқарилади. Далолатномалар асосида аниқланган камомад ва йўқотишлар
суммасига қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
•
Жами
аниқланган
йўқотишлар
суммасига
:
Дебет
5910 «Камомадлар ва бойликларни бузилишидан кўрилган
йўқотишлар»
Кредит 2920 «Чакана савдодаги товарлар»
•
Меъёрдаги
ва
меъёрдан
ортиқ
йўқотишлар
суммасининг
корхона
харажатларига
олиб
борилишига
:
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларни бузилишидан кўрилган
йўқотишлар»
•
Меъёрдан
ортиқ
йўқотишлар
суммасининг
моддий
жавобгар
шахслар
бўйнига
қўйилишига
:
Дебет 4730 «Ходимлар билан моддий зарарлар бўйича ҳисоб –китоблар»
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларни бузилишидан кўрилган
йўқотишлар»
Товар ва идишларнинг инвентаризацияда
аниқланган ортиқча
суммалари чакана савдо корхоналарининг асосий фаолиятдан олинган
даромадларига олиб борилади ва унга Дебет 2920 «Чакана савдодаги
товарлар» Кредит» 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ёзуви қилинади.
Достарыңызбен бөлісу: