See discussions, stats, and author profiles for this publication at:
https://www.researchgate.net/publication/353071567
Молия
тизими тараққиёти ва молиявий менежмент назарияси
шаклланишининг
фундаментал асослари (1)
Article
· July 2021
CITATIONS
0
READS
543
1 author:
Raya Karlibaeva
Tashkent State
University of Economics
5
PUBLICATIONS
6
CITATIONS
SEE PROFILE
All content following this page was uploaded by
Raya Karlibaeva
on 08 July 2021.
The user has requested enhancement of the downloaded file.
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4, август, 2017 йил
www.interfinance.uz
1
Карлибаева Р.Х. – ТДИУ,
доцент, и.ф.н.
МОЛИЯ ТИЗИМИ ТАРАҚҚИЁТИ ВА МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ
НАЗАРИЯСИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ АСОСЛАРИ
Аннотация:
Ушбу мақолада молия тизимини
шакллантириш ва унинг
тараққиёти даврида молиявий менежмент назариясини ривожлантиришнинг
фундаментал асосларига эътибор қаратилган.
Молиянинг тараққиётини назарий
муаммолари, унинг иқтисодий моҳиятининг илмий жиҳатлари, молиявий
менежмент илк шаклланиш даври босқичма-босқич кўриб ўтилган.
Калит сўзлар:
молиявий ресурс, инвестиция,
интеграция, стратегия,
пуллар, жамғарма, бозор, баҳо, фонд, талаб, таклиф, молиявий бозор, капитал,
инқироз, қимматли қоғозлар, эмиссия.
Аннотация:
В этой статье рассматриваются вопросы формирование
финансовой системы и этапы развития
теории финансового менеджмента,
обращены внимания на теоретические проблемы развития финансов, научную
аспекты и экономическую сущность, этапы
формирования финансового
менеджмента.
Ключевые слова:
финансовый ресурс, инвестиция, интеграция, стратегия,
деньги, сбережения, рынок, цена, фонд, спрос, предложения, финансовый
рынок, капитал, кризис, ценные бумаги, эмиссия.
Summary:
In this article questions formation of a financial system and stages of
development of the theory of financial
management are considered, attentions to
theoretical problems of development of finance, scientific aspects and an economic
entity, stages of formation of financial management are converted.
Key words:
financial resources,
investments, integration, strategy, money,
savings, market, price, fund demand, supply,
financial market, capital, crisis,
securities issuance.
Бозор иқтисодиётига асосланган миллий иқтисодиётни шакллантириш
бўйича амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар самарадорлиги кўп
жиҳатдан унга мос келувчи хўжалик механизмининг элементларини босқичма-
босқич такомиллаштириб борилишига боғлиқ бўлмоқда. Айниқса ҳозирги
кунда жаҳонда юз берган глобал молиявий-иқтисодий инқироз таъсирида ўзига
хос равишда трансформаллашиб бораётган жаҳон хўжалиги тизими унга мос
келадиган молия тизимини шакллантиришни талаб қилмоқда. Жаҳон
хўжалигида дискрет тавсифга эга бўлган даврий иқтисодий инқирозларнинг
содир бўлиши иқтисодий тараққиётни ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланиб,