Сценарийлар тўплами 2 Кириш



Pdf көрінісі
бет3/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

Бошловчи: Раҳмат, сизга келгуси ишларингизда муваффақиятлар тилаб 
қоламиз. 
Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина 
қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти 
тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-
қайта кучирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб 
вазифасини ўтади, мадрасаларди кенг ўрганилди.
Бобур эса ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб
лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим 
сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. 
Эндиги 
сўз 
навбатини 
яна 
бир 
мутахассисимиз 
_______________________бериб, буюк мутафаккир З.М.Бобурнинг ҳаёти ва 
ижоди билан яқиндан танишиб олсак, марҳамат!
(Мутахассис З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб беради.) 
  Бошловчи: 
Азиз иштирокчилар! Бугунги тадбиримизга Андижон Давлат Университети 
қошидаги 2-сон академик лицейининг она тили, адабиёт йўналиши бўйича 
таҳсил олаётган 1-босқич ўқувчиларини ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят 
бўлими ижодкорларини ҳам таклиф этганмиз. Улар А.Навоий ва З.М.Бобур 
ғазалларидан ва ўзларининг уларга бағишлаб ёзган ижод намуналаридан ёд 
олиб, тайёрланиб келишган, ҳозирги навбатни уларга берамиз, марҳамат
(Ўқувчилар ўзлари тайёрлаб келган, ва ёд олган шеър, ғазалларидан айтиб 
беришади.) 



Бошловчи: Раҳмат, сизларга келгусидаги ўқишларингизда омад ёр 
бўлишини тилаб қоламиз! Эндиги навбат Андижон Давлат Университети 
тарих фанлари номзоди, доцент Дилфуза Собирова берилади, марҳамат!
(Мутахассис З.М.Бобурнинг тарих солномаларидан жой олган муҳим 
воқеалари ҳақида сўзлаб беради.) 
Бошловчи: Бу икки буюк аждодларимизнинг бизга қолдирган адабий ва 
илмий меросларидан ёшларимиз, нафақат бизнинг ёшларимиз, балки уларнинг 
ижодига катта қизиқиш билан мурожаат қилиб келаётган бутун дунё 
китобсеварлари ўзларига маънавий озуқа ва бебаҳо дурдоналар олмоқдалар. 
Уларнинг асарлари бир мактабдир десак, муболаға бўлмас. Бизнинг зиё 
масканимиз ҳам шундай даҳо боболаримизнинг нодир асарларини ўқувчи
ёшларимизга ва китобхонларга тарғиб қилиб, уларнинг ижодиётидан илҳом 
олиш ва баҳраманд бўлишлари учун асосий билим даргоҳи вазифасини ўтаб 
келаётганини айтиб ўтиш ўринлидир. 
Ҳурматли тадбиримиз иштирокчилари, эндиги сўз навбатини “Олтин 
мерос” халқаро ҳайрия жамғармаси Андижон вилоят бўлими раиси Ўктамжон 
Баратовга берамиз, марҳамат!
(Мутахассис ўз фикрларини билдиради.) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет