ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
«АУДИТ» КАФЕДРАСИ
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари»
ФАНИДАН
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДАГИ
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Олий таълимнинг
|
340 000 –
|
«Бизнес ва бошқарув» таълим соҳасидаги:
|
|
5340800 –
|
«Солиқлар ва солиққа тортиш» таълим йўналиши учун
|
Тошкент - 2011
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўқув-услубий мажмуа / Д.Азларов, Ш.Азизов -Т.: ТМИ, 2011 й. 265 бет.
Мазкур мажмуада «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан намунавий ўқув дастури, ишчи ўқув дастури, таълим технологияси, масалалар тўплами, назорат топшириқлари учун вариантлар, тест саволлари, умумий назорат саволлари, глоссарий ва рейтинг тизими асосида баҳолаш бўйича услубий кўрсатма жамланган.
Ўқув-услубий мажмуа Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари учун мўлжалланган бўлиб, шунингдек, ундан илмий ходимлар, аспирант ва тадқиқотчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ғоя муаллифи:
Иқтисод фанлари доктори, профессор Б.Ю.Ходиев
Тақризчилар:
Иқтисод фанлари номзоди О.Машарипов
Иқтисод фанлари номзоди И.Қўзиев
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўқув-услубий мажмуа кафедра профессор-ўқитувчиларининг йиғилишида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган (2011 йил 28 август 1-сонли баённома).
Кафедра мудири: доц. Ш.Файзиев
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан тайёрланган ўқув-услубий мажмуа Тошкент Молия Институти Ҳисоб иқтисод факультети илмий Кенгашида муҳокама этилган ҳамда нашрга тавсия қилинган (2011 йил 3 сентябр, 1-сонли баённома).
Ҳисоб иқтисод факультети
илмий Кенгаш раиси: Ж. Кудайбергенов
М у н д а р и ж а
Кириш
1. Фаннинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари.
2. «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» ўқув фани бўйича таълим технологияларини ишлаб чиқишнинг концептуал асослари.
3. «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанининг ўқув режаси ва мазмуни.
4. Фан бўйича рейтинг назорати ва баҳолаш меъзонлари.
5. Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати.
«СОЛИҚ ВА ТЎЛОВЛАР АУДИТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ» фани бўйича ўқув-услубий мажмуа.
1-мавзу. «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанининг предмети, методи ва объектлари
1.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
1.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
2-мавзу. Солиқлар ва тўловлар аудитини ўтказиш босқичлари ҳамда ташкил этиш асослари
2.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
2.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
3- мавзу. Солиқлар ва тўловлар аудитининг техник жабҳалари
3.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
3.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
4.1.-мавзу. Фойда (даромад)дан олинадиган солиқларнинг аудити
4.1.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
4.1.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
4.2.-мавзу. Фойда (даромад)дан олинадиган солиқларнинг аудити
4.2.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
4.2.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
5-мавзу. Оборотдан олинадиган солиқларнинг аудити
5.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
5.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
6-мавзу. Ресурс солиқлари ва тўловларининг аудити
6.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
6.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
7-мавзу. Давлат мақсадли фондларига ажратмалар ва тўловлар аудити
7.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
7.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
8-мавзу. Солиқлар ва тўловлар аудити натижаларини расмийлаштириш тартиби
8.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
8.2. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
Кириш
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фани «Аудит» мутахасисликларига ўқитиладиган мутахассислик фан бўлиб, мазкур фан талабаларни солиқлар аудитига оид билими ва савиясини ошириш, уларда солиққа оид ҳужжатлар билан ишлаш бўйича кўникмалар ҳосил қилишга қаратилгандир.
Бу фаннинг вазифаси талабаларга мазкур фан доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида келтирилган материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятда самарали фойаланишлари ҳамда ижобий ёндашашлари, шунингдек солиқ идоралари иши билан таништириш ҳамда уларда бу борада зарур кўникмалар ҳосил қилиш, уларни солиқ амалиётида қўллай олишга ўргатишдан иборат.
Давлат аста-секин ривожланиб бориши билан, унинг функциялари ҳам мувофиқ равишда кенгайиб боради. Бу эса солиқларга нисбатан қўйиладиган талабнинг кучайишига олиб келади. Шу сабабли солиқ тизими тобора мураккаб ва кўп қиррали бўлиб боради. Кишилик жамияти ривожланиши тарихи шуни кўрсатадики, давлат маъмурий бошқарув билан шуғулланган ҳолларда унинг эҳтиёжлари маълум даражада сақланиб қолади. Давлатнинг иқтисодиётни бошқариш мажбурияти пайдо бўлса, унинг ҳаражатлари ва аҳолидан олинадиган тушумлари кўпаяди. Бундай ҳолатда солиқларнинг шакллари pангбаранглашиб боради.
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанини ўрганишда солиқ аудитининг ривожланган мамлакатлар амалиётидаги умумий холати ва МДҲ мамлакатларида солиқ аудитининг ўзига хослиги ва уларнинг тажрибасидан фойдаланилади.
Бу фан орқали солиқларни аудит қилиш тартиблари ундаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, ахборот технологияларидан солиқ аудитида фойдаланиш, солиқ тўловчилар тақдим этган ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш, солиқ аудитини такомиллаштириш йўллари ўрганилади.
Солиқ тушумларини тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлашдаги солиқ аудитининг мукаммал тизимини ишлаб чиқиш давр талаби эканлиги солиқ идораларида меҳнат самарадорлигини ошириш омиллари билан танишилади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари;
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида, Ўзбекистонда бошқа соҳаларда бўлгани каби солиқ тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда ҳамда жамият – иқтисодий ҳолатига мос бўлган солиқ тизимини яратиш борасидаги ислоҳотлар давом эттирилмоқда.
Иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда диверсификациялаш шароитида малакали бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ, молия ва банк тизими учун мутахассисларини тайёрлашга зарурият ортади.
Мустақил хўжалик юритувчи субьектларнинг маблағлари ва маблағларнинг ташкил топиши манбаларининг харакатини ҳисобга олишни халқаро талаблар асосида юритиш зарур. Хужжатлаштириш, умумлаштириш, корхона ва хўжаликларнинг мулкий, молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқлаш «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанининг асосий вазифасидир. Ҳисоботларни тузиш, мамлакатимиз корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ёрдамида шаклланадиган даврий, молиявий ҳисобот маълумотларини реаллигини таъминлаш, ташкилотлар билан ҳисоблашишларни тўғри ташкил қилишни давлатимиз қонунлари, ҳукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар асосида ўргатилади.
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанининг асосий мақсади- бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш жараёнини, иқтисодиётни бошқариш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда аудитнинг ўрни, аҳамияти ва уни ўтказиш бўйича назарий билимларни талабалар онгида шакллантиришдан иборат.
Курснинг олдига қўйган мақсадларидан келиб чиққан холда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди:
И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида келтирилган материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштириш;
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортишда иш юритишнинг ўзига хос хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатдан ёритиш;
Солиқ аудитида солиққа оид қонунлар мажмуасини билиш ва солиқ идораларига тақдим этиладиган бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартибини ўрганиш;
Солиқ аудитини ташкил этишдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, солиқ идораларида меҳнат самарадорлигини ошириш йўлларини ўрганиш.
Фан бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар
Талаба:
аудитнинг моҳияти, мақсади, уни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, солиқ аудитини ташкил этиш асослари, махсус масалани текширувини ташкил этиш ва ўтказиш, солиқ аудитида далиллардан фойдаланиш, солиқ аудити ҳисоботи, аудиторлик хулосаларнинг турлари, солиқ аудити натижаларини расмийлаштириш тартиби ҳақидаги билимга,
ҳужжатли тафтиш ишларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, назорат-тафтиш ишлари техникаси, банк операциялари, касса, пул маблағлари, ҳисоб-китоб операциялари, ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар, асосий воситалар ва бошқа активлар, моддий қийматликларнинг ҳаракати, хусусий капитал ва мажбуриятлар тўғрисида молиявий ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларни текшируш, текширув натижаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича малакага,
солиқ аудитининг усул ва услубларидан фойдаланиш, бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказиш ва уларнинг натижасини умумлаштирган ҳолда расмийлаштириш, ҳамда жавобгарлик чора-тадбирлари бўйича кўникмаларга эга бўлишлари лозим.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги;
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фани бакалавриат таълим йўналишидаги «Солиқ назарияси», «Солиқлар ва солиққа тортиш», «Молия», «Солиқ қонунчилиги асослари», «Молиявий ва бошқарув ҳисоби», «Солиқ ҳуқуқи», «Чет мамлакатлар солиқ тизими» каби фанлар билан узвий боғлиқдир.
1.
|
Фаннинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари
|
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида жаҳонда глобал молиявий-иқтисодий инқироз ҳукумронлик қилган бир даврда Ўзбекистон иқтисодиёти тўғри танланган йўлдан бораётганига далил сифатида «2009 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,0 фоизга кўпайди, қишлоқ хўжалигидаги ўсиш 5,7 фоизни ташкил этди, чакана савдо айланмаси 16,6 фоиз, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 12,9 фоизга ошди.
Ўтган йили юзага келган мураккаб иқлим шароитига қарамай, мамлакатимизда илк бор 7,3 миллион тоннадан ортиқ дон, шу жумладан, 6 миллион 600 минг тонна буғдой етиштирилгани ва 3,4 миллион тонна пахта хомашёси тайёрланди.
Ўтган йили иқтисодиётга инвестициялар киритиш ҳажми 8,2 миллиард долларни ташкил этди, бу эса 2008 йилга нисбатан 24,8 фоиздан кўп демакдир. Жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 68 фоизга ўсди, энг муҳими, уларнинг асосий қисми тўјридан-тўјри киритилган инвестициялар бўлиб, уларнинг ҳажми 1,8 баробар ошди.
Мамлакатимизда инфляция даражаси 7,4 фоизни ташкил этиб, 2009 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичларидан ошмади. Шуни айтиш керакки, давлатимиз бюджети ўтган йили ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорда профицит билан бажарилди.
Ўзбекистоннинг Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш борасида эришган ютуқлари нуфузли халқаро молия ташкилотлари ва иқтисодий институтлар, жумладан, Халқаро валюта жамјармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва дунёнинг бошқа бир қатор етакчи молиявий институтлари томонидан эътироф этилди»1, қайд этдилар.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида турли мулкчилик шаклидаги, ташкилий иқтисодий жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи рақобатбардошлиги кундан-кунга ортиб бораётган хўжалик юритувчи субъектларнинг пайдо бўлишига замин яратилди. Шу муносабат билан талабаларга «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фани хусусиятлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида келтирилган материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндошишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир.
Бу Солиқ аудитиорлик ташкилотлари олдига хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлигини ошириш, хусусий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, субъектлар ўртасида ҳисоб-китобларни йўлга қўйиш ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш, бюджет билан солиқ ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоблашишларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлар бериш ва бошқа малакали хизматлар кўрсатиш масаласини долзарб қилиб қўяди. Шуларни эътиборга олганда, Солиқ аудитиорлик ташкилот (Солиқ аудититор) лар хизматига эҳтиёж ошмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда Солиқ аудитиорлик ташкилотлари қуйидаги малакавий хизматларни кўрсатишлари Қонун2 билан белгилаб берилган: бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш; молиявий ҳисоботни тузиш; бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот юритиш ва тузишни халқаро стандартларга ўтказиш; хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш. Шу маънода «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанига бўлган аҳамият ошиб бормоқда.
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанини ўқитишдан мақсад, талабаларга Солиқ аудитиорлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборотларини тўғрилиги ва қонун ҳужжатларга мослиги тўғрисида холис ва асосли фикр шакллантириш учун зарур бўлган Солиқ аудитиорлик амалларини бажариш бўйича назарий билим беришдан иборат.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, фаннинг предметини ўргатиш учун бир неча вазифалар қўйилди, жумладан: Солиқ аудитиорлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чуқур таништириш; Солиқ аудитиорлик текширувини тайёрлаш учун хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш, шартнома тузиш, дастлабки келишувларни амалга ошириш, Солиқ аудитини дастлабки режаси ва дастурини тузиш тўғрисида билим бериш; Солиқ аудитиорлик текшируви жараёнида Солиқ аудитиорлик ҳужжатлари ва далилларини тўплаш; молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини текшириш усулларини ўргатиш; Солиқ аудитиорлик текширувини якунланиш босқичида Солиқ аудитиорлик ҳисоботи ва Солиқ аудитиорлик хулосасини тайёрлаш ва тузишни ўргатиш ва ҳ.к.
Солиқлар ва солиққа тортиш бўйича етук мутахассисларини тайёрлаш тизимида «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фани етакчи ўринни эгаллайди. Бу фанни ўрганиш талабаларга ўхшаш фанларни чуқур ўрганиш учун етарли асос бўлиб хизмат қилади.
«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанини ўрганиш жараёнида интернет саҳифалари, слайдлар, ҳамда интерактив, ақлий хужум, кластер, гуруҳларга бўлиш ва бошқа замонавий педагогик ва ахборот технологиялари қўлланилади.
2.
|
СОЛИҚ ВА ТЎЛОВЛАР АУДИТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ўқув фани бўйича таълим технологияларини ишлаб чиқишнинг концептуал асослари
|
Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўлидан ривожланиб, халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини топмоқда. Давлатимизнинг мустақил тараққиёт йўлини таъминлаш учун ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва маърифий соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жамият ва инсон манфаатига қаратилган бу ислоҳотларнинг самараси бевосита таълим тизимида тайёрланаётган мутахассис кадрларнинг салоҳиятига боғлиқдир.
Шу боис мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб сифатли кадрлар тайёрлашга қодир миллий асосга қурилган ва жаҳондаги илғор давлатлар таълими тараққиёти тажрибаларига таянадиган кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш асосий вазифаларидан бирига айланди. 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” миллий таълим тараққиёти ва миллий кадрлар тайёрлаш тизими истиқболларини белгиловчи хужжат сифатида бу соҳадаги ишларни ривожлантиришда яна бир тарихий давр бошланишига замин яратди.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг иккинчи босқичи таълим жараёнидаги сифат кўрсаткичларини яхшилаш, яъни жаҳон андозаларига мос, рақобатбардош, юқори савияга эга бўлган мутахассислар тайёрлашдир. Ушбу мураккаб муаммоларни ечимини топиб уларни амалда кенг қўллаш олий таълим тизими ходимлари олдига жуда катта вазифалар белгилайди. Бунда аниқ вазифалар сифатида бевосита ўқув жараёнини яхшилаш, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларини амалга жорий қилиш, техник воситаларидан кенг фойдаланиш ва шу асосда масофадан ўқитишни кенг жорий қилишдан иборатдир.
Таълим сифати ва усулига қараб билим ҳосил бўлади. Бу ўқитувчининг маҳоратинигина эмас, балки талабанинг истак-хоҳиши, қобилияти ва билим даражасини ҳам белгилайди. Таълим узоқ давом этадиган жараёндир. Билим эса таълимнинг узлуксизлиги воситасида бериладиган мавҳум тушунчага эга бўлган ҳодисадир. Билим хусусийликка эга бўлса, таълим умумийликка эгадир. Таълим барча учун бир хилда давом этадиган жараён. Билим объектив борлиқдаги воқеа-ҳодисаларнинг инъикоси натижасида инсон миясидаги мушоҳадалар ва тасаввурлар натижасида ҳосил бўладиган тушунчалар йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Таълимдаги сифат уни беришда иштирок этадиган кишилар сифати билан белгиланса, билим индивидуалликка эга бўлади. Таълимни амалга оширадиган ёки дарс берадиган кишиларнинг савияси турлича бўлиши мумкин. Лекин гуруҳдаги талабаларга бериладиган таълим бир хилдир. Ўқитувчи билим эмас, балки таълим беради. Талаба эса ана шу таълим жараёнида билимга эга бўлади. Бунинг учун у мустақил ўқийди, тайёрланади, мушоҳада қилади, тасаввурларга эга бўлади, эшитганлари ва ўқитганларини синтез қилади. Натижада билимга эга бўлади.
Ўқув жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар қуйидагилар: юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мультимедиа қўлланмалардан фойдаланиш, талабаларни ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, талабалар билан индивидуал ишлаш, ижодкорликка ундаш, эркин мулоқот юритишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, илмий изланишга жалб қилиш ва бошқа тадбирлар таълим устиворлигини таъминлайди.
Айтилганлардан келиб чиққан ҳолда «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» ўқув курси бўйича таълим технологиясини лойиҳалаштиришдаги асосий концептуал ёндошувларни келтирамиз:
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тўтади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиқган ҳолда ёндошилишни назарда тўтади.
Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жарённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жарёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндошув. Бу ёндошув ўқув жараёни иштирокчиларнинг психологик бирлиги ва ўзаро муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократлилик, тенглик, таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги субъектив муносабатларда ҳамкорликни, мақсад ва фаолият мазмунини шакллантиришда ва эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини, диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга уларни ижодий тарзда қўллашни мустақил ижодий фаолияти таъминланади.
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш – янги компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллаш.
Келтирилган концептуал йўриқларга асосланган ҳолда, «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» курсининг мақсади, тузилмаси, ўқув ахборотининг мазмуни ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, маълум шароит ва ўқув режасида ўрнатилган вақт оралиғида ўқитишни, коммуникацияни, ахборотни ва уларни биргаликдаги бошқаришни кафолатлайдиган усуллари ва воситалари танлови амалга оширилди.
Ўқитишнинг усуллари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммовий усул, кейс-стади, пинборд, парадокслар ва лойиҳалар усулларии, амалий ишлаш усули.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, жамоавий ва гуруҳ.
Ўқитиш воситалари ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда - компьютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация усуллари: талабалар билан оператив тескари алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, оралиқ, жорий ва якуний баҳолаш натижаларини таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси.
Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва талабанинг биргаликдаги ҳаракати, нафақат Солиқ аудитиория машғулотлари, балки Солиқ аудитиориядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.
Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ҳам бутун курс давомида ҳам ўқитишнинг натижаларини режали тарзда кузатиб бориш. Курс охирида тест топшириқлари ёрдамида талабаларнинг билимлари баҳоланади.
3.
|
СОЛИҚ ВА ТЎЛОВЛАР АУДИТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ фанининг ўқув режаси
ва мазмуни
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Достарыңызбен бөлісу: |