Тавҳид шамоли сўфийлик бутларини бузиб парчалаб ташлайди сўфийликнинг ёлғон даъволарига қарши уламоларнинг фатволари



бет1/4
Дата12.07.2016
өлшемі460 Kb.
#195074
  1   2   3   4
ТАВҲИД ШАМОЛИ СЎФИЙЛИК БУТЛАРИНИ БУЗИБ ПАРЧАЛАБ ТАШЛАЙДИ
СЎФИЙЛИКНИНГ ЁЛҒОН ДАЪВОЛАРИГА ҚАРШИ УЛАМОЛАРНИНГ ФАТВОЛАРИ

Сўфийлик сароби ортидан югуриб юрган кишиларга.

Сўфийлар шайхларининг кароматларига алданиб уларнинг йўлида юрган ҳар бир кишига.

Сўфийлар залолатини маҳкам ушлаб юрган ҳар-бир кишига.

Биз уларга сўфийлик ҳақиқатини, уларнинг ёлғонларини ва мақсадларини очиқ-ошкора айтиб берамиз, улар кетидан югуриб юрган бу ғоя хақида тушунчага эга бўлишлари ва ҳақиқий тўғри йўл сўфийлар шайхлари юрган йўл эмас, балки Пайғамбар алайҳис-салом ва унинг саҳобалари юрган йўл эканлигини билиб олишлари учун биз уларга мана шу китобни туҳфа этамиз.

МУНДАРИЖА

ТАВҲИД ШАМОЛИ СЎФИЙЛИК БУТЛАРИНИ БУЗИБ ПАРЧАЛАБ ТАШЛАЙДИ

Муқаддима

Сўфийлик мадрасалари

Сўфийлик ва унинг Ислом оламида кенг тарқалиши

Сўфийлик обидлик ва Зоҳидлик ниқобида

Сўфийлик қаердан ва қандай бошланди?

Зоҳидлик – тарки дунёчилик- ва чўлларда дарбадор кезиб юриш сўфийлик аломатларидандир

Муридларнинг (шогирдларнинг-тарбияси) энг тубан тарбиядир

Сўфийликнинг ўзлигидан чиқиш холатлари

Сўфийликнинг сохта кароматлари

Сўфийликнинг ниқобини очиб ташлаш

Сўфийлар билан шиалар ўртасидаги фарқ

Сўфийликнинг Исломга хатари

Имом Муҳаммад ибн Абдулваххобнинг даъватидан илгари сўфийлар араб оламига олиб кирган ширкниг кўринишлари

Хотима сўзи

СЎФИЙЛИКНИНГ ЁЛҒОН ДАЪВОЛАРИГА ҚАРШИ УЛАМОЛАРНИНГ ФАТВОЛАРИ

Бугунги кундаги сўфийлик ҳақида диннинг ҳукми

Сўфийлик йўллари ҳақида Исломнинг ҳукми

Авлиёларни восита қиладиган одамнинг ҳукми

Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонлик қилишнинг ҳукми

Сўфийлик йўлларига аъзо бўлиб киришнинг ҳукми

Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам)ни уйғоқликда куриш

Сўфийларнинг қўшиқ айтиб рақсга тушишларинг ҳукми

Хожатларни амалга ошириб беришини сўраб шайхга илтижо қилишнинг ҳукми

Солиҳ бандалардан (авлиёлардан) ёрдам сўрашнинг ҳукми

Авлиёлар дунёда ўз ихтиёрлари билан иш юргиза оладилар деб даъво қилган кишининг ҳукми

Сўфийлар халқаларида ўтиришнинг ҳукми нима

Шайхи йўқ инсоннинг шайхи шайтон деган сўзнинг ҳукми

Пайғамбар алайҳис-саломнинг масжид ичида дафн этилганликларини хужжат қиладиган кишиларнинг ҳукми

Қабрлар олдида авлиёлар учун қурбонлик қилишнинг ҳукми

Пайғамбар алайҳис-саломнинг мавлидларида (туғилган кунларида) йиғилишнинг ҳукми

Сўфийларнинг масжидларида намоз ўқишнинг ҳукми

“Мен вақтнинг эгасиман” деган кишининг ҳукми

Жин теккан одам сўфийлар шайхларининг хузурида дволанишининг ҳукми

Кейин пайдо килинган ишлар қандай ишлар?



Тавҳид шамоли сўфийлик бутларини бузиб парчалаб ташлайди

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ

Ибн Боз

(Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин).



Муқаддима

Ҳақни зоҳир қилган Аллоҳга мақтовлар ва пайғамбаримиз Муҳаммадга, оиласига, барча саҳобаларига соловот ва саломлар бўлсин.

Дарҳақиқат Аллоҳ таоло биз учун бу динни тўлиқ ва мукаммал дин қилиб берди, бизни аниқ ва равшан хужжат устида қилди, ундан фақат адашганларгина юз ўгиради. Кейинги асрларда бидъат бўй чўзиб чиқа бошлади, одамлар эса уни Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) йўлларидан афзал билиб, уни ўзларига йўл қилиб олдилар ва бу уларни халокатга олиб борди, Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бундан бизни огоҳлантириб шундай деган эдилар:

(من احدث في امرناهذا ما ليس منه فهو رد -маъноси: ким бизнинг бу ишимизда (динимизда) ундан бўлмаган бирон нарсани пайдо қилса у номақбулдир». Муттафақун алайҳ.

Бизнинг динимизга бўхтон тошини отган, адашган тоифаларнинг ичида энг хатарлиси сўфийлардир, хурофатларни пайдо қилиш, Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)га қарши чиқиш ва у кишининг суннатларини ташлашда уларнинг хизматлари катта. Шу сабабдан биз уларнинг залолатлари ва бидъатлари билан алданиб қолмасликлари учун мусулмонларга уларни танитадиган фатволар ва нақлларни (хужжатларни) бахоли қудрат тўплаб, сизларга тақдим этмокдамиз, сўзимиз ниҳоясида бу иш аниқ ва равшан, жаҳолат эса ошкора бўлсин деган мақсадда бу кичик рисоламизни улуғ олимларимизнинг фатволари билан якунладик. Аллоҳ барчамизни яхши сўзни эшитиб унга эргашадигалардан қилсин. Омин.

Сўфийлик мадрасалари

Зоҳидлик мадрасаси, кашф (яъни сўфийларда аҳли кашф ақлий назар билан эмас балки Аллоҳ уларнинг қалбларига соладиган нур орқали сўфийликда улуғ бир мақомга: руҳоний олам ҳақиқатига етишган кишилардир) ва маърифат мадрасаси, ваҳдатул вужуд (яъни ҳамма нарса Аллоҳ, Аллоҳ ҳамма нарса: Аллоҳ борки ҳамма нарса бор, Аллоҳ бўлмаганда ҳамма нарса бўлмасди, ҳамма нарсанинг бор бўлиб туриши Аллоҳнинг борлигига далолат қилади, деган ақида) мадрасаси, хулул (Аллоҳ ҳар-хил нарса кўринишида ерга тушади: масалан бугун хайвон шаклида ўзини намоён қилса, эртага инсон шаклида кўриниши мумкин, деган эътиқод) мадрасаси .

Сўфийликнинг бир қанча йўллари бор бўлиб, уларнинг асрлар давомида одамларга маълум бўлмай келаётганлари ҳам бор: Жунайдия, Муҳосибия ва Кусория қабилар. Бизнинг асримизда омма орасида кенг тарқалганлари ҳам бор, уларнинг ўз куч-қуввати, нуфузи, муридлари ва шайхлари бор, талабарни ўқитадиган олийгоҳлари, китоб босадиган босмахоналар ва журналларга эга. Уларни, мақбаралар ва ўлган авлиёларнинг қабрлари олдига ўрнатилган садақа қутилари олдида кўришингиз мумкин. Ана ўша сўфийлар, уларнинг тўқима чўпчакларига ишониб қабрлар ва ўлган авлиёларга сиғинадиган факр ва мискинлардан ёлғон билан қўлга киритган ҳаром моллар эвазига шохона ҳаёт кечиришади.

Қуйида, асримизда кенг тарқалган сўфийлик йўлларнинг баъзилари билан танишасиз:

1. Қодирия: Бағдодда дафн килинган Абдулқодир Жийлонийга мансубдир, унинг қабрини ҳар йили жуда кўп эргашувчилари табаррук қилиш мақсадида зиёрат қилишади.

2. Рифоийя: Аҳмад ар-Рифоийга нисбатан шундай аталади, у 58 ҳижрий йилда вафот этган, арабларнинг Баний Рифоъа қабиласидан, унинг жамоати кароматларни исботлашда қилич ва найзаларни ишлатишади. Сўфийларнинг бу йўли учга бўлиниб кетган: Бозия, Маликия ва Ҳабибийяга.

3. Аҳмадия: Мисрнинг энг катта авлиёси Аҳмад Бадавийга мансуб фирқа, у Форсда туғилиб, Ироқга сафар килган, Мисрда Танто деган жойда яшаган, ва ниҳоят 624 ҳижрий йилда вафот этган, у ерда унинг қабри бор, ҳар йили уни уч милёндан ортик одам зиёрат қилади. Тарихий манбааларда у шианинг ботиний тоифасидан эканлиги маълум, бу фирқа машхур шайхларига эргашиб ўн олти фирқага бўлиниб кетди:

1. Марозика, 2. Каносия, 3. Абнобия, 4. Маноғия, 5. Ҳамудия, 6. Адмия, 7. Халабия, 8. Зоҳидия, 9. Ташъибия, 10. Баюмия, 11. Таскиёния, 12. Сановия, 13. Арабия, 14. Сатухия, 15. Бандория, 16. Муслимия.

4. Дасукия: Иброҳим Аддасукийга мансуб йўл, унинг йўли нафсга, унинг хоҳишларига бўйинсўнмасликга, илм олиш ва урганган илмига амал қилишга чақиради, уларда оила қуриш шайхдан буйруқ бўлгандагина мумкин, уларнинг бутун бойликлари барча халқларни яхши кўриш, шайхнинг барча хоҳишларига ўзини бутунлай топшириш ва шунга рози бўлиб яшашдир.

5. Акбария: Шайх Акбар Муҳйиддин ибн Арабийга мансуб йўл, бу йўл иккига бўлинади: 1. Шаховия, 2. Шарония.

6. Шозилия: Абул Ҳасан Шозилийга мансуб йўл, У 656 ҳижрий йилда вафот этган, Мурсия қишлоғида туғилиб Тунисга кўчиб ўтган, кейинчалик Ироқда яшаб Ийзоб сахросида ўлган. Унинг йўли бешга бўлинади:

1. Жавҳария, 2. Қосимия, 3. Мадания, 4. Маликия, 5. Ковавкажия. 7. Бакдоия: бу йўлга кирганлар асосан Усмоний Турклар, бу йўл хозирги кунда ҳам Албанияда кенг тарқалган, у шиъа сўфийларига энг яқин йўлдир.

8. Мавлавия: бу йўлни Форсий Жалолиддин Румий пайдо қилган, У Куний шахрида вафот этган, зикр халқаларида биринчи бўлиб мусика ва рақсни У киргизган, бу йўл Туркия ва Ғарбий Осиёда кенг ёйилган, Халаб ва Шарқнинг баъзи улкаларида унинг колдиклари бор.

9. Нақшбандия: Шох Нақшбанд лақаби билан номланган Баҳоуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Ал-Бухорийга мансуб йўл. У 791 ҳижрий йилда вафот этган, бу йўл Осиё ва Ҳинд шаҳарларида, Ғарбий Осиёда кенг тарқалган.

10. Маломития: бу йўл аъзоларидан баъзилари нафсга қарши жиҳод қилиш ва унинг нуқсонларига қарши курашиш хоҳишишига нафснинг аралашишига рухсат берган, яқинда Туркияда ахлоқсизлик, бузуқлик ва шариат қонунларига буйинсинмасдан ҳар қандай ишни қилиш кўринишида уларнинг ғулув (ўта берилиб кетганлари) кетганлари пайдо бўлишганди.

11. Мирғания: Муҳаммад Усмон Ал-Мирғанийга мансуб йўл, бу йўл Судон ва Мисрда кенг тарқалган.

12. Санусия: Муҳаммад ибн Алий ас-Санусийга мансуб йўл, бу йўл Либия ва Мағрибда кенг ёйилган.

Сўфийлик ва унинг Ислом оламида кенг тарқалиши

Дунёда сўфийлик мадрасалари жуда кўп бўлиб, Исломий шаҳарлардан бирон бир шаҳар ёҳуд бирон бир қишлоқ йўқки, унда қабрлар ва мақбаралар бўлмаган бўлса, Аллоҳ уз иродаси билан сақлаб қолганлари бундан мустасно албатта, ҳар қандай Исломий шаҳарларда ва қишлокларда қабр ва мақбаралар мавжуд бўлиб одамалар ўша мақбараларга эътиқод қилиб уларни улуғлайдилар, уларга назрлар қиладилар. У ерда ўлиб ётган авлиёларни номларини айтиб чақирадилар, уларнинг номига қасамлар ичадилар, қабрнинг атрофини тавоф қиладилар, атрофига ҳар-хил гулларни қўйиб уларни безайдилар, ҳар-хил матолардан қабрларга кийимлар кийдирадилар, хуллас шунга ўхшаш ўзлари ибодат деб билаган ҳар-хил ишларни улар учун қиладилар. Мисрда сўфийлик тариқатларининг бош бошқармаси бир жадвал нашр этди, унда 1989 йилгача ер юзида мавжуд бўлган барча сўфийлик тариқатларининг номлари ёзилган бўлиб, улар 72та тариқатдир.1

Мазкур тариқатларнинг ҳар-биридан минглаб бошқа тариқатлар ажралиб чиққан, масалан Шозилия тариқатига кўплаб гуруҳлар тобеъдир, ал-Хомидия Шозилия шу гуруҳлар жумласидан, шу тариқат бўлимларининг ададининг узи Мисрдаги Рийф шахрининг барча шаҳар ва қишлоқларида мингтага етади. Шу ва бошқа барча тариқатлар қабрларга эътиқод қиладилар, у ерда ётган авлиёларни улуғлайдилар, улардан ёрдам сўрайдилар, уларнинг қабрларини тавоф қиладилар ва Аллоҳни қўйиб улардан мадад сурайдилар. Мана шу тариқатларнинг куплигидан Рийф шахри у ёкда турсин Қохиранинг катта-катта масжидлари Аллоҳнинг уйларидан авлиёларнинг мақбараларига айланиб кетди, у мақбараларда Аллоҳга бўлган ширкнинг барча кўринишлари илдиз отиб кетган, авлиёларнинг қабрларини тавоф қилиш, улардан ёрдам сўраш, уларга дуо қилиш, қабрларнинг остоналарини ўпиш ва шунга ўхшаш ширкнинг барча кўринишлари у ерларда авжига чиқиб кетган.2 д. Муҳаммад Жамийл Гозийнинг «Сўфийлик бошқа юз» китоби, 93-сахифа.

Мана шу қабрлар жумласидан Саййид Дасукий қабри, унинг туғилган кунини хотирлаш муносабати билан бўладиган йиллик маросимда 1982 йили таҳминан бир милёнга яқин киши иширок этди! Шунингдек Саййид Бадавийнинг қабри, унинг қабри хузурида катта ширклар бажариладиган энг катта бут, унинг учун назрлар қилинади, деҳқонлар ва камбағаллар хайвонлари, экинлари ва хатто фарзандларидан яримини, тўртдан бирини унга назр қиладилар, масалан бир киши қизининг махридан ярмисини олиб келиб назрлар қутисига қўяди ва «бу сенинг насибанг эй Бадавий» дейди!!

Ҳар йили унинг учун уч марта мавлид қилинади, мана шу мавлидларга узоқ ўлкалардан одамлар ният билан сафар қилиб келадилар, бир мавлиднинг ўзида уч милёндан кўпроқ одамлар тўпланадилар, Аллоҳ ўзи бундай ишлардан бизни сақласин! Кинона ерида мавжуд барча бутларни тезроқ ёқиб йўқ қилиб юборишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Шом шаҳарларида жуда кўпчилик одамлар қабрларда чириб ётган суякларга эртаю-кеч хадялар олиб келадилар, уларга атаб қурбонликлар сўядилар, уларнинг атрофида тавоф қиладилар, у ерда жуда катта жамоат келадиган энг катта қабр бор, у Али ибн Абу Толибнинг қизлари Зайнабнинг қабри, жуда кўп одамлар гўё Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганларидек унинг атрофида тавоф қиладилар. Нигерияда Тижония тариқатининг эргашувчиларининг ўзи ўн милёндан кўпроқ деб тахмин килинади! Хатмия тариқатининг ҳам Мағриб, Судон, Африка шимоли, Миср ва бошқа шаҳарларда ўн милёндан кўпроқ эргашувчилари ва ёрдамчилари бор! Бу тариқатнинг эргашувчиларидан бирининг бошига мусибат тушиб қолса шу тариқат асосчиси ундан Аллоҳга илтижо қилишини талаб килмайди, балки унга «агар бошинга кулфат келса менга нидо қил, мен сени барча мусибатлардан қутқараман» дейди.

Осиёда ва Ҳинд шаҳарларида Бурайлавия тариқати кенг тарқалган, у Покистонгача етиб борган, унинг жуда кўп эргашувчилари бор. Бу тариқатнинг асосий қоидаси Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг шахсига ғулув кетиш ва Аҳли Суннани ўзларига душман деб билишдир. Шу тариқат асосчиси Аҳмад Ризо эргашувчиларини тавҳиддан йироқ қилиш мақсадида сўфийлик манҳажига изоҳ бериб «агар хайратга тушиб қолсанглар қабрда ётган авлиёлардан ёрдам сўранглар»дейди. 3

Ҳинд шаҳарларидан бирон бир щаҳар ёҳуд бирон бир қишлоққа борсангиз албатта у ерда биронта авлиёнинг қабрини курасиз, одамлар ўша қабрга очиқдан-очиқ ибодат қиладилар, атрофига ҳар-хил гулларни қўядилар, унинг устида кўплаб шамларни ёқадилар, ҳар йили ўша қабрга гуруҳ-гуруҳ ва якка-якка бўлиб келадилар, унга ҳар-хил назрларни қиладилар, олиб келган назрларидан қабристоннинг хизматчиларига ва шу атрофда яшайдиган камбағалларга беришади, авлиёларнинг қабрлари қаршисида тамомий одоб билан турадилар, қабрларни ўпиб, силаб уларни тавоф қиладилар ва шунга ўхшаш Исломда аниқ ширк бўлган ишларни қиладилар.

Агар Туркия, Рум, Афғонистон хатто Шарқий Туркистон шаҳарларига борсангиз кўпчилик мусулмонларни қабрларга ва қабрда ётган авлиёларга сиғинётганларини кўрасиз, улар бошларига тушган мусибатларни кетгазишини сўраб қабрда ётган авлиёлардан дуо қилиб ёрдам сурайдилар, уларга назрлар қиладилар, мақбараларга ва қабрларга ҳаж қилиб борадилар, улар шу ишлари билан ширк ва бидъатдан ташқари турли гуноҳларни қиладилар. Улар қабрларнинг устларига қуббаларни қуриб уларни ўзларига масжидлар қилиб олганлар ва қабрларни Аллоҳни кўйиб уларга сиғинадиган бутларга айлантириб олишган, натижада аввалги жоҳилият ва жоҳилий бутпарастлик ахмоқона қабрпарастлик суратида қайтиб келди.4

Сўфийлик обидлик ва Зоҳидлик ниқобида

Тасаввуф бидъати биринчи пайдо бўлган пайтида ибодат ва зуҳд ниқоби билан ниқобланиб пайдо бўлган, бу икки нарса Исломда қабул қилинган нарсалар, балки бу нарсаларга тарғиб ҳам килинади, кейинчалик сўфийликнинг ҳақиқий башараси очилди. Ҳамма бидъат мана шундай, аввалида одамлар қабул қиладиган Исломий, мақбул балки маҳбуб кўринишда пайдо бўлади ва қабул килинади. (2)Исломий тасаввуф, Абдурроҳман Бадавий.



Сўфийлик қаердан ва қандай бошланди?

Учинчи ҳижрий аср тугамай туриб ҳақиқий сўфийлик пайдо бўлиб уммат ичида кенг тарқалди, сўфийлар аввал яшириб қилиб юрган нарсаларини ошкора кила бошладилар. Илк бор пайдо бўлишидан хозирги кундаги ошкора кўриниш вақтигача сўфийлик ҳарактини тўлиқ ўрганиб чиққан одам сўфийлик фикрининг устозларининг ҳаммаси учинчи ва тўртинчи ҳижрий асрларда форслардан бўлганликларини, уларнинг ичида биронта ҳам араб бўлмаганлигини аниқ билиб олади, яъни тасаввуф учинчи ҳижрий асрнинг охирларида ақида ва қонунчилик жиҳатидан ўзининг чўққисига етди, шу даражадаки, Ҳусайн ибн Мансур ал-Халлож одамларга ўзининг эътиқодини ошкора килди, шунинг учун уз замонасининг уламолари уни кофир деб фатво беришди ва уни ўлдиришга ҳукм чиқаришди. У 309-ҳижрий санада қатл қилинди. Шунга қарамасдан, сўфийлик хусусан Форс ерида сўнг Ироқда кенгайишда давом эта бошлади. Абу Саъийд ал-Механий деган одам кейинчалик сўфийлик марказларига айланиб кетган хоналар учун алоҳида низом пайдо килди, оми сўфийлар бу ишда унга эргашдилар. Тўртинчи ҳижрий асрниг ярмида Ироқ, Миср ва Мағрибда тез суратда тарқалиб кетган сўфийлик тариқатларининг бошланиши мана шундан пайдо бўлган.

Олтинчи асрда тасаввуф кишиларидан бир жамоаси пайдо бўлишди, улардан ҳар бири ўзини Пайғамбар наслидан эканлигини даъво киларди, улар шу даражага етиб боришдики, улардан ҳар бири ўзлари учун алохида сўфийлик йўли ва ўзларига хос эргашадиган кишиларни қилиб олдилар. Натижада Ироқда Рифоъий, Мисрда Бадавий - уларнинг на ота-онаси ва на оила-аъзолари маълум эмас, Мисрда шунингдек Шозилий пайдо бўлди, мана шундай қилиб бу тариқатлардан бўлиниб чиққан сўфийлик тариқатлари кетма-кет пайдо бўлаверди. 5

Бу ерда эслаб ўтишимиз керак, ниятнинг яхши бўлишлиги, ибодатни купайтиришга бўлган қизиқиш ва мақсаднинг тўғри бўлишлиги, буларнинг барчаси бидъат эгасига бидъати қабул бўлишига ва унинг бидъати, бидъати ҳасана ёки амали солиҳ бўлишига рухсат бермайди. Чунки Росулуллоҳнинг(соллоллоҳу алайҳи вассалам) хузурига келиб ундан ибодати ҳақида сўраб, уни кам ҳисоблаган учта сахобийнинг мақсадлари фақат, Аллоҳнинг хузуридаги савобга қизиқиб Аллоҳга бўлган ибодатларини кўпайтиришга қизиқиш эди, уларнинг ниятлари ва мақсадлари яхши, лекин улар эътибор бермаган ва амалларнинг қабул бўлишида асоос бўлган нарса, яккаю-ягона Аллоҳга ихлос билан бирга, Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг суннатларига эргашишдир6.

Келинг, аввали сўфийлик пайдо бўлган ва мусулмонларнинг ҳаётида кенг тарқалган жойга кайтайлик, сўфийлик дастлаб ибодат ва зуҳд кўринишида бошланган, кейин ҳеч қанча вақт ўтмасдан аҳли бидъатлар, худосизлар ва аранг ризқини топиб ейдиган кимсалар уларга қўшилди. Сўфийлик, унга ташқаридан ташқи унсурлар киргандан кейин амалий бидъатлардан, сўз билан айтиладиган, эътиқодий бидъатларгача етиб борди, худди бир оддий бўлиниш каби, у оддий, содда кўринишда бошланади кейин илдиз отиб шохлайди, кейин чуқурлашиб кетиб адаштира бошлайди.

Олтинчи, етинчи ва саккизинчи асрларда сўфийлик фитнаси энг чўққисига етиб борди, дарвишларга хос фирқаларни пайдо қилдилар, мажзублар (ўта берилиб кетган кишилар) пайдо бўлди, ҳамма ёкда қабрлар устига қуббалар курилди. Бу ишлар Мисрда Фотимий давлати барпо бўлиб, Исломий давлатларнинг катта қисмига ўз ҳукмронлигини ўтказгандан кейин бўлди, улар мозорларни ва Ҳусайин ибн Али ва саййида Зайнабнинг қабри каби тўқима қабрларни қурдилар, кейин мавлидлар, бидъатлар ва кўп хурофотларни пайдо қилдилар, ниҳоят охирида ана шу қабрда ётган жонсиз авлиёларни илоҳлаштирдилар. Фотимий давлати мана шу сўфийлик фирқасини ҳарбий хизматга сафарбар қилди ва мана шу ботиний аскарлар билан Исломий оламга қарши уруш килди.7

Шайхул Ислом Ибн Таймия шундай дейди: «Тобиъийнлар асрининг охирида уч нарса пайдо бўлди: фикр, сўз ва тасаввуф; фикр жамоалари Куфада, сўз ва тасаввуф жамолари Басрада эди. Ҳасан ва Ибн Сирийн ўлгандан кейин Амр ибн Убайд, Восл ибн Ато ва Аҳмад ибн Али алхажамийлар пайдо бўлдилар; сўфийлик учун кичик бир бино қурилди, бу Исломда қурилган биринчи бино (яъни зикр қилиш ёки зикр эшитишга хос бир бино эди у) улардан, кўп шаръий ибодатлар билан бирга янги пайдо бўлган ибодатларни ушлайдиган тариқат пайдо бўлди, ўзлари учун эшитиш ва овоз деган нарсаларни ўйлаб топдилар; аҳли Мадина сўзда ва амалда уларга яқинрок, аммо Шомликларнинг кўпчилиги мужоҳиддир». Шайхул Ислом фатволар тўплами, 11/359.



Зоҳидлик – тарки дунёчилик- ва чўлларда дарбадор кезиб юриш сўфийлик аломатларидандир

Мубоҳ – қилиш мумкин бўлган - нарсаларни қилмай, тарк этиб ибодатларда чуқур кетиб, қаттиқлик қилиш салафлар - саҳобалар, тобиъийнлар ва таба-тобиъийнлар-(Аллоҳ улардан рози бўлсин) хузурида номаълум ва ҳеч бир кимса қилмаган ишдир. Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам) гўшт ердилар, холвани яхши курардилар, муздай сувни ёқтирардилар, биронта саҳобани мол-дунёсини ташлаб, давомий рўза тутиш ва ҳар кеча ухламай намоз ўқиш каби ибодатлар билан динда чуқур кетишга буюрмаганлар, бу тарзда ибодат қилиш, умрбод уйланмасдан оиласиз ўтиш ва ҳар куни рўза тутиб оч юриш яҳуд ва христианларнинг роҳибларига текган бир бедаво дарддир, Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам) уз саҳобаларини бу тарзда ибодат қилишдан кайтарганлар. Мана шундай риёзатлар – давомий ўзини қийнашлар- сабабли Ибн Ато ал, Адамий ал, Бағдодий ўн саккиз йил ўз ақлини йўқотди. Имоми Заҳабий шундай деган: “Аллоҳ барчамизнинг ақлимизни саломат қилсин, ким доим оч юриш ва қаттиқ риёзатлар билан ўзини қийнаш сабабли ўз ақлини йўқолишига сабабчи бўлса осий ва гуноҳкор бўлибди”.8

Чўлларда дарбадар кезиб юришдан Ислом дини қайтаради, у роҳиблар томонидан ўйлаб топилган бидъат нарсадир. Гўё улар Абу Довуд Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисни эшитишмаган, ҳадисда шундай дейилади: «бир киши Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) дан : эй Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам) менга чўлларга саёҳатга чиқишга рухсат беринг деб сўради, шунда Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам): “менинг умматимнинг саёхати Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш” деб жавоб қилдилар9.

Шайхул Ислом Ибн Тайимия шундай дейди: “чўлларда дарбадар кезиб юриш учун саёхатга чиқиш бу умматнинг-Ислом умматининг- иши эмас”.10



Муридларнинг (шогирдларнинг-тарбияси) энг тубан тарбиядир

Сўфийлик тариқати шайхларининг сўзларидан намуналар11.

*Сен шайхнинг хузурида унинг хайбатидан куркиб гапирмасдан сузсиз, ҳаракатсиз гўё гассолнинг (улик ювадиган кишининг) олдида ётган улик каби бўл.

*Шайхга хеч қачон эътироз билдирма, аксинча хайдаласан.

*Шайхга шогирд бўлган киши фақат унинг рухсати билангина унинг хузурига киради, чикади, бирон киши билан алокада бўлади, у рухсат берсагина илм билан шуғуллана олади, хатто Қуъронни , зикрни ҳам унинг рухсати билан қилади.

*Ким шайхга нима учун? деса, у хеч қачон нажот топмайди, баъзида шайхдан зоҳирида хунук бўлса хам, ботинида яхши бўлган ишлар содир бўлиб туради.

*Кимнинг шайхи бўлмаса унинг шайхи шайтондир.

*Сиз бирон шайхга биз билан жамоатда намоз укимади дейишдан эхтиёт бўлинг, чунки Аллоҳ таолонинг шундай кишилари борки, улар ҳар бир намозни уз шаҳарларидан бошқа ерларда укийдилар, баъзилари доим жумъа намозини Маккада ёки Мадинада Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам)хузурларида укийди, баъзилари пешин намозини ҳар куни Рамла шахридаги ок масжидда укийди, баъзилари шом намозини ҳар куни Искандар Зулкарнайн тогида ёки Коф тогида укийди, баъзилари аср намозини ҳар куни Байтул макдисда укийди, яна баъзилари эса бомдод намозини фақат Муктим тогида ўқийди.

*Шайхнинг душмани билан дўст, дўсти билан душман бўлма, кунглингдан утган бирон нарсани ундан яширма, фақат унинг рухсати билангина сафарга чик, у рухсат берсагина уйлан, муридларга ундан савол сўраш ҳаром, ким бир шайх билан дўст тутинса, кейин унга қалби билан эътироз билдирса, дўстлик ахди бузилади, унга тавба қилиш вожиб бўлиб қолади.

Сўфийлар уз муридларини тарбиялаш учун мана шундай умумий қонун-қоидаларни жорий қилишган, бу қоидаларнинг барчаси муриднинг шайхга тулиқ бўйинсунишидан нарига ўтмайди, шундай даражадаки бечора ўқувчи шайхнинг олдида узига айтилган сўзларни ўйламасдан, фикрламасдан кўр-кўрона такрорлаб турадиган машинага айланиб қолади. Жуда кўп адашган авом халқ адаштирувчи шайхларнинг кетидан тентираб юрадилар, уларнинг қўлларини ўпишади, қачон уларни кўрсалар таъзим билан уларга эгиладилар, шайх гапирса улар жим турадилар, у гапирган барча сузларни тасдиқлайдилар ва қаерга борса унинг ортидан ковушини ва жойнамозини кўтариб юрадилар12.

Бу каби муридларни тарбиялаш маккорона услублардир, булар ё шайхнинг динни билмаслигини ва илм заҳираси камлигини яшириш учун, ёки турли йўллар билан одамларнинг қалблари ва ақлларини бошқариш учундир. Тарбиядаги бу каби услуб шайхни хурмат қилиш номи билан оталарга кўчиб ўтди, оталар эса ўз ўғилларини кўр-кўрона итоат қилиш асосида тарбия қила бошладилар, уларни муаййан одатларга бўйин сўнишга мажбур қилдилар, натижада гўдаклар оталарига ўхшаб адаштирувчи шайхларга кўр-кўрона бўйинсўнадиган заиф шахсият бўлиб етишиб чиқа бошлади. 13

Сўфийликнинг ўзлигидан чиқиш холатлари14 .

Қизил гугурт лақаби билан машхур сўфийликнинг энг катта шайхи Ибн Арабий авлиёларининг сўфийлик кароматлари ҳақида шундай гапиради: “Жонсиз нарсаларнинг одатий ва одатдан ташқари гапириш мартабаларига қараб уларнинг сўзларини эшитиш ҳам шу кароматлар жумласидандир”.

*Абу Язийд ал-Бастомий шундай дейди: “Аллоҳга қасам, менинг байроғим Муҳаммаднинг байроғидан каттарок; менинг байроғим нурдан унинг остида иблислар, жинлар ва одамлар бор, уларнинг барчаси Пайғамбарлардандир, сен мени бир марта кўришинг сенга Роббингни минг марта кўришингдан яхшироқдир”.

*Мисрда яшаган Иброҳим ал, Мутабавлодан шундай ҳикоя килинади: “Бирон киши унинг Мисрда пешин намозини ўқиганини кўрмаган фақиҳлардан бири, у пешин намозини ўқимайди деб юрарди. Иттифоқо шу фақиҳ Шомга сафар билан бориб қолди ва уни Рамлаталадд шахрида оқ масжидда пешин намозини ўқиётганини кўрди, масжид имоми ундан бу ҳақида сураганда, у доим шу ерда намоз ўқишлигини айтди”.

*Ибн Арабий устози Бастомий ҳақида шундай дейди: “Агар Арш ва у эгаллаб турган юз минг марталаб нарсалар ориф (яъни устоз) қалбининг бурчакларидан бир бурчагида бўлса устоз уни сезмайди, чунки устознинг хусусий қалби Аллоҳнинг уйи, унинг назари тушадиган ўрин, унинг илмлари маъдани, сирларининг макони, малоикалари тушадиган ўрин, нурларининг ҳазинаси, унинг одамлар зиёрат қилиш учун келадиган каъбаси ва хожилар йиғиладиган Арофат тоғидир.

*Мановий Иброҳим ал, Мутабавло ҳақида шундай дейди: “Агар у киши бир богга кирсалар у ердаги дарахтлар ва ут-уланлар нидо қилиб, у ердаги фойдали зарали нарсаларни унга хабар берадилар”.

*Шиъроний «Рози килувчи жавоблар» китобида шундай дейди: “Хўжам Али ал-Ховосс менга айтишича Каъба битта битта тош бўлиб Иброҳим ал-Мутабавлони тавоф қилиб кейин яна битта битта тош бўлиб ўз жойига кайтиб борибди!!!”

*ал-Бастомий айтади: “Мен гуноҳлардан покман, менинг шаьним қанчалар улуғ”. У яна айтади: “Жаннат нима, у фақат ёш болаларнинг уйинчоги, анави дўзахдаги одамларни менга бер, улар сен азоблашинга ҳам арзимайди”.

*Бир киши Абу Язиднинг эшигини тақиллатди, у: “Ким керак?” деди, такиллатётган одам унга: “Абу Язид керак” деди, Абу Язид унга: “Уйда Аллоҳдан бошқа нарса йўқ” деб жавоб берди.

*Дасукий айтади: “Мен осмонда роббимни кўрдим, курсининг устидан унга хитоб қилиб гапирдим: “Дўзах эшиклари менинг қўлимда, мен уларни қулфлаб кўйдим, жаннатул Фирдавс ҳам менинг қўлимда, уни очиб қўйдим, ким мени зиёрат қилса уни жаннатул Фирдавсга жойлаштирдим. Ким Аллоҳ билан боғланган бўлса, у худди Мусо роббиси билан кўрмасдан гаплашганидек гаплашган, мен каби эмас”.

*Абдулазиз ад-Дибоғ айтади: “Мен етти қават осмонни, етти қават ерни ва Аршни кўра оламан, Аршнинг ичи менинг зотим ўртасида, шунингдек Аршнинг устидаги етмишта пардани ҳам кўра оламан”.

*Шиъроний Иброҳим ал-Аъзаб ҳақида шундай дейди: “У дўзахдан қаттиқ қўрқадиган одамга: “Оловнинг олдига бор” дерди. Халиги одам ҳеч нарсани сезмаган холда оловга олдига бориб унинг ичига кирарди ва Аллоҳ хоҳлаган вақтча у ерда турарди, кейин оловдан чиқарди, унинг кийимлари куймаган ва унга хеч қандай зарар етмаган буларди, шунингдек унга шернинг олдига бор дерди, у хеч нарсадан қўрқмасдан бориб шерни минарди, уни у ёқдан бу ёққа етакларди”.

*Мановий Иброҳим ал-Мажзуб ҳақида шундай дейди: “Агар зарурат пайдо бўлиб қолса, Аллоҳ унга билдиради ва у ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетарди, кийган ҳар бир кўйлагини эгнида йиртилиб тугагунча тикиб кийиб юраверади, агар кўйлаги бўғилиб қоладиган даражада торайиб кетса, одамларнинг бошига катта мусибат келади, ва агар тораймасдан кенг бўлиб турса одамларга хурсандчилик, рохат ва фарогатда бўладилар!!”

*Шиъроний Иброҳим Усайфир ҳақида шундай дейди: “У кенг далада ухлайди ва бўри ёки сиртлонни миниб шаҳарга келади, шу сабабдан у сувда ҳам минадиган нарсага эхтиёж сезмай юраверади!!”

Мен аввалги жоҳилият мушриклари замонида ҳам бўлмаган бундай холатлар ҳақида сўзни чўзиб давом эттириб ўтиришни хоҳламайман, холбуки улар сўфийлик шайхларидан кўра кўпроқ ва яна кўпроқ Аллоҳнинг қудратини ва улуғлигини ҳис эта олганлар.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет