8
ижтимоий-психологик хусусиятлари ва уни баҳолаш юзасидан ўтказилган
тадқиқот диққатга сазовордир. Л.Буркова ва И.Гребенюклар турли
тадқиқотчиларнинг педагогик инновацияга бағишланган ишлари таҳлили
асосида унинг илмий таърифларини беришган. Д.Козлова таълимда
инновацион
фаолиятининг
психологик-педагогик
тавсифномасини
ифодалашга ҳаракат қилган. Л.Ващенко ўз ишида менежер қарорлари
таснифи ва уларга таъсир этувчи омилларни тадқиқ этган. Т.Парсонс
фикрича, менежернинг бошқаруви уч даражадан иборат: техник даража;
бошқарув даражаси; институционал (сиёсий) даража.
Р.Шакурова юқоридагиларга ижтимоий-психологик даражани қўшиб,
ҳар бирининг функцияларини очиб берган. Н.Коломинский таълим менежери
фаолияти самарадорлигини оширувчи омилларни аниқлаштирган, Д.Трейси
томонидан менежментнинг амалий жиҳатлари батафсил ёритилган.
Л.Митина ва О.Кузьменколар ишларида профессор-ўқитувчининг шахсидаги
қарама-қаршиликлар тадқиқ этилган. У.Бреддик менежмент муаммосининг
назарий ва амалий масалаларини очиб беришга уринган бўлса, М.Гинзбург
менежер фаолиятида стресснинг ўрни ва унинг таъсирини очиб беришга
ҳаракат қилган. К.Роджерс тадқиқотларида шахс, менежмент ва
психотерапия муаммолари ўзаро боғлиқлигининг айрим жиҳатлари
ифодаланган.
Р.Муллахметов томонидан ўқитувчи шахси ўрганилган бўлиб, тадқиқот
натижалари асосида ўқув-тарбия жараёнини ташкиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган
3
.
Н.Рўзиқулов илмий тадқиқот ишида умумий ўрта таълим мактаблари
раҳбарларининг бошқарувчилик фаолиятини такомиллаштириш масалалари
таҳлил қилинган
4
. Ғ.Шоумаров тадқиқотида эса раҳбар шахсига қўйиладиган
ижтимоий-психологик талаблар баён этилган
5
.
Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини татбиқ этиш
жараёнида таълим сифатини бошқаришга бағишланган фундаментал
ишлардан бири Ш.Қурбонов ва Э.Сейтхалиловларнинг қўлланмаси бўлиб,
унда таълим барча турлари менежментининг назарий, методологик,
ташкилий, педагогик жиҳатлари қамраб олинган.
Таълим сифатини бошқариш муаммоси ўрганилганлиги, узвийлик ва
узлуксизлик тамойилига кўра таълимнинг барча турлари тадқиқ этилганлиги
ушбу ишнинг асосий ютуғи бўлиб ҳисобланади.
Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, олий таълим муассасасида таълим
менежери инновацион фаолиятининг ижтимоий-психологик жиҳатлари
алоҳида тадқиқот вазифаси сифатида танлаб олинмаган ва таҳлил қилинган
ишлар мазмунида ушбу масалага эътибор қаратилмаган.
3
Р.Муллахметов Научно-методические основы индивидуальной учебно-воспитательной работы
учителя профессионального образования: Дис. канд. пед. наук: 13.00.08 – НВ и ССОРУз., Таш. Гос. пед. ун-
т. им. Низами.-Ташкент, 2008. 189 с.
4
Н.Рўзиқулов Психологическое обеспечение соверщенствования управленческой деятельности
руководителя. Автореф. Дис. канд. психол. наук. – Ташкент: «НУУз», 2007. 25с.
5
Ғ.Шоумаров Раҳбар шахсига қўйилган талаблар. Тошкент, 2003. – 54 с.
9
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда таълим менежерини
инновацион фаолиятга тайёрлаш жараёнининг ижтимоий-психологик
технологияларини такомиллаштириш муаммоси алоҳида тадқиқот предмети
сифатида танланмаганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: