Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим менежерини
инновацион фаолиятга тайёрлаш ижтимоий-психологик технологияларини
такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар:
стандартлаштирилган психологик ташхис методикаси, эксперт баҳолаш
мезонлари, мутахассисни инновацион фаолиятга тайёрлаш модели ва психо-
логик тренинг дастурининг услубий ёндашуви вазирликнинг тегишли ишчи
гуруҳи томонидан тасдиқланган ҳамда тажриба-синов натижалари маъқул-
ланган ва тегишли ваколатли муассасага жорий этилиши қарор билан тас-
диқланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил
11 ноябрдаги 23-сон баённомаси). Улар тегишли жараённи илмий асосда
ташкил этишнинг услубий асосини такомиллаштиришга хизмат қилади;
ижтимоий-психологик омилларни эътиборга олган ҳолда раҳбар кадр-
ларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил этиш бўйича қўлга киритилган
илмий натижалар Бош илмий-методик маркази фаолиятига жорий этилган
(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 8 июндаги 89-01-150-
сон маълумотномаси; Бош илмий-методик марказнинг 2013 йил 05 ноябрдаги
44-сон маълумотномаси);
таълим менежерини инновацион фаолиятга тайёрлаш ижтимоий-
психологик технологияларининг такомиллаштирилиши Бош илмий-методик
марказида қайта тайёрланган раҳбар кадрлар шахси психологик сифатини
уларнинг касбий қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари (ички локус
назорат, ўз-ўзини адекват баҳолаш, ўз касбий қобилиятини баҳолаш ва ҳ.к.)
дифференциал баҳоланишини жорий этиш асосида ривожлантириш орқали
раҳбар кадрлар малакасини ошириш жараёнлари самарадорлиги 13,8 фоиз
ҳамда касбий ривожлантиришнинг психологик мотивация механизмларини
(ички
психологик
имкониятларни
фаоллаштириш,
коммуникатив
қобилиятларни ривожлантириш, фактор баҳолашни жорий этиш ва ҳ.к.)
қўллаш таълим менежерлари фаолияти натижавийлигини 11,3 фоиз ортишига
олиб келди.
Достарыңызбен бөлісу: |