ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
АУДИТ
ДАРСЛИК
Тошкент-2018
Аудит /дарслик/ Тошкент молия институти -Т.: _____-, 2018. 406 бет.
Муаллифлар жамоаси: А.Туйчиев, И.Қўзиев, О.Машарипов, Ш.Файзиев, Ш.Шаякубов, С.Юлдашева, О.Қўшматов. М.Яқубов, И.Шеримбетов, И.Авазов,
Ушбу дарслик бакалавриатнинг «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда «Аудит» фанининг назарий ва амалий асослари баён қилинган. Ушбу дарсликда аудиторлик фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари, аудит стандартлари, аудиторлик фаолиятини режалаштириш ва аудит амаллари ҳамда бошқа шу каби мавзулар ёритиб берилган.
Масъул мухаррир:
А.Ж.Туйчиев
Иқтисоиёт фанлари доктори, профессор
Тақризчилар:
|
|
Ш.Илҳомов – и.ф.н., доцент, Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети «Иқтисодии таҳлил ва аудит» кафедраси
|
|
|
Ш.К.Шаякубов - и.ф.н., доcент, Тошкент молия институти "Аудит" кафедраси,
|
|
|
Р.М.Ҳаидаров - Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси раиси
|
КИРИШ
Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг барча соҳалари самарали ривожланиши учун хўжалик субъектлари ҳамкорликда фаолият юритишлари зарур ҳисобланади. Ушбу ҳолатда еса, хўжалик субъектларининг молиявий ҳолатини билиши учун назорат тизимининг аудиторлик фаолиятидан фойдаланиш зарурияти юзага келади. Булар натижасида «Аудит» фанини бўлажак иқтисодчи мутахассисларга ўқитиш долзарблиги келиб чиқади.
«Аудит» фанини ўқитишдан мақсад, талабаларга аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборотлари тўғрилиги ва қонун ҳужжатларга мослиги тўғрисида холис ва асосли фикр шакллантириш учун зарур бўлган аудиторлик амалларини бажариш бўйича назарий билим беришдан иборат.
Ушбу фанни ўқитишнинг вазифалари: аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чуқур таништириш; хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш, шартнома тузиш, дастлабки келишувларни амалга ошириш, аудитни дастлабки режаси ва дастурини тузиш; аудиторлик ҳужжатлари ва далилларини тўплаш; молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида текшириш усулларини ўргатиш; аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш ва тузиш ва ҳ.к.
Достарыңызбен бөлісу: |