ХОТИМА
Ҳозирги замон табиатшунослиги концепциялари фанини ўрганувчилар олам ҳақидаги тасаввурларини маълум бир системага солиши, айрим нарса ва ҳодисалар тўғрисидаги билимларини янада аниқлаштириши, баъзи бир тушунчаларини, билимларини бир-бирига боғлаб янги хулосаларга келиши мумкин. Маълумки, бугунги кундаги воқелик ҳар бир соғлом фикрловчи инсондан атрофимизни ўраб турган табиат, борлиқ ҳақида чуқурроқ тасаввурга эга бўлишларини талаб қилади. Шундай экан, ўзини замонавий инсон деб ҳисобобчи ҳар қандай киши олам ҳақидаги, атроф-муҳит ҳақидаги билим асосларини эгаллаган бўлишлари лозим. Бу билимлар ҳаётда жуда асқотади, чунки ҳар бир инсон ўз ҳаётий тажрибасида турли касбдаги, турли-туман қизиқишларга эга бўлган одамларга дуч келади ва улар билан мулоқотда бўлишига ва баъзан суҳбатдошини ўз фикрларига ишонтиришга тўғри келади. Бундай пайтларда ҳамманинг қизиқиш доирасига кирувчи муаммолардан бирига оид гап бошласангиз, суҳбат мавзуининг уланиб кетишига қулай шароит вужудга келади.
Қўлингиздаги китобда табиат сирларига оид энг муҳим фундаментал тушунчаларга изоҳлар берилгандир. Бу тушунчалар сизнинг фикр доирангизни кенгайтиради, бор билимларингизни тартибга солади, хуллас, бу китоб ҳаётингизда асқотади деб ўйлаймиз. Агар мазкур китобга киритилган табиатшуносликка оид бу тушунчалар китоб ўқувчиларига янги билимлар берса, уларнинг тасаввурларини озгина бўлса-да, кенгайтириш учун хизмат қилса, бу билимлар ўқувчининг олам ҳақидаги тасаввурларини муайян даражада бойитишга таъсир этса, қўлланма муаллифи ўзини асосий мақсадига эришган деб ҳисоблайди.
Ҳозирги замон табиатшунослик концепциялари фанини ўрганувчилар учун тавсия этилган адабиётлар:
Алиева К.М., Тишин А.И. Философия и синергетика о сложности. Бишкек: Илим, 2003.
Аршинов В.А. Синергетика как феномен постне- классической науки. М.: Институт философии РАН, 1999.
Ахлибинский Б.В.. Философские проблемы современного естествознания, СПБ, 1992
Ахундов М.Д., Концепции пространства и времени: истоки, эволюция. Перспектива, М., 1982
Бекжонов Р.Б. Атом ядроси ва зарралар физикаси. Т., 1995.
Бёрке У. Пространство-время, геометрия, космология. М.: Мир,1985.
Вайнберг С., Первые три минуты. Современный взгляд напроисхождение вселенной. М.:Мир, 1981
Вернадский В.И. Избранные труды по истории науки. М.: Наука,1988.
Вселенная, астрономия, философия. М.:МГУ, 1988.
Гейзенберг В. Физика и философия. Часть и целое. М.: Наука, 1989.
Горелов А.А. Концепции современного естествознания.
-М., 1997
Дженкинс М. 101 ключевая идея: Генетика.- М.:ФАИРПРЕСС, 2002.
Дирак П. Лекции по квантовой механике. М.:Мир,1968.
Девис П. Суперсила. Поиски единой теории природы. М.: Мир, 1989.
Девис П. Случайная Вселенная. М.: Мир, 1985.
Дубнищева Т.Я. Концепции современного естествознания. - М., 1997.
Дягилев Ф.М. Концепции современного естествознания. -М., 1998.
Естествознание. Энциклопедический словарь. М.: НИ «БРЭ», 2002.
Кабулов В.Г., Файзуллаев А.Ф., Назиров Ш.А. Ал-Хорезми, алгоритм и алгоритмизация. Т.: Фан, 2006.
Каримов Б.Р., Тўраев Б.О. Космологическая картина мира и проблема фундаментализации образования. Т.,1994.
Каримов Б.Р., Тўраев Б.О. Развитие форм пространства и времени. Т.:Фан, 1992.
Карпенко М. Universum Sapiens (Вселенная разумная). М.,1992.
Кемп П., Армс К. Введение в биологию. - М.: Мир, 1988.
Классическая наука Средней Азии и современная мировая цивилизация. (Под ред. П.К.Хабибуллаева и А.Файзуллаева). – Т.: Фан, 2000.
Достарыңызбен бөлісу: |