Тажриба метриаллари ва услублари
Ун шу – дринг касаллиги. Полиз экинларида энг кўп тарқалган касалликлардан бири хисобланади. Касаллик қўзғатувчиси: Акромицетлар синфи, Erysiphales тартиби, Erysiphales cucurbitaceavum тури хисобланади. Касаллик белгилари баргда оқиш, сарғиш рангдаги замбуруғ мицейлисини ривожланишидаги доғлар хосил булиши билан бошланади. Губор баргнинг юза қисмида кўпрок намоён булади. Касаллик баргдан барг бандига, пояда ва мевага ўтиши мумкин. Замбуруғ конидиялари шамол ёрдамида тарқалиб ўсимликларни янгидан касаллантиради. Ўсимлик қолдиқлари тупроқда инфекциянинг сақланиши учун бирламчи инфекция манбайи бўлиб хисобланади. Замбуруғ ривожланиши учун қулай хаво харорати 16 – 20 С ни ташкил қилади. Касаллик зарари қуруқ ва иссиқ. Хаво хароратида айниқса кучли бўлиб, инкубация даври 4-5 кунни ташкил қилади. Ўсимлик баргининг тургор холати йуколгандан касалликнинг намоён бўлиши кучайиб кетади. Иссиқ хоналарда инфекция асосан ўсимлик қолдиқларида, бегона утларда сақланиб қолади. Қарши кураш чоралари: тупроқни чуқур хайдаш, тупроқни чуқур хайдаш, тупроққа ўз вақтида сув бериб туриш, ўсимликни беномил (1кг/га), 50 % ли деразол (2 кг/га ), 70 % ли топсин (1 кг/га ), олтингугурт кукуни билан ишлов бериш (4 кг/ га) керак. Иссиқ хоналарда касалликни тарқалишига йўл қўймаслик учун уни яхшилаб тозалаш, экиш муддатини тўғри аниқлаш, хаво харорати ва тупроқ, намлигини сақлаш, касалланган ўсимликларга олтингугурт (2 кг /га), бенлайт (1 кг/га) фунгидидлари ва микро-элементлар эритмаси билан ишлов бериш керак.
«Лаззатли» – эрта-ўртапишар, ниҳоллари униб чиққандан кейин 75–80 кунда меваси пишади. Мевасининг кўриниши «Оқ уруғ–1157» навига ўхшаш. Қовуннинг ўртача вазни 3–4 кг, шакли чўзинчоқ, усти силлиқ, оқ сариқ рангли, у ер-бу ерида узунчоқ сариқ доғлари бор. Тўри йирик катакли. Пўсти юпқа, қаттиқ. Эти ўртача қалин – 4,5 см, оқ рангли, карсиллайдиган, серсув, ширин. Қанд миқдори 14–16%. Ҳосилдорлиги 28–30 т/га. Узоқ масофага ташишга чидамлилиги ўртача. Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларида иқлимлаштирилган. Бошқа ҳудудларда ҳам экиш мумкин.
«Суюнчи–2» – ўртапишар, ниҳоллар пайдо бўлгандан сўнг меваси 83–87 кунда пишади. Қовун меваси «Шакар палак–2580» навига ўхшаш. Меваси чўзинчоқ-тухумсимон, оғирлиги 2–2,5 кг, юзаси силлиқ. Тўри тўлиқ, майда катакли, қовунга кулранг тус беради. Пўсти оқиш – лимон рангда, тўқ яшил қўшалоқ жимжима йўли бор. Эти қизил, қарсиллайди, серсув, ширин. Қанд миқдори 13–14%. Ҳосилдорлиги 20–25 т/га. Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Тошкент вилоятларида иқлимлаштирилган. Бошқа ҳудудларда ҳам экишга тавсия этилади.
«Олтин водий»– ўртапишар, ниҳоллари униб чиққандан кейин меваси 86–93 кунда пишади. Қовуннинг ўртача оғирлиги 2–4,1 кг, шакли чўзинчоқ тухумсимон, усти силлиқ, оч яшил рангда, тўқ яшил доғлари бор, тўри тўлиқ. Пўсти қаттиқ, мағзи оқ рангда. Қанд моддаси 13–14%. Ҳосилдорлиги 22–30 т/га. Мевалари узоқ масофага ташишга ўртача чидамли. Юртимизнинг барча минтақаларида иқлимлаштирилган.
«Тўёна» – кечпишар, меваси қишда сақланадиган нав. Ниҳоллари униб чиққанидан кейин меваси 105–115 кунда етилади. Меваси ташқи кўринишидан «Қўй бош–476» навига ўхшаш. Қовуни йирик, тухумсимон, ўртача катталикда. Оғирлиги 4–6 кг. Усти текис, узаётганда ранги қўнғир кулранг тусда бўлади, етилгач сарғиш-қўнғир рангга киради, тўри дағал, тўлиқ, таркибида 9–10% қанд бор. Ҳосилдорлиги 35–40 т/га. Меваси уч ойгача сақланади, ташишга чидамли. Юртимизнинг барча минтақаларида иқлимлаштирилган.
«Гурлан» – кечпишар, ниҳоллари униб чиққандан кейин меваси 108–120 кунда пишади. Қовуни йирик, текис, ранги сариқ, қора рангли узуқ йўллари бор, тўри дағал, тўлиқ, таркибидаги қанд миқдори 8–9%. Ҳосилдорлиги 40–45 т/га. Меваси уч-тўрт ойгача сақланади, ташишга чидамли. Юртимизнинг барча минтақаларида иқлимлаштирилган. «Амударё» – кечпишар, қишда сақланадиган нав. Ниҳоллари униб чиққандан меваси етилгунча бўлган давр 112–120 кун. Қовуни йирик, оғирлиги 4–6 кг, калта цилиндрсимон шаклда. Сирти ғадир-будир, жигарранг, гулсиз. Эти оқ, таркибида 10–12% қанд бор. Ҳосилдорлиги 45–50 т/га. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида иқлимлаштирилган.
«Гулоби Хоразмий» – кечпишар, ниҳоллари униб чиққандан меваси етилгунча бўлган давр 120–125 кун. Палаги кучли ўсади. Меваси йирик, вазни 5–10 кг, узун цилиндирсимон шаклда. Сирти ғадир-будир, қорамтир-кўкиш, гулсиз. Эти қалин – 7–8 см. Таркибидаги қанд миқдори 14–15%. Ҳосилдорлиги 50–55 т/га. Жуда яхши сақланади, транспортда ташишга чидамли. Бухоро, Хоразм вилоятларида иқлимлаштирилган.
«Зар Гулоби» – ўрта кечпишар, ниҳоллари униб чиққандан меваси етилгунча бўлган давр 100 кун. Палаги кучли ўсади, барги юраксимон, чети қиррали, кўм-кўк рангда. Меваси тухумсимон, вазни 4–5 кг. Сирти силлиқ ,мева банди томони бироз сегментлашган, шу қисми тўр билан қопланган. Мевасининг ранги сариқ. Пўстининг қалинлиги ўртача. Эти оқ, этдор – 7–8 см, яримкарсиллама, сақлов даврида эти юмшоқ, серсув, оғизда эрувчан бўлади. Мева таркибидаги қанд миқдори 14–15%. Ҳосилдорлиги 30–35 т/га. Узоқ масофага ташишга чидамли. Бухоро, Хоразм вилоятларида иқлимлаштирилган. Бошқа минтақаларда ҳам экиш мумкин.
«Саховат» – кечпишар, ниҳол униб чиққандан сўнг меваси 120–122 кунда етилади. Қовунлари тухумсимон шаклда, вазни ўртача 4,4 кг. Сирти силлиқ, тўқ жигарранг. Тўр билан қопланган. Пўсти қаттиқ, ўртача қалинликда. Эти қалин оч-яшил рангда. Янги узилганда бироз карсиллайди, сақлангандан сўнг эрувчан бўлади. Мазаси жуда ширин, таркибидаги қуруқ модда миқдори 15,4%. Ҳосилдорлиги 34,6 т/га. Сақланиш муддати 120 кунгача. Бухоро, Хоразм вилоятларида иқлимлаштирилган. Бошқа минтақаларда ҳам экиш тавсия этилади.
«Кичкинтой» – эрта-ўртапишар, ниҳол униб чиққандан сўнг меваси 76–80 кунда пишади. Палаклари бақувват, сершох, барглари қалин, тўқ яшил рангда, қирқимли. Мевасининг ўртача оғирлиги 0,8–1,2 кг, меъёрли, шакли шарсимон, сирти текис, сариқ рангда, тўлиқ майин тўр билан қопланган. Эти оч яшил рангда, тиғиз, майин, ёқимли ҳиди бор. Қанд миқдори 14,4%. Ҳосилдорлиги 19,5–21 т/га. Юртимизнинг барча минтақаларида иқлимлаштирилган.
«Дилхуш» – ўртапишар, ниҳоллар униб чиқандан сўнг меваси 95–100 кунда пишиб етилади. Палаги узун, барги юраксимон, ўртача ҳажмли. Меваси урчуқсимон, вазни 3,5–4,5 кг, юзаси бир оз ғадур-будур, яшил рангли, тўри тўла, майда катакли, пўсти ўртача қаттиқ. Эти оқ, қалинлиги 3,5–4 см, пўсти атрофи яшил, майин, ширин. Таркибидаги эрувчан қуруқ модда миқдори 14–15%. Ҳосилдорлиги 30–32 т/га. 2011 йилда Давлат нав синовига топширилган.
Юқоридаги барча навларни республикамизнинг марказий минтақасида жойлашган вилоятларда эртаги навлар 15 апрелгача, ўртагиси 20 апрелдан 10 майгача, кечки навлар 15 майдан 10 июнгача, жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрелгача, ўртагиси 10–20 апрелгача, кечкилари 10–20 июнда экилади. Шимолий вилоятларда эртаги навларни 20 апрелгача, ўртагисини 25 апрелдан 10 майгача, кечкисини 20–30 майда экиш керак.
Ошковок 282 меваси чўзинчоқ, ўрта қисми торайган половкадини вазни 5-6 кг келади. Серхосил баҳоргача яхши сақланади. Сирти майда қиррали. Туси оч жигарранг ёки апельсин рангда сирти қорамтир рангли узуқ-узук йщл шаклидаги гуллари бор. Пўсти юпқа.Эти тўқ сариқ, тиғиз мўрт бўлиб, ширин.
Испан қовоғи 73 кечпишар қовоқ нави, ҳосидорлиги ўртача, ташишга чидамли таъм сифати юқори, ҳосидорлиги ўртача. Палаги узун меваси юмалоқ ясси майдароқ, қиррали вазни 3 3.8 килограмм келади. Туси оч кулранг ёки кўкиш. Мевабанди цилиндрсимон, юмшоқ. Эти тўқ сариқ ёки сариқ рангда.
Тунгон нав қовоқ ва катошка қовоқлар гурухига киради. Меваси ясси, ўртача ва йирик, сирти текис, тусли кулранг, гулсиз. Эртапишар серхосил нав бўлиб, яхши сақланади.
Берючекутская 628 кечпишар қовоқ нави ҳосилдорлиги ўртача, сақлашга ва ташишга чидамли. Меваси чўзинчоқ - цилиндрсимон, анча йирик 5-6 кг туси сариқ, сирти гулсиз. Эти сариқ мариқ рангда.
Байлетон—таъсир қилувчи моддаси —риадимефон:
3,3-диметил-1 (1 Н-1,2,4-триазолил-1) -1 - (4-хлоро-фенокси) бутанон-2 Бу модда 82,3°С да суюқланувчан рангсиз кристаллдир. 100 г сувда 0,026 г миқдорида эрийди, кўпгина органик эритувчиларда яхши эрийди; ишқорий ва кислотали мухитда турғундир.
Байлетон касалликнинг олдини олувчи ва даволовчи таъсирга эга бўлган фунгициддир. Препарат олманинг ун – шудринг, калмараз касаллигига, бодринг, ковок, помидор ва ковуннинг ун - шудринг касаллигига хам яхши самара беради. Касаллик белгилари пайдо бўлиши биланоқ ишлов беришни бошлаб юбориш лозим.
Узбекистонда Олмониянинг «Байер» фирмаси тавсия қилган байлетоннинг 25% ли н.к. қўлланилади. Байлетон иссиққонли хайвонлар учун ўртача захарли пестицидлар гурухига мансубдир (унинг УД50 нинг қўрсаткичи каламушлар учун 568 мг/кг га тенг). Шиллиқ қаватларга китикловчи таъсири кузатилмаган. Препарат асаларилар учун хавфсиздир.
Байлетон буғдойда занг, септориоз, ун – шудринг, қўнғир занг касалликларига қарши ўсимликнинг ривожланиш даврида хар гектар экинзорга 1 кг дан пуркалади, арпада ун – шудринг, занг, тўрсимон доғланиш касалликларига, жавдарда занг, септориоз, ун – шудринг, халкасимон доғланиш, церкоспориоз касалликларига, маккажўхорида (дон учун) пуфакнали коракуя, илдиз чириш касалига қарши 0,5 кг дан, сўлида занг, қизил-қўнғир доғланиш касалликларига қарши 0,5—0,7 кг дан, қанд лавлагида ун – шудринг, занг касалига қарши 0,6 кг дан, бодрингда ун – шудринг касалига қарши 0,06— 0,12 кг дан тавсия қилинади.
Иссиқхона шароитида бодрингда ун – шудринг касалига қарши 0,2—0,6 кг дан, помидорда эса 1—4 кг дан, олмазорларда ун – шудринг, калмаразга қарши 0,4 кг дан, токзорда оидиум, кулранг чириш касалликларига қарши 0,15—0,3 кг дан, ертутда эса шу касалликларга қарши 0,24 кг дан тавсия этилади. Препаратнинг «кутиш вақти» иссиқхоналарда 5 кун, олмазор ва токзорда 30 кун, қолган экинларда 20 кундир, унинг ишлов бериш такрорийлиги бодрингда 4 марта, токда 6 марта, олмазор, ковун полизда, канд лавлагида 3 марта, колган экинларда 1—2 мартадир.
Бенлат (арилат, фуидазол, узген). Таъсир килувчи моддаси беномил номи билан юритилади: N- [I- (бутилкарбамоил] бензоими-| дазолил-2)] -0-метилкарбамат: У соф холда сувда, мойларда ёмон эрувчан ва 100 г хлороформда 9,4 г нисбатда эрувчан кукун булиб учувчан эмас, киздирилганда эрийди. :
Сувли шароитда бенлат М-(бензимидазолил-2 0-метил-карбамат (БМК) га кадар парчаланади бунда бутиламин ва СО2 хосил булади. Беномил киздирилганда, саклаш даврида, шунингдек ультрабинафша нурлари таъсирида БМК га айланади, бу модда хам фунгицидлик хоссасига эгадир.
Бу жараён усимлик танасида содир булади. Тупрокда, бундан ташкари, 2—аминобензимидазол хам хосил булади, бу модда бирмунча тургун булиб, ишлов берилган майдонда тез ювилиб кетмайди. Иссикхоналарда ва дала шароитида и'шлов берилгандан сунг препарат узок вакт давомида тупрокда сакланиб туради.
Бенлат усимликда факат пастдан юкорига ксилема буйича харакатланади ва флоэма буйича харакатланмайди. Шунинг учун хам препаратнинг системали таъ-сири факат илдиз оркали берилганда ёки уруглар дорилангандагина содир булади. Препарат барглар оркали хам сурилиш хусусиятига эга, аммо бунда у бир барг-дан иккинчисига таъсир курсатиш даражасида утмайди.
Фундазол системали ва сиртдан таъсир килувчи фунгициддир, унда касалликнинг олдини олиш ва даволаш хусусиятлари мавжуд. Препарат акарицидлик хоссала-рига хам эга, бинобарин у овициддир, беномил кулланилган далаларда ширалар хам ривожланмайди.
Чин ун-шудринг замбуруглари кузгатган касалликлар, вертициллиум, фузариум, ризоктония замбуруглари келтирган сулиш, чириш касалликларига юкори са-марали таъсир курсатади. Препарат бактерияларга, хусусан гельминтоспориум, альтернария ва склеротинияларга таъсир килмайди. Узбекистонда Венгриянинг «Санофи Хиноин» фирмаси ишлаб чикарган фундазолнинг 50% ли н.к. кулланилади.
Препарат иссикконли хайвонлар учун кам захарли пестицидлар гурухига киради (унинг каламушлар учун : УД50 ни курсаткичи 9500 мг/кг га тенгдир), куммуля-: тивлик хусусияти йук, кушлар, баликлар ва асаларилар учун кам захарли.
Фундазол бугдой, жавдарда ун-шудринг, фузариоз, илдиз чириш касалликларига карши экиннинг усув даврида гектарига 0,5—0,6 кг дан, шолида пирикуляриозга карши 2 кг дан, очик дала ва иссикхона шароитида бодрингда ун-шудринг ва антракнозга карши 0,8—1 кг дан, помидорда иссикхона ва дала шароитида кунгир догланиш касаллигига карши 2—3 кг дан, уругли мева богларида ун-шудринг ва калмараз касалликларига карши 1—2 кг дан, токзорда оидиум, кулранг чириш касалликларига карши 1,5 кг дан, тамакида илдиз чи-ришига карши хар м2 майдонга 1,5—3 г дан, канд лавлагида ун-шудринг, церкоспориоз касалликларига карши 0,6—0,8 кг дан кулланилади.
Фундазолнинг 50% ли и.к. бугдой уругининг хар тоннасига чангли ва каттик коракуя, илдиз чиришига карши 2—3 кг дан дорилаш тавсия килинади, арпа ва сули уруги чанг, кора куя касаллигига, илдиз чиришига карши хар тонна уругга 2—3 кг дан сарфланади, жавдар уруги эса поя коракуя касалига, илдиз чиришига карши 2—3 кг дан дориланади, июли уруги пирикуляриоз, фузариозга карши 2—3 кг дан дориланади, нухат уруги аскахитоз, фузариоз, антракноз, кулранг чириш касалликларига карши хар тоннасига 3 кг дан дориланади (дорилашда 1 т уругга 5—10 л хисобида сув сарфланади).
Топаз (пенконазол) нинг таъсир килувчи моддаси— 1- [2- (2,4-дихлор фенил)-пентил] -1 Н-1, 2, 4 три- азолдир. У ок рангли кристалл модда булиб, 60°С да . суюлади. Сувда эрувчанлиги 70 мг/л, купгина органик эритувчиларда яхши эрийди. Идишларни занглатиш,, уз-узидан портлаш хусусиятига эга эмас. Топаз системали таъсир килувчи фунгицид булиб, касалликнинг олдини олиш ва даволаш максадларида кулланилади. Препарат данакли мевалар, резавор мевалар, мой экинлари, сабзавот ва полиз экинларини ун-шудринг касаллигидан саклайди. Топазнинг химоя килнувчи экинга салбий таъсири кузатилмаган. «Сиба Гейги» фирмаси томонидан ишлаб чикарилган топазнинг 10% ли к.э. касалликларга карши ишлатиш тавсия килинган.
Препарат одам ва иссикконли хайвонлар учун кам захарли пестицидлар гурухига мансуб (унинг каламушлар учун УД50 нинг курсаткичи 4095 мг/кг) дир, терига енгилгина, кузга эса суст китикловчи таъсир этади. Топазнинг 10% ли к. э. бодрингда ун-шудринг касалгигита карши усимликнинг ривожланиш даврида хар гектар экинзорга 0,125—0,15 л дан куллаш тавсия ки-линган. Препарат иссикхоналардаги бодрингда ун-шудрингга карши 0,5—0,75 л дан, олмазорларда ун-шудринг, мева чириши, токдаги оидиум, шафтолидаги ун-шудринг, (мева чириши ва ертутдаги ун-шудринг касалликлариса карши 0,2—1,0 л дан) кулланилади. Топазнинг «кутиш вакти» иссикхоналарда 3 кун, колган экинларда 20 кун. Унинг ишлов бериш такрорийлиги олмазор ва шафтолизорда 3 марта, токзорда 4 марта, колган экинларда 2 мартадир.
Тажрибалар Хоразм вилояти Хонка тумани “Роззақ” фермер хўжалиги, “Янгибозор” тумани “Рўзмат ота” - “Асадбек” Хива тумани “Истиқлол” фермер хўжаликларида олиб борилди. Касалликларни хисоб китоб қилишда “Ўсимликларнинг химоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш бўйича Республика муассасалараро комиссияси. Инсектицид, акарицид ва фунгицидларни синаш бўйича услубий қўлланмада келтирилган услублардан фойдаланилди” услубий тажрибалар 5 та такрорийликда 50 м 2 майдонларда олиб борилди. Фунгицидлар мотопулиазаторларда сепилди. Биологик самарадорлиги Аббет формуласи билан аниқланди. Замбуруғлар “--------” микраскоплар ёрдамида кўрилди.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ҚОВОҚ ВА ҚОВУН ДАЛАЛАРИДА УН – ШУДРИНГ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ТАРҚАЛИШИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги “2011 йилда Мева – сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида”ги 261-сонли қарорида сабзавот 6605 минг тонна, полиз 1225,5 минг тонна, картошка 1832,9 минг тонна, мева 1746,8 минг тонна, узум 998,9 минг тонна маҳсулотлар етиштириш белгиланган. 2012 йилда 7,732 минг тонна сабзавот, 1,365 минг тонна полиз экинлари етиштириш белгилаб олинган.
Юкоридаги маьлумотлардан келиб чиқиб, бу экинлардан юқори хосил олиш, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири хисобланади.
Бу экинларни экилган далаларда турли хил касалликлар таьсирида хосил сифати бузилади, хосилдорлик 30 – 40 % гача камаяди. Хозирги кунда Хоразм вилояти шароитининг айрим фермер хўжаликларида ун – шудринг касаллиги пайдо булиши кузатилмоқда.
Ун шудринг касаллиги қавун Ун шудринг касаллиги қавун
(гербарий)
Бу касалликни тарқалиш ўчоқларини аниқлаш, уни биоэкологик хусусиятларини ўрганиш ва унга қарши курашишда самарали усуллар ишлаб чиқишга имкон яратади.
E.cechoracearum f. Cucurbitacearum қовоқдошлар – Cucurbitacene оиласига кирувчи ўсимликларда паразитлик қилади. Бу форма Москва вилоятида бодрингларга ҳам очиқ, ҳам ёпиқ шароитларда учрайди.
Ошковок кади ун шудринг касаллиги тарқалган қовоқ даласи
Бу энг кўп қирон келтирувчи паразит ҳисобланади. Бутун ёз давомида замбуруғ фақатгина конидиал босқичда ривожланади. Клейстотециялар кеч ҳосил бўлади, кўпинча ҳосил йиғиб олингач, шунинг учун ҳам улар кўзга ташланмай қолади (Горленко, 1954). Унга қарши курашиш услубларини М.В.Горленко китобидан олиш мумкин.(1968)
Қовоқ ( Испан нави) баргида ун - шудринг касаллиги
Бодринглардан ташқари бу E.cichoracearum формаси қовоқ, патиссон, кабачки ва қовунда ҳам паразитлик қилади. Касаллик пайдо бўлишининг одатий вақти – август боши ёки ўртаси, гоҳо сентябр боши (1979й, Звенигород райони, I/IX) Юқорида келтириб ўтилган барча қовоқдош ўсимликларнинг четдан зарарланиш прекрест зарарланиш эҳтимоли исботланган. Шунга мувофиқ барча қоводошларда А.Ячевский ва Г.Н.Головин айтганидек 2 та эмас, балки битта, фақат айнан шу E.cichovacearum формаси паразитлик қилади деб ҳисоблаш мумкин. E.cichora cearum f. Sp.polemonia cearum ковокдошлар оиласига кирувчи ўсимликларниг барчаси паразитлик қилади. Москва вилоятида феонс ва синохаларнинг айрим турларида маълум Phlox paniculata ва бу навнинг бошқа турларида флоксларда ун шудринг 60 йилларнинг пайдо бўлди ва жуда қисқа муддатда Хамдустлик мамлакатларининг катта ҳудудига тарқалди. (Горленко,1974) Москва вилоятида ҳар йили Phlox paniculata P.arendsii ҳам кучли мойил бўлиб, P.subulata, P.divaricata, аксинча, ўта чидамли, охирги турнинг айрим формалари жуда кам (заиф булиб) зарарланади. Баҳорда P.amoenaда замбуруғнинг конидиал спорали кичикроқ ёстиқчалари пайдо бўлиб, кейинроқ улар йўқолиб кетади.
P.paniculataнинг айрим навлари, масалан, Амарантризе, Невеста, Мичурин ва бошқа навлар умуман зарарланмайди, яъни ун - шудрингга ўта чидамли. Бироқ бир жойда 3 йилдан ортиқ бир хил экин етиштириш уларнинг чидамлилигини камайтиради. (Горленко 1976)
Бироқ бутадан кесиб, уни янги жойга кўчириб ўтқазиш бу навнинг касалликка чидамлилигини қайта тиклаб, уни 2-4 йилга сақлаб қолади. Ун- шуринг замбуруги асосан конидиал босқич ривожланади. Клейстотециялари кам, споралар ҳатто юзага ҳам келмайди. Замбуруғ дастлаб конидиал босқичда флокс новдалари ўса бошлаши билан пайдо бўлади. Июн охирида клейстотециялар ривожлана бошлайди, гоҳида улар шундай кўп бўладики, зарарланган барглар худди қоп-қора пўстлоқ билан қоплангандай туюлади. Замбуруғ ривожланиши учун қулай йилларда сумкали босқичнинг иккинчи генерацияси кузатилади. Иккинчи генерация сентябрда пайдо бўлиб, сумкалардаги споралар кейинги йилнинг май ойида етилади. Замбуруғ клейстотеция ҳолатида қишлайди, грибницалар ҳам.
Биринчи генерацияда споралар ёзда етилиб, шу заҳоти ўсимликни зарарлайди. Шуниси қизиқки, 1978-79 йилдаги қаҳратон қишдан кейин Звенигород биологик станциясида флокслар жуда кенг тарқалган ҳудудда 1979 ва 1980 йилларда ун – шудринг пайдо бўлмади. Афтидан, замбуруғ қиш давридаги паст ҳарорат таъсирида ҳалок бўлганди. Москва вилоятининг 1979 йилда замбуруғ кузатилган бошқа жойларида ҳам 1980 йил улар топилмади. Бироқ замбуруғ барча жойларда ҳам бирдек қирилиб кетмаганди. 1980-1981 йилларда тоғларда флоксларнинг алоҳида кўчириб ўтказилган кўчатлари ун- шудринг билан жуда қаттиқ шикастланган эди, клейстотециялар жуда қуюқ ривожланганди.
Биз Хоразм вилоятининг Хонка тумани Роззоқ фермер хўжалигида, Хива тумани истиқлол фермер хўжалигида, Янгибозор тумани Рўзмат ота ва Асадбек фермер хўжаликлари далаларида изланишлар олиб бордиқ. {1} Даладан олиб келинган қовоқ ва қовун барглари лабораторияда ўрганилди. Ун – шудринг касаллиги билан касалланган ўсимликлар баргларида унсимон доғлар бўлганлиги кузатилди. Кейинчалик бу доғлар соғлом баргларга тарқала бошлади. Олинган маьлумотлар 1 жадвалда келтирилган.
4 - жадвал.
Хоразм вилоятида қовоқ ва қовун далаларида ун – шудринг касаллигини тарқалиши
-
№
|
Туман
|
Ф/х
|
Июль
|
Август
|
Қовоқ
|
1
|
Хонка
|
Роззок
|
10%
|
30%
|
2
|
Янгибозор
|
Рўзмат ота
Асадбек
|
-
3%
|
-
25%
|
3
|
Хива
|
Истиклол
|
2%
|
40%
|
Қовун
|
1
|
Хонка
|
Раззок
|
7 %
|
18%
|
2
|
Янгибозор
|
Рўзмат ота
Асадбек
|
-
8%
|
-
20%
|
3
|
Хива
|
Истиклол
|
16%
|
28%
|
Тажрибада олинган маьлумотларга кўра Хонка туман Роззоқ ота фермер хўжалигида қовоқ экинлари 2011 йилда 30 % гача, қовун экинлари 18% гача. Янгибазор тумани Асадбек фермер хўжалигида Қовоқ 25% гача Қовун 20 % гача. Хива туман Истиқлол фермер хўжалигида Қовоқ 40% гача Қовун 28 % гача зарарланган.
Юқоридаги жадвал маьлумотлари асосида хулоса қилиб айтганда Хоразм вилояти тупроқ иқлим шароитида қовоқ ва қовун экин майдонларда ун – шудринг касаллиги тарқалган булиб маскур экинлар 40 – 28 % гача зарарланган.
Қавун ва қовоқ экинларининг ун- шудринг касалликларига қарши кимёвий кураш усуллари
Қовоқнинг барча маданий турлари Америкадан келиб чиққан, шу жумладан, йирик мевали қовоқ, Жанубий Америка, қаттиқ пўстли қовоқ – Шимолий Америка ва мусқат қовоқлари Жанубий Мексика ва Марказий Америкадан келиб чиққан. Қовоқнинг маданий мевалар эрамиздан 3000 йил аввал инсонга маьлум бўлган. Жахон бўйича полиз экиладиган 2,8 - 2,9 млн гектарни ташкил этса. Шулардан 70% - тарвуз, 20% - қовун, 10% ни қовоқ экинлари ташкил этади. Бутун дунё бўйича полиз махсулотлари йиллик ишлаб чиқариш кўрсаткичи тарвуз 23 – 26 млн тонна, қовун 6,4 – 6,6 млн тонна, қовоқ 4 – 5 млн тоннани ташкил этади.
Ўзбекистонда асрлар давомида қовун ва қовоқ навлари яратилиб, қовунчилитк макони шаклланган хозирги кунда ушбу қовунчиликни қуйидагича тавсифланади.
-
Хоразм қовунчилик макони.
-
Тошкент қовунчилик макони.
-
Фарғона қовунчилик макони.
-
Зарафшон қовунчилик макони.
-
Жанубий қовунчилик макони.
Хозирги кунда қовун навларини яратиш билан бирга унинг касалликларига қарши куриш чораларини ишлаб чиқишга эьтибор қаратиш зарур.
Ўзбекистон қовунчилик маконларидан бири бўлган Хоразм вилояти қовун далаларида касалликлар учрамоқда. Экинлар ўсув даврида ва кейинчалик хосилни омборхоналарда сақлаш пайтида хар хил касалликлар билан нобуд бўлади ва сифати кескин пасаяди. Қовун экинларида сифатли ва юқори хосил етиштиришда уларнинг касалликларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш зарур. Биз Хоразм вилояти Хонқа тумани Роззоқ фермер хўжалиги қовун далаларида ун – шудринг касаллиги тарқалганлигини аниқладик ва унга қарши Топаз, Беномил препаратларини қўллаб самарадорлиги аниқланди. Ун – шудринг касаллигига қарши препаратлар самарадорлигини аниқлаш “Ўсимликларнинг химоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш бўйича Республика муассасалараро комиссияси. Инсектицид, акарицид ва фунгицидларни синаш бўйича” услубий қўлланмасида келтирилган услублар асосида олиб борилди. Тажриба 50 м2 катталикдаги делянкаларда 5 та такрорий холда олиб борилда. Тажрибада олинган маьлумотлар Аббот формуласи ёрдамида хисоб китоб қилиниб препаратларнинг биологик самарадорлиги аниқланди.
Достарыңызбен бөлісу: |